|
Ҳужжат 18.11.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 29 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъқулланган
Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда, № 9, 494-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда, № 9, 248-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2012 йил 3 майдаги 86 (5506)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 2 май,
ЎРҚ-328-сон
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида
(янги таҳрири)
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик
(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуни.
Нотижорат ташкилотларга нисбатан ушбу Қонун улар фаолиятининг ўз хусусиятига кўра тадбиркорликдан иборат бўлган қисмига татбиқ этилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари ва ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари билан боғлиқ муносабатлар чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонунчилик билан ҳам тартибга солинади.
(2-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларининг асосий принциплари
Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
тадбиркорликнинг эркинлиги;
тадбиркорлик субъектларининг тенглиги;
ишончнинг ҳимоя қилиниши;
коррупциядан холилик;
хусусий мулкнинг дахлсизлиги;
тадбиркорликка оид қонунчиликнинг барқарорлиги ва аниқлиги.
32-модда. Қонунийлик принципи
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишда, тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётганда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши шарт.
33-модда. Тадбиркорликнинг эркинлиги принципи
Ҳар ким тадбиркорлик билан Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ва унинг ташқарисида эркин шуғулланиш, шунингдек ўз мол-мулкидан ҳар қандай қонуний тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.
34-модда. Тадбиркорлик субъектларининг тенглиги принципи
Тадбиркорлик субъектлари ўзининг мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ҳамда бошқа ҳар қандай ҳолатлардан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенгдир.
35-модда. Ишончнинг ҳимоя қилиниши принципи
Виждонан ҳаракат қилувчи тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қабул қилинган ҳужжатга бўлган ишончи қонунчиликка асосан қўриқланади.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларининг юзага келган амалиёт билан боғлиқ қонуний кутилган натижаларини ҳурмат қилиши шарт. Юзага келган амалиётнинг ўзгартирилиши, бекор қилиниши жамоат манфаатлари билан оқланган бўлиши, умумий хусусиятга эга ва барқарор бўлиши керак.
36-модда. Коррупциядан холилик принципи
Тадбиркорликни амалга ошириш ва давлат томонидан тартибга солиш жараёни коррупциянинг ҳар қандай кўринишларидан, шу жумладан манфаатлар тўқнашувидан ва ҳуқуқнинг танлаб қўлланилишидан холи бўлиши керак.
Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш жараёнида тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида инсон омилининг коррупция ҳолатини келтириб чиқариши мумкин бўлган тўғридан-тўғри алоқаларини чеклашга қаратилган тизимли чоралар қўрилиши керак.
37-модда. Хусусий мулкнинг дахлсизлиги принципи
Тадбиркорлик субъектларининг мулки дахлсиздир ва у давлат ҳимоясидадир. Тадбиркорлик субъектлари ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.
38-модда. Тадбиркорликка оид қонунчиликнинг барқарорлиги ва аниқлиги принципи
Тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини амалга оширишида ҳуқуқий муҳитнинг изчил, барқарор ва олдиндан башорат қилинадиган бўлиши таъминланади.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик субъектларининг зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда:
мазкур ҳужжатларнинг асоссиз равишда тез-тез ўзгартирилишига йўл қўйилмаслиги;
тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини режалаштиришда ва амалга оширишда барқарор ҳуқуқий муҳит билан таъминланиши;
нормалар ўхшаш ҳуқуқий вазиятларда бир хил, изчил ва адолатли тарзда қўлланилиши;
ҳуқуқий аниқлик ва асосланганлик талабларига қатъий риоя этилиши керак.
(31 — 38-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
4-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш, улар томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш орқали қўшимча даромадлар олиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Тадбиркорлик субъектларининг тоифалари
Тадбиркорлик субъектлари календарь йил давомидаги жами даромадининг миқдорига қараб қуйидаги тоифаларга бўлинади:
кичик тадбиркорлик субъектлари;
ўрта тадбиркорлик субъектлари;
йирик тадбиркорлик субъектлари.
Кичик тадбиркорлик субъектлари тоифаларига:
якка тартибдаги тадбиркорлар;
микрофирмалар — таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ва календарь йил давомидаги жами даромади бир миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
кичик корхоналар — календарь йил давомидаги жами даромади бир миллиард сўмдан ўн миллиард сўмгача бўлган ва (ёки) ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида назарда тутилган таъсисчилари (иштирокчилари) таркибида юридик шахслар мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектлари киради.
Ўрта тадбиркорлик субъектлари тоифасига календарь йил давомидаги жами даромади ўн миллиард сўмдан юз миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари киради.
Йирик тадбиркорлик субъектлари тоифасига календарь йил давомидаги жами даромади юз миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари киради.
Тадбиркорлик субъектларини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тоифаларга ажратиш уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва расмий статистика маълумотларини шакллантириш мақсадида амалга оширилади.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
6-модда. Якка тартибдаги тадбиркорлик
Якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимларни ёллашга ҳақли.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун шогирдларни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
Якка тартибдаги тадбиркор ўз номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, ҳуқуқ ва мажбуриятларни олади ҳамда амалга оширади. Жисмоний шахс ўз тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимлар тузаётганида, якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳаракат қилаётганлигини, агар бу битимларни тузиш вазиятининг ўзидан аниқ англашилмаса, кўрсатиши керак. Бундай эслатманинг мавжуд эмаслиги якка тартибдаги тадбиркорни ўз мажбуриятлари бўйича зиммасидаги жавобгарликдан озод этмайди.
Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётганда шахсий иш ҳужжатлари бланкаларидан, муҳр, штамплардан фойдаланишга ҳақли, уларнинг матнлари мазкур шахс якка тартибдаги тадбиркор эканлиги ҳақида далолат бериши лозим.
Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунда, никоҳ шартномасида ёхуд эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 225-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 24-моддаси
7-модда. Жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти
Жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини оилавий тадбиркорлик, оддий ширкат ва деҳқон хўжалиги шаклларида амалга ошириши мумкин.
Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтганидан кейингина биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномасининг тарафлари бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оилавий тадбиркорликнинг амалга оширилиши, оддий ширкат ва деҳқон хўжалиги тузилиши, фаолият кўрсатиши ҳамда фаолиятининг тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар қонунчилик билан тартибга солинади.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга;
(8-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишга;
мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга;
ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга;
тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга, бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(8-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этишга, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно;
кредитлар олишга, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ҳамда ўзга мол-мулкини шартнома шартлари асосида жалб этишга, шу жумладан биноларни, иншоотларни, ускуналарни ва ўзга мол-мулкни олишга ва (ёки) текин, ижарага (лизингга) олишга ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга йўналтиришга;
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга ҳақли.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
9-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мажбуриятлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари:
ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнат ҳақини қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгилаши, улар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши, шунингдек иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши;
(9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, экология, санитария ва гигиена соҳасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
(9-модда биринчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида» ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари.
реализация қилинадиган маҳсулот ва хизматлар учун сертификатларга эга бўлиши;
жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиши;
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 7-илова – «Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) шарт бўлган ўзгартиришлари ва қўшимчаларининг рўйхати»нинг 5-сатри.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бухгалтерия ҳисобини ва тезкор ҳисобни қонунчилик талабларига мувофиқ юритиши;
(9-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ва «Расмий статистика тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 28 ноябрдаги 6-мб-сон «Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3723, 11.12.2025 й.).
ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмалари
Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар бўлган уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга бирлашиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида» (янги таҳрири)ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар қонунчилик билан тартибга солинади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни
11-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
12-модда. Инсофсиз рақобатга йўл қўйилмаслиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда афзалликлар олишга қаратилган, қонунчиликка, иш муомаласи одатларига зид бўлган ва бошқа тадбиркорлик субъектлари бўлган рақобатчиларга зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларига йўл қўйилмайди.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни.
2-боб. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асослари
13-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича ва, қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ–2646-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки унга қонунчиликда назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
(13-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ–2646-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом».
Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда, улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди ва маънавий зарар учун компенсация тўлайди.
14-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолиятининг лицензияланиши лозим бўлган турлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом.
15-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асоси
Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектларининг ўз мол-мулки ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига асос ва восита бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда ҳуқуқларнинг белгиланиши, ўзгартирилиши ва бекор бўлиши билан боғлиқ олди-сотди, гаров, ижара ва бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш ва суғурта қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744 — 748-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Тадбиркорлик фаолияти субъектига кредитлар берилаётганда банклар, бошқа кредит ёки суғурта ташкилотлари кафолат берувчи бўлиши мумкин. Тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчиликда белгиланган тартибда кафил бўлиши мумкин.
(16-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292 — 298-моддалари.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти кредит шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида ўз мол-мулкидан, шу жумладан ашёлари ва мулкий ҳуқуқларидан, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек ўзи олган кредитни тўлай олмаслик хавфини суғурта қилиш полисидан фойдаланиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292 — 298 ва 744 — 748-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда имтиёзли кредитланиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини суғурта қилиш қонунчиликда ва шартномада белгиланган тартибда суғурта ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
(16-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Ҳисоб ва ҳисобот
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳисоб ва ҳисоботни қонунчиликка мувофиқ юритади. Ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали электрон шаклда тақдим этилади. Тадбиркорлик субъектларининг электрон шаклда тақдим этилган ҳисоботи тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Давлат тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон шаклда ҳисоб юритилиши учун дастурий таъминотни имтиёзли шартларда ёки бепул тақдим этади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 8-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 16 июлдаги 70-сонли буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби» (рўйхат рақами 2501, 14.08.2013 й.).
Кичик тадбиркорлик субъектлари фақат статистика органларига ва давлат солиқ хизмати органларига, якка тартибдаги тадбиркорлар эса, давлат солиқ хизмати органларига белгиланган шаклларда ҳисобот тақдим этади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (янги таҳрири) 8-боби («Солиқ ҳисоботи»), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 февралдаги 65-сонли «Кичик бизнес корхоналарининг ҳисобот беришини қисқартириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби» (рўйхат рақами 2501, 14.08.2013 й.).
Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Бунда ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни ва статистика маълумотларини тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланади.
Давлат органлари тадбиркорлик субъектлари томонидан аввал тақдим этилган ҳисоботни ва статистика маълумотларини қайта талаб қилишга ҳақли эмас. Бунда ҳисобот ва статистика маълумотлари давлат органлари ўртасида электрон ахборот тизимлари орқали алмашилиши лозим.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сонли «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
3-боб. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари
18-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг конституциявий кафолатлари
Давлат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)
Хусусий мулк бошқа мулк шакллари қатори дахлсиздир ва давлат томонидан ҳимоя қилинади.
Тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин ҳаракатланиши, ушбу субъектлар давлат рўйхатидан ўтган ҳудуддан қатъи назар, кафолатланади. Тадбиркорлик субъектлари товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларининг ҳудудий принцип бўйича эркин ҳаракатланишини чеклашга, тўхтатиб туришга ва тақиқлашга йўл қўйилмайди.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-950-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/950/0672-сон)
Тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиши, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, бошқа ташкилотларнинг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
181-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун ноқулай бўлган қонунчиликдаги ўзгартишлардан кафолатлар
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қонунчилик ҳужжатларида уларнинг (ёки улар қисмларининг) кучга кириш муддати кўрсатилиши керак.
