«ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА МУВОФИҚ ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИ СОҲАСИДАГИ ИШЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан, шунингдек географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ;
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдгаи 386-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
2. Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар ўз ваколатларига мувофиқ қуйидагиларни таъминласинлар:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни таклифлар киритган органларга тегишли хулосалар берган ҳолда атрофлича ўрганиш;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни уларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил қилиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари]
географик объектларнинг тарихий-маданий мерос, Ўзбекистон халқининг маънавий-этник қадриятлари билан боғлиқ номларини асраш, уларни асоссиз қайта номлашнинг олдини олиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл қўймаслик;
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
қарорлар қабул қилишда холислик ва ошкоралик, шунингдек географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш тартиб-қоидаси ва муддатларига риоя қилиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
географик объектларни одамларнинг исмлари билан, шунингдек тарихий воқеалар шарафига номлаш ва қайта номлаш соҳасида белгиланган чекловларга риоя қилиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар]
маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ҳамда ҳисобга олиш;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.02 Аҳоли пунктлари ерлари]
бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик объектларга айнан бир хил ном берилишига йўл қўймаслик;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
бериладиган номларнинг географик объектлар номларининг географик объект жойлашган жойдаги мавжуд тизимига мувофиқлиги;
географик объектлар номларининг янглишишларга сабаб бўлувчи ўхшашлигини, ушбу номлар мазмунларининг Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари ва маданиятига тўғри келмаслигини назарда тутган ҳолда, истисно қилиш.
Ҳудудий комиссиялар раҳбарлари зиммасига географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари сўзсиз бажарилишининг таъминланиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ўн кун муддатда:
тасдиқланган Намунавий низом асосида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари бошчилик қиладиган ҳудудий комиссияларнинг шахсий таркибини тасдиқласинлар, комиссиялар таркибига давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ва ходимларини, фуқаролик жамияти институтларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакилларини, шунингдек фан ва маданият арбобларини, экспертларни, мутахассисларни ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни киритсинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан биргаликда:
2013 йил 25 декабргача «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси талабларига мувофиқ расмий картография ва маълумотнома нашрлари, статистика, архив, тарихий ва бошқа манбалар маълумотлари асосида туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктлари ҳамда уларнинг таркибий қисмлари номларини хатловдан ўтказиш ва мақбуллаштириш ишларини амалга оширсинлар;
амалга оширилган ишлар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига белгиланган тартибда тегишли таклифлар киритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси:
мавжуд бўлинмалар негизида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига идоравий мансуб ташкилотлар бошқарув ходимларининг сони доирасида Республика топонимика хизматини ташкил этсин, унга давлат экспертизасидан ўтказиш, топонимик ва бошқа илмий тадқиқотларни бажариш, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш, Географик объектлар номлари давлат реестрини тузиш ва юритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, географик объектларнинг номлари каталоглари ҳамда маълумотномаларини ишлаб чиқиш функцияларини юкласин;
расмий картография ва маълумотнома нашрлари, статистика, архив, тарихий ҳамда бошқа манбалар маълумотлари асосида географик объектларнинг номларини қайта кўриб чиқиш бўйича илмий асосланган, тизимли ишларни ташкил этсин;
уч ой муддатда география ва топонимика соҳаси экспертларини, шунингдек тегишли тармоқлар етакчи мутахассисларини жалб этган ҳолда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказишнинг самарали тизимини ишлаб чиқсин ҳамда жорий қилсин;
уч ой муддатда Географик объектлар номлари давлат реестрини тузиш ва юритиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин, маълумотларнинг электрон базасини шакллантирсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан ҳамда «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
6. Белгилаб қўйилсинки, географик объектларнинг номларини белгилаш, мақбуллаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек уларнинг расмий каталоглари ва маълумотномаларини тайёрлаш ҳамда нашр этиш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
7. Республика комиссияси 2014 йил 1 мартгача бўлган муддатда «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига географик объектларни номлаш соҳасидаги ишларни тартибга солиш борасида бажарилган ишларнинг якунлари тўғрисида ахборот ва пайдо бўлаётган масалаларни ҳал этиш ҳамда Қонун талабларининг ижро этилишини назорат қилишга оид тегишли умумлаштирилган таклифлар киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига 2014/2015 ўқув йилидан бошлаб, 5440500 «География» таълим йўналишлари асосида «Топонимика» мутахассислиги бўйича магистратурада кадрлар тайёрлашни бошлаш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
9. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотлар ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш тўғрисида» 1996 йил 31 майдаги 203-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалалари бўйича айрим қарорларининг ўзгартирилиши, тўлдирилиши ва ўз кучини йўқотган деб топилиши тўғрисида» 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 4-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотларга ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ишларини тартибга солиш тўғрисида» 2004 йил 11 августдаги 383-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 78-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 529-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 733-модда)
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 352-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 490-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 16 октябрь,
295-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига 1-ИЛОВА
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари кўриб чиқувчи, шунингдек «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилишини назорат қилувчи махсус орган ҳисобланади.
