Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2011 — 2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан ривожлантиришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-381-сон қарорида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида адабиёт фондининг ўсишини таъминлаш, кутубхона ишига энг янги ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, аҳолининг мамлакат ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича режали ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида 6,3 миллион китобхонга ахборот хизматларини кўрсатувчи 11026 та ахборот-кутубхона муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Адабиётнинг умумий фонди 83,6 миллион сақлов бирлигини, шу жумладан 3,5 млн электрон форматда сақлов бирлигини ташкил этади.
Барча ахборот-кутубхона марказларида Интернет тармоғига чиқадиган маҳаллий тармоқлар («ZiyoNET») ташкил этилди, республика таълим муассасаларининг 1639 та ахборот-ресурс марказларида (91%) маҳаллий тармоқлар ташкил этилди, 1380 та марказ (76,5%) Интернет тармоғига уланди (ZiyoNET).
Кутубхона муассасаларини замонавий компьютер ва ташкилий техника билан жиҳозлаш бўйича ишлар амалга оширилди, компьютерлар сони 2,8 баробар, кўпайтириш ва сканерлаш техникаси 2,3 баробар кўпайди.
Аҳолига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона хизматининг кўрсатилишини янада сифат жиҳатидан янги босқичга ўтишни таъминлаш, ахборот-кутубхона муассасаларини ягона ахборот маконига бирлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондириш, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва сақлаш, таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳолининг таълим тизими ва мустақил ўқишини ривожлантириш мақсадида:
1. Аҳолига ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматларини кўрсатишни янада сифатли ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалар сифатида қуйидагилар белгилансин:
ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ягона ёндашув ва стандартларни ишлаб чиқиш;
электрон ресурслар фондини, шу жумладан, маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсни ижодий ривожлантириш учун биринчи навбатда маънавий-ахлоқий, маданий-тарихий, илмий ва маърифий аҳамиятга эга бўлган босма нашрларнинг электрон нусхаларини яратиш йўли билан шакллантириш;
аҳолининг кенг қатламлари учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида, шу жумладан «ZiyoNET» тармоғи орқали бирлаштирилган ахборот-кутубхона ресурсларидан кенг кўламда фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
ахборот-кутубхона муассасаларининг йиғма электрон каталогини яратиш ва электрон ҳужжатлар етказиб бериш хизматини ташкил этиш асосида ахборот ресурсларидан ўзаро фойдаланишни мувофиқлаштириш;
ахборот-кутубхона муассасаларини янада ривожлантириш, уларни замонавий компьютер, телекоммуникация ва ташкилий техника билан жиҳозлаш, электрон кутубхона залларини яратиш, интеграциялашган ахборот-кутубхона тармоғига улаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини замонавий ахборот-кутубхона технологиялари бўйича ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
2. Тасдиқлансин:
2011 — 2015 йилларга норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш, республиканинг интеграциялашган ахборот-кутубхона тармоғини яратиш, электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини шакллантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
2011 — 2015 йилларга электрон кутубхоналарни босқичма-босқич шакллантириш, ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш, электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини шакллантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг мақсадли параметрлари 2-иловага мувофиқ.
Маълумот учун қабул қилинсинки, яратилаётган рақамли кутубхоналар (жами — 1815 та заллар) амалдаги ахборот-кутубхона муассасалари хоналарида жойлаштирилади ҳамда тегишли компьютер ва телекоммуникация техникаси билан белгиланган тартибда жиҳозланган бўлади.
3. Яратилсин:
А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида штатлар сони 12 бирликни ўз ичига олган юридик шахсни тузган ҳолда А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси таркибидаги Йиғма электрон каталог республика маркази;
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига идоравий мансуб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ахборот-кутубхона марказлари тузилмаларида, уларнинг таъминоти учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида ҳар бири 2 бирликни ўз ичига олган йиғма электрон каталог секторлари.
4. Республика Ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш (Ш.М. Мирзиёев) мазкур қарор билан тасдиқланган Дастур амалга оширилиши жараёни устидан белгиланган мақсадли параметрларга қатъий риоя қилган ҳолда тизимли назорат ўрнатсин, Дастур амалга оширилишининг натижалари ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2011 йилдан бошлаб ҳар йили Дастурга мувофиқ тадбирларни амалга ошириш учун зарур бюджет маблағларини ажратсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва нашр этилмайдиган китоблар ва даврий нашрлар, шу жумладан ахборот-кутубхона муассасалари учун мўлжалланган электрон нашрлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 2015 йил 31 декабргача божхона тўловлари тўланмасдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) республикага олиб кирилади.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 23 февраль,
ПҚ-1487-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февралдаги ПҚ-1487-сон қарорига
1-ИЛОВА
2011 — 2015 йилларда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш, республиканинг интеграциялашган ахборот-кутубхона тармоғини яратиш, электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини шакллантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича
ДАСТУР

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ахборот-кутубхона фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1.

