1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.13.00 Пенсияларни ҳисоблаб чиқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2282]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 13 ноябрдаги 84-сонли ««Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2282-9, 07.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 563-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) мувофиқ буюраман:
1. Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 14 октябрь,
63-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги 63-сон буйруғига ИЛОВА
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги
Йўриқнома
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 563-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлими деб юритилади) учун пенсионерларнинг ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг йиғмажилдини расмийлаштириш ва юритиш тартибини белгилайди ҳамда пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш бўйича зарур ҳужжатлар шаклларини ва уларни тўлдириш қоидаларини ўрнатади.
I. Умумий қоидалар
1. Пенсионернинг ва ижтимоий нафақа олувчининг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди (кейинги ўринларда – пенсия йиғмажилди деб юритилади), шунингдек пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлашга тааллуқли ҳужжатлар мазкур Йўриқномага мувофиқ Пенсия жамғармаси бўлими томонидан расмийлаштирилади.
Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома унинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган маълумотлари асосида расмийлаштириладиган Тўланган суғурта бадалларини ҳисобга олиш карточкаси асосида берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сонли (рўйхат рақами 2282-4, 06.06.2016 й.) буйруғига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 270-модда)
2. Пенсия йиғмажилди, пенсия, ижтимоий нафақалар ва бошқа тўловларни тайинлашга тааллуқли ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек аризаларни рўйхатга олиш учун Пенсия жамғармаси бўлими томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ рўйхатга олиш китоблари юритилади.
3. Ушбу китобларда рўйхат йил бошида биринчи рақам билан очилади, йил давомида қаторлар тўлиб қолганда ва янги китоблар очилганда рақамлаш давом эттирилади, йил якунида эса китоб сўнгги рақам билан якунланади, бунда рўйхатнинг якунловчи варағи Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ва Пенсия жамғармаси бўлими пенсия ва нафақалар тайинлаш гуруҳи раҳбари (кейинги ўринларда – пенсия тайинлаш гуруҳи деб юритилади) томонидан имзоланади ҳамда Пенсия жамғармаси бўлими муҳри билан тасдиқланади.
4. Китобнинг ёпилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасининг масъул ходими томонидан тасдиқланади (сўнгги варағига имзо қўйилади) ва Пенсия жамғармаси бўлимининг архивига сақлаш учун топширилади.
5. Пенсия йиғмажилдининг тўғри расмийлаштирилиши пенсия тайинлаш гуруҳига юкланади. Пенсия йиғмажилдини расмийлаштириш ва юритиш ягона тартибига амал қилиниши устидан назоратни олиб бориш пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбарига, умумий назорат эса Пенсия жамғармаси бўлимининг бошлиғига юкланади.
Пенсия жамғармаси бўлимининг ҳар бир ходими, ўз ваколати доирасида ўзига бириктирилган ҳудуд бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилишига доир ишларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича жавобгардир.
6. Пенсия тайинлаш гуруҳи инспектори (кейинги ўринларда — инспектор деб юритилади) ўз лавозимидан озод қилинганда, бошқа лавозимга ўтказилганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда, пенсия йиғмажилдларни ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш ва топшириш ишлари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғининг буйруғи асосида пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари, инспектори, архивариус ва юрисконсультдан ташкил топган ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилади.
Пенсия йиғмажилдлари ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш ва топшириш ишлари ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган далолатнома билан расмийлаштирилади.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг пенсия йиғмажилдлари мазкур Йўриқномага мувофиқ расмийлаштирилади.
II. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни расмийлаштириш
8. Пенсия, ижтимоий нафақа, уй-жой-коммунал хизматлари учун компенсация пул тўловларини тайинлаш, пенсияни қайта ҳисоблаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш, пенсия ва ижтимоий нафақа тўловини тиклаш, шунингдек пенсиядан улуш ажратиш тўғрисидаги ариза мазкур Йўриқноманинг 2—5-иловаларида келтирилган шакл бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига белгиланган тартибда топширилади.
9. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш учун аризачи тақдим этган ҳужжатлар инспектор (ёки катта инспектор) томонидан кўриб чиқилади. Инспектор тақдим этилган ҳужжатлар ксеронусхаларини асл нусхалар билан солиштиради ва ушбу ксеронусхаларни аслига тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди. Барча ҳужжатлар (асл нусхалари ва ксеронусхалари), шунингдек ариза, инспектор томонидан Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи (у бўлмаган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлимининг бошлиғи ўринбосари)га тақдим этади ва ўз навбатида Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи аризага ўз резолюциясини қўяди, шундан сўнг, ҳужжатларнинг ксеронусхаларини асл нусхалар билан солиштириб, ушбу ксеронусхаларни аслига тўғрилигини ўз имзоси ва Пенсия жамғармаси бўлимининг муҳри билан тасдиқлайди.
10. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш учун ҳужжатларни қабул қилишда, инспектор қуйидагиларга эътибор қаратиши лозим
ариза, тақдимнома бланкаси, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилганлигини, шунингдек, унда акс эттирилган маълумотларни паспорт маълумотлари, меҳнат дафтарчаси ва аризачининг бошқа ҳужжатларига мос келишини. Бунда шахснинг қонун ҳужжатлари талабларига асосан пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлашга бўлган ҳуқуқи кўриб чиқилади;
Меҳнат дафтарчаси пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш аризасининг орқа томонига меҳнат дафтарчаси олинганлиги тўғрисидаги санасини кўрсатган ҳолда аризачи ёки ташкилот вакилининг имзоси билан қайтарилади.
пенсияни тайинлаш тўғрисидаги аризани пенсия тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси);
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сонли (рўйхат рақами 2282-4, 06.06.2016 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 270-модда)
ижтимоий нафақани тайинлаш тўғрисидаги аризани ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига (мазкур Йўриқноманинг 7-иловаси);
бола туғилганлиги бўйича бир марталик нафақани тўлаш тўғрисидаги аризани бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига (мазкур Йўриқноманинг 8-иловаси);
дафн маросими учун нафақани тўлаш тўғрисидаги аризани дафн этишга нафақа тўлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига (мазкур Йўриқноманинг 9-иловаси);
уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари тўғрисидаги аризани уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш, шунингдек пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига (мазкур Йўриқноманинг 10-иловаси) қайд этади.
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сонли (рўйхат рақами 2282-4, 06.06.2016 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 270-модда)
Қайд этгандан сўнг, пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари аризани (илова қилинган ҳужжатлар билан бирга) пенсия, ижтимоий нафақа ёки бошқа тўловларни тайинлаш учун ҳужжатлар тайёрлашга инспекторга топширади.
III. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш учун ҳужжатларни тайёрлаш, пенсия йиғмажилдини расмийлаштириш
13. Инспектор пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар асосида компьютер базасига маълумотларни киритади, иш стажи, ўртача иш ҳақи, пенсия, ижтимоий нафақа ёки бошқа тўловлар миқдорини ҳисоблайди, ҳисоб-китобларни чоп этади ва пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида комиссия қарори лойиҳасини тайёрлайди
Инспектор ариза берувчининг солиқ тўловчининг идентификация рақами ва шахсий жамғарилиб борадиган пенсия ҳисобварағига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Акциядорлик-тижорат Халқ банки билан ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ариза берувчининг иш стажи, иш ҳақи ва ҳисобланган суғурта бадаллари суммасини ўзаро солиштиради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сонли (рўйхат рақами 2282-4, 06.06.2016 й.) буйруғига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 270-модда)
14. Пенсия йиғмажилдида мавжуд ҳужжатлар мазкур Йўриқноманинг 11, 12-иловаларида келтирилган тартибда тикилади ва пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
15. Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари барча зарур маълумотларни (паспорт маълумотлари, пенсия, ижтимоий нафақа ёки бошқа тўловлар тури, иш стажи, ўртача иш ҳақи, устама миқдори, пенсия миқдорини ошириш ва бошқаларни ҳисоблаш), шунингдек пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш муддатини компьютер базасига тўғри киритилганлигини текширади, шундан сўнг пенсия йиғмажилдини кўриб чиқиш учун комиссияга киритади.
16. Комиссия Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш тўғрисидаги ариза барча ҳужжатлар билан келиб тушгандан сўнг, ўн кун муддат ичида тегишли қарорни қабул қилади (пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш, тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш ва бошқалар тўғрисида).
17. Тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш комиссия томонидан текшириш лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг амалга оширилади. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш, текшириш санаси кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.