2. Республика комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)]
Республика комиссиясининг таркиби манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда ходимларидан, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан, шунингдек, фан ва маданият арбобларидан, экспертлардан, ҳудуд тарихини биладиган тажрибали мутахассислардан (ўлкашунослардан) ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслардан шакллантирилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Республика комиссияси аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
II. Республика комиссиясининг вазифалари ва функциялари
3. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
географик объектларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номлари асралишини таъминлаш, уларнинг асоссиз қайта номланишининг олдини олиш;
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ҳамда менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл қўймаслик;
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш.
4. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, табиий объектлар, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганишни ташкил этади ҳамда тегишли хулосалар беради, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жўнатади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, табиий объектлар, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифлар давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография]
топонимик ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш, картографик, архивга оид, тарихий ва бошқа материалларни атрофлича ўрганиш, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ишларини мувофиқлаштиради;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
географик объектларни асоссиз қайта номлашнинг, уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишининг олдини олиш, ушбу соҳада маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнининг холисона ҳамда ошкора бўлишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) томонидан географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
географик объектларнинг номларидан фойдаланиш ва уларни асраш юзасидан назоратни амалга оширади;
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини самарали амалга оширишга қаратилган бошқа функцияларни амалга оширади.
III. Республика комиссиясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
5. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
зарур бўлганда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлардан географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
илмий ёндашув ва холисликни таъминлаш мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек, тажрибали тарихчи, этнограф, географ, тилшунос-топонимист, ўлкашуносларни фаол жалб этиш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий комиссиялар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
ҳудудий комиссиялар қарорларининг қабул қилиниши ва ижро этилиши тизимли мониторингини амалга ошириш ҳамда уларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар киритиш.
6. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Республика комиссияси ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
IV. Республика комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш
7. Республика комиссиясига унинг раиси ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошчилик қилади.
8. Республика комиссиясининг раиси:
Республика комиссияси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Республика комиссияси аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларга юкланган вазифаларни бажариш ишларини мувофиқлаштиради;
Республика комиссиясининг иш режаларини, кўриб чиқиш учун тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
Республика комиссияси мажлисларининг кун тартибини ва чақирилишини белгилайди;
Республика комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
Республика комиссиясининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.
Республика комиссияси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда, тегишли қарорлар қабул қилиш ва ижросини таъминлашда иштирок этадилар;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
Республика комиссиясига географик объектларни номлаш ва қайта номлашнинг долзарб масалалари бўйича таклифлар киритадилар;
Республика комиссияси муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этадилар.
