Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
БУЙРУҒИ
Шаҳар электр транспортида ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2424]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Шаҳар электр транспортида ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 8 январь,
1-Б-сон
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 8 январдаги 1-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Шаҳар электр транспортида ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш
ҚОИДАЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар шаҳар электр транспортида ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Мазкур Қоидалар ер ости электр транспортида ишлашда татбиқ этилмайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидалар шаҳар электр транспортида ишловчи барча ташкилотларга (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш бўйича хавфсизликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
II боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб этилишлари мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқлар берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли омиллар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
17. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
21. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
22. Жамоавий ҳимоя қилиш воситаларига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари бўлган хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
26. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;
ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши;
якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
27. Турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларини олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш лозим.
28. Ходимлар махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан белгиланган тартибда бепул таъминланиши лозим.
6-§. Касбий танлов
29. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
30. Ходимлар, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
31. Босим остида ишловчи асбоб-ускуналар ва хавфи юқори бўлган ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
34. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
39. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
8-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
40. Ташкилот хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари» га мувофиқ бўлиши керак.
41. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидаги санитария қоидаларига мувофиқ сақланиши лозим:
хоналарда рухсат этилган ҳарорат, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси, йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқариш, санитария-маиший хоналарнинг, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
хоналарда ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший хоналарни, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
9-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
45. Ташкилотда транспорт воситаларининг ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиши чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
46. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
47. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
48. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
49. Йилнинг ёз вақтида йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
50. Йўловчилар учун йўлак ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м ён томонларида деворча ва тўсиқлар бўлиши лозим.
51. Биноларнинг томларини қишки мавсумда қордан, карнизларни қотган музлардан тозалаб туриш зарур.
52. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
53. Ҳовлидаги ҳожатхоналарни озода сақлаш, мунтазам дезинфекция қилиш, сутканинг қоронғи пайтида эса ёритилиши керак.
54. Ташкилот жойлашган майдон бутун чегара бўйлаб тўсилган бўлиши, унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
10-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
57. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарнинг (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабларига жавоб бериши керак.
58. Нам хоналарда ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
59. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланадиган бўлиши керак.
60. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
61. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
62. Транспорт воситаларининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
63. Дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
64. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
65. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
66. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
67. Кириш ва чиқиш йўллари, коридор, тамбур, нарвонлар турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги лозим. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим.
68. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналар ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинларни бартараф этувчи автоматик қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
11-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
70. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м. баландликда бажарилиши лозим.
71. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги лозим.
72. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21 °C, ўртача оғир ишда 170°C ва оғир ишда 16 °C дан паст бўлмаслиги керак.
73. Ходимларнинг исиниши учун хоналардаги ҳарорат 22 °C дан кам бўлмаслиги керак.
74. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан, бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м. дан кўп бўлмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(12-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
75. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
76. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
77. Ичимлик сувининг ҳарорати 8 °C дан 20 °C гача бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
78. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига уланган бўлиши лозим.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
79. Ташкилотда оқова сувларни чиқариб юбориш тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
13-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
80. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши лозим. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
81. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғлик тушувчи ойналарни йилида камида икки маротаба тозалаш лозим.
82. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) билан тўсиб қўйишга рухсат этилмайди.
83. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган (умумий маҳаллий билан биргаликда) тизим орқали амалга оширилади. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
84. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиши эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
85. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
86. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабель ва электр ўтказгичлар қўлланиши лозим.
87. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши лозим.
88. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.
89. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритилишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
14-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар
90. Ташкилот маиший хоналар, овқатланиш хоналари, тиббий пунктлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
91. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлари, истеъмол сув таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва шу каби қурилмаларнинг сони, сменадаги энг кўп ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.
92. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
15-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга бўлган талаблар
93. Ташкилот атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
94. Ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф муҳитни чиқиндилар (оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
95. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва контейнерлар билан таъминланиши, контейнерлар чиқиндилардан бўшатилгандан сўнг хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.
16-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
96. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(96-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
III боб. Шаҳар электр транспортида бажариладиган ишларга (технологик жараёнлар) бўлган хавфсизлик талаблари
1-§. Умумий талаблар
97. Ишлаб чиқариш технологик жараёнлари ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
98. Ишлаб чиқариш жараёнларининг хавфсизлиги қуйидаги талабларни амалга ошириш орқали таъминланади:
ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш;
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишини чекловчи воситаларни қўллаш;
Ишлаб чиқариш жараёнлари атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларининг тегишли меъёрларидан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги шарт.
99. Технологик жараёнларни амалга оширишда иш бажарадиган дастгоҳ ва механизмлар кетма-кетлиги блокировка тизими билан таъминланган бўлиши зарур. Авария ҳолатида бирор бир механизм тўхтаб қолса, барча дастгоҳ ва механизмларни тўхташи назарда тутилган бўлиши керак.
