Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига мувофиқ кредит тарихини шакллантириш учун кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар (бундан буён матнда иштирокчилар деб юритилади) ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2331-1, 20.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 10/19/2331-1/3313-сон)
4. Шартномада Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасида белгиланган талаблар, шунингдек сўралаётган кредит ахборотининг ҳажми, кредит ахборотини ва кредит ҳисоботини тақдим этиш муддатлари қайд этилиши лозим.