Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда оралиқ бўғинларни бартараф этиш, бошқарув ходимлари сонини қисқартириш, автобус саройларини жойлаштириш схемасини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини тартибга солиш ва транспорт ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
1. Қуйидагилар «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, компания таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти томонидан кўрсатиладиган сифатли хизматларга бўлган аҳоли эҳтиёжларини энг тўлиқ қондиришга, шунингдек улар ишининг самарадорлигини ва молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган фаолиятини мувофиқлаштириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
йўловчилар ташувлари хавфсизлигини ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятининг юқори даражасини таъминлаш, жамоат транспорти қатновларида транспорт воситалари ҳаракатлари маромига, белгиланган жадвалига ва интервалларига риоя этиш;
ахборот-коммуникация технологияларини, ҳаракат таркибининг навигация назорати тизимларини (GRS) кенг жорий этиш, охирги қатновларда транспорт воситаларининг етиб келиш ва жўнаб кетиш вақтини қайд этадиган электрон терминаллар ўрнатиш, «он-лайн» режимидаги қатнов линияларида дистпетчерлик бошқаруви даражасини ошириш йўли билан шаҳар йўловчилар ташувларини ташкил этиш тизимида интизомни мустаҳкамлаш;
транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича ягона техник сиёсат ва талабларни амалга ошириш, ҳар томонлама қулай, замонавий транспорт воситаларининг сақланиши, улардан эҳтиётлаб, мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, сутканинг турли вақтларидаги йўловчилар оқимини ҳисобга олган ҳолда кўп ва ўртача сиғимли автобуслар қатновларини оқилона уйғунлаштириш, транспортни таъмирлаш ва унга сервис хизмати кўрсатиш бўйича инфратузилмани ривожлантириш;
транспорт ташкилотларини, энг аввало, ҳайдовчилар таркибини транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, уларнинг малакасини тизимли равишда оширишни таъминлаш, шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ходимларини моддий рағбатлантиришнинг самарали тизимини жорий этиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 3 майдаги Ф-4048-сон фармойиши билан ташкил этилган «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси фаолиятини танқидий таҳлил қилиш ҳамда йўловчилар ташиш харажатларини мақбуллаштириш ва камайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш бўйича Идоралараро комиссиянинг, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг:
ташувчилар томонидан йўловчилар ташиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш функцияларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармасига берган ҳолда «Транспорт хизматлари сифатини назорат этиш бошқармаси» давлат унитар корхонасини ҳаракатдаги таркибни «он-лайн» реал вақт режимида узоқдан назорат қилиш (GPS) ва шаҳар йўловчи ташиш транспортини автоматлаштирилган тарзда бошқариш тизимларини қўллаган ҳолда тартибга солиш учун «Тоштрансдиспетчерхизмат» унитар корхонасига айлантириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси таркибида «2-трамвай депоси», «3-сон трамвай-троллейбус депоси», «Тоштатрасервис техник маркази», «Йўл хизмати» ва «Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш шуъбаси» давлат унитар корхоналарини бирлаштириш ҳисобига «Тошкент трамвайи» унитар корхонаси шаклида ягона трамвай комплекси ташкил этиш;
«Ўнинчи автосарой» МЧЖ базасида «2-автобус саройи» ОАЖнинг филиалини ташкил этган ҳолда ишлаб чиқариш инфратузилмасидан оқилона фойдаланиш ва автобус саройларини жойлаштириш схемасини мақбуллаштириш;
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг шуъба корхоналари — «Мерседес-Бенц» марказий хизмат кўрсатиш станцияси, «Биринчи автотаъмирсервис», «Иккинчи автотаъмирсервис» , «Учинчи автотаъмирсервис» шуъба корхоналарини автобус саройларида 3 та филиали бўлган «Тошавтотаъмирхизмат» унитар корхонасига айлантириш;
«Йўловчитранссервис» хўжалик ҳисобидаги марказ» давлат унитар корхонасини «Тошйўловчитрансхизмат» унитар корхонасига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
3. Белгилаб қўйилсинки, «Тошкент трамвайи» унитар корхонаси «2-трамвай депоси», «3-сон трамвай-троллейбус депоси», «Тоштатрасервис техник маркази», «Йўл хизмати» ва «Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш шуъбаси» давлат унитар корхоналарининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
4. Идоралараро комиссия (Р.С.Азимов) томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар иштирокида ишлаб чиқилган:
2014-2015 йиллар даврида Тошкент шаҳрида шаҳар йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекс дастури 1-иловага мувофиқ;
Ушбу қарор билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар комплекси бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
5. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг 2014 йил 1 январдан бошлаб шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларини мақбуллаштириш, шаҳар атрофи йўналишларининг охирги тўхташ пунктларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштириш ва йўловчиларнинг шаҳар атрофи йўналишларидан шаҳар йўналишларига ўтишлари учун, энг қулай жойларда шаҳар атрофида қатновчи йўналишли таксилар тўхтаб туриши учун майдончалар ташкил этган ҳолда, саккизта йўловчи ташиш транспорти автостанциялари қуриш ҳақидаги таклифи 4-иловага мувофиқ қабул қилинсин.
6. Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчилар ташиш тартиби тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
7. «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси:
бир ой муддатда ходимларнинг моддий манфаатдорлиги ва масъулиятини оширишни, жамоат транспорти корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштиришни ва йўловчи ташувлари таннархини пасайтиришни назарда тутган ҳолда автобус саройлари, трамвай депоси ва тегишли хизматларнинг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштирсин;
ўз тузилмасига кирадиган ташкилотларни қайта ташкил этишда компаниянинг бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштиришга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда, белгиланган тартибда кўмаклашсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 1 январдан бошлаб «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси ташкилотларида, энг аввало, ҳайдовчилар таркибининг самарали меҳнат натижаларига эришишдан, шу жумладан даромадлар бўйича прогнознинг бажарилишидан, ҳаракат жадвалига қатъий риоя қилишдан, хавфсизликни ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини таъминлашдан, транспорт воситаларидан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишдан манфаатдорлигини оширишнинг муҳим омили сифатида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасига рағбатлантирувчи тўловлар улушини оширишга йўналтирилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
9. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасини, «Тошавтобустранс», «Тошйўловчи-таъмирсервис» акциядорлик компанияларини ва «Тошэлектротранс» давлат компаниясини тугатиш комиссияси 6-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
Тугатиш комиссияси «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасини, «Тошавтобустранс», «Тошйўловчитаъмирсервис» акциядорлик компанияларини ва «Тошэлектротранс» давлат компаниясини тугатишни икки ой муддатда, белгиланган тартибда амалга оширсин.
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси, «Тошавтобустранс», «Тошйўловчи-таъмирсервис» акциядорлик компаниялари ва «Тошэлектротранс» давлат компанияси уларни тугатиш тартиботлари бошлангунгача ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг янгидан ташкил этилаётган «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясига ўтказилишини амалга оширсинлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
10. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси белгиланган тартибда:
7-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат улушини номинал қиймати бўйича, шунингдек бошқа ташкилотларнинг мол-мулкини баланс қиймати бўйича бериш ҳисобига «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг бошланғич устав фондини шакллантирсинлар;
тугатилаётган «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси, «Тошавтобустранс», «Тошйўловчитаъмирсервис» акциядорлик компаниялари, «Тошэлектротранс» давлат компанияси мол-мулкининг қолган баланс қийматини, меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ҳамда бюджетга, давлат мақсадли жамғармаларига, Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бюджетдан ташқари жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар тугагандан кейин, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг устав фондига ўтказсинлар;
«3-сон трамвай-троллейбус депоси» ва «Шаҳар электр транспортларига хизмат кўрсатиш шуъбаси» унитар корхоналарининг 8-иловага мувофиқ бўшаб қолаётган бинолари ва иншоотларини кимошди савдоларида сотсинлар.
