Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика халқ хўжалигини 1996/97 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашнинг бориши тўғрисида» 1996 йил 12 сентябрдаги 313-сон қарорининг бажарилиши ҳақидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин ва амалий чора-тадбирлар кўриш учун вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, ташкилотларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 сентябрдаги 313-сон қарорига мувофиқ коммунал-маиший объектларни газни ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлашни тугаллаш ва газдан якка тартибда фойдаланувчиларни (аҳолини) улар билан таъминлашни жадаллаштириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар. Ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган саноат ва коммунал-маиший корхоналарга газ етказиб бериш тўхтатилсин;
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Молия вазирлиги иссиқлик қувватларини ишга тушириш, иссиқлик манбаларидаги сув тайёрлаш қурилмалари иш унумини ошириш бўйича 1997 йилга мўлжалланган иш ҳажмларининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 1 апрелдаги 167-сон қарорига мувофиқ иссиқлик энергияси исрофгарчилигини қисқартириш тадбирларининг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар. Назарда тутилган ишларни маблағ билан таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этсинлар.
14. Республика халқ хўжалиги тармоқларини 1997/98 йилнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш масалалари бўйича комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.