Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
буйруғи
Электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 7 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2466]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 14 май,
34-Б-сон
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 34-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 48-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2466-1, 20.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2466-1/0513-сон)
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидалар электр приборлари ва ташкилий техника билан ишловчи ҳамда уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи барча ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) тааллуқлидир.
2. Мазкур Қоидалар биноларни ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланиш ва таъмирлашда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича хавфсизликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
II боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 48-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2466-1, 20.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2466-1/0513-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 48-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2466-1, 20.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2466-1/0513-сон)
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 48-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2466-1, 20.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2466-1/0513-сон)
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқлар берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-2014 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари» бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга ташкилот раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
17. Ташкилотлар ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлишлари лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома)га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига жавобгардир.
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
21. Ходимларни ишлаб чиқариш муҳитининг хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
22. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари хонадаги барча ходимларга таъсир қилган тақдирда қўлланилиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
23. Жамоавий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда қурилмалар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотларни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
25. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
26. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши лозим.
27. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш ва улардан тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши;
хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
28. Турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларини олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш лозим.
29. Ходимлар махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари билан белгиланган тартибда бепул таъминланиши лозим.
6-§. Касбий танлов
30. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
31. Ходимлар ва ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга эга бўлишлари лозим.
32. Босим остида ишловчи асбоб-ускуналарда, шунингдек хавфи юқори бўлган ишларда банд бўлган ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сон-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 48-2023/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2466-1, 20.07.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2466-1/0513-сон)
7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
35. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ташкилот раҳбарияти, касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
40. Ходимларни соғлиғининг ҳолати туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
8-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
41. Ташкилот хоналари ва иш ҳудудидаги ҳарорати, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
42. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидаги санитария қоидаларига мувофиқ сақланиши лозим:
хоналарнинг ҳарорати, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси, йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
хоналарда ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
9-§. Ташкилот майдонларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
46. Ташкилотларда транспорт воситаларининг ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
47. Транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиш чизмаси ташкилотларнинг кириш, чиқиш, иш участкалари ва цехларининг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
48. Ташкилотнинг ҳудуди кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоғи билан таъминланган бўлиши керак.
49. Ёзги мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган бўлиши керак.
50. Қишки мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойлари қордан тозаланиб, қум сепилган ҳамда биноларнинг томлари қордан ва карнизлари эса музлардан тозалаб турилиши зарур.
51. Йўловчилар учун йўлак ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м бўлиб, ён томонлари деворча ва тўсиқларга эга бўлиши керак.
52. Ташкилотларнинг ҳудуди ГОСТ 12.4.009-83 «Объектларни ҳимоялаш учун ёнғин техникаси. Асосий турлари. Жойлашиши ва хизмат кўрсатилиши» талабларига мос келувчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
53. Ташкилот ҳудуди ҳар куни тозаланадиган, шунингдек дезинсекция, дезинфекция ва дератизация қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши лозим.
54. Ҳовлидаги ҳожатхоналар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилган бўлиши керак.
55. Ташкилотнинг ҳудуди чегара бўйлаб тўсилган бўлиши ва унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
56. Ходимлар учун алоҳида чекиш жойлари белгиланиб, махсус идишлар қўйилиши ва «Чекиш жойи» деган ёзув билан жиҳозланиши керак.
10-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
58. Ишлаб чиқариш биноларининг ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори СанҚваМ 0294-11 «Иш жойидаги ҳаводаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган миқдорининг гигиеник меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
59. Мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларининг нам хоналарида ҳамда иссиқ ўтказувчи полларида (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
60. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал берувчи асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
61. Дарвоза тавақалари дарвозанинг ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам тутиб турилган бўлиши керак.
62. Дарвозалар баландлиги фойдаланилаётган транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан баланд бўлиши керак.
63. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда камида икки мартадан (баҳор ва кузда) ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари, топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар билан расмийлаштирилиши керак.
64. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаш жараёнлари вақтида ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
65. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
66. Кириш ва чиқиш йўллари турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим.
11-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
68. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши лозим.
69. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги лозим.
70. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 210 С, ўртача оғир ишда 170 С ва оғир ишда 160 С дан паст бўлмаслиги керак.
71. Ходимларнинг исиниши учун хоналардаги ҳарорат 220 С дан кам бўлмаслиги керак.
72. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан ва бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
12-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
73. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локаль тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-2014 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-2004 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
74. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражаси мунтазам назорат қилиб турилиши керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлса, уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарида жойлаштириш;
тебранишни камайтириш учун, унинг манбалари (электр двигателлар, парраклар ва бошқалар) полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган мустақил пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатилиши керак.
75. Хоналарда шовқинни техник воситалар билан бартараф этишнинг иложи бўлмаса, эшитиш аъзоларини якка тартибда ҳимоя қилувчи воситалардан ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланиш керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(13-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
77. Ташкилотларнинг ишлаб чиқариш оқова сувлари ташқи оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига етиб келгунга қадар зарарли моддалардан тозаланиши керак.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
78. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар ўрнатилиши ва сув қувурлари бўлмаганда, махсус идишларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
79. Ичимлик суви ОʻzDSt 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» талабларига жавоб бериши керак.
80. Ичимлик сувининг ҳарорати 80 С дан 200 С гача бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига уланган бўлиши лозим.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
82. Ташкилотда оқова сувларни чиқариб юбориш тизими бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг бўлишига рухсат этилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
14-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
83. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши лозим.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
84. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғлик тушувчи ойналарни йилида камида икки маротаба тозалаш лозим.
85. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар билан тўсиб қўймаслик керак.
86. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилади. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
87. Ёритиш воситалари кўзни қамаштиришидан сақлаш учун чоралар кўрилган бўлиши керак.
88. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиши эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими хонадан ташқарида ўрнатилиши керак.
89. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
90. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабель ва электр ўтказгичлар қўлланиши лозим.
91. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши лозим.
92. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.
93. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритилишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
15-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
94. Ташкилотларда маиший ва овқатланиш хоналари ҳамда тиббий пунктлар бўлиши керак. Ташкилотларнинг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ҳолда ташкил этилиши лозим.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
95. Кийим алмаштириш ва ювиниш хоналари, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва шу каби қурилмаларнинг сони ташкилотнинг умумий контингент сони ҳисобига олинган ҳолда белгиланиши лозим.
96. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
16-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар
97. Ташкилот атроф табиий муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
98. Ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф табиий муҳитни чиқиндилар (оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
99. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва чиқиндилар учун махсус идишлар билан таъминланиши ва ушбу идишлар бўшатилгандан сўнг хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.
17-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
100. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
III боб. Ишлаб чиқариш (технология) жараёнларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
1-§. Умумий талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Ишлаб чиқариш хоналаридаги технологик жараёнлар ГОСТ 12.3.002-2014 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
102. Ишлаб чиқариш хоналаридаги технологик жараёнларининг хавфсизлиги қуйидаги талабларни амалга ошириш орқали таъминланиши лозим:
ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш;
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишини чекловчи воситаларни қўллаш;
ишлаб чиқариш жараёнлари атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли меъёрларидан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги.
103. Технологик жараёнларни амалга оширишда иш бажарадиган дастгоҳ ва механизмлар кетма-кетлиги блокировка тизими билан таъминланган бўлиши зарур. Авария ҳолатида бирор бир механизм тўхтаб қолса, барча дастгоҳ ва механизмларнинг тўхташи назарда тутилган бўлиши керак.
104. Ускуна ва автоматлаштирилган тармоқларда улар ишга туширилганлигини билдирувчи овозли ва ёруғлик сигналлари бўлиши керак. Сигнал элементлари (электр қўнғироқ ва ўчиб-ёнувчи лампа) механик бузилишлардан ҳимояланган бўлиб, хизмат кўрсатувчи ходимлар эшитадиган даражада бўлиши лозим.
Линияни тўхтагандан сўнг, овозли ва ёруғлик сигнали бермасдан уни ишга тушириш тақиқланади.
105. Технологик жараёнлар соз асбоб-ускуналар ва назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар ҳамда ишга туширувчи аппаратлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим.
106. Ишлаб турган ускуналар жойлашган жойлар зарур тўсиқлар, ҳимоя ва сақловчи мосламалар ҳамда қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Иш жойларига ва ишлаб чиқариш биноларига бегона шахслар кириши тақиқланади.
107. Ишлаб чиқариш технологик жараёнларнинг ускуналари яроқли бўлиши, назорат-ўлчаш асбоблари соз, аппаратлар блокировка воситалари мавжуд бўлганда ишга туширилиши лозим.
108. Барча тармоқларда технологик жараён хавфсиз бажарилиши, ташкилий-техник чора-тадбирлар кўрилиши ҳамда хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилиниши лозим.
