Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги аҳолига автомобиль ёнилғисини нақд пулга сотувчи айрим автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини эксперимент тариқасида хусусийлаштириш тўғрисида» 1994 йил 9 июндаги 290-сон қарорининг 11-банди чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 28 августдаги 343-сон қарори 1-бандининг бешинчи — еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотиш чоғида ветеринария-санитария талабларига риоя этиш тўғрисида» 1995 йил 28 сентябрдаги 379-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 апрелдаги 210-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 09/22/210/0345-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 09/18/983/2271-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавот маҳсулотларини улгуржи харид қилиш ва сотиш тизимини ривожлантириш тўғрисида» 1997 йил 21 февралдаги 98-сон қарорининг 11-банди чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада савдо тушуми инкассация қилинишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й. 11-12-сон, 39-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатининг 3-банди чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид низом «Умумий қоидалар» бўлимининг олтинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз келтирилган» ҳамда «бундай спиртни келтиришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига эга бўлмаган» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:
а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) учинчи хатбошидаги «ушбу воситаларни қуриш учун участкадан фойдаланиш мумкинлигини Агентлик билан танлаш ва келишиш жараёнида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда) 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги «фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.11.2020 й., 09/20/700/1491-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3-сон, 23-модда)
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасига эга бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-банддаги «рўйхатдан ўтказиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) иловада (Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда):
Низомнинг номидаги «рўйхатдан ўтказиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банднинг биринчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
23—25-бандлар чиқариб ташлансин;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
27—29-бандлар чиқариб ташлансин;
30-банднинг биринчи хатбошидаги «турғун» сўзидан кейин «ўзининг ёки ижарага олинган» сўзлари қўшилсин;
V-бўлимнинг номидаги «рўйхатдан ўтказиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
буюм бозори маъмуриятининг якка тартибдаги тадбиркорга савдо жойи бериш тўғрисидаги маълумотномаси»;
36—39-бандлар чиқариб ташлансин;
41-банддаги «рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасига» сўзлари «тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан келтирувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
45-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
47-банддаги «рухсат гувоҳномаси қоида бузилишлари бартараф этилгунга қадар олиб қўйилиши мумкин» сўзлари «савдо фаолиятини амалга оширувчи айбдор хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1017/4180-сон)
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):
учинчи хатбошидаги «савдо қилиш ҳуқуқи учун белгиланган тартибда рухсатнома олган» сўзлари «қонун ҳужжатларига мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
3-банднинг ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
22-банднинг иккинчи хатбошидаги «савдо фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун берилган рухсатноманинг» сўзлари «якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
35-банддаги «Чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома» сўзлари «Якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
67-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
92-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
95-банддаги «қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқига рухсатнома» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-илова (Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари)да:
15-банддаги «улар тегишли туман (шаҳар) давлат санитария назорати хизматлари билан келишиб олинади» сўзлари чиқариб ташлансин;
17-банднинг биринчи хатбошидаги «савдо қилишга ва кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни сотишга рухсатномани» сўзлари «якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларида:
а) 8-бандда «в» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги бош бошқармаси билан келишган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда «тасдиқланадиган» сўзи «тузиладиган» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг «б» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги давлат хизмати органлари билан келишилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/183/0308-сон)
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди «в» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставида:
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш Қоидаларининг 44-банди учинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 125-модда)
б) Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:
12-банднинг учинчи хатбошидаги «суғориладиган ерга» сўзлари «қишлоқ хўжалиги ерларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги иккинчи «=» белгиси «+» белгиси билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 520-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 июлдаги 494-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 664-модда)
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 67-модда) 4-илованинг 1-банди «а»—«ж» ва «ц» кичик бандлари чиқариб ташлансин.