Электрон кутубхоналарни шакллантириш ва интеграциялашган ахборот-кутубхона тармоғини яратиш бўйича стандартларини, шунингдек электрон шаклга ўтказилиши назарда тутилган босма нашрларга муаллифлик ҳуқуқини тартибга солиш масалалари бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш

Стандартлар

2011 йил

ЎзААА ўз ва ҳомийлик маблағлари

Давлат алоқа қўмитаси,

Миллий кутубхона

2.

Электрон кутубхона тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш

Вазирлар Маҳкамасининг Қарори

2011 йил II чорак

-

Миллий кутубхона,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Адлия вазирлиги

II. Ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

3.

«Электрон кутубхоналарни шакллантириш ва интеграциялашган ахборот-кутубхона тармоғини яратиш» лойиҳасининг техник топшириқларини тайёрлаш, дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (ДТИҲ) ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш

ДТИҲ

2011 йил II чорак

ЎзААА ўз ва ҳомийлик маблағлари

Давлат алоқа қўмитаси,

Миллий кутубхона

4.

Республика Йиғма электрон каталог марказини, ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон кутубхона залларини марказ мутахассисларининг иш жойлари билан (компьютер, телекоммуникация ва муқовалаш учун ускуна, мебел ва бошқалар) жиҳозлаш

Чора-тадбир режаси

2011 йил II чоракда тасдиқлаш 2011 — 2015 йилларда амалга ошириш

Бюджетдан ажратиладиган маблағлар

Миллий кутубхона,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, вазирлик ва идоралар,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

III. Электрон шаклда ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш

5.

Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ҳамда кутубхоналарда электрон шаклда тўлиқ матнли ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2011 йил II чоракда тасдиқлаш 2011 — 2015 йилларда амалга ошириш

-

Идоралараро кенгаш,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Миллий кутубхона,

Маданият вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими маркази,

Фанлар академияси

6.

Босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, китоблар-манускриптлар, шунингдек, аҳоли томонидан сақланадиган ва ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки маданий қимматга эга бўлган нодир нашрларни сақлаш ва электрон шаклга ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2011 йил II чоракда тасдиқлаш 2011 — 2015 йилларда амалга ошириш

-

Идоралараро кенгаш,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Миллий кутубхона,

«Ўзархив» агентлиги,

Фанлар академияси,

«Маҳалла» жамғармаси,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

IV. Интеграциялашган ахборот-кутубхона тармоғини яратиш

7.

Интеграциялашган ахборот-кутубхона тармоғининг ишлаши учун телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2011 йил II чоракда тасдиқлаш 2011 — 2015 йилларда амалга ошириш

Ўз ва ҳомийлик маблағлари

Ахборот технологиялари вазирлиги

8.

Ахборот-кутубхона муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик тармоғи тизимини яратиш

Техник лойиҳа

2011 йил II чоракда тасдиқлаш 2011 — 2015 йилларда амалга ошириш

Ўз ва ҳомийлик маблағлари

Ахборот технологиялари вазирлиги

9.

Йиғма электрон каталогни шакллантириш учун ахборот-кутубхона муассасаларини интеграциялашган ахборот-кутубхона тармоғига босқичма-босқич улаш

Уланиш жадвали

2011 йил II чоракда тасдиқлаш 2011 — 2015 йилларда амалга ошириш

Ўз ва ҳомийлик маблағлари

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Миллий кутубхона

V. Интеграциялашган ахборот-кутубхона тармоғини ривожлантириш бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

10.

Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат маданият институтида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий материаллар яратиш

Қўшма буйруқ

2011 йил, III чорак

Ўз ва ҳомийлик маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Давлат алоқа қўмитаси,

Миллий кутубхона

11.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳузурида ва ахборот-кутубхона марказларида кутубхона ходимларини янги кутубхона технологиялари бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ўқув-консультатив курсларини ташкил этиш

Чора-тадбир режаси

2011 — 2015 йиллар

Бюджет маблағлари,

ўз ва ҳомийлик маблағлари

Миллий кутубхона,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Молия вазирлиги

VI. Ахборот-кутубхона алоқаларини фаоллаштириш

12.