109. Агрегат механизмларининг нормал ишидаги ҳар қандай бузилишлар ундаги барча механизмларнинг автоматик тарзда тўхтатилиши билан якунланиши зарур.
110. Ишлаб турган ускуналар жойлашган жойлари зарур тўсиқлар, ҳимоя қилувчи ҳамда сақловчи мослама ва қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Иш жойларига бегона шахсларнинг киришига йўл қўйилмаслиги лозим.
2-§. Ёнғин ва портлашга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
111. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва мазкур Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
112. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, шамоллатиш чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
113. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
114. Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши керак.
115. Ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
116. Портлашнинг олдини олиш учун машина ва агрегатларнинг ишқаланувчи қисмларини қизиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
117. Аралашганда портловчи модда ҳосил қилиши лозим бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
118. Коллектордан чиқадиган суюқлик миқдори ва инерция натижасида статик ток ҳосил бўлишини ҳисобга олган ҳолда коллектор сим орқали ерга уланиши керак.
119. Ишлаб чиқариш биноларига (омборхона, цех, лаборатория, участка ва бошқа) ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
120. Цехларда (бўлимларда, омборхоналарда, устахоналарда, лабораторияларда ва бошқа иш участкаларда) ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича, шунингдек ёнғин ўчириш анжомларининг соз ҳолда бўлишига шу бўлинмаларнинг бошлиқлари ёки бошлиқ вазифасини бажарувчи ходимлари масъулдир.
121. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқариш бинолари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинларни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
122. Ёнғинга қарши сув ҳавзалари доимо соз ҳолатда ва ичидаги сув ҳажми ёнғинни ўчириш учун етарли бўлиши керак. Сув ҳавзаларининг ишга яроқлилиги йилига камида икки маротаба, баҳор ва куз мавсумларида текширилиши лозим.
123. Қўлда ясалган, автоматика тизими носоз бўлган ёки ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маиший иситиш асбобларидан фойдаланиш тақиқланади.
3-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
124. Ташкилотларда электр қурилмаларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 48-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2466-1, 20.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2466-1/0513-сон)
125. Электр энергиясидан фойдаланишда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хўжалиги учун жавобгар ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши керак.
126. Электр хўжалиги учун масъул ходим кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса IV малака гуруҳига эга бўлиши талаб этилади. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда электр хавфсизлиги бўйича ташкилотда тузилган комиссияда билим синовидан ўтиши шарт.
127. Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар ёнмайдиган қилиб монтаж қилиниши лозим.
128. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан ва электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.
129. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши лозим.
130. Ишлаб чиқариш ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматура билан қопланиши лозим.
131. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токдан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
132. Ток узатилмаганлиги сабабли ускуна тўхтатилган ҳолларда электр двигателлар ўчирилиши керак.
133. Электр аппаратлари ва агрегатларининг нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида олти ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
134. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун масъул ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
135. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
136. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун машиналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.
137. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўрлар билан ўралган ва ерга уланган бўлиши лозим.
138. Ташкилотнинг барча турдаги бинолари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим.
139. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим.
140. Момақалдироқ вақтида электр ўлчашларни амалга ошириш тақиқланади.
4-§. Бирламчи материаллар, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот ва чиқиндиларни сақлаш ва транспортда ташишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
141. Бирламчи материаллар, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларни транспорт воситаларида ташишда юк ташиш қоидаларига риоя қилишлари лозим.
142. Бирламчи материаллар, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотнинг ҳажми мазкур ишни бажарувчи қурилманинг паспортида кўрсатилган ўлчамларга мувофиқ бўлиши керак.
143. Омборхонада хом ашё ва материаллар билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш тақиқланади.
144. Омборхонада устма-уст тахланган ёки юк идишлари жавонлар оралиғидаги йўлакнинг эни 1,5 м дан кам бўлмаслиги лозим.
145. Омборхонанинг деворлари бўйлаб ўралган ҳар бир жавонда олти тахламгача бўлган миқдорда хом ашё, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларни сақлаш лозим. Тахламлар оралиғидаги масофа 0,5 м дан, ён томон майдонлардаги тахламлар билан оралиғи эса 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак.
146. Чиқиндиларни инвентаризация қилиш, шунингдек уларнинг турлари бўйича хавфлилик даражасини белгилаш лозим.
147. Чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.
148. Ташкилотларда чиқиндилар билан ишлашга оид йўриқномалар ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
149. Иккиламчи хом ашёлар ташкилотга инфекцияга қарши дориланган ва боғламларга ўралган ҳолда қабул қилиниши керак.
