ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИНГ АЙРИМ ГУРУҲЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ЧЕТДАН КЕЛТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиши ва улар ўртасидаги соғлом рақобат учун қулай шарт-шароитлар яратиш асосида контрабанда товарларини четдан келтириш ва сотишнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2012 йил 1 январдан бошлаб четдан келтириладиган истеъмол товарларининг айрим гуруҳлари божхонада расмийлаштирилгунга қадар эркин муомала (кейинги ўринларда импорт деб аталади) учун чиқариш режимида махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилишнинг мажбурий жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиш тизимини жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан четдан келтириладиган зарур технологик асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ҳамда «Маркировка қилиш ва аудит» идоралараро ахборот тизимининг дастурий таъминоти рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларини маркаланмаган шаклда сотиш ва сақлаш тақиқлансин.
Махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларини маркаланмаган шаклда сотиш ва сақлаш ҳолатларига, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўллаган ҳолда, савдо (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) қоидаларини бузиш сифатида қаралсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 103-модда)
4. Белгилансинки:
2012 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини савдо тармоғида 2012 йил 1 июлгача махсус назорат идентификация белгилари билан маркаламасдан сотиш мумкин;
хўжалик юритувчи субъектлар 2012 йил 1 январгача импорт қилинган истеъмол товарларини маркировка қилиш учун товарлар импортнинг божхона режимида расмийлаштирилганини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзларидаги мавжуд истеъмол товарларини маркировка қилиш учун буюртманомаларни хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой бўйича ДБҚнинг ҳудудий бошқармаларига беришлари мумкин. Бунда истеъмол товарларини идентификация белгилари билан маркировка қилиш товарлар сотиладиган ёки сақланадиган жойларда ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан амалга оширилиши мумкин;
махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари рўйхатига янгидан киритиладиган истеъмол товарларини бундай истеъмол товарлари рўйхатга киритилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида ушбу белгилар билан маркировка қилмаган ҳолда сотишга рухсат берилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси махсус назорат идентификация белгиларини муомалага киритиш мақсадида махсус жамғармалар маблағлари ҳисобига зарур технологик асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ҳамда «Маркировка қилиш ва аудит» идоралараро ахборот тизимининг дастурий таъминоти сотиб олинишини ўн кун муддатда таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси:
ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомаларига мувофиқ миқдорда ҳимоя элементлари бор бўлган қоғоз олиниши ва ишлаб чиқарилишини, елим асосини тушириш учун жўнатишни ва импорт бўйича ҳимоя элементлари бор бўлган ўзи елимланадиган қоғоз олинишини таъминласин;
маҳаллий ишлаб чиқарилган ҳимоя элементлари бор бўлган қоғоз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқилишини ва ҳимоя элементлари бор бўлган ўзи елимланадиган қоғоз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилишини амалга оширсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига, Давлат солиқ қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасига истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиш тизимини жорий этиш доирасида технологик асбоб-ускуналар ва сарфлаш материалларини контрактларни сифати, бозор конъюнктураси нархлари даражасига мувофиқлик юзасидан мустақил экспертизадан ўтказишни амалга оширувчи аккредитация қилинган консалтинг фирмаларининг хулосалари асосида, истисно тариқасида, тендер савдолари ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бевосита расмий вакилларидан сотиб олишга рухсат берилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларининг четдан келтирилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарлари сотилиши ва сақланиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда, импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим гуруҳлари махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиниши тизими жорий этилиши тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилишни таъминласин;
Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда импорт қилишда махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтирилаётган истеъмол товарлари айрим гуруҳларини маркировка қилиш натижалари тўғрисидаги таҳлилий ахборотни 2012 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин ҳамда, зарурат бўлганда,тегишли қонунчилик нормаларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 12 декабрь,
324-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон қарорига 1-ИЛОВА
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом эркин муомала (кейинги ўринларда импорт деб аталади) учун чиқариш божхона режимига чиқаришда махсус назорат идентификация белгилари (кейинги ўринларда идентификация белгилари деб аталади) билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари айрим гуруҳларини маркировка қилишга қўйиладиган талабларни белгилайди.
2. Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш схемаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.
