Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 26 декабрь,
ПФ—4491-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 декабрдаги ПФ-4491-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2013 йилнинг 1 январидан киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 16 июндаги ПФ–871-сонли Фармонида:
а) 1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақа;
б) 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар учун — республика ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 23 августдаги ПФ–938-сонли Фармони 4-бандининг учинчи хатбошидаги «амалдаги» сўзидан олдин «йил бошида белгиланган» сўзлари қўшиб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида» 2002 йил 25 январдаги ПФ–3017-сонли Фармонида:
а) 2-бандидаги «энг кам» сўзларидан олдин «йил бошида белгиланган» сўзлари ёзилсин;
б) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 19 мартдаги ПФ–3864-сонли Фармони 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда энг кам иш ҳақининг 1 баравари, Тошкент шаҳрида 1,5 баравари миқдорида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги ПФ–4354-сонли Фармони 8-бандидаги «кичик корхоналар» сўзларидан кейин «(табиий газни транзит ва экспорт қиладиган корхоналар бундан мустасно)» сўзлари қўшиб қўйилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 586-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)