18. Текшириш тасдиқловчи ҳужжатларни берган ташкилотда ёки архивда амалга оширилади. Текшириш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, у текширувчининг ва ташкилот ёки архив мансабдор шахсининг имзоси, шунингдек ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси ташкилот ёки архивда, иккинчи нусхаси Пенсия жамғармаси бўлимида қолади. Далолатномада тасдиқловчи ҳужжатларнинг ким томонидан берилганлиги ва текшириш вақтида ҳужжатларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумот мажбурий тартибда кўрсатилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 23 августдаги 61-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2282-1, 05.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 417-модда)
19. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ишлари амалга оширилгандан сўнг, комиссия пенсия, ижтимоий нафақа ёки бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
20. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш бўйича комиссия қарорининг мазмуни тегишлилиги бўйича пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш бўйича аризаларни қайд этиш китобларига ёзилади.
Комиссиянинг тайинлашни рад этиш, текшириш ўтказиш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги, ортиқча тўланган суммаларни пенсиядан чегириб қолиш тўғрисидаги қарорлари, шунингдек аризаларни кўриб чиқишда қабул қилинган бошқа қарорлар (пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарордан ташқари) мазкур Йўриқноманинг 13-иловасида келтирилган пенсия тайинлашни рад этиш, қўшимча текширишни ўтказиш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги комиссия қарорларини рўйхатга олиш китобига қайд этилади.
21. Комиссия томонидан пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, пенсия йиғмажилди пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳига тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китобига (мазкур Йўриқноманинг 14-иловаси) қайд этилгандан сўнг Пенсия жамғармаси бўлими пенсия ва нафақаларни тўлови мониторинги гуруҳига берилади. Ушбу китобда назорат учун тўлов ҳужжатларининг расмийлаштирилиши ва пенсия йиғмажилдларини қайтариш муддатлари акс эттирилади.
22. Пенсионер (нафақа олувчи)нинг шахсий ҳисобварағи очилгандан сўнг, пенсия йиғмажилди шу ҳисобварақдаги рақам билан рақамланади, шундан сўнг тўлов ҳужжатлари расмийлаштирилади ва пенсия йиғмажилди инспекторга қайтарилади, инспектор ўз навбатида пенсия йиғмажилдини Пенсия жамғармаси архивида сақлаш учун архивариусга топширади.
25. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни олганлиги тўғрисидаги маълумотнома пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномаларни рўйхатга олиш китобига шахснинг маълумотнома олганлиги тўғрисидаги имзо қўйилиши орқали берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сонли (рўйхат рақами 2282-4, 06.06.2016 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 270-модда)
301. I гуруҳ ногирони ва 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси (кейинги ўринларда — текшириш далолатномаси деб юритилади) ҳар 12 ойга икки нусхада расмийлаштирилади. Текшириш далолатномасининг бир нусхаси I гуруҳ ногирони ва 80 ёшга тўлган кексаларнинг пенсия йиғмажилдига тикилади, иккинчи нусхаси қараб турган шахсга берилади.
Қараб турган шахсга пенсия тайинлашда текшириш далолатномаси ушбу шахснинг пенсия йиғмажилдига тикилади.
IV. Пенсияни (ижтимоий нафақани) қайта ҳисоблаш, бир пенсия туридан бошқа турига ўтказиш, пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни тўхтатиш (вақтинча тўхтатиб туриш) ҳамда қайта тиклаши учун тақдим этилган ҳужжатларни расмийлаштириш
31. Пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш, бир пенсия туридан бошқа турига ўтказиш, пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни тўхтатиш (вақтинча тўхтатиб туриш) ҳамда қайта тиклашни сўраб белгиланган тартибда тақдим этилган ариза илова қилинган қўшимча ҳужжатлар билан Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қуйидаги тартибда кўриб чиқилади:
инспектор ва пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари аризани илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғига кўриб чиқиш учун киритади;
пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари тақдим этилган аризани уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш, шунингдек пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига қайд этади ва инспекторга расмийлаштириш учун беради;
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сонли (рўйхат рақами 2282-4, 06.06.2016 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 270-модда)
инспектор аризачига аризанинг тегишли қисмини қирқиб олган ҳолда аризани қабул қилганлиги тўғрисида тилхат беради, бунда тилхат нусхаси тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда Пенсия жамғармаси бўлимида сақланади.
32. Аризани керакли ҳужжатлар билан бирга қайд этилгандан сўнг, инспектор пенсиянинг янги ҳисоб-китобини (қайта ҳисоблашни) амалга оширади ва пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбарига беради ҳамда қарор қабул қилиш учун комиссияга тақдим қилади.
