Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 18 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2517]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2017 йил 9 июндаги 5-мҳ-сонли «Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2898, 17.07.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 19 сентябрь,
302-сон
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2013 йил 19 сентябрдаги 302-сон буйруғига ИЛОВА
Мактабгача таълимга қўйиладиган
ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ
Мазкур Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари (бундан буён матнда Давлат талаблари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 356-модда) ва 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон «Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) мувофиқ, мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини белгилайди.
I бўлим. Умумий бўлим
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
талаб — бирор-бир аниқ ёшдаги болалар билиши ва бажара олиши шарт бўлган талаблар мажмуи;
индикатор — боланинг кўз билан кўриши ва ўлчаши мумкин бўладиган кўникма ва малакалари кўрсаткичи.
2. Давлат талаблари мактабгача таълим тизимида, шунингдек ҳар бир оилада 7 ёшгача бўлган болани тарбиялаш, ривожлантириш, мактабга самарали тайёрлаш ҳамда унга таълим беришда қўлланилиши мажбурийдир.
3. Давлат талаблари асосида:
боланинг билим, кўникма ва малака мезонлари ҳамда уларнинг ўсиш динамикаси ва ривожланиш ҳолатлари аниқланади;
болаларнинг ривожланганлиги ва ютуқлари баҳолаб борилади;
боланинг индивидуал ривожланиши таъминланади;
кадрлар тайёрлаш сифати, таълим мазмунига нисбатан қўйиладиган талаблар, мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиш даражаси ҳамда ота-оналарнинг бола ривожланишига оид кўникма ва малакалари белгиланади.
4. Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги таълим муассасалари томонидан қўлланилиши шарт:
давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари;
мактабгача таълим олаётган болалар гуруҳлари мавжуд бўлган «Меҳрибонлик» уйлари;
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг мактабгача ва бошланғич таълимни назорат қилувчи шўъбалари;
касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларининг мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрловчи факультетлари;
мактабгача ва бошланғич таълим тизими кадрларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар.
5. Давлат талабларининг мақсади:
мактабгача таълим тизими фаолиятини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, фан-техника ва технологиянинг замонавий ютуқларига асосан йўлга қўйиш;
мактабгача таълим мониторинги ва таҳлилини олиб бориш;
таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;
болаларнинг ривожланиши ва уларни мактаб таълимига тайёрлашга оид билим, малака ва кўникмаларга эга бўлишларида ота-оналарга кўмаклашиш;
мактабгача таълим тизими сифатини ошириш.
7. Болаларга таълим-тарбия бериш ва ривожлантириш талаблари қуйидаги принципларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилади:
жинси, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, дини, ижтимоий эҳтиёжлари ва маданий мансублиги, саломатлиги ва алоҳида эҳтиёжларидан қатъи назар, барча болаларнинг таълим тизимида тенг имкониятлилиги;
таълим олиш жараёнида турли хил ўйинлардан фойдаланиш;
ота-оналар ва тарбиячиларнинг ҳамкорлиги.
8. Давлат талаблари қуйидаги ёш гуруҳлари бўйича бўлинади:
туғилгандан бошлаб 6 ойгача;
6 ойдан 1 ёшгача;
1 ёшдан 2 ёшгача;
2 ёшдан 3 ёшгача;
3 ёшдан 5 ёшгача;
5 ёшдан 7 ёшгача.
9. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш дастури талабларини бажариш воситалари ҳисобланади:
мустақиллик;
ижодкорлик;
ташаббускорлик;
ўзи ва атрофдагиларга нисбатан масъулиятни ҳис қилиш;
ўзаро ҳурмат;
толерант хатти-ҳаракат;
ватанпарварлик;
дўстлик ва ҳамжиҳатлик;
жамият ва давлатга нисбатан ҳурмат ҳисси.
II боб. Ривожланиш соҳалари ва ёш гуруҳлар тақсимоти
10. Боланинг ривожланиши ва таълим олиши қуйидаги асосий йўналишларга бўлинади:
жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена;
ижтимоий-ҳиссий ривожланиш;
нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик;
билиш жараёни ва атроф муҳит тўғрисидаги билимларга эга бўлиш.
1-§. Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена йўналиши
11. Мазкур йўналиш ўз ичига қуйидагиларни олади:
болаларнинг жисмоний ривожланишидаги муаммоларини аниқлаш ва унинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;
доимий равишда болаларнинг жисмоний ривожланишини таҳлил қилиб бориш;
болаларнинг жисмоний ривожланиши бўйича оила билан ҳамкорлик қилиш;
соғлом турмуш тарзининг муҳимлигини тушунтириш ва уни таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш.
12. Мазкур йўналишда боланинг ривожланиш жараёнлари қуйидаги босқичлар орқали кечади:
йирик моторикани ривожлантириш — бунда бола юриш (тез ва секин), югуриш (тез, секин ва илон изи бўлиб), сакраш (узунликка ва баландликка), зина бўйлаб юқорига юриш (юриш, югуриш, сакраш) вақтида ўзининг тана аъзоларини бошқаришни ўрганади;
майда моторикани ривожлантириш — бунда бола бирон-бир фаолиятни янада аниқроқ бажариш (ушлаш, очиш, ёпиш, қирқиш, бўлиш) учун ўз қўллари ва бармоқларини ишлатиш ва улардан фойдаланиш малакасига эга бўлади;
сенсомоторикани ривожлантириш — бунда бола ўз ҳаракатларини бошқариш учун сезги органларидан (кўриш, эшитиш, қўл билан ҳис қилиш, ҳид билиш) фойдаланади;
маданий-гигиеник малакалар — бунда бола ўз соғлигининг муҳофазасига таъсир этувчи шахсий гигиеник малакаларни эгаллайди.
13. Бола йирик моторикани ривожлантириш босқичида:
ўз танасини бошқара олиши;
ўз тана аъзоларини бошқара олиши;
бир йўналишда мақсадли ҳаракатлана олиши лозим.
14. Бола майда моторикани ривожлантириш босқичида:
қўл ва бармоқ ҳаракатларини назорат қила олиши;
ўйинчоқ ва кундалик эҳтиёж предметларидан фойдалана олиши лозим.
15. Бола сенсомоторикани ривожлантириш босқичида ўз хатти-ҳаракатларини сезиш органлари ёрдамида бошқара олиши лозим.
16. Бола маданий-гигиеник малакалар босқичида маданий-гигиеник малакаларга эга бўлиши лозим.
2-§. Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш йўналиши
17. Мазкур йўналишда боланинг ривожланиш жараёни қуйидаги босқичлар орқали кечади:
ижтимоий ривожланиш — бунда бола ижтимоий муҳит ва атрофидагилар билан ҳамкорлик қилади;
ҳиссий ривожланиш — бунда болада ўзини ва ўз ҳиссиётларини англаш ривожланади.
18. Ижтимоий ривожланиш босқичида бола:
таниш ва нотаниш кишиларни фарқлаши;
бошқа болалар ва катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш малакаларини қўллай олиши лозим.
19. Ҳиссий ривожланиш босқичида бола:
«мен» концепциясини англаши;
ўзгалар ва ўз ҳисларини англаши лозим.
3-§. Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик йўналиши
20. Мазкур йўналишда ривожланиш жараёни қуйидаги босқичлар орқали кечади:
нутқ — бунда бола сўзлашув тилига зарур даражада таъсирланади, сўзларни тушуна бошлайди ва атрофдагилар билан мулоқотга киришади;
ўқиш ва саводга тайёргарлик — бунда болада босма материаллар, ёзув белгилари ва ҳарфларга бўлган қизиқиш ривожланади.
21. Нутқ босқичида бола:
нутқни тинглаши ва тушуна олиши;
гапириши ва сўзлаша олиши лозим.
22. Ўқиш ва саводга тайёргарлик босқичида бола:
босма материаллар, ҳарфлар ва белгиларга қизиқиш билдиради;
ёзишга оид кўникмалар ҳосил қилади.
4-§. Билиш жараёни ва атроф муҳит тўғрисидаги билимларга эга бўлиш йўналиши
23. Мазкур йўналишда ривожланиш жараёни қуйидаги босқичлар орқали кечади:
элементар математик билим ва кўникмалар — бунда боланинг математик, жумладан сон-саноқ малакаларини ривожлантириш орқали математик билимларини орттириш, мантиқий фикрлаш ва муаммоларини ҳал қилиш қобилиятларини, сон-саноқ, миқдор, шакл, катталиклар ва ўлчов бирликларидан фойдаланиш малакаларини ривожлантиришга эришилади;
атроф муҳит тўғрисидаги билимлар — бунда бола кузатиш ва амалиёт орқали атроф муҳит тўғрисида ахборот олади;
ижод — бунда бола миллий маънавий мерос ва маданиятни ҳурмат қилишга ҳамда ўз ҳиссиётларини мусиқа, театр ва тасвирий фаолият орқали ифодалашга ўрганади.