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси акциялар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун йиғимлар тўлашдан ва чиқарилаётган акцияларнинг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ҳисобга қўйилиши бўйича хизматларга ҳақ тўлашдан озод қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
11. Белгилансинки:
ташкил этилаётган «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси акцияларининг давлат пакети ўзгаларга берилмайди, шунингдек гаровга қўйилмайди ва иккиламчи қимматли қоғозларни чиқаришни таъминлашга хизмат қилмайди;
«3-сон трамвай-троллейбус депоси» ва «Шаҳар электр транспортларига хизмат кўрсатиш шуъбаси» унитар корхоналарининг қайта ташкил этилиши натижасида бўшаб қоладиган бинолар ва иншоотларга туташ ҳудуд билан бирга, янги мулкдорга сотилгунга қадар, мол-мулк солиғи ва ер солиғи солинмайди.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
12. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 13 ноябрь,
308-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига 1-ИЛОВА
2014-2015 йиллар даврида Тошкент шаҳрида шаҳар йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
I. Йўналиш тармоғини мақбуллаштириш ва ҳаракатланадиган таркибдан самарали фойдаланишни таъминлаш
1.
Йўловчилар ташишни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, автобус йўналишларини янада мақбуллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспортининг барча турларида йўловчилар оқимини ўрганиб чиқишни тизимли асосда амалга ошириш, русуми ва сиғими бўйича ҳаракат таркибининг оқилона сонини ва иш режимини аниқлаш, шаҳар йўловчи ташиш йўналишларининг паспортларини тасдиқлаган ҳолда ташувларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш. Автомобилда ташувларни амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун тўланадиган давлат божи маблағларининг бир қисмини Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига (юк ташувлари бўйича) ва шаҳарда йўловчилар ташувларини ривожлантириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиладиган маблағлар ҳисобига комплекс текширишни молиялаштириш.
2014 йил II чорак
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
2.
Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш: йўналишли таксиларнинг 4 та йўналишини босқичма-босқич ёпиш, 18 та йўналишнинг узунлигини қисқартириш ва 15 та йўналишнинг ҳаракатланиш схемасини ўзгартириш йўли билан линиядаги автобуслар ва йўналишли таксилар ҳаракати йўналишларининг бир-бирини такрорлашини бартараф этиш; сутканинг турли вақтида йўловчилар оқими интенсивлигига ва шаҳар кўчаларининг ўтказиш лаёқатига қараб бир йўналишда катта ва ўртача сиғимли автобуслардан самарали фойдаланиш; бўш қатновларни камайтириш, автобуслар ва йўналишли таксилар қатнов йўналишларининг метрополитен станциялари ва электр транспортининг охирги пунктлари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш ҳисобига йўналишларнинг схемалари ва узунлигини мақбуллаштириш, шунингдек шаҳарлар ва шаҳар атрофи йўналишларини оқилона уйғунлаштириш; 3 та йўналишни босқичма-босқич ёпиш, йўловчилар оқими кам бўлган йўналишларда «Mercedes-Benz» автобусларини 17 та «Исузу» автобусларига алмаштириш ҳисобига зарар кўрувчанлиги 30 фоиздан ортиқ бўлган автобус йўналишларида ҳаракатланиш жадвалларини ва ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланишни қайта кўриб чиқиш.
2014- 2015 йиллар
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
3.
Шаҳар атрофи йўналишларининг охирги тўхташ жойларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштирган ҳолда шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари схемаларини мақбуллаштириш: 8 та: «Бахт» (Олмалиқ йўналиши), «Тузел» (Тузел йўналиши), «Аграр университет» (Унқўрғон йўналиши), «Уч қаҳрамон» (Чимкент йўналиши), «Келес» (Келес йўналиши), «Бешқайрағоч» (Назарбек йўналиши), «Эркин» (Чиноз йўналиши), «Чоштепа» (Янгийўл-Зангиота йўналиши) янги йўловчилар автостанцияларини қуриш; «Қўйлиқ Ц-1» (Бекобод йўналиши) автостанциясини реконструкция қилиш ва кенгайтириш; 3 та мавжуд автостанциядан: «ТТЗ» (Чирчиқ йўналиши), «Тиббиёт шаҳарчаси» (Тошкент минерал сувлар йўналиши) ва «Дўстлик-2» (Янгийўл йўналиши)дан фойдаланиш; шаҳар атрофига қатнайдиган линиядаги таксилар фуқароларнинг қайта ўтириши учун энг қулай жойларда тўхтаб туриши учун майдончалар ташкил этиш.
