1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.13.00 Ёқилғи ва энергетика масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Умумий масалалар]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлари тўғрисида
Республика саноат тармоқларида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, саноат корхоналарининг энергия самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини оширишга кўмаклашиш, энергияни тежайдиган асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этишни жадаллаштириш, шунингдек Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт асоциациясининг (ХТА) 16,5 млн. махсус қарз олиш ҳуқуқи (25,0 млн. доллар эквивалентида) миқдорида 10 йиллик имтиёзли давр билан 35 йил муддатга имтиёзли кредит берилиши маъқулланганлиги;
лойиҳани амалга ошириш даври 5 йил (2011 — 2015-йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
ХТУ кредити маблағларининг 24 млн АҚШ доллари миқдоридаги қисми лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи тижорат банклари — «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ, «Асака» ДАТБ ва «Ҳамкорбанк» ОАТБга — саноат корхоналарининг энергия самарадор асбоб-ускуналарни харид қилиш ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 8 млн АҚШ доллари миқдоридан револьвер кредит линияси шаклида қайта молиялаштирилади;
битта инвестиция лойиҳаси бўйича ХТУ кредитининг энг кўп суммаси субқарз олувчи корхонанинг устав фондида давлат иштирокининг улуши чекланмаган ҳолда 3,0 млн АҚШ долларини ташкил этади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
ХТА кредити маблағларининг 1 млн АҚШ доллари миқдоридаги қисми лойиҳанинг амалга оширилишини умумий мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, саноатда энергия самарадорлиги концепциясини ишлаб чиқиш, энергия самарадорлигини оширишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга оширишга замонавий ёндашувлар асосида энергияни тежайдиган илғор технологияларни жорий этиш масалалари бўйича саноат корхоналари ва тармоқлари мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳани умумий мувофиқлаштириш ва унинг «Энергия самарадорлиги соҳасидаги салоҳиятни ошириш ва лойиҳани бошқариш» компонентини амалга ошириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган этиб белгилансин;
лойиҳада иштирок этаётган «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ, «Асака» ДАТБ ва «Ҳамкорбанк» ОАТБ — «Иштирок этувчи тижорат банклари учун кредит линияси» компонентини амалга ошириш бўйича ижро этувчи органлар бўлиб, уларга ХТУ кредитининг улар томонидан қайта молиялаштириладиган қисмидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъулият юклансин.
ХТА кредитини қайтариш ва кредит бўйича комиссия тўловларини тўлаш режа жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш]
Белгилансинки, ХТА кредитини қайтариш, қайта молиялаштириладиган кредит суммаси шунингдек, кредитлар бўйича комиссияларни тўлаш лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари маблағлари ҳисобидан, «Энергия самарадорлиги соҳасида салоҳиятни ошириш ва лойиҳани бошқариш» компоненти бўйича давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан:
ХТА билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни имзолаш;
ХТА кредити маблағларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банклари — «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ, «Асака» ДАТБ ва «Ҳамкорбанк» ОАТБ билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколатлари берилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ХТА ўртасидаги молиялаштириш тўғрисидаги битим, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи тижорат банклари ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
6. «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ, «Асака» ДАТБ ва «Ҳамкор банк» ОАТБ ХТА билан лойиҳа битимларини имзоласинлар ва лойиҳа битимлари шартларига мувофиқ лойиҳани бажариш бўйича мажбуриятларни ўз зиммаларига олсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи тижорат банклари билан биргаликда кредитлар бериш тартибини, сублойиҳаларни танлаш ва баҳолаш мезонларини, шунингдек, молиявий бошқарув, харидлар, лойиҳани амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиб-таомилларини белгиловчи лойиҳа бўйича операцион қўлланмани ишлаб чиқиш ва Жаҳон банки билан келишишни таъминласин.
штатлар жадвали ва ҳар йилги молиялаштириш сметаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан мажбурий равишда келишган ҳолда лойиҳани мувофиқлаштириш бўйича гуруҳни белгиланган тартибда ташкил этишни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодиёт вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Иқтисодиёт вазирлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини, вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини ва уларни давлат божлари тўлашдан озод қилиниши таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 июль,
211-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 июлдаги 211-сон қарорига 1-ИЛОВА