3. Ушбу Низом:
хорижий дипломатик ваколатхоналар ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари расмий фойдаланиши, шу жумладан уларнинг улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг шахсий фойдаланилиши учун мўлжалланган;
кўргазма намуналари, синаш, тадқиқ этиш учун намуналар сифатида чет элдан олиб келинадиган;
халқаро транзит мақсадлари учун мўлжалланган;
қонун ҳужжатларида белгиланган божхона тўловлари солинмайдиган товарларни республикага олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 235-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 09/18/235/0452-сон)
II. Идентификация белгиларига буюртма бериш тартиби
4. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини Ўзбекистон Республикасига олиб келувчи шахс улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган пайтдан бошлаб 1—15 кун мобайнида 2-иловага мувофиқ шакл бўйича товарларни идентификация белгилари билан маркировка қилиш юзасидан буюртманома тақдим этади. Буюртманома товарлар тушган жой бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда ДБҚ деб аталади)нинг божхона постига берилади.
LexUZ шарҳи
4-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
5. Божхона пости ходими буюртманомаларни қабул қилишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ божхона постида идентификация белгиларини тайёрлашга буюртманомаларни ҳисобга олиш дафтарини тўлдиради. Буюртманомалар дафтарга қайд этилгандан кейин божхона пости ходими бир иш куни мобайнида идентификация белгиларининг зарур сонини тайёрлаш учун ДБҚнинг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилади.
LexUZ шарҳи
5-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
7. ДБҚ ҳудудий бошқармасининг идентификация белгиларини тайёрлаш учун масъул бўлган ходими икки иш куни мобайнида махсус принтерларда термотранс босма усулида (штрих код тарзида) идентификация белгиларини тайёрлайди, буюртманомаларни ҳисобга олиш дафтарида қайд этади ва уларни ташкилий-инспекторлик бўлими орқали божхона постига юборади.
LexUZ шарҳи
7-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
8. Истеъмол товарларининг идентификация белгилари билан маркировка қилиш буюртманомалар асосида, божхона пости ходими томонидан амалга оширилади.
III. Идентификация белгиларини тайёрлаш ва бериш тартиби
9. Идентификация белгилари ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли шартнома асосида ушбу Низомга 5-иловада келтирилган намуна бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасидан (кейинги ўринларда «Давлат белгиси» ДИБ деб аталади) ДБҚ томонидан сотиб олинадиган ҳимоя элементлари бор бўлган, ўзи елимланадиган махсус қоғозда тайёрланади. Идентификация белгиларининг дизайни ва ҳимоя қилиш даражаси ДБҚ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда «Давлат белгиси» ДИБ томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳимоя элементлари бор бўлган ўзи елимланадиган махсус қоғоз қиймати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилади.
LexUZ шарҳи
9-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
10. Ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун ДБҚ ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳақи тўланиши тўғрисидаги икки нусхада кафолат хати билан ўзи елимланадиган махсус қоғозни сотиб олишга буюртманома шаклидаги буюртмани «Давлат белгиси» ДИБга расмийлаштиради.
11. «Давлат белгиси» ДИБ ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун буюртманомаларни қабул қилишда ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича ўзи елимланадиган махсус қоғозни тайёрлаш юзасидан буюртманомаларни ҳисобга олиш дафтарида қайд этади.
12. Рақамланиши ортиб борадиган ўзи елимланадиган махсус қоғоз тайёрлангандан кейин «Давлат белгиси» ДИБ бу ҳақда ДБҚни хабардор қилади.
13. ДБҚ ўзи елимланадиган махсус қоғоз учун ҳақ тўлангандан кейин ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун тўлов топшириқномаси билан «Давлат белгиси» ДИБга мурожаат қилади.
14. Буюртманомада кўрсатилган ўзи елимланадиган махсус қоғоз учун ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин «Давлат белгиси» ДИБнинг масъул шахси ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича ўзи елимланадиган махсус қоғозни бериш юзасидан 2 нусхада квитанция тўлдиради.
15. «Давлат белгиси» ДИБнинг масъул шахси ДБҚнинг ваколатли ходимига ортиб борадиган рақамлаш бўйича ўзи елимланадиган махсус қоғознинг буюртманомада кўрсатилган сонини беради ва бу ҳақда ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун квитанцияга белги қўяди. Квитанциянинг бир нусхаси «Давлат белгиси» ДИБнинг масъул шахсида қолади, иккинчи нусхаси ДБҚнинг ваколатли ходимига қайтарилади.
16. «Давлат белгиси» ДИБ ўзи елимланадиган махсус қоғоз ДБҚнинг ваколатли ходимига берилгунга қадар шикастланмасдан ўрамда сақланишини таъминлашга мажбур. Бузилмаган ўрамдаги ўзи елимланадиган махсус қоғознинг сони ДБҚнинг ваколатли ходимида шубҳа туғдирган ҳолларда, улар «Давлат белгиси» ДИБнинг вакилларининг мажбурий иштирокида текширилади.