2014 йил
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментлари, Ички ишлар вазирлиги
4.
Охирги йўналишларда транспорт воситалари келиши ва кетиши вақтини қайд этадиган электрон терминаллар, шунингдек ҳар бир тўхташ пунктида автобус йўналишларининг иш режимини, аниқ жадвалини ва ҳаракатланиш оралиқларини акс эттирувчи маълумот берувчи табло ўрнатган ҳолда жадвалга ва ҳаракатланиш оралиқларига риоя қилиш интизомини кучайтириш.
2015 йил
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
5.
Ташувчилар томонидан лицензия битимлари шартлари ва талабларига, йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек ташувларни рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш ҳолатларини аниқлаш юзасидан мунтазам равишда қўшма рейдлар ўтказиш.
Мунтазам равишда
Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти
6.
1994 —1998 йилларда сотиб олинган, 100 фоиз эскирган, фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ ва йўл босиш масофаси 1,25 млн км бўлган «Mercedes-Benz О405» русумли 78 та автобусни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш.
2013 йил IV чорак
«Тошшаҳартрансхизмат» АК
II. Йўловчилар ташишни ташкил этишни янада такомиллаштириш, шаҳар жамоат транспорти корхоналарининг самарадорлигини ва молия-хўжалик фаолияти рентабеллигини ошириш
7.
Автобус саройлари таркибида йўловчиларни йўналишли таксиларда ташиш бўйича ихтисослаштирилган автоколонналар ташкил этиш, уларни малакали ҳайдовчилар ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган замонавий ҳаракатланадиган таркиб билан бутлаш.
2014-2015 йиллар
«Тошшаҳартрансхизмат» АК
8.
Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналарида товар-моддий бойликларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш йўли билан харажатларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилишни такомиллаштириш.
2014 йил III чорак
«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
9.
Белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказиш йўли билан «Тошавтотаъмирхизмат» УК орқали ҳаракатланадиган таркиб учун эҳтиёт қисмлар ва материалларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш механизмини жорий этиш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш.
Йўловчилар ташиш харажатларини қисқартириш ва таннархини пасайтириш мақсадида автобус саройлари, трамвай депоси ва тегишли хизматларнинг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш.
2014 йил I чорак
«Тошшаҳартрансхизмат» АК
11.
Аҳолига ва ташкилотларга, шу жумладан хусусий ташувчиларга пулли хизматлар кўрсатишни кенгайтириш йўли билан (ҳаракатланадиган таркибни сақлаш учун ишлаб чиқариш бинолари ва ҳудудлар ижараси, автотранспортни қатновдан олдин техника кўригидан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, тантанали тадбирларга ва бошқа тадбирларга хизмат кўрсатиш, реклама ва бошқа хизматлар) шаҳар жамоат транспорти корхоналарининг молия-хўжалик фаолияти рентабеллигини ошириш, фойдани шаҳарда йўловчилар ташишдан кўрилган зарарларни қисман қоплашга йўналтириш.
Доимо
«Тошшаҳартрансхизмат» АК
12.
Линиядан пул тушуми тушишининг реал прогнозини аниқлаш мақсадида шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ҳар бир йўналиши бўйича хронометражни тизимли асосда ўтказиш.
Тизимли равишда
Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
13.
Ахборот-телекоммуникация технологияларини қўллаган ҳолда аҳоли учун кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, транспорт воситалари ҳаракати оралиқларига ва йўналишлар ҳаракати жадвалларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайдиган ҳаракатланадиган таркибни узоқдан назорат қилиш тизимини (GPS) жорий этиш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти иши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ишлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, шикоятлари ва таклифлари бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш учун СМС хабарларини қабул қилиш хизматини ташкил этиш.
2014-2015 йиллар
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
14.
Кейинчалик белгиланган тартибда реализация қилиш учун «3-сон трамвай-троллейбус депоси» ДУК (собиқ троллейбус комплекси) ва «Шаҳар электр транспортларига хизмат кўрсатиш шуъбаси»нинг мулкий комплексларини хатловдан ўтказиш ва консервациялаш.
