|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларидан компьютерлар ва уларнинг жиҳозларининг Халқ банкига ўтказилиши тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқ банки бўлимларини кўп тармоқли банкка айлантириш, жойларда аҳолига қулай банк хизмати турларини кўпайтириш ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари ўз эҳтиёжларидан ортиқча бўлган компьютерлари ва уларнинг жиҳозларини ўз балансларидан Халқ банки балансига бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари компьютерлари ва уларнинг жиҳозларини ўз балансларидан Халқ банки балансига бир ой муддатда белгиланган тартибда иловадаги рўйхат бўйича бепул ўтказишни таъминласинлар.
3. Тижорат банкларининг бепул берилган компьютерлари ва уларнинг жиҳозларининг баланси қолдиқ қийматини ўз харажатлари ҳисобидан қоплашга рухсат берилсин ва бу харажат солиқ тўланадиган базани аниқлашда ҳисобга олинсин.
4. Бепул олинган компьютерлар ва уларнинг жиҳозларининг қиймати Халқ банкида солиқ объекти бўлиб ҳисобланмасин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 28 май,
234-сон
Банклар томонидан Халқ банкига бериладиган компьютерлар ва бошқа жиҳозлар
РЎЙХАТИ
| | Марказий банк | Ўзмиллий банк | Пахта банк | Ўзсаноат қурилиш банк |
Ўзтадбиркор банк | Ўзсавдогар банк | Ғалла банк | Турон банк |
Жами |
| Тизимли блоклар шу жумладан: |
105 | 48 | 25 | 101 | 59 | 2 | 3 | 17 | 360 |
| РС 286 | 49 | 48 | 15 | 101 | 4 | — | 1 | 13 | 231 |
| РС 386 | 46 | — | 10 | — | 55 | — | 2 | 4 | 117 |
| РС 486 SХ-25/4 |
10 | — | — | — | — | 2 | — | — | 12 |
| Монитор | 105 | 48 | 25 | 101 | 59 | 2 | 3 | 17 | 360 |
| Клавиатура | 105 | 48 | 25 | 101 | 59 | 2 | 3 | 17 | 360 |
| МОUSE | 38 | — | — | — | — | 2 | — | — | 40 |
| Принтер | 105 | 21 | 25 | 84 | 59 | 2 | 3 | 15 | 314 |