ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2203-2 ]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 21 февралдаги 17, 3 ва 2019-06-сонли «Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2203-7, 28.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарори (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 6 март,
24-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2013 йил 6 март,
27-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 6 март,
2013-17-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 мартдаги 24, 27, 2013-17-сон қарорига ИЛОВА
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«Агар ҳисобот даври якуни бўйича корхонанинг асосий фаолият тури худди шундай фаолият турини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммаси миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган чакана савдо бўлса, корхона ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2449, 2013 йил 4 апрель) мувофиқ тўлайди.».
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага 1-ИЛОВА
«Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Пасайтирувчи коэффициентлар
Тўловчилар
Коэффициент
Амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда (К1)
1. Асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар
0,5
2. Асосий фаолият тури қуйидагилар бўлган ташкилотлар: улгуржи савдо (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда); автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш бўйича хизматлар (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш; автотранспортни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда); божхона назорати остида божхона омборларида товарларни сақлаш бўйича хизматлар (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш
0,35
3. Машина-трактор парклари
0,35
4. Улгуржи, улгуржи-чакана ва чакана дорихона ташкилотларига
0,2
5. Янги цехларни қуришни, уларнинг модернизациясини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширувчи, шу жумладан, инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларни амалга оширувчи, ушбу ишларни амалга ошириш даврида товарлар ишлаб чиқаришни амалга оширмаётган микрофирма ва кичик корхоналар — ушбу ишларни амалга ошириш даврига, бироқ ушбу ишларни амалга оширишни бошлаш санасидан бошлаб 24 ойдан ошмаган даврга
0,35
6. Қурилиш учун ажратилган ерларда уй-жой қуришни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар — норматив қурилиш даври (у мавжуд бўлмаганда — 1 йил) учун
0,35
7. Кон ва карьерларни ободонлаштиришни, шу жумладан, уларнинг рекультивациясини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар
0,1
8. Автовокзаллар, автостанцияларни ташкил этадиган юридик шахслар
0,35
Юридик шахснинг жойлашган ерига боғлиқ ҳолда (К2)
Амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган ташкилотлар учун
0,7
»
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага 2-ИЛОВА
«Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг
МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар
Сатр коди
Жами
Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси тўғрисида маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича
асосий фаолият тури — 1
2
3
4
1
2
3
4
6
7
8
Ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри – аввалги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)
010
ЯСТнинг белгиланган ставкаси
020
Ҳисобот чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)
030
Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори (Маълумотноманинг 030-сатри 11-устуни / 4)
040
х
х
х
х
Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (040-сатр – 030-сатр)