2014 йил I чорак
Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
III. Транспорт корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш, автобус саройларининг малакали ҳайдовчилар таркиби билан тўлдирилганлигини таъминлаш
15.
Қуйидагиларни кучайтиришга йўналтирилган «Тошшаҳартрансхизмат» АК тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш бўйича Низомни тасдиқлаш: ҳайдовчилар таркибининг йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашдан, ҳаракатланиш хавфсизлиги ва маромига риоя этишдан, фаолиятининг прогноз кўрсаткичларини бажаришдан, автотранспорт воситаларидан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишдан манфаатдорлигини ошириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркибидаги рағбатлантирувчи тўловларнинг ролини кучайтириш; раҳбарларнинг ва ижро этувчи аппарат бошқарув ходимларининг идоравий мансуб ташкилотлар хўжалик фаолиятининг пировард натижалари ҳамда шаҳар транспортининг барқарор ишлашини ташкил этиш юзасидан масъулиятини кучайтириш.
2013 йил IV чорак
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
16.
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси, унинг таркибий бўлинмалари ва ташкилотларининг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларини малакали, касбий тайёрланган кадрлар билан тўлиқ бутлашни таъминлаш.
2014 йил I чорак
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
17.
Штатларни малакали ҳайдовчилар билан бутлашни таъминлаш учун Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти автобуслари ҳайдовчиларини махсус тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш.
2014 йил II чорак
Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
IV. Шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш
18.
Автотранспорт воситаларини қатновдан олдин техник кўрикдан ҳамда йўловчилар, багаж ва юкларни автомобилда ташийдиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
2014 йил II чорак
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
19.
Ишдан ташқари вақтда транспорт воситаларини сақлаш жойлари, ҳайдовчиларни қатновдан олдин тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги шартлигини назарда тутувчи йўловчилар ташиш турлари бўйича намунавий лицензия битимини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
2014 йил II чорак
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти
20.
Шаҳар йўловчи ташиш транспортида чиптасиз юрганлик учун жавобгарликни кучайтириш, шу жумладан чиптасиз юрганлик учун жарима суммасини икки баравар кўпайтириш бўйича таклифлар киритиш.
2014 йил II чорак
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига 2-ИЛОВА
1. Компьютерлаштиришни ва АТ-инфратузилмани ривожлантириш
1.1.
Марказий аппаратда ва таркибий бўлинмаларда компьютер техникасини янгилаш
2013 — 2015 йиллар
Ўз маблағлари
380,0
«Тошшаҳартрансхизмат» АК
1.2.
Марказий аппарат ва таркибий бўлинмаларнинг ўзаро ҳамкорлиги зарур даражасини таъминлаш мақсадида корпоратив тармоқни, шунингдек техник ва дастурий инфратузилмани яратиш
2014 йил II чорак
Тижорат банклари кредитлари
450,0
«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
Жами
830,0
2. Ишлаб чиқариш ва молия ресурсларини бошқариш бўйича ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш
2.1.
Марказий аппарат ва таркибий бўлинмаларда электрон ҳужжатлар айланиши тизимини жорий этиш
2014 йил III чорак
Ўз маблағлари
95,0
«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
2.2.
Молия ресурсларини бошқариш бўйича ягона автоматлаштирилган дастурий таъминотни жорий этиш
2014 йил II чорак
Ўз маблағлари
50,0
«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
2.3.
Техник воситаларни, шу жумладан транспорт воситалари сони, уларнинг ҳолати, захира қисмлар ва бошқа моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш бўйича автоматлаштирилган тизимни яратиш ва жорий этиш
2014 йил III чорак
Ўз маблағлари
50,0
«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
Жами
195,0
3. Ҳаракатланадиган таркибни бошқариш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган воситаларни ва дастурий комплексларни яратиш ва жорий этиш
3.1.
Навигация тизимларини жорий этишни ва транспорт воситалари ҳайдовчиларини алоқа воситалари билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланадиган таркибнинг ҳаракатини узоқдан назорат қилиш тизимини (GPS) жорий этиш
2013-2014 йиллар
Тижорат банклари кредитлари
0,54 млн. долл.
Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Йўловчи ташиш транспорти барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Ўз маблағлари
150,0
3.2
Йўл варақаларини ҳисобга олиш ва автоматик қайта ишлаш бўйича дастурий таъминот жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрида йўловчи ташувларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш
2014-2015 йиллар
Тижорат банклари кредитлари
0,4 млн доллар
Жами
150,0
млн сўм
0,94
млн АҚШ доллари
4. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ривожлантириш
4.1.
Йўловчиларга интерактив хизматлар кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда веб-сайтни такомиллаштириш
2013 йил IV чорак
Ўз маблағлари
15,0
«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
4.2.
Ёзиб олиш функциясига эга бўлган «ишонч телефони»га қўнғироқларни ҳисобга олиш хизматларини жорий этиш
2014 йил IV чорак
Ўз маблағлари
20,0
«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
4.3.
Шаҳар транспорти йўловчилари учун тегишли йўналишлар транспорт воситаларининг қаердалигини кузатиб бориш функциясига эга бўлган мобиль алоқани ташкил этиш
2015 йил III чорак
Ўз маблағлари
15,0
«Тошшаҳартрансхизмат», АК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Жами
50,0
5. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш
5.1.
Ахборот хавфсизлигининг зарур даражасини таъминлаш бўйича ички норматив ҳужжатларни (ахборот хавфсизлигининг корпоратив сиёсати, ахборот хавфсизлиги таваккалчиликларини бошқариш тўғрисидаги, ахборот хавфсизлигининг нохуш ҳодисаларини бошқариш тўғрисидаги низомлар ва бошқаларни) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
2013-2014 йиллар
Ўз маблағлари
45,0
«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
5.2.
Ички норматив ҳужжатларни (корпоратив тармоқдан ва компьютер техникасидан фойдаланиш қоидалари, электрон шакллар ва ҳисобот бериш муддатлари бўйича низомлар ва бошқаларни) такомиллаштириш
2014 йил I чорак
Ўз маблағлари
-
«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
Жами
45,0
Ҳаммаси улардан:
1270,0 0,94
млн сўм млн АҚШ доллари
ўз маблағлари
820,0
млн сўм
тижорат банкларининг кредитлари
450,0 0,94
млн сўм млн АҚШ доллари
* Тадбирлар қиймати лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш босқичида аниқлаштирилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига 3-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга доир тасдиқланган чора-тадбирлар комплекси бажарилиши мониторингини олиб бориш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган мувофиқлаштирувчи гуруҳ
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига 5-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчи ташиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчи ташиш тартиби тўғрисидаги ушбу Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ва йўловчилар хавфсизлигини, хизмат кўрсатишнинг юксак маданиятини, йўловчилар ташишни ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилишни таъминлаш тамойилларидан келиб чиқиб Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчилар ташишни бажариш бўйича автомобилда хусусий йўловчи ташувчилар учун ягона тартиб ва шартларни белгилайди.
2. Йўналишли таксиларда йўловчилар ташиш:
йўловчиларни фақат ўтириш ўриндиқлари бўйича ташиш, шунингдек муайян йўлда қатнайдиган автобусларга таққослаганда йўловчининг вақтини тежаш ҳисобига аҳолига юқори қулайликдаги транспорт хизматлари кўрсатиш мақсадида ташкил этилади;
тегишли лицензия, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси билан очиқ тендерлар натижалари бўйича белгиланган тартибда тузилган мунтазам йўналишларда йўловчи ташиш транспорти хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома (контракт) мавжуд бўлганда амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
«Шаҳар йўловчилар ташиш транспорти тўғрисида», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари, Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар, шунингдек ушбу Низом билан тартибга солинади;
фақат йўналишли таксилар сифатида фойдаланиш учун ўз балансидаги ёки юридик шахслардан ижарага олинган автотранспорт воситаларига эга бўлган йўловчи ташувчилар — юридик шахслар томонидан бажарилади.
II. Йўловчилар ташиш Йўналишли таксиларда йўловчи ташиш турлари ва уларни ташкил этиш
3. Шаҳар йўналишли такси йўналишларини очиш (ёпиш) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Йўналишли таксининг янгидан очиладиган ва фойдаланиладиган ҳар бир йўналиш учун Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси йўналиш паспорти тасдиқланади.
