Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2012 ЙИЛ 4 ИЮНДАГИ ПҚ–1771-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 4 июндаги ПҚ–1771-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 10 август,
244-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 244-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида:
а) 1-илованинг «Тошкент шаҳри» бўлимида:
«М. Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти» сўзлари «Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
«А. Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг III бўлимидаги «М. Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти, А. Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти» сўзлари «Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон кутубхона тўғрисидаги намунавий низомни ҳамда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ва кутубхоналарда тўлиқ матнли электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвалини тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 июлдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 62-модда) 2-илованинг 12-банди «Молиялаштириш манбалари, млн сўм*» устунидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Тошкент давлат маданият институти» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Тошкент ахборот технологиялари университети» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 33-34-сон, 391-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)