|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.12.2023
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҒИГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАТЕНТИНИ БЕРИШ УЧУН ТАЛАБНОМАЛАРНИ ТУЗИШ, ТОПШИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1443-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 декабрдаги 24-мҳ-сонли «Селекция ютуғига патент бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3486, 25.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 30 декабрдаги 62-сон буйруғи (рўйхат рақами 1443, 2005 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 2-сон, 16-модда) билан тасдиқланган Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 26 август,
34-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 425-модда)