Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.02.2018
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИГАН ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ДАВРИЙ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРИНИ ТУЗИШ, ТАСДИҚЛАШ ҲАМДА ТАҚДИМ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2270]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 26 декабрдаги 181-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2270-1, 15.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 2 сентябрдаги 91-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1865, 2008 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 42-сон, 424-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 август,
57-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 27 августдаги 57-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича
ҚОИДАЛАР
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Бюджет тизими тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, барча бюджет ташкилотлари ва бошқа бюджетдан маблағ олувчилар томонидан (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) даврий молиявий ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим этиш тартибини белгилайди.
I бўлим. Умумий қоидалар
1. Ташкилотлар мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ижроси бўйича ойлик, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни (кейинги ўринларда молиявий ҳисоботлар деб юритилади) тузади ва топширади.
Йиллик молиявий ҳисоботлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январь ҳолатига тузилади. Чораклик молиявий ҳисоботлар ҳисобот йилининг 1 апрель, 1 июль ва 1 октябрь ҳолатига, ойлик молиявий ҳисоботлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санаси ҳолатига тузилади.
2. Ташкилотлар сет, штат ва контингентлар режаларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклларга мувофиқ тузади ва топширади.
3. Ташкилотлар томонидан топшириладиган йиллик молиявий ҳисоботлар таркибига қуйидагилар киради:
Баланс (1-шакл) (мазкур Қоидаларнинг 1-иловаси);
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл) (мазкур Қоидаларнинг 2-иловаси);
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумот (мазкур Қоидаларнинг 3-иловаси);
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси);
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот (мазкур Қоидаларнинг 5-иловаси);
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот (мазкур Қоидаларнинг 6-иловаси);
Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати бўйича ҳисобот (мазкур Қоидаларнинг 7-иловаси);
Жорий йилнинг молиявий натижалари тўғрисида ҳисобот (мазкур Қоидаларнинг 8-иловаси);
Номолиявий активларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот (мазкур Қоидаларнинг 9-иловаси).
4. Агарда, ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ ҳисобот даврида маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятларини амалга оширса, у ҳолда ушбу фаолиятлари бўйича белгиланган тартибда ва муддатларда молия органларига Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалари (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) билан тасдиқланган молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот 2-сон шаклга мувофиқ тақдим қиладилар.
5. Ташкилотлар томонидан топшириладиган чораклик молиявий ҳисоботлар таркибига қуйидагилар киради:
Баланс (1-шакл);
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл);
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумот;
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати бўйича ҳисобот.
6. Йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботларга тушунтириш хати илова қилинади. Тушунтириш хатида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича харажатлар сметаси ижроси жараёнига таъсир қилган асосий омиллар, жумладан, бюджетдан ажратилган маблағларни иқтисод қилинишининг сабаблари (таҳлиллари) (агарда иқтисод қилинган бўлса), дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг вужудга келиш сабаблари ва вақти, йўл қўйилган муддати ўтган қарздорликни ундириш бўйича кўрилган чоралар, қонунчиликка мувофиқ ташкилотларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар ва уларнинг сарфланиши тўғрисида маълумотлар, шунингдек ҳисобот даврида кирим қилинган ва сарфланган қоғоз тўғрисидаги маълумотлар, камомади аниқланган ва ўғирланган пул маблағлари ва бошқа товар-моддий қимматликлар суммаси ва ҳисоботлар билан боғлиқ бўлган бошқа тушунтиришлар келтирилади. Бундан ташқари, ҳисобот йилининг биринчи чораги бўйича молиявий ҳисоботларга тушунтириш хатида асосий воситалар ва бошқа активларини (жумладан, тугалланмаган қурилиш ва ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни) қайта баҳолаш бўйича ахборотлар очиб берилади.
Тушунтириш хати ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари (биринчи имзо ҳуқуқидан фойдаланувчи шахс), ташкилот бош ҳисобчиси ёки унинг ўринбосари (иккинчи имзо ҳуқуқидан фойдаланувчи шахс) ҳамда молия-иқтисод бўлими бошлиғи (штатлар жадвалига мувофиқ ҳолда режа-иқтисод бўйича мутахассис) томонидан имзоланади ва ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланади.
