Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тасдиқлаш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг фаолиятини ва моддий-техника базасини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 5 майдаги 130-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети моддий-техника базасини яратиш бўйича харажатларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби асосий техник-иқтисодий параметрлари билан бирга иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова берилмайди
2. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг Тошкент шаҳри, Ниёзов кўчаси (Кичик ҳалқа йўли), 17-уй манзилида жойлашган бинолар ва иншоотлар комплексини туташ ҳудудлари билан бирга, шу жумладан реконструкция қилинган ҳамда янгидан барпо этилган иморатларни, шунингдек жиҳозлаш учун сотиб олинган мебеллар, анжомлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналарини, компьютер ва бошқа ташкилий-техникани, кутубхона фондини тезкор бошқарув ҳуқуқи билан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 март,
79-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 153-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)