|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1997 йилнинг III чораги учун нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режаси параметрлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Нақд пул муомаласини янада мустаҳкамлаш, республика минтақаларида нақд пул айланиши тезлашиши учун барча даражадаги раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда 1997 йилнинг III чораги учун нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режаси прогнозига 1-иловага* мувофиқ розилик берилсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари накд пул маблағлари эмиссияси даражаси ва касса режаларининг белгиланган параметрлари бажарилиши устидан доимий ва амалий назоратни таъминласинлар.
2. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзмаишийхизматуюшма», «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, чакана савдо тармоғига эга бўлган ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар ҳокимликлар билан биргаликда хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтириш ва маҳаллий бозорларни зарур турдаги халқ истеъмол товарлари билан тўлдириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари раҳбарлари мазкур банднинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 11 июль,
352-сон