7. Ташкилотлар томонидан топшириладиган харажатлар сметаси ижроси ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл) мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ тузилади.
8. Бюджет ташкилоти бўлмаган, аммо бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (тегишли ҳудудий молия органларига) ҳар ойда харажатлар сметаси ижроси ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл)ни ҳамда чорак (йил) учун харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл)ни мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ ҳолда тақдим қиладилар.
9. Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда тегишли ҳудудий молия органларига харажатлар сметаси ижроси ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл)ни тақдим қилинмайди.
Бунда, харажатлар сметаси ижроси ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл)ни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилувчи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
10. Молиявий ҳисобот шаклларидаги барча реквизитлар ва назарда тутилган кўрсаткичлар тўлдирилиши керак. Ташкилотларда тегишли активлар, пассивлар ва операцияларнинг мавжуд эмаслиги сабабли бирор-бир модда (сатрлар, устунлар) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу модда (сатр, устун) устидан чизиб қўйилади.
11. Молиявий ҳисоботлар шакллари (жамланма ҳисоботлардан ташқари) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган 308-сон шаклдаги «Бош-журнал китоби» (кейинги ўринларда «Бош-журнал китоби» (308-шакл) деб юритилади) ва бошқа тегишли ҳисоб регистрлари маълумотлари асосида тузилади.
12. Молиявий ҳисоботлар шаклларининг манзил (уст) қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:
«Ташкилот» реквизитида ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатилади;
«Бўлим, кичик бўлим, боб» реквизитида ташкилотнинг бюджет таснифининг вазифа жиҳатидан вазифавий ва ташкилий жиҳатдан бўлиниши (белгиланиши) кўрсатилади;
«Ҳисобот даври» реквизитида ҳисобот тузилаётган тегишли давр (йил, чорак, ой) кўрсатилади;
«Бюджет тури» реквизитида ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифига мувофиқ маблағлар манбаи ва ташкилот тақдим этадиган ҳисобот бўйича бюджетлар даражаси кодлари кўрсатилади.
«Ўлчов бирлиги» реквизитида ҳисобот тузилаётган ўлчов бирлиги келтирилади.
II бўлим. Молиявий ҳисоботларни тузиш
I боб. Молиявий ҳисоботларни тузиш
13. Молиявий ҳисоботларни тузишда қуйидаги шартлар тўлиқ сақланиши лозим:
ҳисобот давридаги барча операциялар ҳамда пул маблағлари, асосий воситалар, моддий қимматликларнинг инвентаризация қилиниши ва ҳисоб-китоблар натижаларининг тўлиқ акс эттирилиши;
аналитик ҳисоб маълумотларининг ҳисобот даврининг биринчи санасига синтетик ҳисоб юритиш ҳисобварақлари бўйича айланмалар ва қолдиқларга бир хил бўлиши, шунингдек молиявий ҳисоботлар маълумотларининг синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларига мослиги;
молиявий ҳисоботлардаги тегишли ёзувларни қайд этиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган бирламчи ҳужжатлардан фойдаланиш.
Ушбу асосий шартларга риоя қилинмаган ҳолда тузилган молиявий ҳисоботлар нотўғри тузилган деб ҳисобланади.
14. Ташкилотлар жамлама молиявий ҳисоботларни ўзлари кўриб чиққан тасарруфидаги қуйи ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари ҳамда ўзининг харажатлар сметаси бўйича молиявий ҳисоботлари асосида тузади.
15. Молиявий ҳисоботлар, қоида тариқасида, ўсиб борувчи тартибда битта ўн хонали сонда минг сўм ҳисобида тузилади.
16. Агарда, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузмаган ҳолда молиявий ҳисоботлар кўрсаткичлари манфий қолдиқ билан чиқса (манфий қолдиққа эга бўлса), у ҳолда ҳисоботларда ушбу кўрсаткичлар «минус» белги билан акс эттирилади.