150. Иккиламчи хом ашё боғламларини ёпиқ омборхоналарда ёки қаттиқ қопламали соябонли майдонларда сақлаш лозим.
151. Очиқ сақлаш майдонлари атроф ҳудудига нисбатан 0,2 м дан кам бўлмаган ҳолда баланд ва 0,5 м дан кам бўлмаган ҳолда ёнмайдиган девор билан ўралган бўлиши керак.
152. Иккиламчи хом ашё тахламлари баландлиги 5 м дан ва ҳар бир тахлам ўлчами 0,25 х 0,15 м дан ошмаслиги керак.
153. Қути ва қоплардаги юклар омборхонада ағанамайдиган ва сурилиб кетмайдиган қилиб устма-уст тахланган бўлиши лозим. Қўлда тахланганда унинг баландлиги 3 м дан, юк кўтариш механизми ёрдамида тахланганда эса 6 м дан ошмаслиги лозим. Энг юқоридаги қоп билан шип орасидаги масофа камида 1 м бўлиши лозим.
154. Чиқиндиларни йиғиш жойи цехлардан камида 50 м узоқликда бўлиши лозим.
155. Юк сақланадиган омборхона ва майдончалар ҳудудининг кириш жойларида транспорт воситаларнинг ҳаракат йўналиши ҳамда юкларни ортиш ва тушириш жойлари кўрсатилган схемалар осиб қўйилган бўлиши лозим.
156. Омборхоналардаги белгиланган нормадан ортиқ бўлган юкларни ташиш ва тахлаш билан боғлиқ бўлган барча ишлар механизациялаштирилган бўлиши лозим.
157. Кимёвий моддалар махсус жиҳозланган бинода (омборхонада) кимёвий таъсир хусусиятига кўра боғлиқлиги бўйича алоҳида жойларда сақланиши зарур. Омборхоналарда ҳар хил кимёвий моддалар биргаликда сақланиши учун уларнинг рўйхати бўлиши лозим.
158. Ҳар бир кимёвий модда техник кўрсатмалар талаблари ҳисобга олинган ҳолда сақланиши лозим. Кимёвий моддаларни очиқ ҳолда (тарада) сақлаш тақиқланади. Тараларда ёзув, этикетка ёки модда номи туширилган ёрлиқ, техник талаблар кўрсатилган бўлиши лозим.
159. Кислота сақлаш хоналарида фавқулодда ҳолатда кислота, сув, оҳак эритмаси ёки тўкилган кислотани нейтраллаш учун сода ва ҳимоя воситалари учун захира идишлар бўлиши лозим.
160. Кислотали резервуар ва идишларда «Хавфли кислота» ёзуви ва кислотанинг номи ёзилган бўлиши лозим.
161. Кислота учун резервуарларга бензин, керосин, ёғ ва спирт тушишига йўл қўймаслик керак.
162. Ушлагичли саватларга ёки ёғоч панжарали қутига қадоқланган кислотали бутилкаларни гуруҳлари бўйича 2 — 4 қатор қилиб, ҳар бир гуруҳда 100 донадан кўп бўлмаган ҳолда сақлаш зарур. Гуруҳлар орасидаги ўтиш йўлаги кенглиги 1 м дан кам бўлмаслиги керак.
163. Бутилкалар хлорли кальций эритмаси шимдирилган материал билан қопланган бўлиши керак.
164. Кислоталарни бошқа кимёвий моддалар ва материаллар билан биргаликда сақламаслик керак.
165. Қаттиқ ўювчи натрий (ўювчи калий) темир барабанларда, суюқ ўювчи натрий (калий) — темир банка, идиш (бак), барабанларда, ёзда эса шиша бутилкаларда юмшоқ қатлам билан панжараланган ҳолда сақланиши лозим. Ўювчи натрийли идишларда «Хавфли — ўювчи натрий» (ўювчи калий) ёзуви бўлиши лозим.
166. Цианидли бирикмалар ва кислоталарни биргаликда сақламаслик керак.
