ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 3 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2183-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/8-сонли «Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2183-2, 20.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сон «Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 6-сон, 34-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 11 декабрдаги 40/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2183, 2011 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 10 ноябрь,
32/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/7-сонли қарорига ИЛОВА
Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 12-банддаги «банкларнинг раҳбарлари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин.
«27. Мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган операциялар компьютер воситасида амалга оширилади, компьютер ёки компьютер дастури носоз бўлган ҳолларда харид операцияларининг қўлда бажарилишига йўл қўйилади. Агар айирбошлаш шохобчалари томонидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш операцияси энг кам иш ҳақи 1000 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда харид операциялари фақат компьютер воситасида амалга оширилиши шарт. Айирбошлаш шохобчаларидаги компьютерларда ўрнатилган дастурлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши шарт.».
7. 50-банднинг иккинчи хатбошисидаги «банкнинг ҳисоб-операция ходими» деган сўзлар «банк бухгалтериясининг масъул ходими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«57. Нақд чет эл валютаси, халқаро банк картасидаги чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги йўл чекларини нақд миллий валютага айирбошлаш амалиётлари 09003-сонли реестрга (мазкур Низомга 6-илова) расмийлаштирилади.».
9. 66-банднинг иккинчи хатбошисидаги «09016-сон рўйхатда» ва «09016-сон рўйхатга» деган сўзлар тегишинча «09016-сонли реестрда» ва «09016-сонли реестрга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10. X бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«X. Резидентларга нақд чет эл валютасини сотиш, шу жумладан халқаро банк картасига ўтказиб бериш ва йўл чекларини сотишга доир операцияларни бажариш ва расмийлаштириш».
11. 71-банддаги «09017-сон реестрда (мазкур Низомга 19-илова)» деган сўзлар «09008-сонли реестрда (мазкур Низомга 11-илова)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Айирбошлаш шохобчасида халқаро банк картасига чет эл валютасини ўтказиб бериш орқали сотилган чет эл валютаси ваколатли банк томонидан эмиссияланган халқаро банк карталарига резидент жисмоний шахсларнинг аризаси асосида ўтказиб берилади.».
13. 74-банддаги «09008-сон дафтарида» ва 76-банднинг иккинчи хатбошисидаги «09008-сонли дафтарга» деган сўзлар тегишинча «09008-сонли реестрда» ва «09008-сонли реестрга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«77. Резидентлар томонидан мазкур Низомнинг 25-иловасига мувофиқ шаклда берилган аризага асосан чет эл валютаси халқаро банк картасига ўтказиб бериш орқали сотилганда мазкур Низомнинг 24-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада 09007-1-сонли маълумотнома тўлдирилади. 09007-1-сонли маълумотнома нусха кўчириш қоғози қўйилган ёки лазер принтердан фойдаланган ҳолда тўлдирилади. Ушбу маълумотнома нусхалари айирбошлаш шохобчаси кассири ва назоратчиси ҳамда мижоз томонидан имзоланади. Мазкур амалиёт бўйича мижозга айирбошлаш шохобчаси томонидан чет эл валютаси сотилганлигини тасдиқловчи маълумотноманинг бир нусхаси берилади.
Маълумотноманинг иккинчи нусхаси 09008-сонли реестрга илова қилинади ҳамда ҳисобот тузишда асос ҳисобланади ва кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.».