Халқаро кутубхона кооперациясини қуйидагилар орқали фаоллаштириш:

Комплекс дастур

2011 йил II чоракда тасдиқлаш доимий амалга ошириш

Бюджет маблағлари,

ўз ва ҳомийлик маблағлари

Миллий кутубхона,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Молия вазирлиги

халқаро ва (республика) конференциялар, семинарлар ва танловлар ўтказиш:

халқаро конференцияларда иштирок этиш;

IFLA (Кутубхона уюшмалари ва муассасаларининг халқаро конференцияси) каби халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш;

Миллий кутубхонанинг eIFL лойиҳасида иштирок этиши (тўлиқ матнли хорижий маълумотлар базаларидан фойдаланиш)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февралдаги ПҚ-1487-сон қарорига
2-ИЛОВА
2011 — 2015 йилларда электрон кутубхоналарни босқичма-босқич шакллантириш, ахборот-кутубхона муассасаларини жиҳозлаш, электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини шакллантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлашнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Чора-тадбирлар

Ўлч.бир.

2011 йил

2012 йил

2013 йил

2014 йил

2015 йил

2011 — 2015 йиллар учун жами

I. Электрон кутубхоналар залларини яратиш

1. Миллий кутубхона

дона

1

-

-

-

-

1

2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

дона

2

3

3

3

3

14

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

дона

9

12

12

12

13

58

4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

дона

300

300

300

300

309

1509

5. Халқ таълими вазирлиги

дона

28

61

57

53

28

227

6. Фанлар академияси Фундаментал кутубхонаси

дона

1

1

7. Давлат илмий-тиббий кутубхонаси

дона

1

1

8. Республика илмий педагогика кутубхонаси

дона

1

1

9. Миллий университет, ТАТУ ва ТошДМИ ахборот-ресурс марказлари

дона

3

3

Жами яратиладиган электрон кутубхоналар заллари

дона

346

376

372

368

353

1815 йил

II. Рақамли кутубхоналар залларини жиҳозлаш

шахсий компьютер

дона

1020

1360

1320

1280

1058

6038

сервер

дона

384

452

444

436

398

2114

сканер

дона

44

83

75

71

47

320

кесиш ускунаси

дона

14

10

6

6

6

42

муқовалаш ускунаси

дона

14

10

6

6

6

42

нусха кўчириш ускунаси

дона

42

78

72

68

44

304

ҳавони кондициялаш тизими

дона

690

754

744

736

706

3630

тармоқ ускунаси

комплект

346

376

372

368

353

1815 йил

стол ва стуллар

комплект

346

376

372

368

353

1815 йил

имконияти чекланган одамлар учун компьютер ускунаси

комплект

13

2

2

2

2

21

III. Электрон форматда ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш

1. Миллий кутубхона

минг бир. сақ.

7.0

9.0

11.0

11.0

12.0

50,0

2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

минг бир. сақ.

10.0

20.0

30.0

40,0

50,0

150,0

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

минг бир. сақ.

7.0

9.0

11.0

12.0

11.0

50,0

4. Халқ таълими вазирлиги

минг бир. сақ.

8.0

9.0

10.0

12.0

11.0

50,0

5. Фанлар академияси Фундаментал кутубхонаси

минг бир. сақ.

7.0

9.0

11.0

11.0

12.0

50,0

6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат илмий-тиббий кутубхонаси

минг бир. сақ.

10.0

10.0

10.0

10.0

10.0

50,0

Жами яратиладиган электрон ресурслар

минг бир. сақ.

49,0

66,0

83,0

96,0

106,0

400,0

IV. Ахборот-кутубхона муассасалари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

4.1. Олий маълумотли кадрларни тайёрлаш

Кутубхоначи-каталогизаторлар

одам

146

128

128

128

128

658

Ахборот ва коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар

одам

53

50

50

50

50

253

4.2. Кадрларни қайта тайёрлаш

Кутубхона ходимлари

одам

337

679

698

697

536

2947

Ахборот ва коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар

одам

337

679

698

697

536

2947

4.3. Малакасини ошириш

Кутубхона ходимлари

одам

117

671

597

596

519

2500

Ахборот ва коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар

одам

117

671

597

596

519

2500

* Ахборот-кутубхона ресурсларини электрон форматда шакллантириш бўйича ишларни ташкил этишни мувофиқлаштириш ва уларнинг такрорланишини бартараф этиш Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш томонидан амалга оширилади.