(181-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
182-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқилишида иштирок этиши кафолатлари
Тадбиркорлик субъектлари зиммасига янги мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловлар юклатилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи бевосита тадбиркорлик субъектларининг ҳамда улар бирлашмаларининг иштирокида муҳокама қилинади.
Тадбиркорлик субъектлари зиммасига янги мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловлар юклатилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тартибга солиш таъсири бўйича баҳолашдан ўтказилади. Бунда ушбу ҳужжатларнинг қабул қилинишига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари юзасидан хулоса берувчи органларнинг хулосалари мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тегишли лойиҳани ишлаб чиқувчи томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилиши керак, бундан давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи лойиҳалар мустасно.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан уларнинг ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши муҳокамасидан ўтказилиши керак.
(182-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19-модда. Тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликда ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш эркинлиги кафолатлари
(19-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг фақат асосий турларини санаб ўтишга ҳақли. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланиши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати.
20-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ўз товарлари (ишлари, хизматлари) ва даромадларини (фойдасини) тасарруф этиш эркинлиги кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўзлари ишлаб чиқарадиган товарларнинг (бажарадиган ишларнинг, кўрсатадиган хизматларнинг) ва уларни реализация қилишдан олинган даромадларнинг (фойданинг) мулкдоридир.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) ўз хоҳишига кўра тасарруф этади, бундан суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари мустасно.
21-модда. Пул маблағларини тасарруф этиш кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этади.
Банк ёки бошқа кредит ташкилоти тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банк ҳисобварағида (ҳисобварақда) мавжуд бўлган пул маблағларидан, ҳисобвараққа талаблар қўйилганда маблағларнинг мавжуд бўлишини ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ушбу маблағларни ҳисобварақда турган суммалар доирасида монеликсиз тасарруф этиш ҳуқуқини кафолатлаган ҳолда фойдаланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар қонунда ёки шартномада бошқача муддатлар назарда тутилган бўлмаса, банк ёки бошқа кредит ташкилоти тадбиркорлик фаолияти субъектининг ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан мазкур ҳисобвараққа киритиб қўйиши, тадбиркорлик фаолияти субъектининг топшириғига кўра ҳисобварақдан пул маблағларини бериши ёки ўтказиши шарт. Ҳисобварақ бўйича операцияларнинг белгиланган муддатлари бузилган тақдирда, банк ёки бошқа кредит ташкилоти тадбиркорлик фаолияти субъектига қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва муддатларда фоизлар тўлайди.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327 ва 778-моддалари.
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ҳисобварақда турган пул маблағларидан фойдаланганлиги учун тадбиркорлик фаолияти субъектига фоизлар тўлайди, фоизларнинг суммаси унинг ҳисобварағига киритиб қўйилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 781-моддаси.
Давлат органлари, банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг пул маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб бериш ва назорат қилишга ҳамда пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига нисбатан қонунда ёки шартномада назарда тутилмаган бошқа чекловлар белгилашга ҳақли эмас.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 773-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг уларга хизмат кўрсатаётган банклардаги ҳисобварақларида турган маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда нақд пул маблағлари тарзида олиниши мумкин.
(21-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/14-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқноманинг 30 – 37-бандлари (рўйхат рақами 3003, 01.05.2018 й.).
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банк ҳисобварақларида пул маблағлари бор-йўқлиги ҳақида маълумот талаб қилиб олиш, шунингдек бундай маълумотларнинг банклар томонидан тақдим этилиши тақиқланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Банк сири тўғрисида»ги Қонунининг 8 — 11 моддалари.
22-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонунчиликка мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил амалга оширади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги валюта ҳисобварақларини очиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
23-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза қилинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 32, 33-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 166-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60, 61-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 170 — 173-моддалари.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг ўз мулкдорлик ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига путур етказмаслиги керак. Тадбиркорлик фаолияти субъекти қонунда назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 172-173-моддалари.
Тадбиркорлик фаолияти субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек уларни чеклашга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 199-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 29, 36, 42-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 25, 26-моддалари.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти бошқа шахснинг қонунга хилоф эгалигида бўлган ўз мол-мулкини талаб қилиб олишга, шунингдек ўз мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилиши, гарчи бундай ҳуқуқбузарлик эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228 ва 231-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қонунчилик ҳужжати қабул қилинган тақдирда, ушбу ҳужжатни қабул қилиш натижасида мол-мулкнинг мулкдори бўлган тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан мол-мулкнинг қиймати давлат томонидан қопланади. Зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал қилинади. Мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол- мулкнинг қиймати, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, мулк ҳуқуқи бекор қилинган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланади.
(23-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 205-моддаси.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ашёвий ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 19-боби («Мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
231-модда. Тадбиркорлик субъектларининг энергия манбаларига уланиш ва улардан белгиланган тартибда фойдаланиш кафолатлари
Тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда энергия манбаларига уланиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Энергетика корхоналари тадбиркорлик субъектларининг энергия манбаларига бўлган эҳтиёжларини хавфсиз, ишончли, барқарор ва узлуксиз равишда таъминлаши шарт.
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектларининг энергия манбалари таъминотини вақтинча тўхтатиб туриш ёки чеклаш жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, шу жумладан авария вазиятлари юзага келганда энергия тизимининг мувозанатини сақлаб туриш ёки энергия таъминоти тизимига техник хизмат кўрсатиш учун амалга оширилиши мумкин.
(231-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ер ва сувдан фойдаланиш ҳуқуқи ҳамда хусусийлаштириш натижаларининг кафолатлари
Тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда ер участкаларига эга бўлиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектларининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга фақат олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати, кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати, кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларнинг, ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойданинг (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашга қадар бўлган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади) ўрни, ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатларининг ва зарарларнинг ўрни қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда тўла ҳажмда қопланганидан кейин йўл қўйилади.
Хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолаш ҳамда баҳолашга оид ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижаларини қайта кўриб чиқиш, ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш деб баҳоланади ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Тадбиркорлик субъектлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага олиш шартномасида назарда тутилган ихтисослашувга мувофиқ ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди.
Қонунчиликда белгиланган тартибда муҳофаза зоналари белгиланиши муносабати билан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари чекланганда уларга етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланади.
Тадбиркорлик субъектларининг сувдан фойдаланиш ҳуқуқи ажратилган сув олиш квотаси ва кутилаётган сув таъминоти ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, ажратилган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади.
Сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда аҳолининг соғлиғини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида, шунингдек сув танқислигида, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда чекланиши мумкин.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан 25-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 18 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон)
26-модда. Тадбиркорлик субъектларининг қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига эркин кириш кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига эркин киришда, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун товарларнинг айрим турларини етказиб беришда қатнашишда, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишда тенг имкониятларга эга. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига кириши давлат органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан бирон-бир тарзда чекланишига йўл қўйилмайди.
Давлат органлари давлат эҳтиёжлари учун товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) ва етказиб беришга доир буюртмаларни тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида жойлаштириш чораларини кўради. Давлат харидлари бўйича танловлар ўтказишда бошқа тенг шароитларда кичик тадбиркорлик субъектларига афзаллик берилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, айрим товарлар ва хизматлар бозорларига киришига доир бошқа алоҳида шартлар белгиланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан 27-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 18 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан 28-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 18 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан 29-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 18 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон)
30-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ахборотдан фойдаланиш кафолатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларига мазкур субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қонунчилик ҳужжатлари, ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Ахборотдан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларини ва тегишли материалларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган, уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот бепул тақдим этилади, бошқа ахборотни тақдим этганлик учун эса белгиланган тартибда ҳақ ундирилиши мумкин.
Давлат статистика органлари ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган статистика ахбороти мунтазам эълон қилиб борилишини таъминлайди.
Тадбиркорлик субъектларига янги корхоналар қуриш учун берилаётган ер участкаларининг, шунингдек реализация қилиш ҳамда ижарага бериш учун таклиф этилаётган қурилиши тугалланмаган объектларнинг, бўш ётган ва самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва иншоотларнинг рўйхати тегишли давлат органлари томонидан оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ўз расмий веб-сайтларида мунтазам равишда эълон қилиб борилиши таъминланади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорибилан тасдиқланган«Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида низом» ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сонли «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
301-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашнинг кафолатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда белгиланган солиқ, божхона имтиёзларининг, молиявий ва бошқа турдаги имтиёзларнинг (давлат томонидан моддий шаклдаги қўллаб-қувватлаш чорасининг) ҳамда преференцияларнинг (давлат томонидан номоддий шаклдаги қўллаб-қувватлаш чорасининг) тадбиркорлик субъектларига нисбатан тўлиқ ҳажмда қўлланилиши давлат томонидан кафолатланади.
Тадбиркорлик субъектларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланишни давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан асоссиз равишда рад этиш, улардан фойдаланишга тўсқинлик қилиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан махсус платформада тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган имтиёзлар ва преференцияларнинг турлари, муддатлари ҳамда тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилади.
Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг реестрини шакллантириш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан бериладиган имтиёзлар ва преференциялар индивидуал тарзда эмас, балки иқтисодиёт тармоқлари, соҳалар ёки ҳудудлар кесимида белгиланади. Бунда имтиёзлар ва преференциялар барча тадбиркорлик субъектларига нисбатан тенг шарт-шароитларда, очиқ ҳамда шаффоф механизмлар асосида татбиқ этилиши керак.
(301-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
31-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш кафолатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари давлат органларига ёки хўжалик бошқаруви органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда холисона, тўлиқ ҳамда асосли тарзда кўриб чиқиши шарт.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан аризалар, шикоятлар ёки таклифлар берилганлиги учун уларни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳоллар аниқланган тақдирда, тегишли шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
32-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари мол-мулки национализация, мусодара ва реквизиция қилинмаслигининг кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мол-мулки национализация ва мусодара қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мол-мулки реквизиция қилинмайди, бундан табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва фавқулодда хусусиятдаги бошқа ҳолатлар мустасно бўлиб, бунда мулкдорга реквизиция қилинаётган мол-мулкнинг қиймати тўланади. Реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда давлат органлари томонидан қабул қилинади.
(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 203-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 289-моддаси.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари национализация, мусодара ва реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
33-модда. Фирма номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш кафолатлари
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.
Таъсис ҳужжатларида кўрсатилган фирма номига бўлган ҳуқуқ тадбиркорлик фаолияти субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юзага келади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг илгари рўйхатдан ўтказилган фирма номи билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки ўхшаш бўлган, тегишли тадбиркорлик субъектларини айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган фирма номи рўйхатдан ўтказилиши мумкин эмас.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1098–1101-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни.
Товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш ҳуқуқи унинг рўйхатдан ўтказилганлигига асосланиб берилади. Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) юридик ёки жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти номига рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1102—1111-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни.
Фирма номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишга бўлган мутлақ ҳуқуқ ушбу номнинг (белгининг) эгасига тегишли бўлади.
Фирма номи, товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) нашр этилганда, омма олдида ижро этилганда ёки улардан ўзгача тарзда фойдаланилганда фирма номининг, товар белгисининг (хизмат кўрсатиш белгисининг) ўзига ҳам, уларнинг белгиларига ҳам бирор-бир ўзгартишлар киритишга фақат улар эгасининг розилиги билан йўл қўйилади.