100. Ускуна ва автоматлаштирилган тармоқларда улар ишга туширилганлигини билдирувчи овозли ва ёруғлик сигналлари бўлиши керак. Сигнал элементлари (электр қўнғироқ, ўчиб-ёнувчи лампа) механик бузилишлардан ҳимояланган бўлиб, хизмат кўрсатувчи ходимлар эшитадиган даражада бўлиши керак.
Линияни тўхтатгандан сўнг овозли ва ёруғлик сигнали бермасдан, уни ишга тушириш тақиқланади.
101. Ишлаб чиқариш технологик жараёнлари соз асбоб-ускуналар ва назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар ҳамда ишга туширувчи аппаратлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим.
2-§. Ёнғин ва портлашга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
102. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
103. Ишлаб чиқаришда синалмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни қўллаш тақиқланади.
104. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатдан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 24-86 «Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари»га мувофиқ ҳар ҳолат учун алоҳида аниқланиши лозим.
105. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, шамоллатиш чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
106. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
107. Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши керак.
108. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
109. Портлашнинг олдини олиш учун машина ва агрегатларининг ишқаланувчи қисмларини қизиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
110. Аралашганда портловчи модда ҳосил қилиши лозим бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
111. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари учун ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
112. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
113. Ишлаб чиқариш биноларининг барча хоналари, ишлаб чиқариш, омборхона ва ёрдамчи биноларнинг кўринарли жойларида ёнғин хавфсизлиги хизматининг телефон рақамлари ёзилган эслатма ёзувлари бўлиши керак.
114. Архив, омборхона ва ҳаво алмаштириш ускуналари ўрнатилган хоналарининг эшиклари ёнғинга чидамли қилиб ишланган бўлиши керак.
115. Ташкилот биноларининг ҳар бир қаватида ёнғин содир бўлганида ходимларни ва моддий бойликларни қутқариш чизмаси ўрнатилиши шарт. Чизмада хоналар, йўлаклар, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, телефон жойлашуви, ходимларнинг фавқулодда ҳолатда захира чиқиш йўлларидан ҳаракат қилиш йўналишлари кўрсатилиши лозим.
116. Бино ва иншоотларда қуйидагилар тақиқланади:
ертўлада ёнувчи суюқликлар, газ сиғимлари, портлаш хавфи бўлган молларни сақлаш;
чордоқларда, техник қаватларда, венткамералар ва бошқа техник хоналарда асбоб-ускуналарни сақлаш;
захира чиқиш йўллари деворларига, шифт ва полларига енгил ёнувчи материаллар билан ишлов бериш, бўяш, шунингдек зинапоялар ва улар олдидаги хоналарга ёнувчи қурилиш материалларидан ишлов бериш, ёғоч панеллар билан безаш, турли қўшимча хизмат хоналарини қуриш;
хоналардаги электр иситкич асбоблар, компьютер ва ёрдамчи асбоб-ускуналарни электр тармоғига уланган ҳолда қолдириш;
электр асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан фойдаланишдан аввал уларни ишлаб чиқарган ташкилот томонидан берилган тавсия ва йўриқномада келтирилган фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқмасдан ишлатиш.
117. Ёнғин ўчириш воситаларидан хўжалик ишларини бажариш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.
118. Ташкилот бино ва иншоотларида ўрнатилган ички ёнғин ўчириш жўмраклари сув тармоғига уланган бўлиб, улар ёнғин ўчириш енг ва дастаклар махсус ёнғин қутилари ичида жойлаштирилиши керак. Енг ва дастаклар ёнғин ўчириш ички жўмрагига улаб қўйилган бўлиши керак.
119. Ёнғинга қарши сув ҳавзалари доимо соз ҳолатда бўлиши, ичидаги сув ҳажми ёнғинни ўчириш учун етарли бўлиши керак. Сув ҳавзаларининг ишга яроқлилиги йилига камида икки маротаба, баҳор ва куз мавсумларида текширилиши лозим.
3-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
120. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(120-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 17-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3688, 09.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон)
121. Электр энергиясидан фойдаланишда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хўжалиги учун жавобгар ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши шарт.
122. Кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатишда электр хўжалиги учун масъул ходим электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига ва кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатишда IV малака гуруҳига эга бўлиш талаб этилади. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда электр хавфсизлиги бўйича ташкилотда тузилган комиссияда билим синовидан ўтиши шарт.
123. Электр ток ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.
124. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.
125. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши лозим.
126. Ишлаб чиқариш бинолари ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.
127. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қалпоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабель ва электр ўтказгичлар қўлланилиши лозим.
128. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токдан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
129. Ток узатилмагани сабабли ускуна тўхтатилган ҳолларда электр двигателлар ўчирилиши керак.
130. Электр аппаратлари ва агрегатларининг нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида 6 ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
131. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун масъул ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
132. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
133. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун машиналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.
134. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўрлар билан ўралган ва тўр ерга уланган бўлиши лозим.
135. Ташкилотнинг барча турдаги бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим.
136. Момақалдироқ вақтида электр ўлчашларни амалга ошириш тақиқланади.