Йўналишли таксининг шаҳар йўналиши схемаси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси тасдиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
4. Йўналишли таксилар йўналишлари иш режими бўйича:
кўча-йўл шохобчаларида олдиндан билиб бўлмайдиган вазиятлар юзага келганда, айрим участкалар, транспорт йўллари ва майдонлар ёпилганда жорий этиладиган вақтинчалик йўналишларга бўлинади.
5. Йўналишли таксиларнинг йўналишлари шаҳар кўчаларининг ўтказиш имконияти пастлиги, йўловчилар оқимининг интенсивлиги ва автобусда йўловчилар ташишнинг норентабеллиги туфайли катта ва ўртача сиғимли автобуслардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмаган йўналишларда устун даражада ташкил этилади.
6. Йўналишли таксиларда йўналишлар ҳаракати жадваллар ва ҳаракат жадвали бўйича ташкил этилади.
7. Йўналишли таксиларда йўловчиларни ташиш йўналишлар схемаларига мувофиқ амалга оширилади. Йўналишли таксилар йўналишларини мунтазам қатнайдиган автобус йўналишлари билан қўшиш 50 фоиздан ортмаслиги керак.
8. Йўналишли таксиларнинг шаҳар йўналишларида йўловчиларга йўлкира учун чипта ҳайдовчилар томонидан сотилади.
Йўналишли таксиларда юрганлик учун тариф Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Департамент томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда шакллантирилади ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади.
Йўналишли таксини қайта жиҳозлаш фақат тайёрловчи завод томонидан назарда тутилган ҳолларда ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг рухсати билан амалга оширилади.
10. Йўналишли такси салонида йўналиш ҳаракати схемаси ва жадвали, автотранспорт воситасининг давлат рақами, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ва фотосурати ёпиштирилган, йўлкира қиймати, ташувчининг манзили ва телефон рақами, лицензия карточкасининг рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган маълумот берувчи жадвалча бўлиши керак. Жадвалча автотранспорт воситаси салонида йўловчиларнинг ўқиши учун қулай тарзда жойлаштирилади.
III. Йўналишли таксиларда йўловчилар ташишга қўйиладиган талаблар
Фаолияти йўналишли таксилардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган йўловчи ташувчиларга қўйиладиган талаблар
11. Фаолияти йўналишли таксилардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган йўловчи ташувчилар:
автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини амалга оширишда белгиланган лицензия талаблари ва шартлари бажарилишини, йўловчиларнинг хавфсизлигини, хизмат кўрсатишнинг зарур қулайликлари ва шарт-шароитларини, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини таъминлайдилар;
йўналишли таксиларнинг техник ҳолати қатновдан олдин ўз вақтида кўрикдан ўтказилишини, даврий техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни таъминлайдилар;
ҳайдовчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган иш ва дам олиш режимига риоя қиладилар;
ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратадилар, йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқ берадилар ва билимларини текширадилар;
ҳайдовчиларни махсус кийим-бош билан таъминлайдилар;
тиббиёт ходимларини жалб этган ҳолда ҳайдовчиларни мажбурий ва даврий тиббий кўрикдан ўтказишни, ҳайдовчиларнинг йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганларга биринчи ёрдам бериш кўникмаларини такомиллаштириш тадбирларини ташкил этадилар ва амалга оширадилар;
йўналишли таксиларни бошқаришга фақат тегишли малакага, зарур иш стажига эга бўлган ва тиббий кўрикдан ўтган шахсларни қўядилар;
фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятлар бажарилишини таъминлайдилар;
транспорт воситалари бус-бутун сақланишини таъминлайдилар.
Йўналишли таксиларга қўйиладиган талаблар
12. Йўналишли таксиларнинг техник ҳолати, асбоб-ускунаси, фарқланиш белгилари ва уларни ахборот билан таъминлаш умумий ва махсус техник регламентларнинг ҳамда автотранспорт воситалари конструкциясининг хавфсизлигини таъминлаш, йўловчилар ташиш, йўл ҳаракати ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бошқа норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига қатъий жавоб бериши керак.
