Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 951-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловасига қуйидаги мазмундаги 31- банд қўшилсин:
31. | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машиналар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси («Ўздавтехназорат» инспекцияси) | «Ўздавтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимлар | 40 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 09/18/322/1172-сон)