24. Элементар математик билим ва кўникмалар босқичида бола:
сон-саноқ ва ҳисоблашга оид билимларини намоён қилиши;
предметларни тоифалаш, гуруҳлаш ва тартиб бўйича жойлаштириш қобилиятини намоён қилиши лозим.
25. Атроф-муҳит тўғрисидаги билимлар босқичида бола:
жонли ва жонсиз табиатни кузатиши ва таърифлай олиши;
инсон тана аъзоларини билиши лозим.
26. Ижод босқичида бола:
турли товуш ва овозларни фарқлай олиши;
товушларни баландлиги ва тембрига кўра фарқлай олиши;
жамоа бўлиб мусиқий фаолиятларда иштирок этишга қизиқиш билдириши;
чолғуларида чалиш малакаларини намоён этиши;
амалий фаолиятда иштирок этишга қизиқиш билдириши лозим.
III боб. Мактабгача ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятлари
27. 2 ёшгача бўлган болаларнинг психологик хусусиятлари:
фикрлаш — кўргазмали-ҳаракатли тафаккур;
нутқ — нутқни тушуниш ва узуқ-юлуқ овозлар;
ихтиёрий билиш жараёни — ихтиёрсиз диққат ва хотира;
физиологик сезгирлик — катта ёшдагиларнинг таъсирига нисбатан юқори сезгирлик;
билиш объектлари — атрофидаги предметлар ва ўзидан катта ёшдагилар;
икки қўлига икки ўйинчоқни ушлатиб, уларни бир-бирига уриштиришни рағбатлантириш;
ўйинчоқни бир қўлидан бошқа қўлига олишига кўмаклашиш.
40. Ўйинчоқлар боланинг кўкрагидан 60 — 70 см масофада илиб қўйилиши лозим.
3-§. Сенсомоторикани ривожлантириш
41. 6 ойликкача бўлган болаларнинг сезги органлари ёрдамида ўз хатти-ҳаракатларини тартибга солишга қодирлиги уларда сенсомоторика ривожланишининг талаби ҳисобланади.
42. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда сенсомоторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:
бошини овоз келаётган томонга буриш;
овоз чиқарадиган резинали ўйинчоқларни сиқиб туриш;
ҳаракатланаётган объектлар кетидан кузатиб туриш ва уларни ушлаб олишга ҳаракат қилиш.
43. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқларни ўтказиш лозим:
куйлайдиган ёки овоз чиқарадиган ўйинчоқлар бериш;
резинали ўйинчоқлар бериш;
ҳаракатланаётган буюм ёки ўйинчоқни ушлаб олишга рағбатлантириш;
бола билан товуш чиқариб ўйнаш.
44. 6 ойликкача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида:
бола буюмларни томоша қилиши қулай бўлиши учун ёруғлик манбаи бошининг орқа томонига ўрнатилиши;
болани қаттиқ шовқин чиқарадиган ўйинчоқ ва қўнғироқлар билан ўйнашига йўл қўймаслик лозим.
4-§. Маданий-гигиеник кўникмаларни ривожлантириш
45. 6 ойликкача бўлган болалар маданий-гигиеник кўникмаларни ўзлаштириб боришлари лозим.
46. Чўмилиш вақтида ўйнаш ва чўмилишдан завқланишнинг пайдо бўлиши 6 ойликкача бўлган болаларда маданий-гигиеник кўникмалар ривожланишининг индикатори ҳисобланади.
47. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқларни ўтказиш лозим:
сув билан ўйнашни рағбатлантириш;
буюмларни сувга итариш ва сув ичида юргизишни рағбатлантириш;
қувноқ болалар шеърлари, санамачоқлардан фойдаланиб, қўлни қандай ювиш ва тиш тозалаш кераклигини кўрсатиш.
48. 6 ойликкача бўлган болаларни қаровсиз қолдириш тақиқланади.
V боб. Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш
1-§. Ижтимоий ривожланиш
49. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш талаблари ҳисобланади:
таниш ва нотаниш одамларни ажрата олиш;
бошқа болалар ва катта ёшдагилар билан мулоқотда бўлганда ўз кўникмаларини орттириш қобилиятига эга бўлиш.
50. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:
яқин кишилари билан мулоқот қилишда ташаббус билдириш (кўзларига қараш, жилмайиш, ёпишиш, қўлларига чиқиб олишга ҳаракат қилиш, қичқириб юбориш, енгини тортиш);
нотаниш одамларни кўрганда қўрқув аломатларини намоён этиш, йиғлаш;
онаси ва бошқа танишлари томон қўлларини узатиш;
катта ёшдагиларни кўрганда анчагина жонланишни намоён этиш;
таниш катта одамнинг нутқига нисбатан ҳиссий муносабат билдириш.
51. Бола билан муносабатларда қуйидагиларга амал қилиш лозим:
болани кўпроқ қўлга олиш, қучоқлаш, у билан сўзлашиш. Бунда боланинг нотаниш одамларни кўрганда чўчиши нормал ҳолат ҳисобланади;
оила аъзоларининг барчаси бола билан мулоқотда бўлиши;
болага қўшиқлар, шеърлар айтиб бериш;
боланинг ёнига бошқа болаларнинг яқинлашишига рухсат бериш;
боланинг бошқа одамлар, болалар билан товуш чиқариб мулоқот қилишини рағбатлантириш.
52. 6 ойликкача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун қуйидагилар тақиқланади:
боланинг нотаниш одамлар билан муомала қилишига йўл қўйиш;
бола билан бирга жамоат жойлари ва шовқинли тадбирларга бориш;
болани кичик ёшли болалар билан ёлғиз қолдириш;
уйда кучли шовқин чиқарувчи асбоб-ускуналардан фойдаланиш.
2-§. Ҳиссий ривожланиш
53. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ҳиссий ривожланиш талаблари ҳисобланади:
бола ўзининг «мен» концепциясини ривожлантириши;
бола бошқаларнинг руҳий кечинмаларига муносабат билдириш ва ўз ҳиссиётларини ифодалаш қобилиятига эга бўлиши.
54. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ҳиссий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:
у билан ўйнаганда баланд овозда кулиш;
ўз эҳтиёжларини йиғлаш орқали ифодалаш;
ўзини кўзгуда кўриб жилмайиш, кўзгуни қўли билан силаш.
55. Бола билан муносабатларда қуйидагиларга амал қилиш лозим:
бола билан биргаликда кўзгуга қараш ва табассум қилишни рағбатлантириш;
бола билан сўзлашиш ва турли ўйинлар ўйнаш;
бола ўз эҳтиёжини ифодалаб йиғлаётганда буни пайқашга уриниш ва унинг эҳтиёжларини қондириш.
56. Бола билан муносабатда унга кулиб қараш ва дўстона оҳангда гапириш лозим.
VI боб. Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик
1-§. Нутқ
57. 6 ойликкача бўлган болаларнинг нутқни тинглаш, тушуниш ва мулоқот юритиш қобилиятига эгалиги уларда нутқ ривожланишининг талаби ҳисобланади.
58. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда нутқ индикаторлари ҳисобланади:
турли нутқ ва куйларга эмоционал муносабатини намоён этиш;
болалар қўшиқлари ва айтишувларини тинглаш;
турли овозларга тақлид қилиш;
сўзларнинг дастлабки бўғинларини ҳамда «ма», «ка», «ба» каби оддий бўғинларни баён қилиш.
59. Бола билан муносабатларда қуйидагиларга амал қилиш лозим:
бола билан кўпроқ сўзлашиш, унга шеърлар, латифалар айтиб бериш;
мусиқа ва болалар ашулаларини тинглашни рағбатлантириш;
алла айтиш;
мунтазам равишда қувноқ ҳикоялар ўқиб ва айтиб бериш;
бола билан мулоқот юритаётганда сўзларни бир неча марта такрорлаш;
боланинг ташаббускорлигини рағбатлантириш ва унинг эътиборига жавоб қайтариш;
чиройли расмларни кўрсатиш ва уларнинг номини айтиш.
60. Бола билан хотиржам ва дўстона оҳангда мулоқот қилиш, шунингдек у турган хонада тинч ва хотиржам шароитларни таъминлаш зарур.
2-§. Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш
61. 6 ойликкача бўлган болаларнинг босма материаллар, ҳарфлар ва рамзларга қизиқиш билдириши ҳамда ёзиш кўникмаларини ўрганиши, уларда ўқиш ва савод малакалари ривожланишининг талаблари ҳисобланади.
62. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари индикаторлари ҳисобланади:
қоғоз ёки газетани ғижимлаб ташлаш;
рангли китобларни томоша қилиш;
девордаги расмлар ва плакатларни томоша қилиш;
икки қўли билан ёзув асбобларини (учи очилмаган рангли қаламлар, ёпиқ ручкалар, рангли маркерлар) ушлаб туриш ва улар билан ўйнаш.
63. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқларни мунтазам равишда бажариб туриш лозим:
болага қоғоз парчаси бериш ва боланинг ундан қандай фойдаланишини кузатиб туриш;
болага чиройли безатилган китоб бериш ва унинг китобни томоша қилишини рағбатлантириш;
боланинг олдига тартибсиз равишда бир неча расмларни қўйиш;
болага катта маркер ёки фломастер бериш ва уларни қўлида ушлаб туришга ундаш.
64. Боланинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун унинг турли буюмларни оғзига солмаслигини кузатиб туриш лозим.
VII боб. Билиш жараёни ва атроф муҳит тўғрисидаги билимларга эга бўлиш
1-§. Элементар математик кўникмалар ва билимларни ривожлантириш
65. 6 ойликкача бўлган болаларнинг сонлар ва санашга қизиқишни намойиш этиши, буюмларни туркумлаш ва уларни тартиб бўйича жойлаштириш кўникмаларини орттириши уларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг талаблари ҳисобланади.
66. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:
кўп сонли ўйинчоқларга қизиқиш билдириш;
ўз хатти-ҳаракатлари билан бош кийими ўзига тўғри келмаётганлигини кўрсатиш;
сўрғич ёки шишачани оғзига тортиш.
67. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқларни мунтазам равишда бажариб туриш лозим:
улар билан ўйнаётганда ўйинчоқларнинг сонини кўпайтириб бориш;
қалпоқчани қўғирчоқлар ва атрофдагиларнинг бошига кийдириб, болага ўргатиш ва ўз бошига мустақил кийишга ҳаракат қилишини рағбатлантириш.
68. Мазкур Давлат талабларининг 67-бандида назарда тутилган машқларни бажариш муддати 2-3 дақиқадан ошмаслиги лозим.
2-§. Атроф муҳитни ўрганиш ва англаш
69. 6 ойликкача бўлган болаларнинг атрофни кузатиши, жонли ва жонсиз табиатга муносабат билдириши, инсон тана аъзоларини ўрганиши (бош, қўл, оёқ) уларда атроф муҳитни ўрганиш ва англаш талаблари ҳисобланади.
70. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда атроф муҳитни ўрганиш ва англаш индикаторлари ҳисобланади:
ўз атрофида мавжуд бўлган ёки расмларда чизилган ёрқин ўсимликлар, гуллар ва ҳайвонларни кузатиш ҳамда уларга нисбатан қизиқиш билдириш;
ўз қўлларини ўрганиш, уларга қараш ва оғзига тортиш, бир қўли билан иккинчи қўлини ушлаб, силаб кўриш.
71. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқларни бажариб туриш лозим:
турли ўсимликлар ва ҳайвонларни кўпроқ кўрсатиш;
боланинг эътиборини жалб қилиш, турли ўсимлик, ҳайвонларга қўлини теккизиш, уларга хос овозларни чиқариш йўли билан уларни таништириш;
бармоқлар, кафтлар билан ўйнайдиган ўйинлардан кўпроқ фойдаланиш.
72. Бола ўйинчоқларни ютиб юбормаслиги, бурни ёки қулоғига киргизиб юбормаслиги учун уларнинг диаметри 4,5-5 см дан кичик бўлмаслиги, шунингдек уларга гигиеник ишлов берилиши керак.
3-§. Ижод
73. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ижод талаблари ҳисобланади:
турли товуш ва овозларни ажратиш қобилиятига эга бўлиш;
76. Болаларга кўп нарсанинг тақиқланиши асаб тизимининг издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлганлиги сабабли, ҳаёт учун хавфли бўлган нарсаларнигина тақиқлаш лозим.
III бўлим. 6 — 12 ойлик болаларнинг ривожланиши
VIII боб. Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена
қўл кафтлари ва тиззаларида туриб олиш, чайқалиш, доира шаклида олдинга кейин орқага, ҳар хил йўналишларда ва турли юзаларда (пол, диван, баландликдан пастга) эмаклаш;
ётган ҳолатидан ўтириб олиш, ўтирган ҳолатидан ётиб олиш, ҳеч ким ушлаб турмаган ҳолда ўтириш;
ўйинчоқни олиш учун стол тагига энгашиш ва катта ёшдагиларнинг ёрдамисиз яна туриб олиш (гавдасини тўғрилаш);
мустақил равишда тўғри юришни бошлаш;
икки оёғи ва икки қўлидан фойдаланиб тана ҳолатини ўзгартириш;
қўл ва оёқлари ёрдамида баландлиги 0,6 м бўлган буюмлар устига мустақил чиқа олиш;
қўлини кўтариш ва тушириш;
катта ёшдагиларнинг ёрдамисиз улар кўрсатган йўналишда юриш;
юқорироқ жойда турган буюмни олиш учун оёқларининг учига туриш;
аравачаси кетидан юриш ва юриш вақтида тўсиқларни айланиб ўтиш;
бир буюмдан бошқа буюмга ўтиш;
катта ёшдагиларнинг қўлларидан ушлаб зиналарга чиқиш ва тушиш.
79. 6 — 12 ойлик болалар билан қуйидаги шаклларда машқлар олиб бориш лозим:
болани энг ёқтирган ўйинчоғи ёнига эмаклаб келишини рағбатлантириш;
бола билан биргаликдаги ўйинларни ташкил қилиш, болага: «Олдимга кел!», «Ўтир!» қабилида кўрсатмалар бериш;
боланинг паст бўйли буюмлар устидан ҳатлаб ўтишини рағбатлантириш ва уларнинг ўлчамларини аста-секин ошириб бориш;
боланинг ўзи қизиқаётган буюмга ходанинг устидан эмаклаб етиб бориши учун имконият яратиш;
болани майда буюмлар қўйилган стол атрофига ўтқизиш ва уларни бармоқлари билан ушлашини рағбатлантириш;
болага (унинг ёши учун мос келадиган) ручка ёки маркерни тутқазиш ва боланинг уларни барча бармоқлари билан ушлашини ва бир неча ҳаракат қилиб, вараққа чизишини рағбатлантириш.
84. 6 — 12 ойлик болаларда тиш чиқиши бошланиши сабабли, бола бармоқларини оғзига солиши мумкин, шунинг учун гигиеник муолажалар ўтказиш, яъни бармоқлар, оғиз бўшлиғига ишлов бериш лозим.
3-§. Сенсомоторикани ривожлантириш
85. 6 — 12 ойлик болаларнинг сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солиш қобилиятига эгалиги уларда сенсомоторика ривожланишининг талаби ҳисобланади.
турли шакл ва рангдаги қопчаларни тайёрлаб, уларнинг ичига турли нарсалар, жумладан пахта, латталар, нўхат, гуруч, кофе, макарон каби нарсаларни солиш;
болага ичи бўш бирон ўйинчоқ ва тегишли ўлчамдаги объект бериш ҳамда боланинг уларни бир-бирига солишини рағбатлантириш;
болага атрофидаги гулларга тегишга ва уларни ҳидлашга рухсат бериш;
«иссиқ» ва «совуқ» каби сўзлардан фойдаланиш ҳамда боланинг улар нима билан фарқланишини тушуниб олиши учун уларга тегиб кўришига имкон бериш.
88. 6 — 12 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун ўйинчоқларни гигиена ва эстетика талабларига мувофиқ равишда танлаб олиш лозим.
4-§. Маданий-гигиеник кўникмаларни ривожлантириш
89. 6 — 12 ойлик болалар ўзини парваришлаш ва маданий-гигиеник кўникмаларни орттириш қобилиятига эга бўлиши лозим.
ўз исмини билиш, чақирганда бошини ўгириш, ўз исмини эшитганда имо-ишора, товушлар билан жавоб қайтариш;
катта ёшдагиларнинг «қаерда?» деган саволига тана аъзолари (боши, қўллари, оёқлари, бурни) билан жавоб қайтариш;
кўзгудаги ўз аксига жилмайиш, ўзининг қаердалигини сўрашганда, ўзини кўзгудан кўрсатиш;
қарама-қарши хусусиятли (қувноқ-ғамгин, тез-аста) мусиқага нисбатан ҳиссий муносабат билдириш;
турли воситалар ёрдамида катта ёшдагиларнинг эътиборини тортиш;
катта ёшдагиларнинг имо-ишорасига тақлид қилиш;
ўзи хоҳлаган нарсага эришганда, завқланишини намоён этиш ёки ёқтирмайдиган таом берилганда, норозилик билдириш ва овқат ейишдан бош тортиш;
ҳиссиётлар билдирилганда, жавоб қайтариш, юришни бошлаётганда, маъқуллашларга жавобан жилмайиш;
кимдир юзини кулгули буриштирса ёки ғайриоддий ҳаракатларни бажарса, қувониш ёки кулиш, атрофдагиларнинг кулгисини уйғотган нарсаларни ўз ташаббусига кўра такрорлаш;
ёқтирадиган буюмни ундан олиб қўяётганда норозилик билдириш;
бошқаларга таъсир кўрсатаётганини пайқаганда, чапак чалиш, хурсанд бўлиш, қувониш, маълум товуш ва ҳаракатларни такрорлаш;
узоқдаги буюмга етиб олишга қаттиқ интилиш ва унга етиб олганда, мамнуният билдириш.