II боб. Баланс моддаларини инвентаризация қилиш
17. Қонунчиликка мувофиқ асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар, моддий бойликлар, пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва баланснинг бошқа моддаларини инвентаризациядан ўтказишлари шарт.
18. Инвентаризациянинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
асосий воситалар, капитал қўйилмалар, моддий бойликлар, пул маблағлари ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалари ва бошқа активларнинг ҳақиқатда мавжудлигини бухгалтерия ҳисоби маълумотларига таққослаш йўли билан аниқлаш, шунингдек моддий бойликлар ва пул маблағларининг сақланишини назорат қилиш;
қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ белгиланган нормативдан юқори бўлган ва фойдаланилмаётган моддий бойликларни аниқлаш;
моддий бойликлар ҳамда пул маблағларини сақлаш қоидалари ва шартларига риоя қилиш;
балансда ҳисобга олинган моддий бойликлар, кассалардаги, банкларнинг депозит ҳисоб рақамларидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги (кейинги ўринларда ғазначилик бўлинмалари деб юритилади) шахсий ҳисобварақлардаги пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва баланснинг бошқа моддалари қийматининг ҳақиқийлигини текшириш.
III боб. Молиявий ҳисоботларни тузиш
1-§. Баланс (1-шакл)
19. Баланс (1-шакл)ни тузишдан олдин барча мавжуд мемориал ордерлар билан расмийлаштирилган бухгалтерия проводкаларини дастлабки ҳужжатларга мувофиқ ҳолда тўғри тузилганлиги ҳамда «Бош-журнал китоби» (308-шакл)га тўғри ёзилганлиги, субсчётлар бўйича ойлик айланмалар ва ҳисобот даври охирига «Бош-журнал китоби» (308-шакл) бўйича қолдиқлар тўғри ҳисобланганлиги текшириб чиқилади.
20. Ҳисобот даври охирига «Бош-журнал китоби» (308-шакл)даги чиқарилган қолдиқлар баланснинг «Йил (чорак) охирига» устунига кўчириб ёзилади.
21. Дебитор ва кредитор қарзларни ҳисобга олувчи субсчётларда дебиторлар ва кредиторлар суммалари ўзаро ҳисобга олмаган ҳолда, яъни, мавжуд дебиторлар баланснинг актив қисмида, кредиторлик қарз эса, пассив қисмида кўрсатилади. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттиришда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган 285-сон шаклдаги айланма қайднома ва бошқа тегишли ҳисоб регистрлари маълумотларидан фойдаланилади.
22. «Йил бошига» устуни бўйича кўрсаткичлар ўтган ҳисобот йили балансининг «Йил (чорак) охирига» устуни бўйича кўрсаткичларга айнан бир хил ҳолда кўчирилади. Агарда, ташкилот ҳисобот йилининг 1 январидан кейин ташкил топган бўлса, у ҳолда баланснинг ушбу «Йил бошига» устуни тўлдирилмайди.
23. Баланснинг актив қисмидаги «Йил (чорак) охирига» устуни бўйича:
«1-§. Асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар» параграфининг «Асосий воситалар: Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати» қаторида ташкилотларнинг ҳисобот даври охирига мавжуд барча асосий воситалари, шу жумладан, ижарага берилганлари ҳам дастлабки (тикланиш) қиймати бўйича акс эттирилади.
