Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Истeъмол товарлари импортини божхона-тариф орқали тартибга солишни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Истеъмол товарларининг айрим турларини олиб кирилишини тартибга солиш, шунингдек, маҳаллий ун саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. 2011 йилнинг 1 апрелидан бошлаб импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларига иловага мувофиқ акциз солиғи жорий этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси олиб кирилаётган товарларни божхонада расмийлаштиришнинг белгиланган тартибига қатъий риоя этилишини таъминласин, уларнинг ноқонуний олиб кирилишига йўл қўймаслик устидан таъсирчан назорат ўрнатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик ва жисмоний шахслар томонидан импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя этилиши устидан тизимли назорат амалга оширилсин, савдо тармоғида, бозор ва савдо комплекслари ҳудудида контрабанда товарлари сотилишига қарши курашиш чора-тадбирлари кўрилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 4 март,
ПҚ-1496-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 мартдаги ПҚ-1496-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган акциз солиғи тўланадиган товарларга акциз солиғи
СТАВКАЛАРИ

Маҳсулот гуруҳи рақами

Товарларнинг номи

ТИФ ТН коди

Товарларнинг божхона қийматининг фоизи ёки долларда. Бирлик учун АҚШ

08

Янги банан, плантаинлардан ташқари

0803 00 190 0

25, лекин 1 кг учун 0,15 АҚШ доллоридан кам эмас

Янги ананаслар

0804 30 000 1

25, лекин 1 кг учун 0,15 АҚШ доллоридан кам эмас

Авакадо

0804 40 000 0

25, лекин 1 кг учун 0,15 АҚШ доллоридан кам эмас

Гуаява, Манго ва янги мангостан (Гарcиниа)

0804 50 000 1

25, лекин 1 кг учун 0,15 АҚШ доллоридан кам эмас

Апельсинлар

0805 10

25, лекин 1 кг учун 0,15 АҚШ доллоридан кам эмас

Мандаринлар (шу жумладан тангеринлар ва Сатсума); янги ёки қуритилган клементинлар, вилкинглар ва шунга ўхшаш цитрус дурагайлари

0805 20

25, лекин 1 кг учун 0,15 АҚШ доллоридан кам эмас

Грейпфрутлар, шу жумладан помелло, янги ёки қуритилган

0805 40 000 0

25, лекин 1 кг учун 0,15 АҚШ доллоридан кам эмас

Янги ёки қуритилган лимон (цитрус лимон, цитрус лимонум)

0805 50 100 0

25, лекин 1 кг учун 0,15 АҚШ доллоридан кам эмас

Киви

0810 50 000 0

25, лекин 1 кг учун 0,15 АҚШ доллоридан кам эмас

Буғдой уни

1101 00 110 0 1101 00 150 0

15