1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.02.00 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 07.07.02.02 га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.02 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 06.03.02.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4161-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда пенсия таъминоти тизимини бошқаришни ташкил қилишни такомиллаштириш ва унинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.02 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 06.03.02.00 га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Кузатувчилар кенгаши таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва амалга киритилсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро аппарати тузилмасига, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари тузилмаларига тасдиқланган ходимлар умумий сонининг чекланган доирасида ўзгартириш киритишга рухсат берилсин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.02 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 06.03.02.00 га қаранг)]
2. Қуйидагилар белгилансин:
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари фуқароларнинг пенсия таъминотини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлар ва мажбуриятлар қисмида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ижтимоий таъминот органларининг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади;
Пенсия жамғармасининг янги ташкил этилаётган бўлинмалари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари учун масъул бўлинмалари ходимларининг тегишли сони ҳисобига, ўтказиладиган аттестация натижаларига қараб тўлдирилади;
Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ходимлари тиббий ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартларига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Пенсия жамғармаси Кузатувчилар кенгашининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади;
Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимларининг ходимларига тегишли равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари ходимлари учун белгиланган меҳнат ҳақи шартлари татбиқ этилади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг фуқаролар пенсия таъминоти масалалари учун масъул бўлинмаларидаги фуқароларнинг пенсияга оид ҳужжатлари йиғмажилдлари, бухгалтерия ҳужжатлари, архивлар, уларга тегишли бинолар (хоналар) ва мол-мулклар белгиланган тартибда хатловдан ўтказилиши ва Пенсия жамғармаси бўлинмаларига топширилишини таъминласин;
тегишли ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, Пенсия жамғармасининг янги ташкил этилаётган бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича тадбирларни тасдиқлаш учун бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги янгиланган Низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда, халқаро тажрибани ҳисобга олиб, меҳнатга лаёқатсизликни эътироф этишнинг илғор усулларини жорий этишни назарда тутган ҳолда, тиббий-меҳнат экспертизаси тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек тиббий-меҳнат эксперти комиссиялари сонини мақбуллаштириш бўйича таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси таркибида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тегишли бўлимлар ташкил қилиниши муносабати билан улардаги бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг назорат-тафтиш бўлинмаларини ва Пенсия жамғармасининг Назорат инспекциясини тугатиш ҳисобига 61 нафар, шу жумладан марказий аппаратдаги ходимлар сони 11 нафарга кўпайтирилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 21 октябрдаги 490-сон қарорининг 3-банди ва 1 — 3-иловалари 2010 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 30 декабрь,
ПҚ-1252-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)лар бўлимлари
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Кузатув кенгаши раиси
О.Р. Фазилкаримов
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари
Б.А. Мусаев
—
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
Ж.И. Абруев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари
Х.Х. Мелиев
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари
Ш.Д. Кудбиев
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори, Кузатув кенгашининг масъул котиби
Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(5-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПҚ-353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 07/23/353/0819-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон; 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон; 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон, 31.10.2020 г., № 06/20/6099/1450; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон, 11.06.2021 й., 07/21/5144/0548-сон; 01.11.2023 й., 07/23/353/0819-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 28.06.2025 й., 06/25/105/0549-сон)