Республика комиссияси аъзолари Республика комиссиясидаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
10. Республика комиссиясининг котиби:
Республика комиссиясининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
кун тартибидаги масалалар бўйича Республика комиссиясининг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар таркибини Республика комиссиясининг раиси билан келишади;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Республика комиссиясининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Республика комиссияси қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини Республика комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Республика комиссиясининг баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларни Республика комиссиясининг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
101. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Республика комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Республика комиссиясининг мажлислари учун таҳлилий материаллар тайёрлайди ва кун тартибидаги масалалар бўйича бошқа зарур маълумотларни ўз вақтида тақдим этади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
географик объектларни, жумладан, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, табиий объектлар, транспорт ҳамда муҳандислик-техник инфратузилма объектларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни ҳар томонлама ўрганади, қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда давлат экспертиза хулосаларини Республика комиссиясига киритади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
географик объектларни асоссиз қайта номлаш, уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар бериш, қонунга зид номлаш ва қайта номлаш ҳолатларини таҳлил қилади ва натижалари бўйича Республика комиссиясига маълумот киритади;
ҳудудий комиссиялар томонидан географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилишини ўрганади ва натижаси бўйича Республика комиссиясига ахборот беради;
Ўзбекистон халқининг тарихи, маданияти, қадриятлари ва мероси билан боғлиқ бўлган географик объектларнинг номлари йўқ бўлиб кетиши, асоссиз қайта номланиши ҳолатлари юзасидан Республика комиссиясига таклифлар киритади.
Ишчи орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
11. Республика комиссияси ўз фаолиятини тасдиқланган режа асосида амалга оширади ва мажлисларни заруратга қараб ўтказади. Республика комиссиясининг раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
12. Республика комиссиясининг мажлисини унинг раиси олиб боради. Республика комиссиясининг раиси бўлмаган тақдирда мажлисни Республика комиссияси аъзоларидан бири бошқаради.
Республика комиссиясининг мажлиси ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда қонуний ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда, Республика комиссиясининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
13. Республика комиссиясининг мажлисига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига қараб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
V. Республика комиссияси томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
14. Республика комиссиясининг қарори Республика комиссиясининг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Республика комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Республика комиссиясининг узил-кесил қарорини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ўтказиладиган давлат экспертизасининг хулосаси инобатга олинади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Республика комиссиясининг ҳар бир аъзоси қабул қилинадиган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
15. Республика комиссиясининг раиси тегишли масала юзасидан тезкор қарор қабул қилиш зарурати туғилганда, комиссия аъзолари фикрини сўров ўтказиш йўли билан аниқлаши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
16. Республика комиссиясининг қарорлари мажлис баёни шаклида расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
17. Республика комиссияси баёнининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар Вазирлар Маҳкамасида сақланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
18. Республика комиссияси қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда ўз мажлисларида кўриб чиқади.
19. Республика комиссиясининг иш тартиби Регламент билан белгиланади. Регламент Республика комиссияси томонидан қабул қилинади.
20. Республика комиссиясига тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
VI. Республика комиссиясининг атрибутлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
21. Республика комиссияси белгиланган намунадаги, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг муҳридан фойдаланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига 2-ИЛОВА
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг
ТАРКИБИ
1.
А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси
2.
А.Ж. Раматов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари
3.
Х.М. Султонов
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Спичрайтери (келишув бўйича), комиссия раисининг ўринбосари
4.
Б.А. Абдуҳалимов
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти
5.
И.И. Норкулов
—
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари
6.
К.Х. Каримов
—
олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари
7.
О.Н. Қудратов
—
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари
8.
О.З. Насритдинходжаев
—
тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари
9.
Ш.С. Хидоятов
—
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
10.
лавозимига кўра
—
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари
11.
лавозимига кўра
—
транспорт вазирининг ўринбосари
12.
Д.А. Ходжиахмедов
—
сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
13.
лавозимига кўра
—
ички ишлар вазирининг ўринбосари
14.
Б.М. Ахмедов
—
маданият вазирининг ўринбосари
15.
З.М. Зияев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат статистика агентлиги директорининг ўринбосари
16.
Ж.Ф. Пулатов
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори
17.
Ш.Ш. Миноваров
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори
18.
М.М. Ҳожиматов
—
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
19.
С.С. Саидов
—
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
20.
Ш.С. Сирожиддинов
—
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори
21.
А. Зиё
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори
22.
Н.М. Маҳмудов
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори
23.
Х.О. Буриева
—
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети манбашунослик ва архившунослик кафедраси доценти
24.
М.Т. Миракмалов
—
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети табиий география кафедраси профессори
25.