Фирма номи, товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ фирма номининг, товар белгисининг (хизмат кўрсатиш белгисининг) эгасига тегишлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фирма номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш ҳуқуқи уларнинг эгаси томонидан бошқа шахсга қонунчиликка мувофиқ улар ўртасида тузилган лицензия шартномаси ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси асосида берилиши мумкин.
(33-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 50-боби («Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг)»), Ўзбекистон Республикаси «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунининг 30-моддаси.
34-модда. Тадбиркорлик фаолиятига аралашмаслик кафолатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Агар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятида қонунчилик бузилганлигини аниқласа, улар ўз ваколатлари доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирларни кўриши мумкин. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўзга қонуний фаолиятига аралашиш ёки бундай фаолиятни чеклаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
(34-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларига, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва бошқа ташкилотларга, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига:
битимлар тузиш, фойдани тақсимлаш, ижроия органи раҳбарини ва унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш) масалалари бўйича ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органлари ваколатига тааллуқли бўлган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш, тадбиркорлик фаолияти субъектларига кўрсатмалар ва бошқа фармойишлар бериш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босишни талаб қилиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш тўғрисида талаб қўйиш;
(34-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўз ваколатлари доирасида тадбиркорлик таваккалчилиги шароитларида қабул қилинган, зарар кўрилишига олиб келган қарорлар учун уларнинг бошқарув органлари аъзоларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш тақиқланади.
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг банклар фаолиятига, шу жумладан банкларнинг филиаллари раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиши, банк маблағлари ҳисобидан турли хил тўловлар ва бадаллар талаб қилиши тақиқланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг банклар кредит портфели ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш юзасидан банклар фаолиятига аралашиши тақиқланади.
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 10-банди.
Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари деҳқон ва фермер хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан ушбу хўжаликларнинг агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турини танлашига, бу маҳсулотнинг баҳосини ҳамда реализация қилиш йўналишини белгилашига аралашишга ҳақли эмас, давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган харидлар бундан мустасно.
4-боб. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
35-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектининг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга, агар бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, раддия берилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.
Агар тадбиркорлик фаолияти субъектининг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар оммавий ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, бу маълумотларга раддия айни шу оммавий ахборот воситаларида берилиши лозим. Агар бундай маълумотлар ташкилотдан олинган ҳужжатда мавжуд бўлса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак. Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатилганда, бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этишга ҳақли.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 100-моддаси.
36-модда. Интеллектуал фаолият натижаларини ҳимоя қилиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектининг интеллектуал фаолиятнинг объектив ифодаланган натижаларига ҳамда уни индивидуаллаштириш воситаларига (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳоказога) бўлган мутлақ ҳуқуқи қонун билан муҳофаза этилади ва давлат томонидан ҳимоя қилинади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 65-боби («Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни шахсийлаштириш воситалари»), Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида» ва «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонунлари.
Мутлақ ҳуқуқлар объектлари бўлган интеллектуал фаолият натижаларидан ва индивидуаллаштириш воситаларидан учинчи шахслар фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги билан фойдаланиши мумкин.
37-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг тижорат сирини ва ошкор этилмаган ахборотини муҳофаза қилиш
Тижорат сири бўлган, учинчи шахсларга маълум бўлмаган ахборот (ошкор этилмаган ахборот) учинчи шахсларга маълум бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлган, қонун йўли билан ундан эркин фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳамда ахборот эгаси унинг махфийлигини сақлашга доир чоралар кўрган тақдирда, муҳофаза қилинади.
Ошкор этилмаган ахборотни ундан қонунга хилоф равишда фойдаланишдан муҳофаза қилиш ҳуқуқи ушбу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан (уни давлат рўйхатидан ўтказишдан, гувоҳномалар олишдан ва ҳоказодан) қатъи назар вужудга келади.
Ошкор этилмаган ахборотни муҳофаза қилиш қоидалари қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга (юридик шахслар тўғрисидаги, мол- мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда мол-мулк хусусида тузилиб, давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган битимлар ҳақидаги маълумотларга, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этилиши керак бўлган маълумотларга ва бошқаларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асосларсиз олган ёки тарқатган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс ахборотдан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик оқибатида бу ахборотнинг қонуний эгасига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустақил равишда ва қонуний тарзда олган шахс бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг ҳуқуқларидан қатъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланганлик учун унинг олдида жавоб бермайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 64-боби («Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш»).
38-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан бой берилган фойда бу зарарни етказган шахс томонидан тўла ҳажмда қопланиши керак. Зарар етказувчи бўлмаган шахс зиммасига қонунга биноан зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари ёки улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарларнинг ўрни давлат томонидан ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан суднинг қарори асосида қопланиши керак. Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари айби билан етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш суд қарори билан мазкур мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15, 990-моддалари.
39-модда. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни чеклаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текширувлар тўғрисида хабардор қилиш ҳамда текширув бошланганидан кейин хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувларни ташаббус қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимининг натижалари;
аниқ факт ва ҳоллар бўйича фуқароларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига, жамоат хавфсизлигига, атроф-муҳитга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда давлатнинг манфаатларига зарар етказилиши хавфининг олдини олиш ёки бартараф этиш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлари, оммавий ахборот воситаларидан ва бошқа ахборот манбаларидан олинган маълумотлар.
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимининг натижалари ва қонунчилик бузилишлари тўғрисида бошқа давлат органлари томонидан тақдим этилган ахборот асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг текширувларини ўтказиш ташаббуси қонунчилик бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш юзасидан тадбиркорлик субъектлари учун профилактика тадбирлари ўтказилганидан кейин амалга оширилади, бундан солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари бўйича ўтказиладиган солиқ текширувлари мустасно.