15. 96-банднинг учинчи хатбошисидаги «09017-сон рўйхатда» ва «09017-сон рўйхат» деган сўзлар тегишинча «мазкур Низомнинг 19-иловасига мувофиқ шаклдаги 09017-сонли реестрга» ва «09017-сонли реестр» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «09013-сон рўйхатда» ва «09013-сон рўйхат» деган сўзлар тегишинча «09013-сонли реестрга» ва «09013-сонли реестр» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «108-бандида кўрсатилган» деган сўзлар «109-бандида назарда тутилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 101-банддаги «алмаштириш, майдалаш ва конверсия операциялари» деган сўзлар «алмаштириш операцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 104-банддаги «09013-сон рўйхатда» деган сўзлар «09013-сонли реестрга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 107-банддаги «09019-сон «конверсия қилинган нақд чет эл валютасини рўйхатга олиш дафтари»да» деган сўзлар «09019-сонли «Конверсия қилинган (алмаштирилган) нақд чет эл валютасини ҳисобга олиш реестри»га» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 112-банднинг учинчи хатбошисидаги «дафтарлар, рўйхатлар» деган сўзлар «маълумотномалар, квитанциялар, реестрлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 113-банддаги «Рўйхатлар, дафтарлар» деган сўзлар «Реестрларга» деган сўз билан алмаштирилсин.
22. 115-банддаги «тўғрисида ҳисоботлар сотиб олинган чет эл валютаси рўйхатларини, сотилган чет эл валютаси ҳисобини юритиш дафтари» деган сўзлар «тўғрисидаги ҳисоботлар, реестрларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. 123-банднинг иккинчи хатбошисидаги «операцион ходимга» деган сўзлар «банк бухгалтериясининг масъул ходимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
24. 124-банддаги «Ваколатли банкларнинг операцион ходимлари» деган сўзлар «Ваколатли банклар бухгалтериясининг масъул ходимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«125. Айирбошлаш шохобчаси кассири халқаро банк картасига чет эл валютасини ўтказиб бериш учун пластик карточкалар бўлимига мижознинг аризасини унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан биргаликда топширади.
Пластик карточкалар бўлими халқаро банк картасига чет эл валютасини ўтказиб бериш учун мижоздан қабул қилинган аризани ўрганиш муддати ариза топширилган кундан бошлаб 5 банк кунидан кечиктирмаган ҳолда кўриб чиқилиши лозим.
Барча кўрсатилган ҳужжатлар ва тузилган ордерлар бош бухгалтер ва тегишли бўлим бошлиғи томонидан текширилади ва кунлик ҳужжатларга жойлаштирилади.».
«миллий валютани қабул қилмасдан, нақд чет эл валютасини сотиш ва чет эл валютасини халқаро банк картасига ўтказиб бериш ҳамда харид операциясида чет эл валютасини қабул қилмасдан, миллий валютани бериш;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«халқаро банк картасига чет эл валютасини ўтказиб бериш амалиёти бўйича мижознинг аризасини асоссиз равишда ўз вақтида кўриб чиқмаслик.».
29. 133-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «реестрларни, журналларни, ҳисоботларни» деган сўзлар «реестр ва ҳисоботларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
30. 136-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҳамкорлик қилишлари шарт» деган сўзлар «ҳамкорликни амалга оширадилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Чет эл валютасининг тўловга яроқсиз (шикастланган) пул белгиларини ўша чет эл валютасининг тўловга яроқли (шикастланмаган) пул белгиларига майдалаш (алмаштириш) бўйича операциялар реестри
Чет эл валютасининг номи
Майдалаш ёки алмаштириш учун чет эл валютасининг номинали, номери ва серияси
Алмаштириш тартибида қабул қилинган чет эл валютасининг номинали, номери ва серияси
________________________________________________ (qachon va kim tomonidan berilgan)
ko`rsatilganda
________________________________________________________________(summasi raqam va so`z bilan yozilsin)
________________________________________________________________(chet el valutasining to`liq nomi)
miqdoridagi naqd chet el valutasini xorijga olib chiqishga ruxsat etiladi. Ushbu ruxsatnoma bojxonaga topshirilishi shart.
Vakolatli bank rahbari:
__________ (imzo)
_____________
M.O`.
MAZKUR BLANKANI QALBAKILASНTIRISН QONUNGA MUVOFIQ TAʼQIB QILINADI UNGA BIROR-BIR TUZATISН KIRITISН MAN ETILADI UNI BOSНQA SНAXSLARGA BERISН TAQIQLANADI UCН OY DAVOMIDA НAQIQIYDIR