99. Бола билан муносабатларда қуйидагиларга амал қилиш лозим:
бола билан муомала қилишда доимо унинг исмидан фойдаланиш;
болага тана аъзоларини кўрсатиш ва бир вақтнинг ўзида номини айтиш;
боланинг ҳаракатларини табассум билан рағбатлантириш, боланинг турли ўйинларни кўзгу рўпарасида ўйнашини таъминлаш;
болага мунтазам равишда қўшиқ куйлаб туриш;
турли вазиятларда боланинг ҳиссиётларини айтиб эшиттириш;
боланинг ҳаракатларига нисбатан очиқчасига фикр билдириш (хурсанд бўлиш, табассум қилиш ёки қош-қовоғини солиш);
болага у ўзига эътибор қаратиш учун қилган ҳаракатларига мувофиқ муносабат билдириш, унга ўз истакларини билдиришига рухсат бериш ҳамда унинг эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш;
болани ҳар бир эришган ютуғи учун мақташ ва маъқуллаш;
боланинг қизиқарли йўллар билан турли ҳис-туйғулар ва ҳаракатларни билиб олишига имкон бериш;
қизиқарли йўллар билан болани турли ҳис-туйғулар ва ҳаракатларни билиб оладиган фаолиятга ундаш;
болага ўз туйғуларини ифодалаш имкониятини бериш ва ҳиссиётларини намойиш этишини қўллаб-қувватлаш;
руҳий жиҳатдан қулай шароитни яратиш ва бола билан ҳар куни шахсан ўйнаш;
бола билан ўйнаётганда, унинг ўзига бўлган ишончини ошириш учун унга яқинроқ туриш ва бола билан бирга қилинаётган ҳаракатларни унга изоҳлаб бериш.
100. 6 — 12 ойлик болалар билан муносабатларда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
болаларда мия пўсти етарлича ривожланмаганлиги сабабли, улар ўзларининг органик эҳтиёжларини қондиришда ҳатто кичик ўзгаришларга нисбатан ҳам кучли сезгирлиги билан ажралиб туришини ҳисобга олиш;
кун тартибининг изчиллигига амал қилиш;
болани ҳеч қачон шошилтирмаслик.
X боб. Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик
1-§. Нутқ
101. 6 — 12 ойлик болаларнинг нутқни тинглаш, тушуниш ва мулоқот юритиш қобилиятига эгалиги уларда нутқ ривожланишининг талаби ҳисобланади.
янги сўзларга осон тақлид қилиш, одамларнинг овозини таниш, ўз исмини эшитганда жавоб қайтариш, буюмларни кўрсатиш;
болалар қўшиқлари, айтишувлари, эртакларини, қисқа ва оддий ҳикояларни тинглаш;
айтилган объектга қараб ўгирилиш;
оддий саволларга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб бериш учун бошини силкитиш;
«йўқ» сўзининг маъносини билиш;
узоқ вақт чуғурлаш;
сўзларнинг биринчи бўғинларини ҳамда энг оддий ном ва сўзларни айтиш;
катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш учун бир хил сўзни ишлатиш.
103. 6 — 12 ойлик бола билан муносабатларда қуйидагиларга амал қилиш лозим:
бола билан кўпроқ сўзлашиш, унга шеърлар, латифалар айтиб бериш;
парваришлаш жараёнида (овқатлантириш, чўмилтириш, ухлатиш) у билан гаплашиш, тана аъзолари ва кийимларининг номини айтиб туриш;
турли ҳикоялар, эртаклар айтиб бериш, бола билан ранг-баранг китобларни томоша қилиш, ўқиб бериш ва унинг диққат билан тинглашини рағбатлантириш;
ҳикоялардаги муҳим ва аҳамиятли жиҳатларга боланинг эътиборини қаратиш;
бола билан муомалада бўлганда унга оддий саволлар бериш ва маъноси бўйича тўғри келадиган жавоб қайтаришга ундаш;
киши атрофида ҳаракатланаётганда ёки олдида ўйнаётганда унинг кетидан кузатиш, «йўқ» дейилганда бола ўйинини тўхтатиши лозимлигини ўргатиш;
болага жавобан бидирлаш, унинг овозларига тақлид қилиш, уни узоқ вақт бидирлашини рағбатлантириш ва тўхтатмаслик;
бола айтаётган барча нарсаларни қайтариш, у чиқараётган ҳар бир товушни ривожлантириш, унга савол бериш, сўнг унга тўғри жавобни қайтариб айтиш;
боланинг талабларига ижобий жавоб бериш.
104. 6 — 12 ойлик болалар билан муносабатларда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
катта ёшдагиларнинг нутқи тўғри, равон, турли оҳангда бўлиши лозим;
боланинг эътиборини 1-1,5 дақиқа давомида жамлаб туриш мумкин.
2-§. Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш
105. 6 — 12 ойлик болаларнинг босма материаллар, ҳарфлар ва рамзларга қизиқиш билдириши ҳамда ёзиш кўникмаларини ўрганиши уларда ўқиш ва савод малакалари ривожланишининг талаблари ҳисобланади.
чиройли расмлари бор китобни таклиф этиш, ундаги расмларни томоша қилишни рағбатлантириш;
китоблар ва бошқа босма материалларни бериш, улардаги белгилар ва сўзларни кўрсатиш;
бола учун қоғоз ва ёзув қуролларини тайёрлаб қўйиш;
ёзув қуроллари бериш, қоғозга чизишни рағбатлантириш;
бола ҳаракатларини ривожлантириши учун бармоқларидан фойдаланишини рағбатлантириш;
ёзувли ёки ёзувсиз турли расмларни томоша қилишни рағбатлантириш.
108. 6 — 12 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:
китоблар катта ўлчамда бўлмаслиги ва гигиена талабларига жавоб бериши лозим;
расмлар боланинг ёшига мос бўлиши керак.
XI боб. Билиш жараёни ва атроф муҳит тўғрисидаги билимларга эга бўлиш
1-§. Элементар математик кўникмалар ва билимларни ривожлантириш
109. 6 — 12 ойлик болаларнинг сонлар ва санашга қизиқишни намойиш этиши, буюмларни туркумлаш ва уларни тартиб бўйича жойлаштириш кўникмаларини орттириши уларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг талаблари ҳисобланади.
боланинг ўйинчоқлар билан мустақил тажриба қила бошлашини маъқуллаш;
бола тажриба қилиши учун унга турли миқдордаги ҳар хил материалларни бериш;
пиёлани олиб, унинг ичи бўш эканлигини, кейин эса, унга сув қўйиб пиёланинг ичи тўла эканлигини болага тушунтириш;
бола билан сувда ўйнаш ва унга ўлчамлари кичик сиғимдаги идишга камроқ сув сиғишини кўрсатиш;
турли ўлчамдаги кубикларни олиб, уларни катталиги бўйича тартибга келтириш кераклигини кўрсатиш.
112. 6 — 12 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун уларга пластмасса, резина, силлиқ ёки тукли матолардан ясалган, узунлиги 15 — 20 см дан катта бўлмаган юмшоқ ўйинчоқларни бериш мақсадга мувофиқ.
Болага мўйнадан ясалган ўйинчоқ ҳайвонларни бериш тавсия этилмайди.
2-§. Атроф муҳитни ўрганиш ва англаш
113. 6 — 12 ойлик болаларнинг атрофни кузатиши, жонли ва жонсиз оламга муносабат билдириши, инсон тана аъзоларини ўрганиши уларда атроф муҳитни ўрганиш ва англаш талаблари ҳисобланади.
боланинг аквариумнинг олдига келишига ёрдам бериш, балиқлар қандай ҳаракатланаётганлиги, улар турличалигига эътиборини қаратиш;
бирор объектдан энг мақбул йўл билан фойдаланиш усулини кўрсатиш ва тушунтириш;
болага атрофдаги барча янги нарсаларни кўрсатиш ва у қандай муносабат билдиришини кузатиб туриш;
янги объектлардан фойдаланиб болалар билан ўйнаш;
турли ҳайвонлар қандай овозлар чиқаришларини кўрсатиш;
боланинг ўз атрофидаги ёки расмлардаги ҳайвонларнинг овозига тақлид қилишини рағбатлантириш;
боғда бола учун ўз бурчаги бўлишини таъминлаш, унга қум билан сувни аралаштиришга ёрдам бериш;
боланинг кўпроқ чўмилиши ва сувда ўйнаб ўтиришини рағбатлантириш;
болага бошқа одамлар, расмлардаги инсон тана аъзоларини кўрсатиб, уларнинг номини ўргатиш, шундан кейин ўзининг ушбу аъзоларини кўрсатишини рағбатлантириш;
тана аъзоларини кўрсатаётганда болани йўналтириш;
турли овозлар ва ҳаракатларни қайтаришга ёрдам бериш.