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида ҳуқуқбузарликнинг содир этилиши хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати қонунчилик ҳужжатларида тасдиқланади. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини назорат қилишга доир тадбирларнинг назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхатига киритилмаган органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ўтказилиши тақиқланади.
Назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг назорат соҳалари рўйхатига киритилмаган текширувларни, шунингдек бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига доир текширувларни ўтказиш қонунга хилоф деб ҳисобланади.
Текширув Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аттестaциядан ўтган ва текширувларни ўтказиш учун рухсат берилганлиги тўғрисида махсус гувоҳнома олган назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан ўтказилади.
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширишга хизмат гувоҳномаси, текширувларни ўтказиш учун рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳнома ва қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига доир текширувларни ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.
(39-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40-модда. Молиявий санкцияларнинг қўлланилмаслиги ва суммалари камайтирилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг текширувлар натижалари бўйича кўрсатмаларини бажарган, шунингдек етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган муддатларда ва тўла ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан пеня тўлаган тақдирда, уларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмайди. Мазкур норма солиққа оид ҳуқуқбузарликлар сабабли молиявий санкцияларни қўллаш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Назорат қилувчи органларнинг молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорлик субъектларининг танловига кўра қуйидаги шакллардан бири орқали ихтиёрий равишда ижро этилиши мумкин:
назорат қилувчи органларнинг молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан эътиборан бир ой муддатда жарима миқдорининг эллик фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;
жарима суммасини олти ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш. Бунда тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан эътиборан бир ой давомида жарима миқдорининг камида олтидан бир қисмидан иборат дастлабки тўловни тўлаган тақдирда, жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик равишда амал қилади.
(40-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан 41-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 18 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:
фаолиятни тугатиш;
атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни тўхтатиб туриш, бундан назорат қилувчи органлар томонидан фаолиятни Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрига киритилган омиллар асосида ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
фаолиятни чеклаш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш ҳоллари ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар мустасно;
молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеняларни ҳисоблаш, шунингдек содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлиш ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаш ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича оперaцияларни тўхтатиб туриш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг) амал қилишини ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатнинг) амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар) мустасно.
(42-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27-боби, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сон «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мажбурий талаблар бузилишининг хусусиятига, қонун билан қўриқланадиган моддий ва номоддий объектларга етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган зиёнга (зарарга) мутаносиб бўлиши керак.
(42-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Фавқулодда ҳолат шароитида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(42-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 мартдаги ЎРҚ-756-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2022 й., 03/22/756/0180-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
421-модда. Тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш
Тадбиркорлик субъектининг фаолияти қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
ўзининг аризасига асосан;
ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга — назорат қилувчи органлар томонидан;
ўн иш кунидан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга — суд томонидан.
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туришга фақат Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрига киритилган омиллар асосида ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга йўл қўйилади, бундан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини суд тартибида ҳамда қонунда белгиланадиган асослар бўйича тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно.
Тадбиркорлик субъекти ўзининг фаолиятини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тўғрисида ўз фаолиятини тўхтатгунига ёки қайта тиклагунига қадар рўйхатдан ўтказувчи органга ёки Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали ариза беради. Бунда ходимларни ёллаш йўли билан фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектининг ҳар бир ёлланган ходимига оид маълумотлар солиқ органига «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали автоматик тарзда юборилади.
Тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтатиб турилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисидаги аризани олган рўйхатдан ўтказувчи орган навбатдаги иш куни тугагунига қадар солиқ органларига тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтатиб турилганлиги ёки қайта тикланганлиги ҳақида Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали ахборот тақдим этади.
Тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тўхтатиб туриш солиқ ва статистика ҳисоботларини тақдим этишни, ўзига ва ҳар бир ходимига нисбатан солиқ ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
Тадбиркорлик субъектининг фаолиятини ўз аризасига асосан тўхтатиб туриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
422-модда. Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри
Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри (бундан буён матнда Мажбурий талаблар реестри деб юритилади) тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўйиладиган талабларни, ушбу талабларнинг амал қилиш муддатларини, давлат назоратини амалга оширишга доир талабларни, мажбурий талабларга мувофиқликни тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни, шунингдек ушбу талабларга риоя этмаганлик учун жавобгарлик чораларини ҳамда соҳага оид бошқа тегишли ахборотни ўз ичига олган очиқ маълумотлар базаси ҳисобланади.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив-техник ҳужжатлар билан белгиланган барча мажбурий талаблар уларни қайта кўриб чиқиш муддати кўрсатилган ҳолда, давлат томонидан Мажбурий талаблар реестрига киритилади.
Мажбурий талаблар реестрига маълумотлар тегишли соҳадаги ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Мажбурий талаблар реестрининг оператори ҳисобланади, унинг юритилишини услубий жиҳатдан таъминлайди, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Тадбиркорлик субъектлари Мажбурий талаблар реестрига киритилмаган талабларни бажармаганлик учун жавобгарликка тортилмайди.
Мажбурий талаблар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Мажбурий талаблар реестрида назарда тутилган талаблар бузилган тақдирда тадбиркорлик субъекти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.
(421 ва 422-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
5-боб. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43-модда. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари
(43-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ваколатлари доирасида:
(43-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши устидан мониторингни амалга оширади, мавжуд муаммоларни ўрганади ҳамда тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
(43-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
тадбиркорлик фаолияти субъектларига молиявий, моддий-техник ва ахборот ресурсларидан фойдаланишда кўмаклашади;
тадбиркорлик фаолияти субъектларига ўз товарларини (ишларини, хизматларини) ташқи ва ички бозорларда реализация қилишда, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат харидларини амалга ошириш жараёнига фаол жалб этиш ҳамда уларнинг маҳсулотини ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ташкил этиш йўли билан кўмаклашади;
тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида ахборот ва тушунтириш ишларини, консалтинг, лизинг, суғурта ва бошқа хизматлар тизими ривожлантирилишини ташкил этади;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда тадбиркорлик фаолияти субъектларига кўмаклашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
44-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ўз ваколатлари доирасида:
тадбиркорликни ривожлантиришга оид ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари ва чораларини белгилайди.
