Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг валютани тартибга солиш борасидаги қонунчилигини ташқи иқтисодий фаолиятни ҳамда валюта сиёсатини эркинлаштириш ва биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантириш юзасидан қабул қилинган қарорларга мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 5 декабрь,
ПФ-2772-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонининг иловаси билан тасдиқланган «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида Низом»нинг:
а) 1-бандида иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари олиб ташлансин;
иккинчи хатбоши олиб ташлансин;
ушбу банд мазмуни қуйидагича хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Валютани сотиб олиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартибларини бузганлик учун вакил қилинган банкларга ва хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари, шу жумладан уларнинг ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш ҳуқуқидан вақтинча, 6 ой муддатга қадар маҳрум этишгача бўлган жазо қўлланилади.
Белгиланган муддатлардан 30 банк кунидан кўпроқ вақт ўтгандан кейин чет элдан валюта тушуми келиб тушишининг кечикишига йўл қўйган юридик шахс резидентлар келиб тушмаган валюта маблағларининг 100 фоизига тенг миқдордаги суммани жарима тариқасида республика бюджети даромадига тўлайдилар»;
г) 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«экспорт-импорт операциялари бўйича тўловларнинг асосий шакллари ҳужжатли аккредитивлар, банк жўнатмаси ва инкассо ҳисобланади.
Импорт контрактлари бўйича аванс тўловлари контрактда назарда тутилган қийматнинг 15 фоизидан ошмайдиган, аммо 100000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган сумма доирасида, фақат импорт қилувчи корхонага хизмат кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкининг алоқадор банкнинг муқобил банк кафолати мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Мазкур суммадан ошадиган аванс тўловларини ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хулосаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади.»
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 октябрдаги ПФ-3323-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 29 сентябрдаги ПФ-3664-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 39-сон, 295-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда; 2003 й., 9-10-сон, 165-модда; 2005 й., 39-сон, 295-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 06/18/5296/0534-сон; 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)