Пенсияни қайта ҳисоблаш ҳужжатлари мазкур Йўриқноманинг 25-иловасида кўзда тутилган тартибда пенсия йиғмажилдига тикилади.
33. Комиссия Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш, бир пенсия туридан бошқа турига ўтказиш, пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни тўхтатиш (вақтинча тўхтатиб туриш) ҳамда қайта тиклаш тўғрисидаги ариза барча ҳужжатлар билан келиб тушгандан сўнг, беш кун муддат ичида тегишли қарорни қабул қилади (пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш, пенсия туридан бошқа турига ўтказиш, пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни тўхтатиш (вақтинча тўхтатиб туриш) ҳамда қайта тиклаш ёки уларни рад этиш, тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш ва бошқалар тўғрисида).
34. Тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш комиссия томонидан текшириш лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг амалга оширилади. Пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш, бир пенсия туридан бошқа турига ўтказиш, пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни тўхтатиш (вақтинча тўхтатиб туриш) ҳамда қайта тиклаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш, текшириш санаси кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.
35. Текшириш ташкилот ёки архив вакили иштирокида ўтказилиши лозим, бунда текшириш натижаси бўйича далолатнома Пенсия жамғармаси бўлими ходими, ташкилот ёки архив вакили томонидан имзоланади, шундан сўнг ташкилот ёки архив муҳри билан тасдиқланади.
36. Пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш, бир пенсия туридан бошқа турига ўтказиш, пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни тўхтатиш (вақтинча тўхтатиб туриш) ҳамда қайта тиклаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ишлари амалга оширилгандан сўнг, комиссия пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш, бир пенсия туридан бошқа турига ўтказиш, пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни тўхтатиш (вақтинча тўхтатиб туриш) ҳамда қайта тиклаш ёки уларни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
37. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни нотўғри тайинланганлиги тўғрисидаги ҳолатлар аниқланган тақдирда, пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тўхтатиш масаласи комиссия томонидан қарор расмийлаштириш орқали кўриб чиқилади, бунда қарор нусхаси беш кун муддат ичида пенсионер (нафақа олувчи)га ёки ташкилотга берилади (юборилади).
38. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловлар тўхтатилиши ёки тўхтатиб турилиши (масалан, пенсия тўлаш муддати тугаганлиги, пенсионер (нафақа олувчи) вафоти муносабати билан, тиббий меҳнат эксперт комиссиясида (кейинги ўринларда ТМЭК деб юритилади) қайта кўрикдан ўтиш муддати тугаганлиги муносабати билан пенсия тўлаш тўхтатилган ҳолатларида, пенсионер (нафақа олувчи) озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганда, шунингдек бошқа ҳолатларда) Пенсия жамғармаси бўлими пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи томонидан расмийлаштирилади ва пенсия йиғмажилди махсус графасида тўлов тўхтатилиши ёки тўхтатиб турилиши санаси ва сабаби кўрсатилади.
39. Шахс ТМЭКда ўз вақтида қайта кўрикдан ўтмаган тақдирда ва белгиланган муддатдан кейин қайта кўрикдан ўтган тақдирда пенсия тўлови комиссия қарори Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) 55-моддасига мувофиқ расмийлаштирилади.
40. Ногиронлик гуруҳини белгилаш (бекор қилиш) тўғрисидаги ТМЭК маълумотларини рўйхатга олиш (кўрик далолатномаларидан кўчирмалар) мазкур Йўриқноманинг 26-иловасида кўзда тутилган китобларда амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сонли (рўйхат рақами 2282-4, 06.06.2016 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 270-модда)
41. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларнинг тўланишини тиклаш комиссия қарори билан расмийлаштирилади.
V. Пенсионер (нафақа олувчи) яшаб турган жойини ўзгартирганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдининг ҳисобини юритиш
42. Пенсионер (нафақа олувчи) доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га кўчиб ўтганда, пенсионер (нафақа олувчи) аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш тўғрисида рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги паспорт нусхасини илова қилган ҳолда ариза (ёки янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимидан сўровнома) тақдим этади.
43. Аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими (аввал ҳисобни юритган бўлим) томонидан кўчиб кетаётган пенсионер (нафақа олувчи)га у ҳисобдан чиққунга қадар бир ой олдинги пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тўлайди (тўлов тўхтатилганда, пенсионер (нафақа олувчи) эса тўловни тиклаш масаласи бўйича узоқ муддатдан бери мурожаат қилмаган ҳолатлардан ташқари).
44. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловлар тўлови амалга оширилган муддат пенсионер (нафақа олувчи)нинг пенсия йиғмажилди ва шахсий ҳисобварағига киритилади.
46. Пенсионер (нафақа олувчи) яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдини ҳисобга олиш тўғрисидаги аризасига асосан янги яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармаси бўлими янги яшаш манзили бўйича прописка қилинганлиги тўғрисидаги белги қўйилган паспорт асосида пенсия йиғмажилдини ҳисобга олади.
47. Яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдини ҳисобга олиш пенсионер (нафақа олувчи)нинг янги яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсияни тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китобига қайд этиш орқали расмийлаштирилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сонли (рўйхат рақами 2282-4, 06.06.2016 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 270-модда)
48. Пенсия ёки ижтимоий тўловлардан чегирмалар ушланган тақдирда, чегирмалар учун асос бўлган ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий таъминлаш департаментининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига қайтарилади. Қайтаришда қайтариш сабаблари ва пенсионер (нафақа олувчи)нинг янги яшаш манзили кўрсатилади. Ушбу маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 30-иловасига мувофиқ пенсия (ижтимоий нафақа)дан чегирмалар тўғрисида ижро ҳужжатларини рўйхатга олиш китобига киритилади.
Пенсия (ижтимоий нафақа)дан чегирмалар бўйича ижро ҳужжатлар ижросининг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан назорат, шунингдек унинг сақланиши, Пенсия жамғармаси бўлими пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи раҳбарига юкланади.
49. Ўзбекистон Республикаси доирасида пенсионер (нафақа олувчи)нинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда пенсия йиғмажилди Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови асосида почта орқали жўнатилади ёки пенсионер (ишончли вакил)нинг қўлига берилади.
Бунда пенсионер (нафақа олувчи)га пенсия йиғмажилди билан бирга қайси муддатгача пенсия (ижтимоий нафақа) тўлови амалга оширилганлиги тўғрисида аттестат берилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз манзилини ўзгартирганда, аттестат ва кузатув хат нусхалари сўров хати ва шахсий ҳисобварақ билан биргаликда алоҳида йиғмажилдда тикилади ва календарь ой тугагандан сўнг Пенсия жамғармаси бўлими архивига сақлаш учун юборилади.
50. Пенсия таъминоти соҳасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қатнашчилари бўлган давлатларнинг фуқаролари ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида 1992 йил 13 мартдаги Битим қатнашчилари бўлган давлатларга ва ижтимоий таъминот (пенсия таъминоти) тўғрисидаги икки томонлама шартномалар қатнашчилари бўлган давлатларга доимий яшаш учун жўнаб кетаётган шахснинг пенсия йиғмажилди, агар аҳдлашаётган давлатлар томонидан ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, аввал ксеронусхаси олиниб, пенсионер (ишончли вакил)нинг аризасига асосан шахсан қўлига берилиши ёки пенсионернинг янги яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармаси бўлими сўровига асосан почта орқали жўнатилиши мумкин.
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 24 июндаги 45-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2282-2, 08.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 347-модда)
Бунда аттестат, илова хат, пенсия йиғмажилди олинганлиги тўғрисидаги далолатнома ва тилхат нусхаси пенсия йиғмажилди ксеронусхасига тикилади ва Пенсия жамғармаси бўлими архивига сақлаш учун топширилади.
Пенсионернинг давлат олдида у томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (атайлаб нотўғри маълумотлар билан ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда пенсия йиғмажилди етказилган зарар тўлиқ қоплангандан сўнг берилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 24 июндаги 45-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2282-2, 08.07.2014 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 347-модда)
Пенсионер (нафақа олувчи) ижтимоий таъминот (пенсия таъминоти) тўғрисида халқаро шартномалар тузилмаган давлатга Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун жўнаб кетаётганда пенсия йиғмажилди берилмайди ва у Пенсия жамғармаси бўлими архивида иш юритишдаги жилдлардан алоҳида сақланади.