5-§. Электр жиҳозлар, электрон ҳисоблаш ва ташкилий техникага хизмат кўрсатишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
167. Электрон ҳисоблаш ва ташкилий техника билан ишлашда зарарли ишлаб чиқариш омилларини инсон саломатлигига салбий таъсирини бартараф қилишга йўналтирилган хавфсизлик талаблари СанҚваМ 0224-07 «Компьютер, видеодисплейли терминал ва ташкилий техника билан ишлашда санитария қоидалари ва нормалари»га мувофиқ бўлиши лозим
168. Хоналарда ҳаво алмашинуви ГОСТ 12.1.005-76 «ОСБТ. Иш зонаси ҳавоси» талабларига мос бўлиши лозим. Ишлаб чиқариш хоналаридаги вентиляция тизими бир ходим учун соатига камида 30 м3 ҳавони ташқаридан узатиш имкониятига эга бўлиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
169. Экран олдидаги иш жойи шовқинсиз бўлиши лозим. Дисплейли залларда кондиционерлар, телефон овози, процессорлар келтириб чиқарадиган шовқин минимал даражада камайтирилган бўлиши зарур. Иш жойида шовқин даражаси ГОСТ 12.1.003-2014 «Шовқин. Хавфсизлик умумий талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
(169-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
170. Электрон ҳисоблаш воситаларидан (бундан буён матнда ЭҲВ деб юритилади) фойдаланиш гигиеник талабларга жавоб берувчи табиий ва сунъий ёритиладиган биноларда амалга оширилиши лозим.
171. Дисплейларни бино ва хоналарнинг шимолий, шимолий-шарқий ёки шимолий-ғарбий қисмида жойлаштириш лозим.
172. Иш майдонлари битта ходимга 4,5 м2 дан кам бўлмаслиги ва ишлаб чиқариш хоналарининг майдони эса битта ходимга 15 м3 дан кам бўлмаслиги лозим.
173. Столнинг ўлчами компьютер экранининг ўлчамидан келиб чиқиб белгиланиши керак. Умумий ҳолда столнинг узунлиги 160 см; кенглиги 0,90 м; юзаси 1,44 м2; баландлиги операторнинг антропометрик хусусиятларига қараб 0,68 м дан 0,84 м гача бўлиши лозим.
174. Экраннинг ўз ўқидан вертикал ҳаракати +/–100 ни ташкил этиши лозим. Кўриш бурчаги 20 — 30 мин атрофида бўлиши керак.
175. Экран оператор кўзидан 40 — 90 см масофада жойлаштирилиши керак. Экрандаги 2,5 мм ўлчамдаги белгиларни кўриш учун 50 см, 3-4 мм ўлчамдаги белгиларни кўриш учун 0,80 м гача бўлган масофа бўлиши лозим.
176. Оёқ қўйиш учун мўлжалланган тагликнинг ўлчамлари 40 x 30 x 15 см бўлиши керак.
177. Иш жойининг ёритилганлиги 300 дан 500 люкс атрофида бўлиши лозим.
178. Иш жойидаги ёруғлик операторнинг кўриш доирасида мутаносиб тақсимланиши лозим.
179. Дисплей ўрнатилган залларни ёритиш учун люминесцентли лампали ёритқичлардан фойдаланиш лозим.
180. Ёритқичдан тушаётган нур экранда акс этмаслиги учун нур тўғридан-тўғри компьютер экранига тушмайдиган қилиб жойлаштирилиши керак.
181. Экранда ёрқин доғлар акс этмаслиги учун иш жойида ялтироқ предметлар бўлмаслиги, операторнинг уст кийими тўқроқ рангда бўлиши ва унинг ортидаги барча предметлар кам ёрқинликка эга бўлиши лозим.
182. Жиҳозлар бир қатор қилиб жойлаштирилганда тўғрисида турган экранларнинг ёруғлиги бир-бирига тушмаслиги учун улар оралиғига тўсиқлар қўйилиши зарур.
183. ЭҲВ билан ишлашда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:
ЭҲВдан фойдаланиш гигиеник талабларга жавоб берувчи табиий ва сунъий ёритиладиган биноларда амалга оширилиши;
электрон нурли трубка асосидаги видеодисплейли терминаллардан фойдаланишда бир иш жойининг майдони камида 6 м2, ясси дискрет экранли (суюқ кристалли, плазмали) мониторлардан фойдаланишда эса камида 4,5 м2 ни ташкил этиши;
видеодисплейли терминал экранидан кўзгача бўлган масофа 600 — 700 мм атрофида бўлиши ва 500 мм дан яқин бўлмаслиги;
ЭҲВ бўлган хонанинг поли ва мебеллари ҳар куни намланган ҳолда тозалаб чиқилиши ва ЭҲВ ишлатилаётган хона ҳар бир соатда шамоллатиб турилиши;
аёллар ҳомиладорлиги белгиланган вақтдан бошлаб ЭҲВдан фойдаланмаслиги;
иш ва дам олиш режими регламентлаштирилмаганда видеодисплейли терминалда узлуксиз ишлаш вақти 2 соатдан ошмаслиги;
электростатик майдоннинг рухсат этилган даражаси 20 м2 дан ошмаслиги.