116. 6 — 12 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:
бола билан машғулотларни ташкил қилишда аста-секинлик ва изчиллик тамойилига амал қилиш;
боланинг йўлига тўсиқ қўйиб, уни айланиб ўтиб, мўлжалланган жойгача етиб боришини рағбатлантириш.
123. 12 — 24 ойлик болалар бўлган жойларда:
болага реал хавф туғдириши мумкин бўлган предметлар бўлмаслиги;
катта ёшдагиларнинг назорати остида бўлиши;
руҳий жиҳатдан қулай муҳит яратилиши лозим.
Бунда боланинг ҳимояланганлик, дадиллик ва хавфсизлик ҳисси ривожланишига кўмаклашиш ҳамда зарур бўлган вақтда тарбиячига мурожаат этишига имкон берадиган ўзини тутиш кўникмаларини шакллантириш лозим.
болага ўйинчоқларни бериб, уларни ўрганиши учун имкон яратиш;
болага майда моторикани ривожлантиришга доир буюмлар (йирик мунчоқлар, майда тошлар ёки бошқа предметлар) бериб, уларни катта ёшдагилар назорати остида териши ва саралаши учун шароит яратиш;
болага хавфсиз уй-рўзғор буюмлари билан ўйнаш имкониятини бериш.
127. 12 — 24 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун уларга бериладиган ўйинчоқ иншоотнинг қисмлари йирик, ранг-баранг ҳамда гигиеник ва эстетик талабларга жавоб берадиган бўлиши лозим.
3-§. Сенсомоторикани ривожлантириш
128. 12 — 24 ойлик болаларнинг сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солиш қобилиятига эгалиги уларда сенсомоторика ривожланишининг талаби ҳисобланади.
ўз ҳиссиётларини ифодалаш (ўпиш, қучоқлаш, қувониш, ўз ютуқлари билан ғурурланиш, ўзи таниган катта ёшдагилар билан хайрлашаётганда хафа бўлиш, аччиқланиш, йиғлаётганларни ўзича юпатишга уриниш);
катта ёшдагиларнинг муносабатини сезиш ва тушуниш.
142. 12 — 24 ойлик болалар билан муносабатларда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:
кундалик турмушда учрайдиган маълум ҳаракатларни ифодалайдиган сўзларни тушуниш;
эшитган оддий, қисқа мурожаатларни қайтариш ва уларни бажариш;
сўзлашганда тақлид қилиш;
расмдаги нарсаларни таниш;
2-3 та сўздан иборат гапларни тузиш;
расмни ёки фотосуратни 2-3 та сўз ёрдамида тушунтириш, таърифлаш.
146. Бола билан қуйидаги машқларни олиб бориш лозим:
бола билан ўйнаётганда ва муомала қилаётганда унинг қисқа маълумотларни қайтаришини рағбатлантириш;
болага кўпроқ предметлар ва ўйинчоқларни кўрсатиш, номларини айтиш, уларни маълум ҳаракатлар билан боғлаш;
болага равон ва тўғри гапириш, кўпроқ савол бериш;
болани ҳикоя ўқиш ва суҳбатлашиш билан қизиқтириш, унинг барча саволларига жавоб қайтариш;
бола билан бирга расм ва фотосуратлар кўриш, расмларга мос келадиган сўзларни топишга ёрдам бериш;
саволлар ва буйруқлар ўртасидаги мутаносибликка эътибор қаратиш;
ўйин, машқ, нутқни ривожлантириш машғулотлари ва бармоқлар театрини ўтказиш;
бола билан катта ёшдагилар овозларига тақлид қиладиган ўйинларни ўйнаш.
147. 12 — 24 ойлик болалар билан муносабатларда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:
ушбу даврнинг бола нутқи ривожланишида муҳим давр эканлигини ҳамда ҳар қандай кучли руҳий таъсир (қўрқув, чўчиш) ушбу жараённинг тўхтаб қолишига ёки кечикишига сабаб бўлиши мумкин;
ҳаводаги ўзгаришларни ажратиш (масалан, қор ёғаётганда ташқарига чиқишни хоҳлаш, ёмғир ёғаётганда эса соябонни олиш);
инсон тана аъзолари ва асосий органларининг вазифаларини билиш, ўзининг тана аъзоларини (қулоқларининг эшитишини, кўзларининг кўришини) тўғри кўрсатиш;
қўғирчоқлар ва ўйинчоқлардан завқланиш.
158. 12 — 24 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни олиб бориш лозим:
бола билан йилнинг барча фаслларида сайр қилиш ва ҳар бир табиат ҳодисасини тушунарли қилиб изоҳлаш;
табиат ҳодисаларини кузатишни ташкил қилиш;
болага жонли ва жонсиз буюмларни кўрсатиш;
болага атрофдаги ўзаро боғлиқликларни (агар ниҳолга сув қуйиб турилса, унинг ўсиб, унишини) тушунтириш;
боланинг ўсимликлар ва ҳайвонлар номларини айтишини рағбатлантириш;
боланинг ўз тана аъзолари номини айтишини ёки қўғирчоқлар ва ўйинчоқларда шунга ўхшаш қисмларни топиб айтишини рағбатлантириш, уларнинг вазифасини тушунтириш.
159. Сайр вақтининг кетма-кетлиги таъминлаб борилиши лозим.
боланинг ҳаракатланиш тажрибасини турли жисмоний машқлар ва ҳаракатли ўйинлар билан бойитиш;
катта ёшдагилардан ўрнак олган ҳолда ҳаракатларни тўғри бажаришга кўмаклашиш;
болаларни фаол ҳаракатланишни ташкил қилишнинг жамоавий шаклларига жалб қилиш;
болада таниш ҳаракатларни осон ва эркин, бир маромда, мос равишда, фазода йўналишдан адашмай, шунингдек мувозанатни сақлаган ҳолда бажара олиш кўникмаларини шакллантириш;
болага халтача ёки қутича бериш ва уларнинг ичига бирор буюмларни солиш ёки чиқаришни илтимос қилиш;
болага бўлакларни қандай йиғиш ва улардан минораларни қуриш, мозаикани териш бўйича йўл-йўриқ бериш;
болага турли қаламларни бериб, уларни тўғри ушлашни ўргатиш ва улар ёрдамида қоғозга бирор нима чизишни илтимос қилиш;
кичик тугмачалардан бошлаган ҳолда боланинг турли буюмларнинг тугмачаларини тақиши ва ечишини рағбатлантириш;
боланинг ўйинчоқларни йиғиши ва керакли қутичага солишини рағбатлантириш;
бола ўйнаётганда, унинг атрофида бир неча ўйинчоқлар бўлишини таъминлаш;
болага ип ўтказиш ва чиқариш, ажратиш ва териш мумкин бўлган ўйинчоқ мунчоқлар ёки бошқа буюмлар бериш;
болага учлари тўмтоқ қайчи бериб, унинг қайчини икки қўли билан очиб-ёпишини рағбатлантириш;
боладан қоғоз четини майда попук қилиб кесиб чиқишни сўраш.
172. Бола чапақай бўлса, уни мажбурламаслик лозим. Агар боланинг машғулотга қизиқиши сўнаётган бўлса ҳам, уни мажбурламасдан бундай машғулотларни тўхтатиш керак.
3-§. Сенсомоторикани ривожлантириш
173. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларнинг сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солишни уддалаши уларда сенсомоторика ривожланишининг талаби ҳисобланади.
болага турли материаллар ва юзасининг тузилишга кўра турлича (дағал, силлиқ, майин, ёпишқоқ) бўлган текстураларни бериш;
бола билан одам ёки ҳайвоннинг ҳаракатларига тақлид қиладиган ўйинларни ўйнаш;
боланинг овоз манбаини топишини рағбатлантириш;
болани овқат тайёрлаш жараёнларига жалб қилиш ва у билан ўйнаш, таъм ва ҳиднинг фарқини тушунтириш.
176. Болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун кўзлар гигиенаси ва гимнастикасига ўргатиш, бола билан машқ қилиш муддати 10 — 15 дақиқадан ошиб кетмаслигига аҳамият бериш лозим.
4-§. Маданий-гигиеник кўникмаларни ривожлантириш
177. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар ўзини парваришлай олишлари ва маданий-гигиеник кўникмаларини орттиришлари лозим.
қўл ва тишларни босқичма-босқич ювишни кўргазмали намойиш этиш (плакат) усулидан фойдаланиш;
агар бола янги ва нотаниш шароитларга тушиб қолган бўлса, унга ёрдам бериш, лекин унинг барчасини ўзи мустақил уддалашига ишончини ҳосил қилиш;
овқатланиш вақтида болага ёрдам бериш;
стол атрофида ўтириш ва тартибли овқатланиш маданиятининг аҳамиятини тушунтириш;
муваффақиятга эришганлиги учун рағбатлантириш.
180. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш лозим:
боланинг ювиниши учун хона ҳароратига мос сувдан фойдаланиш;
қайноқ сув билан тана аъзоларини куйдириб қўйиш ҳолатларининг олдини олиш;
болалар учун мўлжалланган совун бўлагининг ўлчамлари 3,5 х 5 см дан катта бўлмаслигини таъминлаш.
XVII боб. Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш
1-§. Ижтимоий ривожланиш
181. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш талаблари ҳисобланади:
таниш ва нотаниш одамларни ажрата олиш;
бошқа болалар ва катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш қобилиятига эга бўлиш.
182. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:
ўйин пайтида таниш одамларга мурожаат қилиш;
катта ёшдагиларнинг ҳикоялари ва расмларига қизиқиш билдириш;
ўзига нисбатан эътибор талаб қилиш;
бошқа болалар билан ўйнаш учун катта ёшдагилар ёнидан осонликча кетиб қолиш;
қандайдир маълумотларни етказишга интилиш;
биргаликдаги ҳаракатлар орқали катта ёшдагилар эътиборини қаратишга уриниш;
саволлар бериш ва суҳбатга киришиш;
ўйин вақтида дўсти билан яқин мулоқот қилиш (ўз ўйинчоқлари билан ўртоқлашиш), тенгдошларини оддий ўйинга жалб қилишга уриниш, уларнинг ҳаракатларини кузатиб туриш;
ўйинлар ва ҳамкорликдаги фаолиятда бирга ҳаракат қилиш.
боланинг бошқа одамлар билан мулоқот қилаётганда ўзини таништиришини рағбатлантириш;
ҳар бир одамда унинг шахсий исми борлигини ҳамда уларнинг орасидаги муносабатларга хос номлар (ойи, дада, тоға, хола каби) мавжуд бўлишини тушунишга ёрдам бериш;
боланинг дастлабки ютуқлари кичик бўлган тақдирда ҳам уни мақташ;
боланинг нотаниш буюмлар билан машқлар бажаришини рағбатлантириш;
бола билан турли ҳиссиётларни, улар қандай пайдо бўлишини муҳокама қилиш;
бола хурсанд эканлигини ҳис қилган вазиятни мисол келтириш;
турли имо-ишорани ифодаловчи одамлар юзлари акс эттирилган расмларни болага кўрсатиш;
боланинг бошқа болаларнинг ҳиссиётларини тушунишини рағбатлантириш, ундан хурсанд ёки хафа бўлганида ўзини қандай ҳис қилишини сўраш.
188. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар билан муносабатларда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
192. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар ўз вақтида нутқни тушуниш кўникмаларини орттирмаса, нафақат мустақил нутқни ривожлантиришда, балки умуман психологик ривожланиш бўйича орқада қолиши мумкинлигини доимо ёдда тутиш лозим.
2-§. Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш
193. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари ривожланишининг талаблари ҳисобланади:
алоҳида сўз ва ибораларни ифодалай олиш;
ҳаракатлар билан бажариладиган эрмакларни ижро этиш;
босма материалларга қизиқиш билдириш, ҳарфлар ва рамзларни ажрата олиш;
ёзиш кўникмаларини ўрганиш.
194. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари индикаторлари ҳисобланади:
турли босма материалларни томоша қилиш;
ўзининг севимли китобини ва энг ёқтирадиган расмларини таниш;
матн ва бошқа тасвирлар ўртасидаги фарқни билишга қодир бўлиш;
дақиқасига 40 — 60 м тезликда 30 м масофага югуриш;
паст-баланд ерлардан 200 — 240 м масофага паст тезликда югуриш ва орқага осон ҳаракатланиш;
навбатма-навбат юриш, югуриш ва бошқа ҳаракатларни бажариш, ҳуштак бўйича тўхташ, бурилиш;
доира бўйлаб бир ўзи ва жуфтликда қўл ушламасдан қатор бўлиб югуриш;
паст-баланд жойлардан 200 — 240 м масофага паст тезликда югуриш;
бир оёғида олдинга сакраш;
куч билан коптокни олдинга ташлаш ва унга ташланган коптокни илиб олиш;
стол тенниси ва спортнинг бошқа турларини (футбол, баскетбол) ўйнаш;
катта ёшдагилар ёрдамида ва мустақил равишда кўкраги ҳамда орқасида сирпаниш;
қуруқлик ва сувда сузаётгандек қўллари, оёқларини ҳаракатлантириш;
тўғри йўналиш бўйича қўл кафтлари ва тиззаларида, қия юза бўйича, қорнида, гимнастика курсиси устидан, қўллари билан ўзини тортиб 10 м гача эмаклаш;
қўш нарвонча устига чиқиб-тушиш;
ихтиёрий равишда калта арғамчи ёрдамида сакраш;
25 — 30 см баландликдан мат устига ёки қумли чуқурчага ҳамда турган жойидан камида 70 см узунликка сакраш;
уч ғилдиракли велосипедни ҳайдаш, чап ва ўнга бурилиш, доира шаклида ҳайдаш ва турли нарсаларни айланиб ўтиш;
сатҳи кўкрагигача бўлган сув ичида юриш, югуриш, сувдан сакраб чиқиш, ўтириш, боши билан сув ичига шўнғиш;
гимнастика деворининг тахта тўсиқлари бўйлаб 2-3 м масофага ўнг ва чап томонга ҳамда олдинга ҳаракатланиш, бир оёғида ўнг ва чап томонга бурилиб ҳаракатланиш;
буйруқ бўйича мустақил равишда қатор, кичик ва бутун гуруҳларга, доира шаклида, жуфтликларга ҳамда бир қаторга туриш.
топшириқни бажариш учун ранг, материал ва усулни танлашда ёрдам бериш;
кўргазмали намуналардан фойдаланиш;
расмлари бўяладиган китобчалар ва оддий нарсаларни йиғишни таклиф қилиш;
болаларга изчиллик билан мунчоқларни йиғиш ва ипга теришга рухсат бериш;
боланинг оғзига майда нарсаларни солмаслигини кузатиш;
болага кийиниш жараёнида фаол иштирок этиш, кийим тугмачаларини тақиш ёки ечиш, пойабзал ипларини боғлаш имкониятини бериш;
болага қалам билан чизиқ чизиш имкониятини бериш;
болани ҳуштак бўйича сув солинган идишни очиш ва ёпиш, унга сув тўлдиришга ўргатиш;
болага шишанинг қопқоғини бурашига рухсат бериш;
болага кун давомида умумий фойдаланишдаги буюмларни бошқаришга рухсат бериш.
217. Боланинг фойдаланиши учун мўлжалланган асбоб-ускуналар бола учун хавфсиз бўлишини таъминлаш, шунингдек машғулотларни ўтказиш вақтида гигиена талабларига риоя қилиш лозим.
3-§. Сенсомоторикани ривожлантириш
218. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солишга қодирлиги уларда сенсомоторика ривожланишининг талаби ҳисобланади.
болага мусиқанинг ўз ноталари мавжудлиги тўғрисида айтиб бериш;
буюмлар турлича ёритилганда турли кўринишга эга бўлишига боланинг эътиборини қаратиш, болага ёруғлик ва соя тўғрисида сўзлаб бериш.
221. Болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун унинг кўзларини жароҳатланиш, қуёшнинг ёрқин нури, чанг ва қум тушишидан асраш, шунингдек бола гавдасини қандай тутишини қатъий кузатиб туриш лозим.
4-§. Маданий-гигиеник кўникмаларни ривожлантириш
222. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар ўзларини парваришлай олишлари ва маданий-гигиеник кўникмаларини орттиришлари лозим.
болада катта ёшдагиларга нисбатан ижобий муносабатни сақлаб туриш;
болани ҳар куни гуруҳ билан биргаликда айрим ҳаракатларни бажаришга жалб қилиш;
бола билан бирга турли расмлар, фотосуратлар, тасвирларни томоша қилиш;
бола билан мулоқот қилаётганда, унинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш, унинг ҳиссиётларини тушунишга уриниш;
болани маданиятга жалб этиш;
бола билан тескари алоқани сақлаб туриш (бошни силкитиш, табассум қилиш, бошқа ижобий эътибор белгиларини намоён этиш) ва бу билан «мен сен билан», «мен сени тушунаман» деб айтилаётганлигини унга англатиш;
боланинг бошқа болалар билан ўйнашини рағбатлантириш.
229. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
бола ўз муваффақиятсизликларини бошидан оғир кечириши, кўп хафа бўлиши, жанжаллашиши сабабли, унинг бир ўзини бундай аҳволда қолдирмаслик;
катта ёшдагилар орқали боланинг руҳий таъсирланиш ҳолатини яхшилаш зарур.