(44-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ваколатлари доирасида:
тадбиркорликни ривожлантиришга оид ҳудудий дастурни ишлаб чиқади ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ҳамда унинг амалга оширилишини таъминлайди;
тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.
(44-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(44-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45-модда. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий турлари ва воситалари
Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий турлари қуйидагилардан иборат:
молиявий ва мулкий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
инфратузилмавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар тайёрлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.
Тадбиркорликни молиявий ва мулкий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш қуйидагилар воситасида амалга оширилади:
давлат субсидияларини бериш;
иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни грантлар асосида молиялаштириш;
имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминлаш;
cолиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар тақдим этиш.
Бунда товарлар савдоси соҳасида қуйидаги молиявий ва мулкий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тақиқланади:
экспорт натижаларига боғланган қўллаб-қувватлаш чораларини;
импорт қилинган товарлар ўрнига маҳаллий товарлардан фойдаланиш талабига боғланган қўллаб-қувватлаш чораларини.
Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ижтимоий тадбиркорлик субъектларининг маълумотлари, тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги, Масъулиятли бизнес юритувчи тадбиркорлик субъектларининг реестридаги маълумотлар асосида ҳамда туманлар ва шаҳарларнинг тоифасидан келиб чиқиб тақдим этилиши мумкин.
Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қонунчиликда назарда тутилган бошқа турларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(45-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
451-модда. Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат субсидиялари
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат субсидиялари яшил технологияларни жорий этиш, ижтимоий тадбиркорликни рағбатлантириш, туризм соҳасини ривожлантириш, таълимни ва соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, яширин иқтисодиётни қисқартиришга доир рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш мақсадида ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа мақсадларда берилиши мумкин.
452-модда. Тадбиркорлик лойиҳаларини давлат грантлари асосида молиялаштириш
Иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни, шу жумладан ижтимоий тадбиркорлик фаолияти лойиҳаларини, инновацион ҳамда новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига пул маблағлари ва моддий ресурслар тарзида давлат грантлари берилиши мумкин.
Давлат грантлари республика бюджети маблағлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан берилиши мумкин.
Давлат грантларини ажратиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
453-модда. Тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминлаш
Тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминлаш бўйича давлат томонидан қуйидаги чоралар амалга оширилиши мумкин:
тижорат банкларининг кредитлар бўйича фоиз ставкасининг тегишли қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш;
имтиёзли фоизли кредитлар ажратиш мақсадида тижорат банкларига молиявий ресурсларни жойлаштириш (кредит линияларини очиш);
халқаро молия институтларидан давлат кафолати остида имтиёзли кредитлар жалб этиш;
гаровсиз ажратилган кредитлар бўйича кредит таваккалчилигини тақсимлашда иштирок этиш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа чоралар.
454-модда. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар тақдим этиш
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қонунлар билан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар тақдим этилиши мумкин.
Солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан ҳамда ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тақдим этилади.
Божхона божи ва божхона йиғимлари бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ берилади.
455-модда. Тадбиркорлик субъектларини инфратузилмавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш
Тадбиркорлик субъектларини инфратузилмавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш учун умумий шарт-шароитларни таъминлаш, шу жумладан тадбиркорликни ташкил этишга кўмаклашиш, ёрдам бериш, ҳуқуқ, маркетинг, муҳандислик ва менежмент соҳасида ахборот тақдим этиш, моддий, техник ва бошқа ресурсларни тақдим этиш орқали амалга оширилади.
(451 — 455-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46-модда. Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича махсус жамғармалар
Тадбиркорлик субъектларининг ташаббусларини давлат томонидан молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тадбиркорликни ривожлантириш бўйича махсус жамғармалар (бундан буён матнда махсус жамғарма деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Махсус жамғармаларнинг асосий мақсади тадбиркорликни молиявий жиҳатдан ва номолиявий қўллаб-қувватлаш орқали тадбиркорликни сифатли ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
(46-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 75-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат фондлари тўғрисида» ва «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан 47-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 18 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон)
48-модда. Тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар тайёрлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Давлат тадбиркорлик фаолияти субъектлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ривожлантирилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ жойлардаги тадбиркорлик фаолияти субъектлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдаланади.
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
481-модда. Ижтимоий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий, экологик муаммоларни ҳал этишга ёки уларнинг оқибатларини юмшатишга қаратилган фаолияти ижтимоий тадбиркорлик деб эътироф этилади.
Ижтимоий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
имтиёзлар ва преференциялар бериш;
ижтимоий лойиҳаларга доир харажатларни субсидиялаш;
давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш;
молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
маслаҳат бериш, услубий ёрдам кўрсатиш ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш.