184. Ходим ЭҲВдан фойдаланмаётган вақтда ишлаб турган компьютердан камида 2 м масофада бўлиши ёки монитор қувватдан узилган бўлиши лозим.
185. Аёллар компьютер, видеодисплейли терминал ва ташкилий техника билан ишлашда санитария қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ ҳомиладорлиги белгиланган вақтдан бошлаб ва болани кўкрак билан боқиш даврида ЭҲВдан фойдаланиш билан боғлиқ ишларга қўйилмаслиги ва бошқа ишга ўтказилиши лозим.
186. Нусха кўчириш-кўпайтириш техникасидан фойдаланишда қуйидаги асосий хавфсизлик қоидаларига амал қилиниши лозим:
хоналар етарли даражада табиий ва сунъий ёруғлик билан таъминланиши;
нусха кўчириш-кўпайтириш участкаларини ертўлада жойлаштирмаслик;
ҳажми 15 м3 дан кам бўлмаган нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси учун бир иш жойининг майдони камида 6 м2 бўлиши.
187. Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси билан ишлашда қуйидагилар тақиқланади:
нусха кўчириш-кўпайтириш техникасини электр тизимидан ўзмаган ҳолда тозалаш;
нусха кўчириш-кўпайтириш техникасининг нусха кўчириш ойнасига суяниш, унинг устига нусхаси кўпайтириладиган материалларни ва бошқа буюмларни қўйиш;
нусха кўчириш-кўпайтириш ойнаси дарз кетган техникасини ишлатиш;
аппаратга тиқилиб қолган қоғозни нусха кўчириш-кўпайтириш техникасини электр тармоғидан узмаган ҳолда олиш.
IV боб. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига (қурилмаларига) қўйиладиган хавфсизлик талаблари
1-§. Умумий талаблар
188. Ускуналарнинг конструкцияси ГОСТ 12.2.003-91 «Ишлаб чиқариш жиҳозлари. Хавфсизликнинг умумий талаблари»га мувофиқ ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланиладиган ускуналар соз ҳолатда бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
189. Қўлланиладиган электр жиҳозлар миллий стандартлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(189-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 48-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2466-1, 20.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2466-1/0513-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
190. Ускуналарнинг конструкциясида унинг таркибий қисми бўлган буғ ўтказгичлар ва электр симларининг зарарланиш хавфи бартараф этилган бўлиши керак.
191. Ускуналарнинг конструкция қисмлари ходимларнинг жароҳат олишига сабаб бўладиган ўткир бўғинли, ҳошияли ва тиканли бўлмаслиги лозим.
192. Ускуналарнинг барча ҳаракатланувчи қисмлари унинг корпусида жойлаштирилган бўлиши керак.
193. Ускуналарнинг иш жараёни кузатиладиган жойларнинг панжаралари тез ечиладиган (қопқоқ, люк, шит, тўр) ёки тез очиладиган бўлиши керак. Панжаралар, эшиклар, шитлар очилганида автоматик равишда ускуналар ишини тўхтатиш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
194. Ускуналарни кузатиш ва ҳолатини текшириш ишлари ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида олиб борилиши керак.
195. Хавфли жойларда муҳофазалаш қурилмалари ва ҳимоя воситалари бўлмаган жиҳозларда ишлаш тақиқланади.
2-§. Иш асбобларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
196. Асбобларни ишлатишда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
асбоблар билан ишловчилар соз, тўғри, ўткирланган ва ишлаб чиқаришнинг тегишли шароитларига мос бўлиши;
асбобларни ўз мақсади бўйича ишлатиш;
асбобларнинг тўғри сақланиши ва синчковлик билан кўрикдан ўтказилишини таъминлаш ва носоз асбобларни эса таъмирга олиб қўйиш.
197. Асбобларни ишлаш учун ясаш, таъмирлаш ва тайёрлаш асосан марказлаштирилган тартибда амалга оширилиши керак.
198. Иш жараёнида соз асбобдан фойдаланиш зарур.
199. Иш бошланишдан олдин асбоблар текширилиб олиниши керак.
200. Ишлашда нам ёки мой бўлган асбобларни ишлатмаслик керак.
