Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.03.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 69-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 12-сон, 37-модда), шунингдек олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. 2004 йил 10 мартдаги 2-П ва 43-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 1339, 2004 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 184-модда) Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.