Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.07.1998
|
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон ССР конституцияси (асосий қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ мазкур қарорнинг номидаги ҳамда матнидаги «Ўзбекистон ССР» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелдаги 599-I-сон «Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонуни 1990 йил 1 августдан, Қонуннинг 16-моддаси 1991 йил 1 январдан кучга киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг ер ҳақидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонунига мувофиқлаштириб олингунга қадар Ўзбекистон Республикасининг ер ҳақидаги амалдаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонунига зид келмаса қўлланилаверади.
3. Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонуни мазкур қонун кучга киритилгандан кейин, яъни 1990 йил 1 августдан сўнг пайдо бўлган ер хусусидаги ҳуқуқий муносабатларга нисбатан жорий этилади. Қонуннинг 16-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқий муносабатлар бундан мустаснодир. Бу ҳуқуқий муносабатларга нисбатан мазкур модда 1991 йил 1 январдан бошлаб қўлланилади.
1990 йил 1 августгача пайдо бўлган ҳуқуқий муносабатлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонуни шу қонун кучга киритилгандан кейин пайдо бўлган ҳуқуқларга ва вазифаларга нисбатан қўлланилади.
4. Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонуни кучга киритилган пайтгача мўътабар органлар қарор қабул этмаган бўлса, ер участкаларини эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ажратиб бериш тўғрисидаги илтимосномалар Қонуннинг 12-моддасида кўрсатилган органлар томонидан шу Қонунда кўзда тутилган тартиб ва шартларга риоя этилган ҳолда ҳал қилинади.
5. Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалик корхоналарининг ходимлари бўлмаган фуқаролар, шунингдек ҳуқуқий шахслар ўзларига 1990 йил 1 августгача вақтинча фойдаланиш учун бериб қўйилган ер участкаларига эга бўлсалар, улар ерга эгалик қилиш ёки ердан фойдаланиш ҳуқуқларини расмийлаштиргунча ўз ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. 13-модданинг 10-бандида кўзда тутилган муддатни ҳисоблаб чиқиш Қонун кучга киритилган пайтдан бошланади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонунидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Советига тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларини Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш;
Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонуни қоидаларидан келиб чиқадиган ер муносабатларини тартибга солиш масалалари юзасидан қонун ҳужжатларини тайёрласин.