Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантиришнинг асосий хизмат турлари ва ҳудудлар бўйича мақсадли параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш ва ўсиш кўламини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар комплекси 3-иловага* мувофиқ.
2. 2013 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада жадал ривожлантириш Дастурининг бажарилишини мониторинг қилиш бўйича Ишчи гуруҳ 4-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг ҳудудлар ва тижорат банклари бўйича прогноз ҳажмлари тўғрисидаги таклифлари 5 ва 5а-иловаларига* мувофиқ маъқуллансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Дастури тўғрисида» 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-сонли қарорининг 5-иловасига қўшимчалар 6-иловага* мувофиқ киритилсин.