4-§. Трамвай деполарининг ҳудудига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
137. Трамвай депосининг ҳудуди трамвай излари, ишлаб чиқариш цехлари ва бошқа иншоотларни сиғдирадиган майдонга эга бўлиши керак.
138. Трамвай излари пиёдалар ва транспорт ўтадиган жойларда йўл қопламаси билан баробар бўлиши керак.
139. Трамвай депосининг ҳудудида қазиладиган барча хандак ва қудуқларга тўсиқлар қўйилиши керак. Хандаклар устидан ўтиш жойларида тутқичли кўприкчалар қўйилган бўлиши керак.
140. Трамвай вагонлари (поездлар) орасидаги масофа очиқ майдонларда 1,5 м. дан кам бўлмаслиги керак.
5-§. Трамвай депосида ишлаб чиқариш биноларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
141. Янги қурилган ёки реконструкция қилинган трамвай депосининг кириб чиқиш дарвозалари ички ва ташқи томондан ёритиладиган ҳамда дарвоза очилганда ва ёпилганда автоматик ёнадиган овозли сигнализация билан жиҳозланган бўлиши лозим.
142. Трамвай вагонларини кўрикдан ўтказиш хандакларининг кенглиги 1,35 м дан кам бўлмаслиги ва чуқурлиги рельсдан ўлчанганда хандак полигача 1,4 м дан кам бўлмаслиги керак. Кўрикдан ўтказиш хандагининг поли қувурларга сув оқиб чиқиши учун қия бўлиши керак.
Кўрикдан ўтказиш хандакларининг деворларига керамик плиткалар ёпиштирилган бўлиши ёки бўялиши лозим. Кўрикдан ўтказиш хандакларида бошқа асбоб-ускуналар билан бирга қуйидаги мосламалар ҳам мавжуд бўлиши лозим:
маҳаллий стационар ёритиш;
паст вольтли (переноска) кўчма ёритиш;
тушиш-чиқиш учун доимий турадиган нарвон;
буғ ёки сув воситасида иситиш;
хандак узунасига ҳар 3,5-4,0 м. да кенглиги 0,8 м. дан кам бўлмаган, ўтиш кўприкчалари бўлиши.
143. Трамвай депоси ишлаб чиқариш биноларининг поли текис, ювиш ва тозалашга қулай, сув кетиши осон ва сирпанмайдиган бўлиши керак.
144. Трамвай вагонлари кўрикдан ўтказиладиган ва таъмирланадиган хандаклар устидаги уланиш тармоғида электр қуввати мавжудлигини билдирадиган нурли ҳамда овозли огоҳлантириш сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
145. Кўрикдан ўтказиш хандаклари уланиш тармоғидаги электр қувватининг олиб ташланиши ёки уланиши ушбу ишларга раҳбарлик қиладиган уста томонидан амалга оширилади.
146. Трамвай вагонларини ювишда ишлатилган сувни йиғадиган тиндириш мосламаси бўлган майдонча билан жиҳозланган бўлиши керак. Уланиш тармоғидаги электр қувватининг ўчиргичи трамвай вагони ювиладиган жойдан олдинда жойлашган ва қўлда бошқариладиган бўлиши керак.
147. Трамвай вагонлари томидаги асбоб-ускуналарни кўрикдан ўтказиш учун баландлиги 1,0 м. дан кам бўлмаган панжарали махсус минора (вишка)си бўлиши керак.
148. Махсус миноранинг пастки қисми 0,18-0,20 м. дан кам бўлмаган тахталардан ясалади. Минора панжараси билан вагон томининг орасидаги бўшлиқ 0,20 м. дан ошмаслиги керак.
149. Трамвай депоси биноларининг дарвозалари уларни зич ёпилган ёки тўлиқ очиқ ҳолда тутиб турадиган механик қурилма ёки тиргакка эга бўлиши керак.
150. Трамвай депосининг ишлаб чиқариш биноларидаги ўтиш жойлари асосий ёритиш воситаси ўчганда автоматик равишда уланадиган аварияли ёритиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
6-§. Трамвай вагонлари ва таъмирлаш устахоналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
151. Трамвай вагони дафтарида йўналишга чиқишдан олдин устанинг имзоси бўлмаса, нозим (диспетчер) ёки унинг ўрнидаги шахс томонидан имзоланмаган йўл варақаси бўлмаса, трамвай вагони деподан чиқарилмайди.
152. Трамвай вагонининг дераза ойналари вибрацияга йўл қўймайдиган, кузов ичига чанг ва сув ўтказмайдиган зичлагичлар ўрнатилган ҳамда қўл билан осон очиб-ёпиладиган бўлиши керак.
153. Трамвай вагони ҳайдовчи кабинасининг ойналари йўлнинг аниқ кўринишини таъминлаши ва кўришни бузиб кўрсатмаслиги керак. Тўлқинли, тирналган ва дарс кетган ойналарнинг қўлланилиши ман қилинади.
154. Трамвай вагони олд ойналари ойна тозалагичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
155. Трамвай вагони ҳайдовчи кабинаси олд ойналарнинг тепасига ҳайдовчини қуёш нуридан ҳимоялайдиган соябонлар ўрнатилган бўлиши керак.