мулоқот қилиш, нутқдан ўз хатти-ҳаракатларини тартибга солиш, ўзи ва ўз ҳаракатларини баҳолаш, ўзининг турли эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиш;
уй-рўзғор буюмлари номини билиш, табиат ва жамият ҳаётидаги ҳодисаларни айтиб бериш, феъллардан фаол фойдаланиш;
расмларни, уй-рўзғор буюмларини кўздан кечираётганда, уларнинг номлари, вазифалари ва баъзи хусусиятларини билдирувчи сўзларни тўғри ишлатиш;
нутқда отларни кўпликда тўғри ишлатиш, сифатларни от билан шахс ва сонда мослаштириш, феълларни ўтган ва келаси замонда ишлатиш;
ўйинчоқ, буюм ва расм мазмуни бўйича 2-3 та гап туза олиш;
ўйинчоқлар, турли буюмлар ва фасллар бўйича тасвирловчи ҳикоя туза олиш;
буюмларнинг (кийим, идиш-товоқ, мебель) номини, белгиси ва вазифаларини айтиб, тарбиячининг саволлари ва намуналари асосида кичик-кичик тасвирий ҳикоялар туза олиш;
яхши таниш бўлган эртаклар мазмуни бўйича саволларга жавоб бериш, расмларга қараб уларнинг асосий мазмунини айта олиш;
ҳикояларни тинглаш ва эшитган, кўрганларига нисбатан ўз муносабатини билдириш, қўшимча изоҳлаб беришни сўраш;
бир неча оддий гаплардан ўз баёнларини шакллантириш;
китобдаги расмларга асосланиб, адабий асарнинг мазмунини сўзлаб бериш;
муҳокама қилиш ва саволлар бериш;
«р», «л» каби айрим товушларни талаффуз этишда маълум қийинчиликларга учраши мумкинлигини ҳисобга олмаганда овозли талаффузни шакллантириш.
болани имконият бўлганда доимо суҳбатларга жалб қилиш;
болани кўрган ва эшитганларига нисбатан ўз муносабатини билдириш ҳамда ўзи тушунган нарсаларни баён этишга рағбатлантириш;
болага ҳикоялар, эртакларнинг боши ва энг муҳим жиҳатларини ажратишга ёрдам бериш.
237. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган бола билан муносабатларда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
болага тақдим этиладиган материал унинг ёш хусусиятларига мос келиши зарур;
болани сўзлашишда шошилтирмаслик;
мазкур ёшда ҳиссиётлар нутқдан устун туриши сабабли, бола ўзининг нутқдаги билим ва кўникмаларини намойиш этаётганда, унинг қўлига бирор-бир буюм бериш керак.
2-§. Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш
238. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари ривожланишининг талаблари ҳисобланади.
босма материалларга қизиқиш билдириш, ҳарфлар ва рамзларни ажрата олиш;
«сўз», «товуш» сўзларини тушуниш;
ёзиш кўникмаларини ўрганиш.
239. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари индикаторлари ҳисобланади:
китобдаги расмларга асосланиб, адабий асарнинг мазмунини айтиб бериш;
асарнинг бир парчасини тинглаб, бу қандай асарлигини айтиб бериш;
шеърларни ёддан ўқиб бериш;
расмга қараб, сўз бирикмалари, 2-3 та сўздан иборат гап тузиш;
теварак-атрофдан битта ва кўп ўхшаш буюмларни топа олиш;
буюмларнинг ўлчамини айтиш, «катта», «кичик» сўзларининг маъносини тушуниш, қизил, катта, кичик, юмалоқ ва шу каби бошқа сифатларга эга бўлган барча буюмларни ажрата олиш;
доира, квадрат, учбурчак, тўғри тўртбурчак, овал шаклларини бир-биридан фарқлаш;
шар, куб, цилиндрларнинг номини айта олиш ва уларни фарқлаш;
5 гача санаш ва 5 тагача бўлган икки гуруҳдаги буюмлар сонини таққослаш;
буюмларни баланд-паст, узун-қисқа, қалин-юпқалигига кўра фарқлаш;
у ёки бу буюмнинг ўзига нисбатан жойлашувини сўз билан ифодалай олиш, «яқин» ва «узоқ», «орқада» ва «олдинда», «тепада» ва «пастда», «чапда» ва «ўнгда» каби сўзларни тушуниш;
сутканинг турли вақтларини (кун ва тун, эрталаб, кундузи, кечқурун) фарқлаш, кеча, бугун, эртага, тез, секин каби вақтни ифодаловчи сўзларни тушуниш, ўз нутқида қўллаш;
«лего» туридаги бўлаклардан содда модель йиғиш ва 5 — 8 та қисмлардан пазллар ясаш;
болага икки-уч ҳаракатлардан иборат топшириқ бериш;
болага буюмларнинг жойлашган ўрни ҳақида саволлар билан мурожаат қилиш.
246. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар билан муносабатларда уларнинг индивидуал хусусиятлари ва болалар эгоцентризмини эътиборга олиш лозим.
2-§. Атроф муҳитни ўрганиш ва англаш
247. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда атроф муҳитни ўрганиш ва англаш талаблари ҳисобланади.
жонли ва жонсиз оламни кузатиш, таърифлаб бериш;
инсон тана аъзоларини ўрганиш.
248. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда атроф муҳитни ўрганиш ва англаш индикаторлари ҳисобланади:
3-4 хил турдаги дарахтлар, 2-3 хил турдаги ўсимликларнинг номини билиш;
йилнинг барча фасллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари (ёзнинг иссиқ, қишнинг совуқ эканлиги) тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;
эрталаб, кундузи, кечқурун, кечаси сўзларининг маъносини ҳамда катта ёшдагилар ва болалар сутканинг турли вақтларида қандай ҳаракат қилишларини тушуниш;
болага ички органлар қаерда жойлашганлигини кўрсатиш ва тушунтириш;
болага ички органлар қаерда жойлашганлиги тўғрисида турли оддий матнларни ўқиб, ҳикоя қилиб бериш;
валеология (организмни ўрганиш) бўйича кўргазмали материаллардан фойдаланиш.
250. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар билан машғулотлар олиб боришда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:
болага ўзи яшаётган муҳитни кўзи билан кўриб, қўли билан ушлаб кўриш имкониятини таъминлаш;
болалар ўзлари учун қизиқ бўлган барча нарсага эга бўла олишлари, айни пайтда уларнинг болалар учун хавфсиз бўлишини таъминлаш;
болалар ўз тажрибаларини фақат катта ёшдагилар иштирокида ўтказишларини назорат қилиш, уларга ҳайвонлар билан муомала қилишда эҳтиёт бўлиш кераклигини тушунтириш.
бола транспорт воситалари овозларига тақлид қиладиган ўйинларни ташкил қилиш;
боланинг радио, телевизор ва бошқа қурилмалар орқали ўзи яхши кўрган куй ва қўшиқларни тинглаши учун имконият яратиш;
болани таниш қўшиқларни айтишга ундаш;
мусиқали машғулотлар учун муҳит яратиш ва болалар билан бирга қўшиқ айтиш;
боланинг мустақил равишда қўшиқ айта олиши мумкин бўлган ўйинларни ташкил қилиш;
куйларнинг мазмунини изоҳлаб бериш;
болани ранг-баранг бўёқлар билан таъминлаш ва аралаштиришга ёрдам бериш;
болани роль ўйнайдиган ўйинларга жалб этиш ва тасаввурларини ривожлантиришга ёрдам бериш;
боладан ҳикоянинг янги якунини ўйлаб топишни сўраш;
бола учун у тажриба ўтказиши ва таассуротларини қўллаши мумкин бўлган муҳит яратиш;
боланинг оддий муаммоларни ҳал қилишда ижодий қарорлар қабул қилишини рағбатлантириш.
254. Боланинг техник воситалардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишини кузатиш ва унга эҳтиётсизлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунтириш лозим.
VII бўлим. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг ривожланиши
Машғулотлар режаси (5-6 ёш)
Т/р
Машғулот номи
Ўқув йили давомида
ҳафтада
бир ойда
1-ярим йиллик
2-ярим йиллик
жами
1.
Атроф муҳит билан таништириш
2
8
32
40
72
2.
Табиат билан таништириш
0,5
2
8
10
18
3.
Нутқ ўстириш
2
8
32
40
72
4.
Бадиий адабиёт билан таништириш
0,5
2
8
10
18
5.
Илк математик тасаввурларни шакллантириш
1
4
16
20
36
6.
Расм
2
8
32
40
72
7.
Аппликация
0,5
2
8
10
18
8.
Қуриш-ясаш (қўл меҳнати)
0,5
2
8
10
18
9.
Лой билан ишлаш
1
4
16
20
36
10.
Жисмоний тарбия
2
8
32
40
72
11.
Мусиқа
2
8
32
40
72
Жами
14
56
224
280
504
Машғулотлар режаси (6-7 ёш)
Т/р
Машғулот номи
Ўқув йили давомида
ҳафтада
бир ойда
1-ярим йиллик
2-ярим йиллик
жами
1.
Атроф муҳит билан таништириш
2
8
32
40
72
2.
Табиат билан таништириш
0,5
2
8
10
18
3.