Қайта баҳолаш натижалари бўйича аниқланган асосий воситаларнинг тикланиш қиймати йиллик ва чораклик балансларда «Йил бошига» устунида каср чизиғи билан (махражида) акс эттирилади;
«Эскириш суммаси» қаторида асосий воситаларнинг баланс тузилган ҳисобот даври охирига ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади;
«Қолдиқ (баланс) қиймати» қаторида асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати билан эскириш қиймати ўртасидаги фарқ (010-қаторда акс эттирилган асосий воситанинг дастлабки (тикланиш) қийматидан 011-қаторда акс эттирилган эскириш суммасини айирмаси) акс эттирилади;
«Номоддий активлар» қаторида ташкилотнинг ҳисобот даври охирига мавжуд номоддий активларининг қиймати кўрсатилади;
«2-§. Ноишлаб чиқариш активлари» қаторида ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлмаган капитал харажатлар, жумладан, ерни ободонлаштириш бўйича харажатлар (040-субсчёт) акс эттирилади;
«3-§. Товар-моддий захиралар» қаторида ҳисобот даври охирига мавжуд бўлган тайёр маҳсулот, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва ярани боғлаш воситалари, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари, ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари, машина ва асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари ва бошқа товар-моддий захиралари қолдиқ суммалари кўрсатилади, балансдан ташқари 10 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ва 12 «Эскирганларининг ўрнига берилган транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари» счётларида акс эттирилган товар-моддий захираларнинг қолдиқлари бундан мустасно;
«4-§. Номолиявий активларга қўйилмалар» қаторида ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, тугалланмаган қурилиш, асосий воситаларга бошқа харажатлар, номоддий активларга бошқа харажатлар, товар (иш, хизмат)ларга харажатлар ва товар-моддий захираларга бошқа харажатларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг «Бош-журнал китоби» (308-шакл) бўйича ҳисобот даврининг охирига қолдиқ суммаси акс эттирилади;
«Молиявий активлар» бўлимида мавжуд ҳисобварақлардаги пул маблағлари, аккредитивлар, кассадаги нақд пул қолдиқлари ва бошқа пул маблағларининг, шунингдек ғазначилик бўлинмаларидаги шахсий ҳисобварақлардаги пул маблағларининг қолдиқ суммалари акс эттирилади;
«Дебиторлар» бўлимида йил (чорак) охирига барча ҳисоб-китоблар бўйича қолдиқ суммалар (дебиторлик қарзлар) акс эттирилади.
24. Баланснинг пассив қисмидаги «Йил (чорак) охирига» устуни бўйича:
«Кредиторлар» бўлимида йил (чорак) охирига барча ҳисоб-китоблар бўйича қолдиқ суммалар (кредиторлик қарзлар) акс эттирилади;
«Молиявий натижалар» бўлимида ташкилотнинг жорий йилга молиявий натижалари (300 — 343 қаторлар), шунингдек якуний молиявий натижалари (350 — 356 қаторлар) ҳар бир даромад (тушум)ларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда акс эттирилади.
Бунда, жорий йилга молиявий натижалар (300 — 343 қаторлар) бўйича кўрсаткичлар йиллик балансда акс эттирилмайди.
25. «Балансдан ташқари счётлар» бўлимида ҳисобот даври охирига акс эттирилган балансдан ташқари счётлар суммаси кўрсатилади.
26. Баланс (1-шакл) ташкилотлар томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар топширилади, мазкур Қоидаларнинг 146-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
2-§. Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл)
27. Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисоботни тузишдан олдин ташкилотлар:
тасдиқланган харажатлар сметаларига белгиланган тартибда киритилган ўзгартиришларнинг Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарига (кейинги ўринларда 294-шакл дафтари деб юритилади) тўғри ёзилганлигини;
ҳисобот даври учун бюджетдан молиялаштирилган маблағларни тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ ҳолда (киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда) амалга оширилганлигини (тегишли мемориал ордерлар, 294-шакл дафтари ва бошқа ҳисоб регистрлари асосида);
ҳисобот чорагида амалга оширилган касса харажатларининг (ғазначилик бўлинмалари орқали амалга оширилган тўловларнинг) тўғрилигини (тегишли мемориал ордерлар, 294-шакл дафтари ва бошқа ҳисоб регистрлари асосида);
ҳақиқий харажатларнинг ҳисоб регистрларига тўғри ёзилганлигини (тегишли мемориал ордерлар ва 294-шакл дафтари маълумотлари асосида) текшириб чиқишлари лозим.
28. «Тасдиқланган (аниқланган) режа» устунига харажатлар сметасига ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган режа иқтисодий харажатлар таснифининг тегишли харажат моддалари бўйича кўрсатилади.
