|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
ИЛОВА
|
Т/р |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари |
Масъул бажарувчилар |
Бажариш муддатлари |
| 1. |
Андижон шаҳрининг маркази жойлашган жойни белгиловчи бош режани ишлаб чиқиш, марказий майдон ва анжуманлар саройини қуриш. |
Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов) | 2011 йил 1 декабрь |
| 2. |
110-35 кВ кучланишли икки занжирли электр узатиш линиясини Андижон вилояти Андижон туманидаги «Камолот» мавзеси ҳудудидан кўчириш. |
«Ўзбекэнерго» ДАК (Тешабоев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов) | 2012 йил 1 март |
| 3. |
Андижон шаҳрида кичик ички ва катта ҳалқа йўлларини қуриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. |
Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Гуськова), Республика йўл жамғармаси (Шукуров), «Ўзавтойул» ДАК (Абдуллаев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов) | 2011 йил 1 декабрь |
| 4. |
Андижон шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланиши муносабати билан Комиссия таркиби юзасидан таклиф киритиш ва тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
Арипов А.Н., Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов) | 2011 йил 15 ноябрь |
| 5. |
Дастурни 2014 йилда тўлиқ тугаллаган ҳолда, инфратузилма объектларини қуриш ва фойдаланишга топширишни тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда Андижон вилоятининг уй-жой мавзелари учун коммунал инфратузилмани жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 18 июндаги ПҚ-1355-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритиш. |
Хўжаев Б.А., Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов) (Усманов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Гуськова) | 2011 йил 1 декабрь |
| 6. |
Асака шаҳрининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришни, ободончиликни давом эттиришни ва ташқи қиёфасини ўзгартиришни назарда тутувчи шаҳарни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқиш. |
Азимов Р.С., Хўжаев Б.А., «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов) | 2011 йил 30 декабрь |
| 7. |
Андижон ва Асака шаҳарларининг озиқ-овқат таъминотини яхшилаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш учун Асака туманини ва Андижон туманининг бир қисмини боғдорчилик ва сабзавотчиликка ихтисослаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Республика комиссиясига (Мирзиёев) киритиш. |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Арабов), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов), Иқтисодиёт вазирлиги (Салимов) | 2011 йил 15 ноябрь |
| 8. |
Яқин 5 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қурилиши учун ер участкалари ажратишнинг аниқ манзилли режасини ишлаб чиқиш, унда пахта ва ғалла далаларидан узоқроқда бўлган камида 50—60 та уйни жойлаштириш имконияти бўлган ер участкаларини танлашни назарда тутиш. |
Хўжаев Б.А., «Қишлоққурилишинвест» инжиниринг компанияси (Хошимбеков), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Арабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари | 2011 йил 1 декабрь |
| 9. |
Фермер хўжаликлари туман Кенгашларини тузиш юзасидан таклифлар ҳамда улар фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган бошқа тавсиялар ишлаб чиқиш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати (келишув бўйича), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев) | 2011 йил 30 декабргача |