201. Асбобларни тозалаш ва сақлаш учун зарур қути ёки шкафлар бўлиши керак. Асбобларнинг тушиб кетишини олдини олиш учун шкафда катакчалар, ушлаб турувчи токчалар ва бошқа мосламалар ўрнатилган бўлиши лозим.
202. Асбобларни олиб юриш учун махсус ғилофлар, сумка ёки қутилардан фойдаланиш керак.
3-§. Электр асбобларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
203. Электр асбобининг кучланиши юқори хавф бўлмаган хоналарда 220 В дан, юқори хавф бўлган хоналар ва хоналардан ташқарида эса 42 В дан юқори бўлмаслиги керак.
204. Электр асбобларни ва кўчма электр чироқларни улаш учун мўлжалланган штепселли боғлагичлар (розетка, вилка), ток олиб юрувчилар ва қўшимча ерга уланиш контактига тегиб кетмаслиги керак.
205. 12 ва 42 В штепселли боғлагичлар бўялган бўлиши ва улар 127, 220 В ли штепселли боғлагичлардан бўёқлаш орқали ажралиб туриши лозим.
206. Кабеллар ва ўтказгичларнинг қобиқлари электр асбобига киритилиши ҳамда уларни шикастланишидан эҳтиётлаб мустаҳкам қотирилган бўлиши керак.
207. Кучланиши 12 ва 42 В бўлган кўчма электр чироқларини трансформаторга улаш бевосита ёки штепсел вилкалари орқали амалга оширилиши ва охирги ҳолатларда трансформатор қобиғи томонларида 12 ва 42 В учун тегишли штепсель розеткаси кўзда тутилган бўлиши керак. Электр асбоби ва кўчма ёритқичлар учун автотрансформатордан ток олиш тақиқланади.
208. Электр асбоби ва кўчма электр ёритқичларнинг сақланиши ҳамда созлигини назорат қилиш, махсус ваколатли шахс томонидан амалга оширилиши керак. Электр асбоби тартиб рақамига эга бўлиши ва қуруқ жойда сақланиши керак.
209. Корпусда қисқа туташув йўқлиги ва симларнинг изоляция ҳолати, электр асбоби, кўчма электр ёритқичнинг ерга уланиш симларида узилишлар йўқлиги, шунингдек, ток камайтирувчи трансформатор ва ўзгартиргичлар частоталари ойига камида 1 марта мегометр ёрдамида III гуруҳ малакасига эга мутахассис томонидан текширилиши лозим.
210. Электр асбоблар, ток камайтирувчи трансформаторлар, кўчма электр чироқлари ва частота ўзгартиргичлар ташқи кўриниши орқали текшириб турилиши лозим.
211. Ходимга электр асбоби беришидан олдин стендда ёки мосламада (масалан, нормаметрга ўхшаган) ерга уланиш ва ўтказгичида, асбоб корпусида қисқа туташувлар йўқлиги текшириб берилиши лозим. Камчиликларга бўлган электр асбобидан фойдаланмаслик керак.
212. Электр асбоби билан ишлашдан олдин қуйидагилар текширилган бўлиши керак:
электр асбобининг деталларидаги винтлар ва қотириладиган боғламалари тортилганлиги;
электр асбоб шпинделини қўл билан айлантириб текшириш;
шётка ва коллекторларнинг ҳолати;
электр асбоб симларининг ҳолати, изоляциясининг бутунлиги ва толаларида узилиш йўқлиги;
ерга уланиш созлиги.
213. Электр асбобини токка улаш учун шлангли симдан фойдаланиш керак. Резина шлангга ўралган кўп толали эгилувчан (ПРГ туридаги) кучланиш изоляцияси 500 В дан кам бўлмаган сим билан қўлланилиши лозим.
214. Электр асбоблари ёки кўчма электр чироқларидан фойдаланилганда уларнинг сим ёки кабеллари осиб қўйилиши керак. Ўтказгич ва кабеллар иссиқ, нам ва усти мойли ёки металл буюмларда турмаслиги керак.
215. Асбобда бирор бир носозликлар аниқланганида, электр асбоб ёки кўчма электр чироғи билан ишлаш дарҳол тўхтатилиши лозим.
216. Электр асбоби билан ишлаганда, ток келмай қолган ёки танаффус пайтларида асбоб электр тармоғидан узиб қўйилиши лозим.
217. Электр асбобидан фойдаланувчи ходимларга қуйидагилар тақиқланади:
электр асбобларини бирор бир шахсга (ҳаттоки, вақтинчаликка) бериб туриш;
электр асбобини (электр симлар, штепселли боғловчилар ва бошқаларни) ўзбошимчалик билан очиб таъмирлаш;
электр симидан ушлаб туриш ёки асбобнинг айланиб кесадиган жойига тегиб туриш.