Н.Ж. Холбўтаев
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари, комиссия котиби
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига 3-ИЛОВА
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалаларини кўриб чиқувчи, шунингдек «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилишини назорат қилувчи махсус органлар ҳисобланади.
2. Ҳудудий комиссиялар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Намунавий низомга амал қиладилар.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)]
Ҳудудий комиссияларнинг таркиби манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда ходимларидан, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан, шунингдек, фан ва маданият арбобларидан, экспертлардан, ҳудуд тарихини биладиган тажрибали мутахассислардан (ўлкашунослардан) ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслардан шакллантирилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳудудий комиссиялар аъзоларининг шахсий таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
II. Ҳудудий комиссияларнинг вазифалари ва функциялари
3. Қуйидагилар ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
географик объектларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номлари асралишини таъминлаш, уларнинг асоссиз қайта номланишининг олдини олиш;
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ҳамда менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл қўймаслик;
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганишни ташкил этадилар ҳамда тегишли хулосалар берадилар, уларни ушбу таклифларни киритган туманлар, шаҳарлар ҳокимларига жўнатадилар;
қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борадилар;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнида топонимик тадқиқотлар натижаларидан, картографик ва архив материалларидан фойдаланган ҳолда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар;
географик объектларни асоссиз қайта номланишининг, уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишининг олдини олиш, ушбу соҳада маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнининг холисона ҳамда ошкора бўлишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
ўз ваколатлари доирасида географик объектларнинг номларидан фойдаланиш ва уларни асраш юзасидан назоратни амалга оширадилар;
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини самарали бажаришга қаратилган бошқа функцияларни амалга оширадилар.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.02 Аҳоли пунктлари ерлари]
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари ўз ваколатлари доирасида туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайдилар.
Тошкент шаҳар комиссияси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
III. Ҳудудий комиссияларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
5. Ҳудудий комиссиялар уларга юкланган вазифаларнинг ижро этилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлардан географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
илмий ёндашув ва холисликни таъминлаш мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек, тажрибали тарихчи, этнограф, географ, тилшунос-топонимист, ўлкашуносларни фаол жалб этиш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш.
6. Ҳудудий комиссиялар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясига ахборот тақдим этадилар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида тегишли равишда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларига ахборот тақдим этадилар.
IV. Ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини ташкил қилиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
7. Ҳудудий комиссияга унинг раиси ҳисобланадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоят, туман, шаҳар ҳокими бошчилик қилади.
8. Ҳудудий комиссия раиси:
ҳудудий комиссия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ҳудудий комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларга юкланган вазифаларни бажариш ишларини мувофиқлаштиради;
ҳудудий комиссиянинг иш режаларини, тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
ҳудудий комиссия мажлисларининг кун тартибини ва чақирилишини белгилайди;
ҳудудий комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
ҳудудий комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.
ҳудудий комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда, тегишли қарорлар қабул қилишда ва ижросини таъминлашда иштирок этадилар;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
ҳудудий комиссияга географик объектларни номлаш ва қайта номлашнинг долзарб масалалари бўйича таклифлар киритадилар;
ҳудудий комиссия томонидан муҳокама қилинадиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этадилар.
Ҳудудий комиссия аъзолари комиссиядаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
10. Ҳудудий комиссия котиби:
ҳудудий комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
кун тартибидаги масалалар бўйича ҳудудий комиссиянинг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар таркибини ҳудудий комиссия раиси билан келишади;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
ҳудудий комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
ҳудудий комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим қилади;
ҳудудий комиссиянинг баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларни ҳудудий комиссиянинг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
101. Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) филиаллари ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
ҳудудий комиссияларнинг мажлислари учун мавжуд географик объектлар ҳақида ҳамда кун тартибидаги масалалар бўйича зарур маълумотларни ўз вақтида тақдим этади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнида тегишли картография материалларини ҳудудий комиссияларга киритади;
географик объектларнинг номларини хатловдан ўтказишда иштирок этади;
ҳудудий комиссияга географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлар киритади.