Нутқ ўстириш
1
4
16
20
36
4.
Саводга тайёргарлик
1
4
16
20
36
5.
Бадиий адабиёт билан таништириш
0,5
2
8
10
18
6.
Илк математик тасаввурларни шакллантириш
2
8
32
40
72
7.
Расм
2
8
32
40
72
8.
Аппликация
0,5
2
8
10
18
9.
Қуриш-ясаш (қўл меҳнати)
0,5
2
8
10
18
10.
Лой билан ишлаш
1
4
16
20
36
11.
Жисмоний тарбия
2
8
32
40
72
12.
Мусиқа
2
8
32
40
72
Жами
15
60
240
300
540
XХIV боб. Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена
255. Мазкур йўналиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
болаларнинг жисмоний ривожланиши сифатини ошириш, жисмоний ва спорт машғулотларига қизиқишини уйғотиш;
ҳаракат фаоллигини ривожлантириш;
тенгдошлари, катталар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши учун имкониятлар яратиш;
болани мактабда таълим олиш босқичига ўтишида хавфсизлик чораларини кўриш;
боланинг шахс сифатида ривожланишини рағбатлантириш;
боланинг мустақил ҳаракатларини рағбатлантириш.
1-§. Йирик моторикани ривожлантириш
256. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда йирик моторикани ривожлантириш талаблари ҳисобланади:
ўз танасини бошқара олиш (мувозанат сақлаш);
ўзининг тана аъзоларини бошқара олиш;
мақсадли ҳаракатлана олиш;
юриш, югуриш, думалатиш, ирғитиш, илиб олиш, эмаклаш, тирмашиш, мувозанат сақлаш каби асосий ҳаракат машқларини бажара олиш;
энгашиб, тик туриб юра олиш;
турли ҳолатдаги югуриш машқларини бажара олиш;
тезлик, мувозанат ва йўналишни сақлаган ҳолда югура олиш;
сакраш машқларини бажара олиш;
тўсиқлар ичидан эмаклай олиш.
257. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда йирик моториканинг ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:
эмаклаб юриш, қоринда ва елка билан ётиб қўлларга таяниб ҳамда оёқларни итариб хона бўйлаб эмаклай олиш;
г) қуйидагича сувда сузиш (ихтиёрий усулда):
кўкрагида ва орқасида сирпаниб, галма-гал нафас олиб, чиқариб;
кўкрагидан орқасига думалаб ўгирилиб ва аксини амалга ошириб;
д) қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш:
ўзини қўллари билан тортиб, гимнастика курсиси устидан ўрмалаш;
гимнастика деворчаси, нарвонча устига чиқиш ва пастга тушиш;
арқон, копток, арғимчоқ каби спорт анжомларидан фойдаланиб ҳаракатлар бажариш;
турган жойидан узунликка камида 80 — 90 см масофага сакраш, югуриб келиб узунликка, баландликка, калта арғамчи устидан уни олд томон айлантириб сакраш;
икки ғилдиракли велосипедни тўғри йўналиш бўйлаб, бурилиб, доира шаклида, «илон изи» бўйлаб ҳайдаш;
ҳаракатларни бажариш бўйича уринишларини изчиллик билан ташкиллашган ҳаракатлар билан бирлаштириш (ўз ўқи атрофида айланиш, бир оёғида юқорига сакраш, мусиқа оҳангига мос равишда ижодий ҳаракатларни яратиш);
югуриш вақтида турғун ва ҳаракатланувчан нарсаларга тегмасдан уларни айланиб ўтиш.
коптокни ўз шеригига турли дастлабки ҳолатлардан ирғитиш, бир жойда туриб ёки олдинга ҳаракатланиб, полга, ерга уриш, уни бир ёки икки қўли билан илиб олиш, бу жараёнда чапак чалиш ва бошқа топшириқларни бажариш;
коптокни, қум солинган қопчани горизонтал ва вертикал ҳолатдаги мўлжалга 3-4 м масофадан ташлаш.
болани коптоклар, қум солинган қопчалар билан таъминлаш;
боланинг миноралар, шакллар қуриши, хамир, пластилин қориши, расм чизиши ва бўяши мумкин бўлиши учун унга турли материаллар ва ўйинчоқлардан фойдаланиш имкониятини яратиш;
қалам ва бўрчаларни бераётганда буюмларни қандай чизиш кераклигини оғзаки ўргатиш.
267. Болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:
серҳаракат фаолиятни бирмунча хотиржам фаолият ва дам олиш билан уйғунлаштириш;
ичига нарса солинадиган коптокларнинг вазни 0,5-1 кг дан оғир бўлмаслигига эътибор қаратиш;
боланинг мустақил равишда овқатланиши, овқатланиб бўлгандан сўнг стол устидаги идиш-товоқларни йиғиштиришига рухсат бериш.
271. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида уларнинг яшаши ва ҳаракатланиши учун жароҳатланиш, жисмоний, ақлий ва руҳий зўриқишнинг олдини оладиган қулай шароитларни яратиш лозим.
XХV боб. Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш
1-§. Ижтимоий ривожланиш
272. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш талаблари ҳисобланади:
таниш ва нотаниш одамларни ажрата олиш;
бошқа болалар ва катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш.
273. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:
мулоқот қилишда нутқли ва нутқсиз воситалардан (ифодали имо-ишоралардан) фойдаланиш;
ўз атрофидаги таниш одамлар билан осонликча мулоқотга киришиш;
муаммоларга дуч келганда танишлардан ёрдам сўраш;
нотаниш ёки илк бор кўраётган одамлари тўғрисида саволлар бериш;
бошқалар билан барқарор алоқалар ўрнатиш, дўстлар орттириш;
болалар ва катта ёшдагилар билан ҳам идрок этаётган вазиятни, ҳам унинг доирасидан чиқиб кетадиган ҳолатни акс эттирадиган мавзуларда мулоқот юритишга қодир бўлиш;
ёрдам бериш, овутиш, ўйинчоқ, қаламлар билан ўртоқлашиш;
катта ёшдагилар билан суҳбатлашганда савол бериш ва жавоб қайтариш;
ташаббускор, фаол бўлиш, бўлажак воқеалардан мамнуният ҳис қилиш;
ўзининг фамилияси, исми, ёши, манзили, оила аъзолари, қайси мамлакат, шаҳар (қишлоқ)да яшаётганлигини билиш, ўзи тўғрисидаги маълумотларни бошқа болалар билан алмашиш;
ўзининг миллий ва маданий қадриятларини билиш ва улар билан ғурурланиш;
топшириқларни бажаришда қатъият ва сабр-тоқатни намойиш этиш;
тенгдошларига ёқишни исташ;
катта ёшдагилар ва болаларнинг руҳий аҳволини сеза олиш;
ўзига яқин катта ёшдагилар ва тенгдошларига нисбатан ҳамдардлик билдириш;
атрофдагиларни кийимлари ва тили бўйича ажратиш;
ўйинлар ташкил этишга қодир бўлиш;
тинглаши мумкин бўлган мусиқа асарларини бажонидил тинглаш, уларга нисбатан эмоционал муносабат билдириш;
бадиий асар қаҳрамонига нисбатан ташвишланиш ва ҳамдардлик билдириш.
ўз маданий қадриятларини ўйинлар, ижод, мусобақалар орқали ифодалашга имкон бериш;
боланинг тасвирий фаолият (расм чизиш, шаклчаларни ёпиштириб ясаш, аппликация қилиш), роль ижро этиш ва режиссёрлик қилиш ўйинларида, оилавий ва умумий байрамлардаги чиқишлар, болалар театри ва бошқа вазиятларда ўз туйғулари, ҳиссиётларини ифодалашини рағбатлантириш;
қувончли ва қайғули воқеаларни юзага келтирадиган вазиятларни муҳокама қилиш;
бола билан қийин вазиятга тушиб қолган дўстлар ва катта ёшдагиларни қўллаб-қувватлаш нақадар муҳимлигини муҳокама қилиш;
бола билан у амалга ошираётган ҳаракатларни муҳокама қилиш.
279. Бола тенгдошлари орасида ўзига ишончсизлик, камситилганлик, тажовуз қилинишига олиб келадиган аҳволга тушиб қолишига йўл қўймаслик лозим.
боланинг ижод қилиб нақшлар ясаши, расм солиши ва пластилин ёки лойдан турли шакллар ясаши учун уни зарур материаллар билан таъминлаш;
боланинг ҳар қандай ютуқларини рағбатлантириш, унинг ижод маҳсулларидан уй кўргазмаларини ташкил этиш.
VIII бўлим. Якуний қоида
300. Мазкур Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Республика «Оила» илмий-амалий маркази билан келишилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
2013 йил 18 сентябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2013 йил 18 сентябрь
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
2013 йил 18 сентябрь
Республика «Оила» илмий-амалий маркази директори в. б. Х. МАМАДАЛИЕВА
2013 йил 18 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 42-сон, 568-модда)