156. Ҳайдовчи кабинаси салондан ажратиб турадиган анжомлар билан тўсилиши лозим.
157. Трамвай вагони ҳайдовчисининг ўриндиғи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
горизонтал ва вертикал йўналишда ҳамда суянғични энгашиш бурчаги бўйича мослаштириш имкониятига эга бўлиши;
ҳаво ўтказадиган матодан тикилган юмшоқ ёстиқча ва суянчиқ бўлиши.
158. Трамвай вагонини бошқариш контроллерининг жилди изоляцияланган бўлиши керак.
159. Трамвай вагонини бошқариш педали ҳайдовчи оёғи сирғанмайдиган қавариқ қовурғали бўлиши керак.
160. Трамвай вагони ҳайдовчи кабинасида бошқаришнинг амперметр, монометр ва бошқа ўлчов асбоблари вагон кетаётган вақтда ёритилган бўлиши лозим.
161. Трамвай вагонида ҳайдовчи кабинаси ва салонида бошқариладиган иситиш тизими бўлиши лозим. Ҳайдовчи кабинасининг олд ва ён томон деворлари ташқарида ҳаво ҳарорати — 20 °C бўлганда ҳам, меъёрдаги иссиқликни таъминлайдиган иситиш воситасига эга бўлиши керак.
162. Трамвай вагони ҳайдовчи кабинасида углекислотали ёки кукунли ўт ўчиргич ва асбоблар қўйиладиган қути ҳамда ҳайдовчи кийимини осадиган илгичлар бўлиши керак.
163. Йўловчиларни бекатларда тушириш ва чиқаришни ҳамда кўча транспортларини кузатиш учун трамвай вагони ҳайдовчи кабинасининг ҳар икки ташқи томонида орқа томонни кўриш (ўнг ва чап) кўзгулари бўлиши керак. Ҳайдовчи кабинасида ўтириб, гавда ҳолатини ўзгартирмасдан йўловчилар чиқиши ва тушишини ҳамда транспортлар ҳаракатини кузатиш имкониятига эга бўлиши керак.
164. Трамвай вагони томига чиқиш учун нарвон ўрнатилган бўлиши лозим.
165. Трамвай вагонининг томида қабариқли резина бўлиши лозим.
166. Барча трамвай вагонлари (қор тозалайдиганларидан ташқари) вагон остига ортиқча буюмлар тушишига йўл қўймайдиган олдтўсиқ мосламаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
167. Икки вагонли трамвайлар вагони орасига икки томонидан вагонлараро тўсиқлар ўрнатилган бўлиши лозим.
168. Трамвай вагонида ўт ўчиргич ва тиббиёт қутичаси бўлиши ҳамда трамвай салони қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
трамвай салони 100 люксдан кам бўлмаган ёритиш даражасига эга бўлиши;
пол қабариқли ва емирилишга чидамли бўлиши;
люкларнинг қопқоғи зич ёпилиши;
зиналарда сирпанмайдиган қабариқли резина тўшалиши;
аккумулятор батареясидан тортилган авария ёритиш тизими бўлиши;
йўловчилар тушиш-чиқишда фойдаланадиган тутқичлари, зинапоялари ва кузов электр изоляцияси билан ҳимояланиши;
трамвай вагони эшиклари зиналарни ва кириш тутқичларини тўлиқ беркитиши.
169. Йўловчи ва юк ташиш ҳамда махсус трамвай вагонлари бир-бирига боғлиқ бўлмаган равишда ҳаракатга келадиган, техник тасарруф этиш қоидалари бўйича техник шартларда белгиланган ҳар бири тўлиқ тўхтатишни таъминлайдиган икки турдаги тормозга эга бўлиши керак.
170. Вагонларни автоматик тормозлаш мосламаси билан жиҳозланган трамвай вагонлари уланиш асбоблари узилганда икки учида пружина бўлган захира занжирларига эга бўлиши керак.
171. Трамвай вагонлари ҳар икки рельсга қум сепадиган қумдонлар билан жиҳозланган ва доим соз ҳолда бўлиши лозим.
172. Тўхтатиб қўйиш тормозининг ўз-ўзидан ишлаб кетишига йўл қўймайдиган қулфланадиган мосламаси бўлиши лозим.
173. Барча бошқариш электр тизими ёритиш, иситиш, аккумулятор батареяси симлари белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак.
174. Симлар ва электр аппаратлари изоляцияси режали таъмирлаш вақтида техник шартларга мувофиқ синовдан ўтказилиши лозим.
175. Электр сақлагичлар (предохранитель) қайси ток тизимига тегишли эканлиги аниқ белгиланиши лозим. Бошқа турдаги электр сақлагичлар ишлатилишига йўл қўйилмайди.
176. Автоматик ўчиргичлар ҳайдовчи кабинасида ўрнатилиши лозим. Автоматик ўчиргич корпусида «Ёқилган» ва «Ўчирилган» ёзувлари бўлиши лозим.