29. «Ҳисобот даври учун молиялаштирилган» устуни бўйича ташкилотларга бюджетдан харажатлар сметаларига мувофиқ йил бошидан ўсиб борувчи тартибда молиялаштирилган маблағлар (294-шакл дафтари маълумотлари асосида) харажатлар таснифининг ҳисобот шаклида келтирилган харажат гуруҳлари ва моддалари бўйича ёзилади (4-гуруҳнинг харажат моддаларидан ташқари).
Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтилган ташкилотлар ушбу устун бўйича йил бошидан ўсиб борувчи тартибда ғазначилик бўлинмалари орқали амалга оширилган тўловларни кўрсатадилар.
30. «Касса харажати-жами» устунида ташкилотнинг бюджет маблағлари бўйича депозит ҳисоб рақамидан харажатлар сметаларида кўзда тутилган мақсадлар учун ўтказилган маблағлар йил бошидан ўсиб борувчи тартибда (294-шакл дафтари маълумотлари асосида) харажатлар иқтисодий таснифининг ҳисобот шаклида келтирилган харажат гуруҳлари ва моддалари бўйича ёзилади.
Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтилган ташкилотлар ушбу устун бўйича йил бошидан ўсиб борувчи тартибда ғазначилик бўлинмалари орқали амалга оширилган тўловларни кўрсатадилар.
31. «Ҳақиқий харажатлар-жами» устунида ҳақиқий харажатлар (бюджет бўйича) йил бошидан ўсиб борувчи тартибда (294-шакл дафтари маълумотлари асосида) харажатлар иқтисодий таснифининг ҳисобот шаклида келтирилган харажат гуруҳлари ва моддалари бўйича ёзилади.
32. Бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинган асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл)да харажатлар иқтисодий таснифининг 43 50 000 «Асосий воситаларни сотиб олиш» харажат моддасининг тегишли кичик модда ва элементлари бўйича ҳақиқий харажатлар сифатида акс эттирилади.
Бунда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сотиб олинган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси эса, тегишли равишда бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларда харажатлар иқтисодий таснифининг 43 50 000 «Асосий воситаларни сотиб олиш» харажат моддасининг тегишли кичик модда ва элементлари бўйича ҳақиқий харажатлар сифатида акс эттирилади.
33. Бюджет ташкилоти бўлмаган бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан бюджетдан олинган маблағларнинг ижроси бўйича тузилган харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл)да харажатлар иқтисодий таснифининг тегишли моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича амалга оширилган касса харажатларидан ошмаган ҳолда ҳақиқий харажатларни тўлиқ акс эттиради.
34. Ташкилотларга бошқа бюджетлар ҳисобидан маблағлар ажратилган ҳолларда мазкур маблағларнинг сарфланиши бўйича харажатлар сметаси ижроси ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл) ҳамда харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл) тегишли молия органига мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда тақдим қилинади.
Асосий харажатлар сметаси бўйича молиялаштирувчи тегишли молия органига мазкур ҳисоботларнинг нусхалари маълумот учун тақдим қилинади.
35. Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл) харажатлар таснифининг ҳар бир бўлим, кичик бўлим ва боби бўйича алоҳида ҳолда тузилади.
36. Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоб рақамларидаги (шахсий ҳисобварақларидаги) тежаб қолинган ва белгиланган тартибда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилган бюджет маблағлари алоҳида «Тежаб қолинган ва Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилган маблағлар» (I — IV харажат гуруҳларига қўшилмаган ҳолда) қаторида ҳисобот даврининг касса харажатлари сифатида акс эттирилади.
37. Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл) ташкилотлар томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар топширилади, мазкур Қоидаларнинг 146-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
3-§. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумот
38. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумот ташкилотнинг ҳисобот даври охирига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.
39. «Дебитор қарздорлик» қисмида ташкилотнинг барча мавжуд дебиторлик қарзлари акс эттирилади.
40. «1-гр. бўйича жами. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 1-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
41. «2-гр. бўйича жами. Иш ҳақига қўшимчалар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 2-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
42. «3-гр. бўйича жами. Капитал қўйилмалар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 3-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
43. «4-гр. бўйича жами. Бошқа харажатлар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 4-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
44. «Харажатлар гуруҳлари бўйича жами» қаторида юқоридаги 4 та харажат гуруҳлари бўйича жами дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
45. «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича» қаторида юқоридаги харажат гуруҳлари бўйича акс эттиришнинг имкони бўлмайдиган қуйидаги ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган дебиторлик қарзлар акс эттирилади:
болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида (болалар боғчалари ва яслиларда) сақланганлиги;
болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги;
тарбияланувчиларнинг мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида сақланганлиги;
иш жойида овқат билан таъминланганлиги учун ходимлар билан ва бошқа шу каби ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган дебиторлик қарзлар.
46. Мазкур дебиторлик қарзлар «Бош журнал китоби» (308-шакл) ва баланс (1-шакл)да акс эттирилган 156 — «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.
47. «Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларни ҳисобланиши бўйича» қаторида ташкилотларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган ҳисобланган тўловлар бўйича дебиторлик қарзлари акс эттирилади.
48. «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар бўйича» қаторида пул маблағлари ва товар-моддий қимматликлар камомадлари бўйича, ҳамда айбдор шахслар ҳисобига ёзилган ва белгиланган тартибда ундириб олинган товар-моддий қимматликлар қиймати бўйича юзага келган дебиторлик қарзлари, шунингдек бошқа ҳисоб-китоблар ҳисоби акс эттирилади. Мазкур дебиторлик қарзлар «Бош журнал китоби» (308-шакл) ва баланс (1-шакл)да акс эттирилган 170 — «Камомадларга доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.
49. «Талабалар билан тўлов-контракт маблағлари юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича» қаторида таълим муассасаларида талабалар билан тўлов-контракт маблағлари бўйича, жумладан, тўлов-контракт маблағларининг ҳисобланиши натижасида юзага келган дебиторлик қарзлар акс эттирилади. Мазкур дебиторлик қарзлар «Бош журнал китоби» (308-шакл) ва баланс (1-шакл)да акс эттирилган 175 — «Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар» субсчётининг тўлов-контракт маблағларининг ҳисобланиши натижасида талабалардан юзага келган дебиторлик қарзлар қисми бўйича ҳисобот даврига мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.
50. «Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар бўйича» қаторида юқори маблағ тақсимловчилар билан уларга қарашли бўлган муассасалар ўртасида харажатлар сметасининг ижроси жараёнида вужудга келадиган турли ҳисоб-китоблар, жумладан, марказлашган тартибда берилган моддий активларга доир операциялар бўйича юзага келган дебиторлик қарзлар акс эттирилади. Мазкур дебиторлик қарзлар «Бош журнал китоби» (308-шакл) ва баланс (1-шакл)да акс эттирилган 180 — «Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар» субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд дебет қолдиғига мос бўлиши лозим.
51. «Юқоридаги акс эттирилганлардан ташқари бошқа ҳисоб-китоблар бўйича дебиторлик қарзлар» қаторида юқорида келтирилмаган бошқа дебиторлик қарзлар акс эттирилади.
52. «Ҳаммаси» қаторида ташкилотнинг барча мавжуд дебиторлик қарзлари акс эттирилади.
53. «Кредитор қарздорлик» қисмида ташкилотнинг барча мавжуд кредиторлик қарзлари акс эттирилади.
54. «1-гр. бўйича жами. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 1-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
55. «2-гр. бўйича жами. Иш ҳақига қўшимчалар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 2-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
56. «3-гр. бўйича жами. Капитал қўйилмалар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 3-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
57. «4-гр. бўйича жами. Бошқа харажатлар» қаторида харажатлар иқтисодий таснифининг 4-гуруҳ харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича мавжуд кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
58. «Харажатлар гуруҳлари бўйича жами» қаторида барча 4 та харажат гуруҳлари бўйича жами кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
59. «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича» қаторида ташкилотнинг ихтиёрига вақтинчалик тушган ва маълум шартлар бажарилгандан кейин қайтарилиши лозим бўлган суммалар ҳисоби бўйича юзага келган кредиторлик қарзлар акс эттирилади. Мазкур кредиторлик қарзлар «Бош журнал китоби» (308-шакл) ва баланс (1-шакл)да акс эттирилган 155 — «Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича ҳисоб-китоблар» субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд кредит қолдиғига мос бўлиши лозим.