13. Йўналишли таксилар линияга чиқиб кетишидан олдин уларнинг техник ҳолати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатновдан олдин кўрикдан ўтказилиши керак.
14. Йўналишли таксининг техник ҳолатини қатновдан олдин кўрикдан ўтказиш йўл варақасига белги қўйган ҳолда расмийлаштирилади ва ушбу кўрикларни ўтказишга вакил қилинган навбатчи механикнинг имзоси (штампи) билан тасдиқланади.
Йўловчи ташувчи автотранспорт воситасининг фойдаланишга техник тайёрлигини олдиндан таъминлаш мақсадида йўналишли таксини қатновдан кейин техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
15. Йўналишли таксиларга техник хизмат кўрсатиш ишлари тартиби ва уларни ўтказиш даврийлиги йўловчи ташувчи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Автотранспорт корхонаси (автобус саройи, комбинат, ихтисослаштирилган колонна ва бошқа ихтисосли корхона) томонидан ўтказиладиган йўналишли таксиларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича ишлар ва хизматлар йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
16. Ҳар бир йўналишли таксига автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича регламентда белгиланган ишлар бажарилишини ҳисобга олишга мўлжалланган сервис дафтарча расмийлаштирилади.
Сервис дафтарчада автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини ўтказиш санаси ва бажарилган ишларнинг таркиби, фойдаланилган узеллар ва деталларнинг номи кўрсатилади. Сервис дафтарчадаги ёзувлар кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш учун масъул бўлган шахснинг имзоси (штампи) билан тасдиқланади.
17. Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишли таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида «D» рухсат берувчи белги бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчилик стажига эга бўлган шахслар қўйилади.
18. Йўналишли таксилар ҳайдовчиларини қатновдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш автобус саройлари ёки «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси тузилмасига кирувчи бошқа автотранспорт корхоналари штатидаги тиббий ходимлар томонидан ўтказилади.
тендер контрактга мувофиқ ушбу йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳномага (шаҳодатномага);
тегишли лицензия карточкасига;
ҳаракат жадвали ва йўналиш схемасига;
йўл варақасига;
чипталарни ҳисобга олиш варақасига эга бўлишлари керак.
Ташувчининг ишлаб чиқариш базасига қўйиладиган талаблар
20. Йўловчи ташувчининг автобус саройи ёки «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси тузилмасига кирувчи бошқа автотранспорт корхонаси ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш базаси (бино, тўхтаб туриш жойи, таъмирлаш цехлари) қуйидагиларни таъминлаш бўйича талаблар ва шартларга мувофиқ бўлиши керак:
автотранспорт воситаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;
ишлаб чиқариш базаси ҳудудида автотранспорт воситаларининг бут сақланиши;
ёнғин хавфсизлиги;
техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, техника хавфсизлигига, автотранспорт воситаларини қатновдан олдин техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш тартибига риоя қилиш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги талаблари таъминланишини ҳисобга олган ҳолда ҳудудга кириш ва ундан чиқиш учун махсус ажратилган жойларнинг мавжудлиги;
кириш (чиқиш) учун махсус ажратилган жойни айланиб ўтиб ҳудудга кириш (ундан чиқиш) имконини бермайдиган девор ёхуд бошқа тўсиқлар мавжудлиги.
Йўналишли таксилар ишини ҳисобга олиш
21. Қуйидагилар йўналишли таксилар ишини ҳисобга олувчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади:
автотранспорт воситасининг ишини тавсифлайдиган, линияга чиқишдан олдин белгиланган тартибда ўтказиладиган йўналишли таксининг техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги белгилар қўйилган ташувчи томонидан бериладиган йўл варақаси;
йўловчи ташувчи томонидан бериладиган охирги тўхташ пунктларида йўналишли таксининг келиш-кетиш вақти ва бажарилган қатновлар тўғрисида диспетчернинг белгилари қўйилган чипталарни ҳисобга олиш варақаси.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига 6-ИЛОВА
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасини, «Тошавтобустранс», «Тошйўловчитаъмирсервис» акциядорлик компанияларини ва «Тошэлектротранс» давлат компаниясини тугатиш комиссияси
ТАРКИБИ
Розуқулов У.У.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси