Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.05.2022
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг
буйруғи
«Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2139-3]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2010 йил 26 августдаги 7-ю/б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2139, 2010 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. ЮНУСОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 14 февраль,
12-м/ҳ-сон
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот Агентлиги бош директорининг 2013 йил 14 февралдаги 12-м/ҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-бандидан «солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. 2-иловасидан «нусхаси: ____________ вилоят, __________туман давлат солиқ инспекциясига» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2013 йил 13 февраль
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2013 йил 30 январь
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2013 йил 25 январь
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди ижро этувчи директори Э. АХМЕДОВ
2013 йил 21 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 119-модда)