|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1794-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 130-модда), «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 493-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2008 йил 22 мартдаги 41-сон буйруғи (рўйхат рақами 1794, 2008 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 16-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошиси «туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси),» деган сўзлардан кейин «туман фермерлар кенгаши,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир З. РУЗИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 ноябрь,
185/а-сон
Келишилган:
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
2012 йил 30 ноябрь,
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
2012 йил 30 ноябрь,
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Э. ҚУДРАТОВ
2012 йил 30 ноябрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 599-модда)