Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.02.2023
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сонли «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Концепцияси 1-иловага;
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ деб юритилади) таркиби 2-иловага*;
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилмаси 3-иловага;
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, фаолият йўналишларини белгиласин ҳамда гуруҳ аъзоларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги кучайтирилсин;
Концепция Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция»сига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
юзага келадиган фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг олдини олиш барча зарур чораларни кўради;