17. ДБҚ томонидан олинган ўзи елимланадиган махсус қоғоз номинал қиймати бўйича 006 «Қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар» балансдан ташқари ҳисоб рақамига кирим қилинади. Ўзи елимланадиган махсус қоғоз кирими ва сарфи ҳисоби қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар учун ўхшаш бўлган тартибда юритилади.
18. Идентификация белгилари термотрансфер босма усулида (штрих код тарзида) махсус принтерларда тайёрланади. Штрих коди ўзида тегишли ахборот — товарнинг номи, товарнинг миқдори, олиб кираётган шахснинг номи, экспорт қилувчининг номи, юк божхона декларациясининг рўйхатдан ўтказиш рақами ва тайёрловчи завод томонидан қўйиладиган товарнинг серияли рақами мавжуд бўлган улар орасида қора квадратлар ва оч ранг оралиқлар бўлган комбинациялардан иборат расмни ифодалайди.
IV. Идентификация белгиларини маркировка қилиш тартиби
19. Четдан келтириладиган истеъмол товарларини идентификация рақамлари билан маркировка қилиш божхона пости ходимлари томонидан товар тушган жой бўйича импортнинг божхона режимига божхонада расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади. Идентификация белгилари билан маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини олиб келувчи шахслар юк божхона декларациясининг 31-устунида тайёрловчи завод томонидан етказиб бериладиган четдан келтирилаётган истеъмол товарларининг серия рақамлари тўғрисидаги маълумотни кўрсатишлари керак.
20. Идентификация белгиси божхона пости ходими томонидан товарнинг ўрамига туширилади, у товар сотилгунига қадар ундан ажратилмайди ва товар белги билан сотувга қўйилади, ёки бевосита товарга туширилади.
21. Идентификация белгилари сотилмайди, бошқа шахсларга берилмайди, ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари божхона постлари томонидан қайтарилган ҳолатлар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
21-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
V. Давлат божхона хизмати органларида идентификация белгилари ҳисобини юритиш, ҳисобот бериш ва улар устидан назорат қилиш тартиби
23. Идентификация белгилари ҳисобини юритиш ва улар бўйича ҳисобот бериш уларнинг сони бўйича юритилади.
24. ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари идентификация белгиларидан фойдаланишнинг тўғрилиги ва ҳисобдан чиқарилиши устидан доимий назоратни амалга оширадилар.
25. Ҳисобот бериладиган йил чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача ҳар чоракда ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари жорий чорак биринчи ойининг 1-кунидаги ҳолати бўйича ДБҚга олиб кираётган шахслар, товарлар бўйича идентификация белгиларининг ҳаракати тўғрисида ахборот тақдим этади. Кўрсатиб ўтилган ахборот ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон шаклда тақдим этилади.
26. Божхона постлари идентификация белгиларидан фойдаланиш бўйича тўғри ҳисоб юритилишини таъминлашлари ва шикастланган белгиларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилгунга қадар уларни йўқотмасдан сақлашлари зарур.
27. Идентификация белгилари сақланиши ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши учун жавобгарлик ДБҚнинг тегишли ходимларига юкланади.
VI. Давлат божхона хизмати органларида идентификация белгиларини ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби
28. Идентификация белгилари шикастланган ҳолатларда божхона постлари барча шикастланган идентификация белгиларини шикастланган идентификация белгиларини йўқ қилиш учун топшириш тўғрисидаги буюртманома билан биргаликда ДБҚнинг ҳудудий бошқармаларига қайтариши шарт.
LexUZ шарҳи
28-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
29. Шикастланган идентификация белгилари қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда 10 донадан «А4» форматдаги қоғознинг алоҳида варақларига елимланиши керак:
идентификация белгилари букланмасдан ва қийшайтирилмасдан елимланиши керак;
белгилар белгининг марказий қисми ва матн аниқ кўринадиган тарзда ёпиштирилиши керак;
белгилар узилганда унинг алоҳида қисмлари бирлаштирилиши керак;
шикастланган идентификация белгилари ёпиштирилган «А4» форматдаги қоғознинг ҳар бир алоҳида варағи тегишли божхона пости ходимининг шахсий муҳри ва имзоси билан тасдиқланиши керак.
30. Идентификация белгилари тайёрланиши учун масъул бўлган ДБҚ ҳудудий бошқармаси ходими шикастланган идентификация белгиларини мунтазам равишда тўплайди ва ҳисобот давридан кейинги ярим йиллик биринчи ойининг 10-кунигача бўлган муддатда уларни ДБҚга юборади.
LexUZ шарҳи
30-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
31. Ҳисобот давридан кейинги йил биринчи ойининг 30-кунигача бўлган муддатда ДБҚ, «Давлат белгиси» ДИБ ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакилларидан камида 3 кишидан иборат таркибда комиссия тузилади.