177. Паст вольтли электр токи симлари юқори вольтли симлардан яхшилаб изоляция қилиниши керак.
178. Трамвай вагонлари бурилиш кўрсатгичлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
179. Трамвай вагонларида ерга туташтиргич ҳимоя воситаси бўлиши лозим.
180. Ток ўтказувчи асбоблар, қотириладиган болтлар вагон ичига туртиб чиқмаслиги ёки металл деталларга уланмаслиги керак. Туташтиргичлар мустаҳкамлиги ва созлиги ҳар доим таъмирлашлар вақтида текширилиши лозим.
181. Яшин қайтаргич фақат трамвай вагонининг томига ўрнатилади ва вагоннинг металл қисмларидан изоляция қилиниши лозим.
182. Трамвай вагонининг пантографи туширилган вақтда маҳкам ушлаб турадиган мослама бўлиши керак.
7-§. Трамвай йўл ишларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
183. Ишларнинг ҳажми ва давомийлигидан қатъи назар, иш жойлар тўсиб қўйилиши лозим.
184. Ёритиш воситасининг уланишидан олдин қармоқ (удочка) ёки ёритқичлар ерга улангандан кейин электр токига уланиши керак.
185. Ёритиш воситасини ўчиришда электр токидан ўчирилгандан кейин қармоқ ердан ажратилади. Мазкур ишни бажаришда резинали диэлектрик қўлқоп ва калиш кийган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлган бригада бошлиғи амалга оширади.
8-§. Трамвай йўлларида ер ишларини бажаришда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
186. Ишларнинг бажарилишига масъул бўлган раҳбар ер ишлари бошланишидан камида бир сутка олдин ер иншоотларига эга бўлган ташкилот вакиллари билан бирга уларга тегишли бўлган иншоотларнинг тўлиқ сақланиши чораларини кўриши ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаши керак.
187. Ковлаш жараёнида электр кабелларининг жойи аниқланиши, кабель очилгандан кейин юқори кучланишдаги токнинг хавфли эканлиги тўғрисида огоҳлантирувчи ёзув қўйилиши лозим.
188. Ер ости иншоотлари жойлашган ерларда тупроқни экскаватор, бульдозер ва бошқа механизмларда ковлаш тақиқланади. Фақат белкуракда амалга оширилади.
189. Ковлаш ишлари эҳтиёткорлик билан, кескин зарб бермасдан, йўл устаси раҳбарлигида амалга оширилади. Ковланаётган жойларда кабель ёки газ қувури ўтган бўлса электр ва газ хўжалиги вакиллари иштироки зарур.
190. Ер ковлаш вақтида очилиб қолган кабеллар 1,5 м. дан ортиқ бўлса у хандак (траншея) ичида ёғоч тиргакда боғлаб қўйилиши лозим.
191. Ишчи чизмаларда кўрсатилмаган ер ости иншоотлари чиқиб қолса, ушбу иншоотлар ёки ашёлар хусусияти аниқлангунча ковлаш ишлари дарҳол тўхтатилади.
192. Қумлик ва бўш тупроқ жойларда 1 м. гача ҳамда зич тупроқли жойларда 2 м. гача қазиш ишлари амалга оширилади.
193. Ходимлар хандак (траншея) ва котлованга ўтишлари учун тутқичли нарвонлар бўлиши керак.
194. Хандак (траншея) ёки котловандан чиқарилган тупроқ қазилган жойдан 0,5 м. дан кам бўлмаган жойда туриши ва қазилган жойлар атрофида тош ва бошқа буюмлар бўлмаслиги керак.
195. Қазилган жойлар яқинига қурилиш машиналари, автомобиллар, рельслар, устунлар ва тиргаклар қўйиш тақиқланади.
196. Ер қазиш вақтида газ ҳиди борлиги маълум бўлса, қазиш ишлари дарҳол тўхтатилади.
197. Шаҳар электр транспорти уланиш тармоғи ва бошқа электр симлари остидаги ишлар масъул шахс раҳбарлигида амалга оширилади ва симлар билан чўмични кўтариш оралиғи 1 м. дан кам бўлмаслиги керак.
9-§. Трамвай вагонларини ювишга бўлган хавфсизлик талаблари
198. Трамвай вагонларини ювишда ювиш машинасини бошқаришни ва ишлашини биладиган ходимларга рухсат берилади.
199. Ювиш машинаси машинанинг ишга туширилишидан олдин сигнал берадиган мослама билан жиҳозланган бўлиши лозим.
200. Машинани ишга туширишдан олдин синов тариқасида бир марта ёқиб ўчирилади ва машина соз бўлса, ишга туширилади.
201. Трамвай вагонининг эшиклари ва деразалари зич ёпилган бўлиши, орқани кўриш кўзгулари олиниши ва ток қабул қилгичнинг арқони томда маҳкамлаб қўйилиши керак.
202. Трамвай вагони ювиш машинасидан ўтказилаётганда манёврнинг биринчи ҳолатида, 3 км/с тезликда юриши керак.
203. Ишлаётган ювиш машинаси ёнида, уни бошқарадиган ходимдан ташқари бошқа шахслар бўлмаслиги лозим.