Ишчи орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
11. Ҳудудий комиссия ўз фаолиятини тасдиқланган режа асосида амалга оширади ва мажлисларни заруратга қараб ўтказади. Ҳудудий комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
12. Ҳудудий комиссиянинг мажлисини унинг раиси олиб боради. Ҳудудий комиссия раиси бўлмаган тақдирда мажлисни комиссия аъзоларидан бири бошқаради.
Ҳудудий комиссиянинг мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда қонуний ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда ҳудудий комиссиянинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
13. Ҳудудий комиссиянинг мажлисига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига қараб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
V. Ҳудудий комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
14. Ҳудудий комиссиянинг қарори мажлисда қатнашаётган ҳудудий комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда ҳудудий комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий комиссияларининг узил-кесил қарорни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган экспертиза хулосаси инобатга олинади.
Ҳудудий комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинадиган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
15. Ҳудудий комиссиянинг раиси тегишли масала юзасидан тезкор қарор қабул қилиш зарурати тугилганда, комиссия аъзолари фикрини сўров ўтказиш йўли билан билиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
16. Ҳудудий комиссия қарорлари мажлис баёни шаклида расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар]
17. Ҳудудий комиссия протоколининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларининг ижро этувчи аппаратида сақланади.
18. Ҳудудий комиссия котиби комиссия аъзолари ёрдамида комиссия қарорларининг бажарилишини мунтазам ўрганиб боради, зарурат бўлганда ҳудудий комиссия раисига тегишли таклифлар киритади.
19. Ҳудудий комиссия қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда ўз мажлисларида кўриб чиқади.
20. Ҳудудий комиссиянинг иш тартиби Регламент билан белгиланади. Регламент ҳудудий комиссия томонидан қабул қилинади.
21. Ҳудудий комиссияга тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
VI. Ҳудудий комиссиянинг атрибутлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
22. Ҳудудий комиссиялар белгиланган намунадаги, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўладилар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларининг муҳридан фойдаланадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига 4-ИЛОВА
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг намунавий таркиби
1.
лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, комиссия раиси
2.
лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, комиссия раиси ўринбосари
3.
лавозимига кўра
—
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар таркибий бўлинмалари бошлиқлари
4.
лавозимига кўра
—
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари
5.
лавозимига кўра
—
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари
6.
лавозимига кўра
—
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари
8.
лавозимига кўра
—
Маданият вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари
9.
лавозимига кўра
—
Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари
10.
лавозимига кўра
—
Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари
11.
келишувга кўра
—
ҳудуддаги тажрибали тилшунос-топонимист, тарихчи, географ, этнограф ва ўлкашунослар
12.
лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари муассислигидаги даврий босма нашрлар бош муҳаррирлари
13.
лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари, комиссия котиби
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш
ТАРТИБИ
1. Мазкур Тартиб кўчалар, шоҳ кўчалар, маҳаллалар, майдонлар, боғлар ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар номини беришда уларнинг ушбу тоифага мансублигини аниқлайди.
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар (кейинги ўринларда — тарихда чуқур из қолдирган шахслар) — Ўзбекистон давлатчилигини ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва унинг халқаро нуфузини юксалтиришга хизмат қилган, мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш йўлида жасорат кўрсатган, ноёб истеъдоди билан илм-фан, адабиёт ва санъат соҳаларига, жаҳон тарихи ва маданиятига улкан ҳисса қўшган ҳамда миллий ва халқаро миқёсда тан олинган шахслар;
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номлари — шахснинг исми, исми ва отасининг исми, исми ва фамилияси, фамилияси, тахаллуси.
3. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига тарихда чуқур из қолдирган шахсларнинг номи «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасида белгиланган тартибга асосан ҳамда мазкур Тартибга иловадаги схемага мувофиқ берилади.
