|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 06.02.2007
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 февралдаги ПФ-3850-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Солиқни тартибга солишни такомиллаштириш ҳисобига муомала харажатларини камайтиришда савдо корхоналарининг манфаатдорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва бир хил қилиш, солиқлар тўлиқ йиғилишини таъминлаш мақсадида:
1. 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб савдо ва умумий овқатланиш корхоналари умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг қуйидаги турларини тўлашдан озод қилинсин:
экология солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
ер ости бойликларидан фондаланганлик учун солиқ;
ер солиғи;
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар.
2. Белгилаб қўйилсинки, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган жами умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ўрнига қуйидаги солиқларни тўлайдилар:
ялпи даромад солиғи;
мулк солиғи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 14 майдаги ПФ-2841-сонли Фармонига асосан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 105-модда)
4. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун:
мулк солиғи;
божхона тўловлари, давлат божи, лицензия йиғимлари, бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
5 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
6. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 3 декабрь,
ПФ-2151-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 12-сон, 225-модда; 2001 й., 5-сон, 105-модда)