|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.06.2019
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг янги тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига, зарурият бўлганда, Марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг янги уставини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 март,
87-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 87- сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг
ТУЗИЛМАСИ
Изоҳ: техник ва ёрдам кўрсатувчи ходимлар норматив ҳужжатларга асосан белгиланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 145-модда)