51. Пенсионер (нафақа олувчи)нинг янги яшаш манзили Пенсия жамғармаси бўлими пенсия йиғмажилдини олгандан сўнг, назорат тариқасида пенсионер (нафақа олувчи)нинг аввалги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлими ўрнатилган шаклда қабул қилинган комиссия қарори асосида компьютер ҳисоб-китобларини (пенсия миқдори, ўртача иш ҳақи, меҳнат стажи ҳисоб-китоби ва бошқалар) қайтадан амалга оширади ва чоп этади. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни пенсионер (нафақа олувчи)га аввалги яшаш жойи бўйича тўлов тўхтатилган муддатдан бошлаб, лекин унинг томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланиши бошланади.
(51-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 10 декабрдаги 82-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2282-3, 15.12.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 615-модда)
Бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан, илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия йиғмажилдини ҳисобга қабул қилиб олишда, унинг бошқа давлатда пенсия олганлигидан қатъи назар, пенсия ҳисобга қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилинган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади ва Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат этган кундан бошлаб тўланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 24 июндаги 45-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2282-2, 08.07.2014 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 347-модда)
Пенсия йиғмажилдини ҳисобга қабул қилиш комиссия қарори билан расмийлаштирилади.
52. Пенсиядан улуш олувчи оила аъзоси Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га доимий яшаш учун кўчиб ўтганда, янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими пенсия улушини олувчининг аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия улушини ажратиш тўғрисидаги комиссия қароридан кўчирма бериш тўғрисида сўровнома юборади.
53. Пенсия улуши тўловини амалга оширувчи Пенсия жамғармаси бўлими сўровни олгандан сўнг уч кун муддат ичида пенсия улуши олувчининг янги яшаш манзили Пенсия жамғармаси бўлимига қарордан кўчирма ва улуш қайси муддатга қадар тўланганлиги тўғрисида маълумотномани юборади. Бир вақтнинг ўзида пенсия улушини олувчи оила аъзоси яшаш манзили ўзгарганлиги тўғрисидаги хабарнома асосий пенсия йиғмажилди сақланадиган Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади.
57. Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари тўхтатилган пенсия йиғмажилдлари ижродаги пенсия йиғмажилдларидан алоҳида Пенсия жамғармаси архивида сақланади ва алфавит тартибида рўйхатга олиш китобларида (мазкур Йўриқноманинг 32-иловаси) рўйхатга олинади. Бунда алфавит китобидаги қайд этиш рақами пенсия йиғмажилдига берилади. Алфавитнинг ҳар бир ҳарфи бўйича бир рақамидан бошлаб алоҳида тартиб рақамлари қўйиб чиқилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сонли (рўйхат рақами 2282-4, 06.06.2016 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 270-модда)
60. Пенсия (ижтимоий нафақа) тайинлаш рад этилган шахслар йиғмажилдлари архивда алоҳида сақланади. Ушбу йиғмажилдда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
пенсия (ижтимоий нафақа) тайинлаш юзасидан ариза;
ариза ва илова қилинган ҳужжатларнинг олинганлиги тўғрисидаги тилхат нусхаси;
иш стажи ва иш ҳақи ҳисоб-китоби;
аризачи томонидан тақдим этилган ёки Пенсия жамғармаси бўлими томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ксеронусхалари ёки кўчирмалари;
пенсия (ижтимоий нафақа) тайинлаш рад этилганлиги тўғрисидаги комиссия қарори ёки хабарнома ксеронусхаси. Агар хабарнома аризачининг шахсан қўлига берилган бўлса, унинг ксеронусхасида қайтарилаётган ҳужжатларнинг олинган санаси кўрсатилган ҳолда, аризачининг имзоси бўлиши лозим. Агар қайтарилаётган ҳужжатлар почта орқали жўнатилган бўлса, буюртма хат орқали жўнатилганлиги тўғрисида квитанция рақами ва санаси кўрсатилади.
62. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўртасида ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ҳар куни вафот этган пенсионер (нафақа олувчи)лар рўйхати Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади. Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими инспектори ушбу рўйхатга асосан вафот этган пенсионер (нафақа олувчи)лар пенсия йиғмажилдларини ёпиш ишларини амалга оширади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сонли (рўйхат рақами 2282-4, 06.06.2016 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 270-модда)
63. Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари пенсия йиғмажилдлари бутлигини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўриши лозим. Маълум бир сабабларга кўра (ёнғин, сув тошқини ва фавқулодда характерга эга бўлган бошқа ҳодисаларда) пенсия йиғмажилди йўқолган ёки сақланмаган тақдирда пенсия йиғмажилди дубликати тикланади. Пенсия йиғмажилди дубликатида пенсия ёки ижтимоий нафақа тайинлаш (қайта ҳисоблаш)га доир барча ҳужжатлар, шахсий ҳисобварақ ксеронусхаси, шунингдек Пенсия жамғармаси бўлими архивида пенсия йиғмажилди мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома тикилади.
