Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.05.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 12 апрелдаги 62-сонли «Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2469-2, 01.05.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ буюраман:
1. Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ тракторлар, ўзиюрар машиналар, йўл қурилиш ва мелиоратив техникаларни (бундан буён матнда техника деб юритилади) бошқариш ҳуқуқини бериш учун тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонларини бериш тартибини белгилайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 17 ноябрдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2469-1, 18.11.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 47-сон, 564-модда)
8. Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонларини беришда имтиҳон якунлари бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.
9. Тракторчи-машинистлар мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган имтиҳонларнинг қайси биридан ўтолмаган бўлсалар, 15 кундан кейин тегишли имтиҳонни такрорий топширишлари мумкин.
10. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган имтиҳонларнинг барчасидан ўтган тракторчи-машинистларга шу куннинг ўзида давлат инспектори томонидан тегишли тоифадаги гувоҳнома ва огоҳлантириш талони берилади.
Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш | ||||||||||
ДАЛОЛАТНОМА | ||||||||||
________________ туман (шаҳар) | ||||||||||
20__ йил «___» _________________ | __________ рақамли | |||||||||
Т/р | Ф.И.О. | Туғилган йил, кун, ой | Ўқиган муассасаси номи, диплом ёки гувоҳнома рақами ва санаси | Тиббий кўрик маълумотнома рақами ва санаси | Имтиҳон натижалари | |||||
йўл ҳаракатидан | техникани эксплуатация қилишдан | ҳайдаш кўникмаларидан | ||||||||
ўтди | ўтмади | ўтди | ўтмади | ўтди | ўтмади | |||||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 |
Комиссия раиси | _____________ | __________________________ | ||||||||
(имзо) | (Ф.И.О.) | |||||||||
Комиссия аъзолари | ____________ | _________________________ | ||||||||
(имзо) | (Ф.И.О.) | |||||||||
____________ | _________________________ | |||||||||
(имзо) | (Ф.И.О.) | |||||||||
____________ | _________________________ | |||||||||
(имзо) | (Ф.И.О.) |