204. Ювиш машинаси ишлаётганда бегона шовқин пайдо бўлса ювиш машинаси дарҳол тўхтатилади ва носозлик бартараф қилинмагунча машина ишлатилмайди.
IV боб. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига бўлган хавфсизлик талаблари
1-§. Чилангарлик (слесарь) қўл асбобларига бўлган хавфсизлик талаблари
205. Трамвай деполари ва таъмирлаш устахоналарида ишлайдиган ҳар бир ходим, ўзининг бажарадиган вазифасига кўра, соз асбоб-ускуналар билан таъминланиши ва ундан фойдаланиш бўйича йўриқномадан ўтган бўлиши керак.
206. Чилангарлик болғачаси қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
зарб берадиган қисми дарз кетмаган ва синмаган бўлиши;
қуруқ қаттиқ ёғочдан ясалган дастак, текис рандаланган, қотирилган жойидан учигача бироз қалинлашган ва темир пона билан маҳкамланган бўлиши.
207. Дарз кетган дастакли ёки дастаксиз эговлар билан ишлаш тақиқланади. Дастаклар эговларнинг катталигига мос бўлиши ва унинг учига зич маҳкамланган бўлиши керак.
208. Қисқичларнинг (тиски) сиқиладиган қисмидаги лаблари едирилмаган бўлиши ҳамда ҳаракатдаги лаблари ҳаракатланмайдиган лабларга нисбатан қарама-қарши ҳаракатланиши ва детални маҳкам сиқиши керак.
209. Гайка калитлари уларнинг катталигига қараб танланади. Бирор нарсани калитга уриш, тиқиб узайтириш, бошқа бир калитни қўшиш, гайка билан калит лаблари орасига тиқин тиқиш тақиқланади.
2-§. Вагон тагида ва таъмирлаш хандакларида ишлаш жараёнида қўл ва ҳаракатланадиган кўтаргичларга бўлган хавфсизлик талаблари
210. Иш бошланишидан олдин бригадир кўтаргичнинг барча механизмларини текшириб чиқиши лозим.
211. Кўтаргичлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
юргизиш қисмлари (ғилдирак ва роликлар, станина ва рельс изи) соз ҳолда бўлиши ва кўтаргич тележкаси рельсда текис ҳаракатланиши;
кўтаргичнинг кўтариш винти қийшаймаган, гайка ва винт резьбалари едирилмаган, кўтаргич столи силтанмаслиги ва соз ишлаши;
ҳаракатланадиган кўтаргичнинг столи унга туширилган электродвигатель ёки бошқа агрегатнинг силжиши, сирпаниб кетишини олдини оладиган махсус ускунага эга бўлиши.
3-§. Баландликда ишлаганда хавфсизлик талаблари
212. Ер юзидан 5 м. баландликда бажариладиган барча ишлар баландликда бажариладиган ишлар ҳисобланади.
213. Уланиш тармоғида автоминора (автовишка), рельсли (трамвай) миноралари ёрдамида бажариладиган ишлар камида 2 та ходим (ҳайдовчидан ташқари) томонидан бажарилади.
214. Ишга чиқишдан олдин автоминора ва трамвай минораларининг кўтариш ва тормоз механизмлари ҳайдовчи томонидан текширилиши лозим.
215. Автоминора ва трамвай минораларининг майдончасида хизмат кўрсатувчи ходимлар билан 5 км/с тезликдан оширмасдан ҳаракатланиши лозим. 5 м. баландликка кўтарилган майдонча билан ҳаракатланиш тақиқланади.
216. Автоминора майдончасида ишлаётганда ён тутқичлари кўтарилган бўлиши керак.
4-§. Трамвай вагонларининг механик асбоб-ускуналарини таъмирлашга бўлган хавфсизлик талаблари
217. Тележкалар рамасининг ғилдирак жуфтлигидан ажратиб олинганда ва рамасини ғилдиракларга улаётганда қуйидаги эҳтиёт чоралари кўрилиши керак:
кўтарилаётган ёки туширилаётган тележка рамасининг горизонтал ҳолати сақланиши ва камида тўрт томондан занжир билан боғланиши ва бунда занжирлар тележка рамасида сирғалиб кетмаслиги, тенг тортилиши, кўтарилаётганда ёки туширилаётганда рама текс ҳолатини сақлаши (тебранмаслиги);
рамани бир томондан кўтарганда рама занжирлар билан мустаҳкам боғланиши ва қарама-қарши томони камида иккита тиргакка бир вақтда бир хил тушиши.
218. Таъмирлаш учун ечиб олинган тележка рамаси мустаҳкам паст тумбалар устига қўйилади ёки махсус ҳаракатланадиган (монтаж) тележкага асосий тўртта нуқтага мустаҳкам ўрнатилади. Раманинг сирғалмаслиги учун тагликлар ёғочдан бўлиши лозим.
219. Тележкада рессорларни ва тормоз қисмларини йиғаётганда тешиклар тўғри келишини бармоқлар билан текшириш тақиқланади.