V боб. Таъмирлаш ишларини амалга оширишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
218. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари, уларнинг техник паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши керак.
219. Ташкилот томонидан асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини сақлаб туриш учун хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиши, режали-профилактик таъмирлаш қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишлари сифатининг яхшиланиши бўйича тегишли чоралар кўрилиши лозим.
220. Асбоб-ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрилиши лозим.
221. Таъмирлаш ишларини ўтказиш муддати ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқлаган йиллик режали-таъмирлаш жадвалига асосан белгиланади.
222. Таъмирлаш ишларини ўтказишда ишларнинг бажарилиши технологик кетма-кетликда кўрсатилиши керак. Бунда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
ишларни бажариш усуллари ва услублари;
таъмирлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва анжомлар турлари;
таъмирланган маҳсулотлар ва улар қисмларининг техник талабларга жавоб бериши.
223. Таъмирлаш жиҳозлари ва ускуналари ишлаш учун қулай жойлаштирилиши, иш ҳолатида осон ўрнатилиб ечилиши лозим.
224. Дастгоҳлар, столлар ва стеллажлар мустаҳкам ўрнатилиши ва ишлаш учун қулай баландликка эга бўлиши лозим.
225. Дастгоҳлар сирти силлиқ материал (пўлатли ва алюминли лист, линолеум) билан қопланган бўлиши лозим.
226. Дастгоҳдаги исканжа соз ҳолатда бўлиши ва ушлаб турадиган буюмни етарли даражада ушлаши лозим.
227. Дастгоҳдаги исканжалар орасидаги масофа 1 м бўлиши ва дастгоҳнинг эни 0,75 м дан кам бўлмаслиги ҳамда дастгоҳлар оралиғига 1 м дан кам бўлмаган ҳимоя тўри ўрнатилиши лозим.
228. Қўл асбоблари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
ёғоч соплар ёғочнинг қаттиқ ва қайишқоқ навларидан қилиниши, силлиқланган ва мустаҳкам ўрнатилган бўлиши;
инструментнинг иш қисмида ёриқлар, ғадир-будурлар ва синган жойлари бўлмаслиги.
229. Қўл омбури ва қайчилари силлиқ ва ички томонида қўлни сиқиб қўйишдан ҳимоялайдиган таянчи бўлиши лозим.
230. Қўл асбоблари ҳимоя қопламаси билан қопланган бўлиши лозим.
231. Электр таъминоти тўхтаган ёки танаффус вақтида электр дастгоҳ электр токидан узилган бўлиши лозим.
232. Электр дастгоҳда носозликлар аниқланган тақдирда дарҳол иш тўхтатилиши керак.
233. Сиқилган ҳаво билан ишлайдиган электр дастгоҳлари билан ишлашда уларни чанг, нам ва нефть маҳсулотлари таъсиридан сақлаш лозим.
234. Дастгоҳларни йиғиш, қайд этиш, бириктириш элементларини қисиш, қотишма, флюс қоплаш ва бошқа йиғма деталларни ўрнатиш махсус қўлланма асосида технологик ҳужжатларда кўрсатилган тартибда амалга оширилиши лозим.
235. Кавшарлагичда иш бошлашдан олдин қуйидаги ишларни бажариш керак:
электр токи зарар етказишидан ҳимоялашнинг мувофиқлиги текширилиши;
кабель ва штепсель вилкасининг созлиги, ҳимоя қопламаси ва дастасининг изоляцияси ташқи кўрикдан ўтказилиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
236. Электр ускуналар ва жиҳозларни таъмирлашдан сўнг, асбоб-ускунани ишга туширишга, ташкилот бош механиги, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими, касаба уюшмаси вакили ва бош муҳандис тасдиқлайдиган тегишли далолатнома тузилиб, қабул қилингандан сўнг рухсат берилади.
(236-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
237. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи блокировка мосламалари ўз жойига ўрнатилиши керак.
VI боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
238. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
239. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(239-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
VII боб. Якуний қоида
240. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишилган.
Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
2013 йил 7 май
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2013 йил 7 май
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2013 йил 7 май
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
2013 йил 7 май
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2013 йил 7 май
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
2013 йил 7 май
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. КУРБОНОВ
2013 йил 7 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 310-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 24.07.2023 й., 10/23/2466-1/0513-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон; 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон; 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)