Пенсия йиғмажилди муқовасида, шунингдек унда мавжуд барча ҳужжатларда «Дубликат» белгиси ва унинг расмийлаштирилган санаси ёзилади.
Пенсия йиғмажилди дубликати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланади.
64. Пенсия жамғармаси бўлими архивариуси ўзи эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи буйруғи асосида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан пенсия йиғмажилдлари қабул қилиш-топшириш ишлари амалга оширилади. Ишчи гуруҳ пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари, инспектори ва юрисконсультдан иборат бўлади.
Инспектор ишдан бўшатилган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими архивидан пенсия йиғмажилдларини қайтариш бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида айланма варақда архивариус белгиси қўйилиши лозим.
VII. Якуний қоида
65. Пенсия йиғмажилдларини расмийлаштириш ва юритиш ҳамда пенсия ҳужжатлари шаклларининг тўғри тўлдирилганлиги бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Пенсия йиғмажилдини расмийлаштириш учун рўйхатга олиш китоблари
РЎЙХАТИ
Т/р
Ҳужжат номи
Масъул
Назоратчи
1.
Пенсияни тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби
Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари
Бўлим бошлиғи
2.
Ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби
Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари
Бўлим бошлиғи
3.
Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби
Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари
Бўлим бошлиғи ўринбосари
4.
Дафн этишга нафақа тўлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби
Бўлим бошлиғи ўринбосари
Бўлим бошлиғи
5.
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш, шунингдек пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби
Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари
Бўлим бошлиғи
6.
Пенсия тайинлашни рад этиш, қўшимча текширишни ўтказиш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги комиссия қарорларини рўйхатга олиш китоби
Бўлим бошлиғи ўринбосари
Бўлим бошлиғи
7.
Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳига тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби
Пенсия тайинлаш гуруҳи инспектори
Пенсия тайинлаш ва Пенсия ва нафақа тўловлари мониторинги гуруҳлари раҳбари
8.
Пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш китоби
Иш юритувчи
Бўлим бошлиғи ўринбосари
9.
Ишловчи пенсионерларга бериладиган топшириқномаларни (Ф-25) рўйхатга олиш китоби
Пенсия ва нафақа тўловлари мониторинги гуруҳи раҳбари
Бўлим бошлиғи ўринбосари
10.
Ногиронлик гуруҳини белгилаш (бекор қилиш) тўғрисидаги ТМЭК маълумотномалари (кўрикдан ўтиш далолатномаларидан кўчирма)ни рўйхатга олиш китоби
Иш юритувчи
Бўлим бошлиғи
11.
I гуруҳ ногирони, шунингдек 80 ёшга тўлган кексага қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномасини рўйхатга олиш китоби
Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари
Бўлим бошлиғи ўринбосари
12.
Якка тартибдаги тадбиркорлар (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахслар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзолари, деҳқон хўжалиги аъзолари)нинг Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек Тўланган суғурта бадалларининг ҳисобга олиш карточкаси очилишини рўйхатга олиш китоби
Маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи шуъбаси раҳбари
Бўлим бошлиғи ўринбосари
13.
Пенсионер (нафақа олувчи)нинг яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдини ҳисобдан чиқаришни рўйхатга олиш китоби
Пенсия ва нафақа тўловлари мониторинги гуруҳи раҳбари
Бўлим бошлиғи ўринбосари
14.
Пенсия (ижтимоий нафақа)дан чегирмалар тўғрисида ижро ҳужжатларини рўйхатга олиш китоби
Пенсия ва нафақа тўловлари мониторинги гуруҳи раҳбари
Бўлим бошлиғи ва юрисконсульт
15.
Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари тўхтатилган пенсия йиғмажилдларини ҳамда уларнинг берилишини рўйхатга олиш китоби
Архивариус
Бўлим бошлиғи ўринбосари
16.
Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари амалга оширилаётган архивдаги пенсия йиғмажилдларининг берилишини рўйхатга олиш китоби
Архивариус
Бўлим бошлиғи
ЮРИТИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР
Т/р
Барча кўрсатиб ўтилган ҳужжатларда қуйидагилар амалга оширилган бўлиши лозим:
Масъул
1.