Комиссия аъзолари бузилган идентификация белгиларининг ҳақиқийлигини ўрганадилар ва имзо билан тасдиқлайдилар.
32. Шикастланган идентификация белгиларининг ҳақиқийлигини ўрганиш ва йўқ қилиш жараёнлари видеотасвирга туширилиши ва кейинчалик шикастланган идентификация белгиларини йўқ қилиш тўғрисидаги тегишли далолатномага илова қилиниши керак.
33. Йўқ қилиш ёқиш йўли билан амалга оширилади, бу ҳақда шикастланган идентификация белгиларини йўқ қилиш далолатномасида тегишли ёзув қайд этилади, далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
34. Ностандарт ҳамда буюртма қилинган сондан ортиқча юкланган идентификация белгилари ушбу Низомнинг 28—33-бандларига мувофиқ белгиланган тартибда йўқ қилинади.
VII. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини назорат қилишда давлат божхона ва солиқ хизмати органларининг ўзаро ҳамкорлиги
35. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарлари четдан келтирилишини назорат қилиш ДБҚ ходимлари томонидан амалга оширилади.
36. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини сотиш ва сақлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ходимлари томонидан амалга оширилади.
Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини сотишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ходимлари томонидан назорат қилиш идентификаторлар (сканерлар) ёрдамида амалга оширилади.
37. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини импортнинг божхона режимида божхонада расмийлаштиришда давлат божхона хизмати органлари томонидан «Маркировка қилиш ва аудит» идоралараро ахборот тизимининг маълумотлар базаси, шу жумладан йўқ қилинган идентификация белгилари бўйича алоҳида реестр шакллантирилади.
Кўрсатиб ўтилган маълумотлар базасида расмийлаштирилган юк божхона декларациялари ва идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган товарларнинг тайёрловчи завод томонидан тақдим этиладиган серия рақамлари тўғрисидаги маълумот бўлиши керак.
38. «Маркировка қилиш ва аудит» идоралараро ахборот тизимидан фойдаланиш ҳамда давлат божхона ва солиқ хизматлари органлари ўртасида ахборот айирбошлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
VIII. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини маркировка қилиш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик
39. Ушбу Низом талаблари бузилишига йўл қўйган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш
СХЕМАСИ
LexUZ шарҳи
1-иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
«Давлат белгиси» ДИБ бош директори _________________________________________________га
(Ф.И.О.)
20___ йил «____» __________________да рўйхатдан ўтказилган рақами _______________________
Ўзи елимланадиган махсус қоғоз сотиб олиш юзасидан БУЮРТМАНОМА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ______ ўрам/та ўзи ёпишадиган махсус қоғоз тайёрлаб беришингизни сўрайди.
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ўзи елимланадиган махсус қоғоз тайёрлаш юзасидан буюртманомаларни ҳисобга олиш
ДАФТАРИ
Т/р
Буюртманоманинг тартиб рақами
Ўзи елимланадиган қоғозлар сони (ўрам/та)
1
2
3
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
«Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси
Ўзи елимланадиган махсус қоғозни бериш КВИТАНЦИЯСИ
20___ йил «____» _________________да рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами __________________
(«Давлат белгиси» ДИБ ходими томонидан тўлдирилади)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан _________ сўмга ______________ миқдорида ўзи елимланадиган махсус қоғоз олиш учун берилган.
Ҳарорат ва ҳаво намлигини ўзгартириш учун двигатели ва приборлари бўлган, вентилятор билан ускуналанган ҳавони кондициялаш учун қурилма, шу жумладан, ҳавони алоҳида тартибга солиш мумкин бўлмаган кондиционерлар
Пластина, цилиндрлар ва 8442 товар позицияси бошқа босма шакллари билан босишда фойдаланиладиган босма машиналар; бошқа принтерлар, нусха кўчириш аппаратлари ва факсимиль аппаратлари, бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаганлари
Таркибига қабул қилувчи телевизион аппарат кирмайдиган мониторлар ва проекторлар; таркибига кенг қамровли радиоприёмник ёки аппаратура, ёзиб олувчи ёки овозни акс эттирувчи ёки тасвирловчилар кирадиган ёки кирмайдиган телевизион алоқа учун қабул қилувчи аппаратлар
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 103-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон қарорига 3-ИЛОВА
Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиш тизимини жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан четдан келтириладиган зарур технологик асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ҳамда «Маркировка қилиш ва аудит» идоралараро ахборот тизимининг дастурий таъминоти
РЎЙХАТИ
LexUZ шарҳи
Иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 сентябрдаги 271-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Мазкур илованинг рус тилидаги матнига қаранг.