220. Ғилдирак жуфтликларини айлантираётганда қўлни кесмаслик учун, қўлга қўлқоп кийилади. Ғилдирак жуфтликларининг рельсдан чиқиб кетмаслиги ва хандакка тушиб кетмаслиги учун эҳтиёткорлик билан амалга оширилади.
221. Кузов олди ёки ён қопламасини текислаётган ходимлар ҳимоя кўзойнагини тақиши лозим.
222. Парчин (заклепка), винтларни кесаётганда эҳтиёт бўлиши керак.
223. Трамвай вагони томида ишлаётганда томнинг думалоқ қирраларига асбоблар ёки қисмлар қўйилиши тақиқланади.
224. Томнинг қирраларида ишлаётганда бир нечта таянч дастаклари бўлган нарвондан фойдаланилади.
225. Оғир нарсаларни томга чиқариш ёки томдан тушириш ишлари юк кўтариш механизмлари ёки мосламалар ёрдамида амалга оширилади.
226. Трамвай вагони кузови ичида ишлаётганда очиқ люкларга тушиб кетмаслик учун эҳтиёт чоралари кўриш лозим. Бирор-бир нарсани люк орқали ханддакка ташлаш тақиқланади.
227. Ташқи ўқ буксаси сирғалувчи подшипниги алмаштирилаётганда, қўл билан сийпалаб текширилиши тақиқланади.
228. Уланиш (сцепление) асбоби буфер хомутидан пружинанинг ташқарига отилиб кетишининг олдини олиш учун, махсус мослама ёрдамида чиқарилади.
229. Носоз трамвай вагонларини ҳаракатга келтириш фақат қаттиқ шатаклар орқали амалга оширилади.
230. Тормозлар ёки бошқа пневматик мосламалар синовдан ўтказилганда «Эҳтиёт бўлинг, ҳаво юбораман!» деб огоҳлантирилиши лозим.
231. Зичланган ҳаво босими остидаги уланиш шланги ва бошқа мосламаларнинг ажратилиши тақиқланади, зичланган ҳаво олдиндан вентиль ва кран орқали чиқариб юборилиши лозим.
232. Тормоз цилиндрлари таъмирланаётганда, уларнинг пружинаси цилиндрдан махсус мосламалар ёрдамида чиқариб олиниши лозим.
V боб. Таъмирлаш ишларини амалга оширишга бўлган хавфсизлик талаблари
1-§. Умумий талаблар
233. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари, уларнинг техник паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши керак.
234. Кўрикдан ўтказиш хандакларида ишлайдиган барча ходимларда ҳимоя каскалари бўлиши керак.
235. Ускуналарни зарур техник ҳолатда тутиб туриш учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режавий-олдини олувчи таъмирлашни қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши керак.
236. Асосий ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш, ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши керак.
237. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши керак.
238. Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган ҳолатда бўлиши ва у ерда хавфсизлик плакати ва белгилари ўрнатилган бўлиши керак.
239. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўриқномадан ўтказилиши керак.
240. Оғир юкларни жойидан кўчириш ишлари юк ортиш ва тушириш ишлари учун жавобгар шахсларнинг рухсати билан бажарилиши керак.
241. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек шаҳодатланган, муддати тугаган механизмларда ишлашга йўл қўйилмаслиги керак.
242. Ечиб олинган агрегатлар, деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши керак.
243. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
244. Таъмирлаш ишлари бажарилаётган ҳудуддаги электр ўтказгичлари ёки ускуналарнинг кучланиш остида бўлган очиқ қисмлари олдиндан электр токидан ўчириб қўйилган ёки махсус изоляцияловчи воситалар билан ишончли ҳимояланган бўлиши керак.
245. Ходимларнинг қизиган ускунанинг ичига кирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб борилишига ускунани шамоллатиб, ичидаги газлар бутунлай чиқариб юборилгандан ва ҳавонинг ҳарорати кўпи билан 40º С гача пасайтирилгандан сўнг рухсат этилади.
246. Барча таъмирлаш ишлари цех, ташкилот раҳбари томонидан тайинланган шахсларнинг раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши керак.
247. Материалларнинг ускунанинг иш майдончасига узатиш механизациялашган бўлиши ва улар тушиб кетмайдиган усулда бажарилиши керак.
248. Таъмирлаш тугагач, барча кераксиз конструкциялар, ускуналар, материаллар, асбоблар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи мосламалар, блокировкалар ўз жойига ўрнатилиши керак.
2-§. Трамвай депосида ва таъмирлаш устахоналарида трамвай вагонларини кўтариб тушириш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари
249. Кўтариш механизмлари ва мосламалари бўлган ташкилотнинг техник маъмурияти белгиланган муддатларда уларни синовдан ўтказади. Кранни синаш натижалари унинг паспортида ва бошқа юк кўтариш механизмларини текшириш ва кўрикдан ўтказиш дафтарида қайд этилади.