Номерланган
Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари
2.
Тикилган
Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари
3.
Имзолар билан тасдиқланган
Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари
4.
Муҳр қўйилган
Бўлим бошлиғи
5.
Ёзувлар ўчиришлар ва ўзгартиришларсиз
Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари
6.
Барча реквизитлар билан тўлдирилган
Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари
7.
Ўз вақтида ёпилган
Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари
Изоҳ: Эски намунада очилган рўйхатга олиш китобларидан ундаги барча қаторлар тўлдирилгунга, аммо 2017 йил 1 январдан кўп бўлмаган муддатга қадар фойдаланилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 11 майдаги 28-сонли (рўйхат рақами 2282-4, 06.06.2016 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 270-модда)
______________________________________________________ томонидан берилган.
Телефон рақами ___________________
А Р И З А
Менга ёшга, ногиронликка, боқувчисини йўқотганликка доир пенсия ёки ижтимоий нафақа тайинлашингизни (қайта ҳисоблаш, тиклаш, бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, улушини ажратиш) сўрайман (кераклигининг тагига чизилсин).
Пенсия ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини (охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги) _____ йил ___ ойидан _____ йил ___ ойигача олишингизни сўрайман.
Сизга маълум қиламанки, менга авваллари пенсия (нафақа) бошқа асосларга кўра ёки бошқа муассасада тайинланмаган, тайинланган (кераклигининг тагига чизилсин).
Ҳозирги кунда ишламайман, ишлайман (кераклигининг тагига чизилсин).
Менга пенсия (нафақа) алоқа бўлими, тижорат банки филиали ёки пластик (банк) карточкаси (кераклигининг тагига чизилсин) орқали тўлансин.
Қонун ҳужжатларига асосан ҳар хил турдаги пенсия (нафақа) олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга фақатгина битта турдаги пенсия олиш мумкинлиги тўғрисида танишдим.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ___________________ туман (шаҳар) бўлимини ишга кириш ёки ишдан бўшаш, оила аъзолари таркиби ўзгарганлиги, яшаш жойи ўзгарганлиги каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан.
Иш стажи ва иш ҳақини Халқ банки филиалига шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) киритилган жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари орқали текширишга розилик бераман.
«____» ____________ 20___ й. Аризачи имзоси _________________
Бўлим томонидан тўлдирилади
Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни «____» ____________ 20___ йил қабул қилинди ва __________ -сон билан қайд этилди.
Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар
Охирги ҳужжатни тақдим этиш санаси
ҳужжат номи
тақдим этиш санаси
Аризачи имзоси ______________________ Қабул қилувчи имзоси _________________
Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни «____» ____________ 20___ йил қабул қилинди ва __________ -сон билан қайд этилди.
Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар
Охирги ҳужжатни тақдим этиш санаси
ҳужжат номи
тақдим этиш санаси
Аризачи имзоси _____________________ Қабул қилувчи имзоси _________________ ».
(2-илова Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 24 июндаги 45-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2282-2, 08.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 347-модда)
__________________________________________________________________ томонидан берилган.
Телефон рақами ___________________
АРИЗА
«____» _____________ 20___ йилда фарзандим туғилганлиги муносабати билан менга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлаб беришингизни сўрайман.
Сизга маълум қиламанки, ______________________________________________________________
Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза илова қилинган ҳужжатлар билан «____» ____________ 20___ йилда қабул қилинди ва __________ -сон билан қайд этилди.
Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза илова қилинган ҳужжатлар билан «____» ____________ 20___ йилда қабул қилинди ва __________ -сон билан қайд этилди.
Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза илова қилинган ҳужжатлар билан «____» ____________ 20___ йилда қабул қилинди ва __________ -сон билан қайд этилди.
1. Кўчиб кетиш ёки янги тайинланган пенсиялар бўйича пенсия йиғмажилдига шахсий ҳисобварақ рақами фақатгина тўлов бўйича инспектор томонидан пенсия тайинлашни расмийлаштириш якунлангандан сўнг киритилади.
2. Ф-25 — ишловчи пенсионерларга иш жойидан пенсия тўлаш учун талабнома.
3. Т-2 — Почта бўлимлари орқали пенсиялар тўлаш.
4. Т-8 — Халқ банки бўлимлари орқали пенсиялар тўлаш.
5. Т-6 — пластик (банк) карточкалари бўйича тижорат банклари орқали пенсияларни тўлаш.