4. Тарихда чуқур из қолдирган шахслар қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:
тарихий аҳамиятга эгалик — шахснинг Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширгани, цивилизацияга салмоқли ҳисса қўшгани, миллий давлатчилик асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилгани, Ватан озодлиги ҳамда юрт тинчлиги йўлида жасорат кўрсатгани, илм-фан, адабиёт ва санъат соҳалари тараққиётига улкан ҳисса қўшгани;
ҳаққонийлик — шахснинг ҳаёти, фаолияти ҳамда ютуқлари тарихий манбалар, жумладан, қадимий қўлёзма ва тошбосмалар, архив материаллари, музей экспонатлари, обида ва ёдгорликлар, шунингдек, расмий ҳужжатларда ўз тасдиғини топгани;
умумэътироф этилганлик — шахснинг илмий-ижодий мероси халқимиз ёхуд жаҳон ҳамжамияти томонидан тарихий-маданий қадрият сифатида тан олингани, унинг фаолияти миллий ёки халқаро миқёсда эътироф этилиб, олий даражадаги мукофотлар билан тақдирлангани;
дахлдорлик — муайян ҳудудга номи бериладиган шахс ҳаёти ва фаолиятининг тарихий, маънавий, илмий, ижодий алоқадорлиги, шунингдек, тегишли ҳудуд аҳолисининг маданий мероси ва қадриятлари билан боғлиқлиги.
5. Тарихда чуқур из қолдирган шахслар қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
миллий давлатчилик асосларини яратиш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўлида етакчилик қилганлиги;
халқаро майдонда тинчликни ва давлатлараро дўстликни мустаҳкамлашга ҳамда мамлакат нуфузини юксалтиришга алоҳида ҳисса қўшганлиги;
Ватан озодлиги, юрт тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатганлиги;
жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлиги;
илмий-ижодий мероси миллий ёки халқаро миқёсда тарихий-маданий қадрият сифатида тан олинганлиги;
миллий ва халқаро миқёсдаги олий даражадаги давлат мукофотларига сазовор бўлганлиги.
6. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) шахсларнинг номи уларнинг вафотидан кейин берилади.
7. Мазкур Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш тартибига ИЛОВА
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар номини географик объектларга бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар
1. Географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни фуқаролар йиғинида (ташкилотда) муҳокама қилади, белгиланган тартибда баённома расмийлаштиради ва тегишли ҳужжатлар тайёрлайди.
2. Туман (шаҳар) ҳокимига шахслар номини тегишли географик объектларга бериш тўғрисида илтимоснома ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Заруратга кўра
2-босқич
Туман (шаҳар) ҳокими, комиссия
1. Туман (шаҳар) ҳокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни муҳокама қилиш учун уларни ўз расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлайди.
Таклифлар киритилган кундан эътиборан 5 иш кунида
2. Туман (шаҳар) ҳокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.
3. Комиссия географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқади ва тегишли таклифларни туман (шаҳар) ҳокимига тақдим эгади.
Таклифлар киритилган кундан эътиборан 15 иш кунида
4. Туман (шаҳар) хокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясига юборади.
1. Тегишли географик объектларга номи берилиши таклиф этилаётган шахслар ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама ўрганади ҳамда комиссияда қўриб чиқиб, тегишли хулоса қабул қилади.
2. Географик объектларга номи берилиши таклиф этилаётган шахслар юзасидан тегишли ташкилотлар билан келишади.
3. Қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади.
Таклифлар киритилган кундан эътиборан 15 иш кунида
2. Келишиш натижасига кўра, географик объектларга шахслар номини бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулосани Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар комиссиясига тақдим этади.
Таклифлар киритилган кундан эътиборан 10 иш кунида
1. Амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради.
2. Тегишли хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юборади.
Таклифлар киритилган кундан эътиборан 10 иш кунида
6-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси*, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номини бериш тўғрисидаги илтимосномани, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Таклифлар киритилган кундан эътиборан 10 иш кунида
7-босқич
Вазирлар Маҳкамаси
Илтимосномаларни кўриб чиқади ҳамда зарур ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун Республика комиссиясига юборади.
белгиланган муддатда
8-босқич
Республика комиссияси
Тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама ўрганиб чиқади ва тегишли хулоса қабул қилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
белгиланган муддатда
9-босқич
Вазирлар Маҳкамаси
Республика комиссиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.
белгиланган муддатда
* Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номини бериш тўғрисидаги таклифни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан келишади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, 42-сон, 490-модда; 2017 й., 30-сон, 733-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)