250. Трамвай вагонини кўтариш, вагон, кўтариш техникаси ва ишлатиладиган барча механизмлар ҳамда ёрдамчи мосламаларнинг конструкцияларини биладиган масъул ходим раҳбарлигида амалга оширилади.
251. Иш бошлашдан олдин трамвай вагони пантографи уланиш симидан ажратилиб ва мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак. Кўтариладиган трамвай вагони кузови тележкалардан ажратилиши керак.
252. Ҳар бир домкратга юк кўтариш оғирлиги ёзилиши, тартиб рақами, кейинги синовдан ўтказиш вақти кўрсатилган бўлиши керак. Синов муддати ўтган домкратни ишлатилиши тақиқланади.
253. Домкрат вертикаль ҳолатда ўрнатилади, бунда унинг рамаси полда текис туриши керак.
254.Трамвай кузови кўтарилганда тележканинг юришига халақит бермаслиги керак.
255. Тўртала домкратни кўтарганда бошқариш электр схемаси вагон кузовини баравар кўтариши ва туширишини таъминлаши керак.
256. Кўтариш балкаларига ёғоч тиргаклар қўйилмасдан кузовни кўтариш тақиқланади.
257. Тележкани вагон остидан тортиб чиқарилганда қуйидагилар тақиқланади:
хандакда кўтарилган вагон ёки тортилаётган тележка остида туриш;
тележка билан домкратга тегмаслик;
домкрат ёки ломни таянч нуқтаси сифатида ишлатиш.
258. Вагонни домкратлар тиргагига қўймасдан вагон остида ва ичида ишлаш тақиқланади.
259. Барча электрли домкратлар вагоннинг энг баланд ва энг пастки ҳолатига келганда электродвигателни автоматик равишда ўчириш мосламасига эга бўлиши керак.
3-§. Трамвай йўллари қурилиши, реконструкция қилиниши ва таъмирланишига (монтаж ишлари) бўлган хавфсизлик талаблари
260. Гуруҳ бўлиб бажариладиган барча йўл ишларига раҳбарлик қилувчи ходим ўз участкаси доирасида олиб бориладиган барча ишлар хавфсизлиги учун масъулдир (йўл катта устаси, бригада бошлиғи).
261. Алоҳида масъулиятли ҳолларда (табиий офатлар, авария ва ҳалокатлар оқибатини бартараф қилиш, мураккаб узеллар йиғиндисини монтаж қилганда) ишлар йўл хўжалигининг тегишли ташкилотининг бошлиғи ёки бош муҳандиснинг иштирокида бажарилади.
262. Ҳар бир механизм ёки механизмлаштирилган асбоб-ускуналар малакали ходимга бириктирилган бўлиши керак.
263. Трамвай йўли зонасида ҳар қандай ишлар бажарилганда ходимлар юзи трамвай ва транспорт воситалари келаётган томонга қаратилган бўлиши керак. Агар иш шароитида буни бажариш имконияти бўлмаса (масалан шпални мустаҳкамлаш), транспорт яқинлашаётганлиги тўғрисида огоҳлантириш учун махсус сигналчи бўлиши керак.
264. Трамвай вагонлари ўтказилаётганда ходимлар рельс желобларини тозалашлари, асбобларни олишлари ва ўзлари трамвай изидан хавфсиз жойларга чиқиб туришлари керак.
265. Қаттиқ совуқда йўл ишлари бажарилаётганда ҳўл қўл билан металл предметларга ва қисмларга (рельсга, қисқичларга, асбобларга) тегиш тақиқланади.
266. Трамвай вагонларининг ҳаракати вақтида зинасида туриб юриш, ойнадан бошини чиқариш, вагон юраётганда чиқиш ва тушиш, ҳаракатланаётган вагон олдидан йўлни кесиб ўтиш тақиқланади.
267. Уланиш сими узилган бўлса унга тегиш қатъиян ман этилади. Ишнинг раҳбари сим узилганлиги ҳақида марказий нозимхонага дарҳол хабар бериши лозим, узилган симнинг атрофини ўраб хавфсизлик чорасини кўради ва бегоналарнинг унга яқинлашишига йўл қўймаслиги лозим.
268. Момақалдироқ бошланганда иш раҳбари ишни тўхтатиши ва ходимларнинг усти ёпиқ бинода бўлишини ташкил қилиши керак. Момақалдироқ вақтида очиқ жойларда, баланд дарахтлар остида, уланиш тармоғи тиргаклари ёнида, ёритиш симлари ўтган жойларда қўлда металл предметларни ушлаб туриш тақиқланади.
VI боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
269. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
270. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(270-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
VII боб Якуний қоида
271. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси билан келишилган.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
2012 йил 25 декабрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т.НАРБАЕВА
2012 йил 25 декабрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2012 йил 25 декабрь
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
2012 йил 25 декабрь
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2012 йил 25 декабрь
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
2012 йил 25 декабрь
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. ҚУРБОНОВ
2012 йил 25 декабрь
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси раиси Ш.МУХАМЕДЖАНОВ
2012 йил 25 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 77-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 13.10.2025 й., 10/25/3688/0923-сон; 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон; 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)