|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.01.2017
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг янгиланган тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ–1989-сон қарорига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ:
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 139 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 30 октябрь,
ПҚ–2058-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПҚ–2058-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган айрим қарорлари
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ахборот-коммуникация тизимларининг компьютер хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 5 сентябрдаги ПҚ–167-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 21 мартдаги ПҚ–1730-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбоши, 3-банди учинчи хатбоши, 8-банди тўртинчи хатбоши ва 9-банди, шунингдек қарорнинг 2-иловаси.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ–1836-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва 1-иловаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритишлар тўғрисида» 2012 йил 25 октябрдаги ПҚ–1840-сонли қарорининг 2-банди ва қарор иловаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 44-сон, 578-модда; 2014 й., 15-сон, 162-модда)