Ижтимоий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ижтимоий тадбиркорлик субъектларига нисбатан амалга оширилади. Ижтимоий тадбиркорлик субъектлари деб эътироф этиш мезонлари, уларни қўллаб-қувватлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ижтимоий тадбиркорлик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар ва преференциялар бериш солиқ, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш, соддалаштирилган молиявий ҳисоботларни ва солиқ ҳисоботларини тақдим этиш, давлат кўчмас мулк объектларини имтиёзли асосда ижарага бериш, давлат буюртмачиларига тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ижтимоий товарларни (хизматларни) реализaция қилиш, ижтимоий товарларни (хизматларни) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан тўлиқ ёки қисман молиялаштириладиган реклама берувчилар томонидан реклама учун ажратиладиган тегишли ҳажмда бепул реклама қилиш ва бошқа усуллар орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун давлат субсидиялари белгиланиши мумкин. Субсидиялаш ижтимоий тадбиркорлик фаолияти ва ижтимоий лойиҳанинг ҳажми, у амалга оширилаётган ҳудуднинг шарт-шароитлари, кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самара ва янги иш ўринларининг яратилиши мезонлари асосида амалга оширилади. Давлат субсидиялари ажратиладиган ижтимоий тадбиркорлик субъектлари танловлар ўтказиш орқали ваколатли давлат органи томонидан аниқланади. Ижтимоий лойиҳаларни давлат субсидиялари орқали молиялаштириш учун танловлар ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Давлат органлари ижтимоий тадбиркорлик субъектларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериши мумкин. Ижтимоий тадбиркорлик субъектларига давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби қонунчиликда белгиланади.
482-модда. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги
Қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантириш мақсадида Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги юритилади.
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби, уларни рағбатлантириш чоралари қонунчиликда белгиланади.
483-модда. Масъулиятли бизнес юритиш
Қонунчиликка риоя этиш билан бир қаторда барқарор ривожланишга ҳисса қўшган ҳамда ўз фаолиятининг инсон ҳуқуқларига, атроф-муҳитга ва жамоат манфаатларига нисбатан салбий таъсирининг олдини олиш, бундай таъсирни камайтириш, зарур ҳолларда уни бартараф этиш учун чоралар кўрган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш масъулиятли бизнес юритиш деб эътироф этилади.
Тадбиркорлик субъекти томонидан масъулиятли бизнес юритишнинг асосий мезонлари қуйидагилардан иборат:
инсон ҳуқуқларига риоя этиш;
меҳнатга ва ишлаб чиқаришга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай қонунга хилоф амалиётга йўл қўймаслик;
атроф-муҳитни, ўз ходимларининг ва аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатилишининг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш;
коррупцияга қарши самарали чораларни жорий этиш ҳамда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик;
фаолиятни инсофли бизнес, маркетинг ва реклама қоидаларига мувофиқ ташкил этиш, шунингдек ўзи тақдим этаётган товарлар ва хизматларнинг сифатини ҳамда ишончлилигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;
ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ошкор этишда шаффофликни ва ҳисобдорликни таъминлаш;
маҳаллий ва миллий инновaцион салоҳиятни ривожлантиришга ҳисса қўшиш;
рақобат тўғрисидаги қонунчиликка ва ахлоқий бошқарув принципларига риоя этиш;
солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш.
Масъулиятли бизнес юритувчи тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда грантлар, солиқ имтиёзлари, давлат харидларида устуворлик бериш ҳамда бошқа чоралар орқали давлат томонидан қўллаб-қувватланади.
Масъулиятли бизнес юритувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чоралари қонунчиликда белгиланади.
Қонунчиликда белгиланган ваколатли орган томонидан Масъулиятли бизнес юритувчи тадбиркорлик субъектларининг реестри юритилади. Масъулиятли бизнес юритувчи тадбиркорлик субъектларининг реестри ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ ҳисобланади.
Тегишли мезонларга жавоб бермайдиган тадбиркорлик субъектлари Масъулиятли бизнес юритувчи тадбиркорлик субъектларининг реестридан чиқарилади ва уларни қўллаб-қувватлаш чоралари тўхтатилади.
Масъулиятли бизнес юритувчи тадбиркорлик субъектларининг реестрини юритиш ва уларни қўллаб-қувватлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
484-модда. Туман ва шаҳарнинг тоифаси асосида қўллаб-қувватлаш
Туман ва шаҳарнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда, қонунчиликда тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва ушбу субъектларни қўллаб-қувватлашнинг бошқа чоралари назарда тутилиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолиятини туман ва шаҳарнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда қўллаб-қувватлаш чоралари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(481 — 484-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 ноябрь)
6-боб. Якунловчи қоидалар
49-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш (унинг фаолиятини тугатиш)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш унинг муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан тегишли ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига ёхуд суднинг ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади.
(49-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-592-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2019 й., 03/19/592/4144-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти тугатилаётганида бўшатилаётган ходимларга қонунчиликка мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши кафолатланади.
(49-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тугатиш унинг қарорига ёки суднинг ёхуд рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади.
(49-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1104-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1104/1213-сон)
Тадбиркорлик субъекти унинг тугатилиши (фаолияти тугатилиши) ҳақидаги ёзув рўйхатдан ўтказувчи органнинг тегишли давлат реестрига киритилганидан кейин тугатилган (фаолияти тугатилган) ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектини тугатиш (унинг фаолиятини тугатиш) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(49-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53—57-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом» ҳамда «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида низом».
50-модда. Давлат органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Тадбиркорлик субъектлари давлат органлари ва бошқа органларнинг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан ўз хоҳишига кўра бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга шикоят берилганлиги шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сонли Қонунига асосан 50-модда учинчи қисмининг чиқарилиш санаси — 2026 йил 18 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон)
Тадбиркорлик субъектлари давлат органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида судга мурожаат қилганида давлат божи тўлашдан озод этилади.
51-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти соҳасидаги низолар қонунчиликда назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
(51-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(52-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XVI1 боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XIII1 боби.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 52-сон, 598-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон; 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 12.12.2019 й., 03/19/592/4144-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 03.03.2022 й., 03/22/756/0180-сон; 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 30.08.2024 й., 03/24/950/0672-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон; 24.10.2024 й., 03/24/981/0841-сон; 25.12.2025 й., 03/25/1104/1213-сон; 17.08.2026 й., 03/26/1168/0851-сон)