1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.12.00 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик. Ўсимликлар карантини. Ветеринария]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ислом тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилояти Тошсокин тизимининг магистрал суғориш каналларини тиклаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Хоразм вилоятида суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришни таъминлаш, сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ислом тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ИТБ) Ижрочи директорлар кенгаши томонидан «Хоразм вилоятининг Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини реабилитация қилиш» инвестиция лойиҳасини 90,37 млн АҚШ доллари миқдорида, шу жумладан оддий «Истисна» шартлари бўйича 70,35 млн АҚШ доллари ва Жидда декларацияси бўйича «Истисна» шартлари бўйича 20,02 млн АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш маъқулланди;
ИТБ маблағларини тақдим этиш муддати — 19 йил, шу жумладан тўрт йиллик имтиёзли давр;
кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг улуши эквивалентда 53,83 млн АҚШ долларини ташкил этади, шундан 20,5 млн АҚШ доллари — солиқ имтиёзлари бериш шаклида;
лойиҳани амалга ошириш даври 2013 — 2019 йиллар мобайнида белгиланган.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ИТБнинг молиявий маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва кўрсатиб ўтилган лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
ИТБ маблағларини қайтариш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан устама ҳақ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Тасдиқлансин:
«Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш» лойиҳасини компонентлар, манбалар ва йиллар бўйича молиялаштириш режаси 2-иловага мувофиқ;
устама ҳақни ҳисобга олган ҳолда ИТБнинг молиявий маблағларини қайтариш жадваллари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири «Хоразм вилоятининг Тошсоқа тизими магистрал суғориш каналларини тиклаш» лойиҳасини молиялаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Истисна шартномаси ва Истисна агентлик битимини имзолашга вакил қилинсин.».
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Хоразм вилоятининг Тошсоқа тизими магистрал суғориш каналларини реабилитация қилиш» лойиҳасини молиялаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси билан ИТБ ўртасидаги Истисна шартномаси ва Истисна агентлиги битими юзасидан юридик хулоса берсин.
6. Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ва Хоразм вилояти ҳокими зиммасига лойиҳа тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, шунингдек ИТБ тартиб-таомилларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Белгилаб қўйилсин:
лойиҳани амалга ошириш, мувофиқлаштириш ва бошқариш Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади;
ушбу лойиҳа маблағлари билан банк операциялари ушбу лойиҳа учун Ўзбекистон Республикаси банкларидан бирида очилган алоҳида талаб қилиб олингунча депозит (иккиламчи) ҳисобварақлари орқали амалга оширилади, ушбу ҳисобварақлар орқали иш ҳақи, солиқларни тўлаш, шунингдек лойиҳа доирасидаги бошқа харажатларни тўлаш ҳуқуқига эга ва Сув хўжалиги вазирлигининг бошқа лойиҳалари бўйича мажбуриятларни қоплаш учун ушбу ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.;
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастурини шакллантиришда 2013 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг мазкур лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссасини маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.
9. «Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш» лойиҳасини амалга ошириш даврида:
лойиҳани амалга ошириш доирасида ИТБнинг молиявий маблағлари ҳисобига олиб кириладиган ва харид қилинадиган товарлар (ишлар ва хизматлар), асбоб-ускуналар ва транспорт воситалари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилсин;
лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олиб келинадиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар ва хизматлар), асбоб-ускуналар ва транспорт воситалари қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
11. Ташқи ишлар вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
12. Ички ишлар вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
LexUZ шарҳи
Норасмий таржима. 12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда. Расмий матн учун рус тилига қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган малакали мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини муддати узайтирилишини таъминласин..
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 6 ноябрь,
ПҚ-1849-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 ноябрдаги ПҚ-1849-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш» лойиҳасини компонентлар, манбалар ва йиллар бўйича молиялаштириш