60. «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича» қаторида юқоридаги харажат гуруҳлари бўйича акс эттиришнинг имкони бўлмайдиган қуйидаги ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган кредиторлик қарзлар акс эттирилади:
болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида (болалар боғчалари ва яслиларда) сақланганлиги;
болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилганлиги;
тарбияланувчиларнинг мактаб-интернатларда ва бошқа таълим муассасаларида сақланганлиги учун ота-оналар билан;
иш жойида овқат билан таъминланганлиги учун ходимлар ва бошқа шу каби ҳисоб-китоблар.
61. Мазкур кредиторлик қарзлар «Бош журнал китоби» (308-шакл) ва баланс (1-шакл)да акс эттирилган 156 — «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар» субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд кредит қолдиғига мос бўлиши лозим.
62. «Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар бўйича (1 ва 4-гуруҳда кўрсатилганларидан ташқари)» қаторида ташкилотлар томонидан маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва реализация қилишдан қонунчиликка мувофиқ бюджетга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек мазкур шаклнинг 1 ва 4-гуруҳларида акс эттирилмаган бошқа бюджет билан ҳисоб-китоблар натижасида ҳисобот даврига юзага келган кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
63. «Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар бўйича (1, 2 ва 4-гуруҳда кўрсатилганларидан ташқари)» қаторида реализация қилинган маҳсулотлар (иш, хизматлар)нинг ҳақиқий ҳажмидан Пенсия жамғармасига қонунчиликка мувофиқ мажбурий ажратмалари, шунингдек 1, 2 ва 4-гуруҳларида акс эттирилмаган бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
64. «Талабалар билан тўлов-контракт маблағлари юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича» қаторида таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағларининг ҳисобланиши ва тўланиши натижасида талабалар билан ҳисоб-китоблар бўйича юзага келган кредиторлик қарзлар акс эттирилади. Мазкур кредиторлик қарзлар «Бош журнал китоби» (308-шакл) ва баланс (1-шакл)да акс эттирилган 175 — «Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар» субсчётининг тўлов-контракт маблағларини ҳисобланганига нисбатан ортиқча тўланиши натижасида талабалар билан ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган кредиторлик қарзлар қисми бўйича ҳисобот даврига мавжуд кредит қолдиғига мос бўлиши лозим.
65. «Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар бўйича» қаторида юқори маблағ тақсимловчилар билан уларга қарашли бўлган муассасалар ўртасида харажатлар сметасининг ижроси жараёнида вужудга келадиган турли ҳисоб-китоблар, шунингдек марказлашган тартибда берилган моддий активларга доир операциялар бўйича юзага келган кредиторлик қарзлар акс эттирилади. Мазкур кредиторлик қарзлар «Бош журнал китоби» (308-шакл) ва баланс (1-шакл)да акс эттирилган 180 — «Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар» субсчётининг ҳисобот даврига мавжуд кредит қолдиғига мос бўлиши лозим.
66. «Юқоридаги акс эттирилганлардан ташқари бошқа ҳисоб-китоблар бўйича кредиторлик қарзлар» қаторида юқорида келтирилмаган бошқа кредиторлик қарзлар акс эттирилади.
67. «Ҳаммаси» қаторида ташкилотнинг барча мавжуд кредиторлик қарзлари акс эттирилади.
68. «Жами қарздорлик» устуни бўйича ташкилотнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳисобот даврига мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг жами суммаси кўрсатилади.
69. «Бюджет ҳисобидан» устунида бюджет маблағлари бўйича юзага келган қарздорлик кўрсатилади. «Бюджетдан ташқари маблағлар» устунида эса, бюджетдан ташқари маблағлари бўйича вужудга келган жами қарздорлик суммаси кўрсатилади.
70. Агарда, юзага келган дебиторлик қарзни бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига аниқ ажратишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ушбу дебиторлик қарз бюджет маблағлари бўйича амалга оширилган касса харажатлари суммасидан ошмаган ҳолда бюджет маблағлари ҳисобидан кўрсатилади. Дебиторлик қарзнинг қолган (бюджетдан ошган) қисми бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ёзилади.
71. Агарда, юзага келган кредиторлик қарзни бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига аниқ ажратишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ушбу кредиторлик қарз бюджет бўйича қолдиқ лимит маблағи доирасида иқтисодий харажатлар таснифининг тегишли моддаси бўйича бюджет ҳисобидан кўрсатилади. Кредиторлик қарзнинг қолган (бюджет лимитидан ошган) қисми бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ёзилади.
72. «Шундан муддати ўтган қарздорлик — жами» устунида «Жами қарздорлик» устунида кўрсатилган қарздорликдан муддати ўтказиб юборилган, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сўндирилмаган қарзнинг умумий суммаси, «Бюджет ҳисобидан» устунида бюджет маблағлари ҳисобига вужудга келган қисми, «Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан» устунида эса, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига вужудга келган қисми кўрсатилади.
73. «Шундан Республика ташқарисида» устунида муддати ўтган қарздорликнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги қисми кўрсатилади.
74. «Изоҳ» устунида қўшимча изоҳлар келтирилади.
75. Зарурат туғилган тақдирда ташкилотларга ҳамда ҳисобот олувчиларга (тегишли молия органларига) ушбу ҳисобот шаклида ҳисобот олувчилар томонидан қарздорлик бўйича талаб қилинган қўшимча маълумотлар олиш имконини берувчи қўшимча реквизитлар қўшиш ҳуқуқи берилади.
76. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумот ташкилотлар томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар топширилади, мазкур Қоидаларнинг 146-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
4-§. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот
77. Мазкур ҳисобот ташкилотлар томонидан ҳисобот даври мобайнида фаолият турига мувофиқ маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадларни, вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мулкларини ижарага беришдан, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдамлар ҳисобидан тушган тушумларни, шунингдек тежаб қолинган ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилган бюджет маблағлари ҳаракатини акс эттириш учун тузилади.
78. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот шаклини тузишдан олдин ташкилотлар:
ҳисобот чораги мобайнидаги фаолият турига мувофиқ маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотишга, вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мулкларини ижарага беришга, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдамларга, шунингдек ҳисобот чорагининг охирги иш кунида тежаб қолинган бюджет маблағларига доир дастлабки ҳужжатларни тўлиқлигини;
(шахсий) ҳисобварақлардан олинган кўчирмаларни ва тегишли ҳисоб регистрлари маълумотларини тўғрилигини текшириб чиқадилар.
79. «1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи» қаторига тегишли ҳисобварақлардан кўчирмаларга мувофиқ Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобот йилининг биринчи январь санасига мавжуд пул маблағлари қолдиғи акс эттирилади. Бунда, ғазначилик бўлинмаларининг тегишли транзит ҳисобварақларидаги ташкилотга тегишли бўлган қолдиқ маблағлар ҳам ҳисобга олиниши лозим.
80. «2. Ҳисобот даврида тушган даромадлар — жами» қаторида «а», «б», «в» ва «г» қаторлар бўйича ҳисобот даврига тушган барча даромадлар (тушумлар)нинг йиғиндиси кўрсатилади.
81. «а) маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан» қаторида фаолият тури бўйича маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган жами тушумлар (пул маблағлари) кўрсатилади.
82. «б) вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мулкларини ижарага беришдан» қаторида вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва бошқа мулкларни ижарага беришдан тушган даромадлар (пул маблағлари) кўрсатилади.
83. «в) юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдами ҳисобидан» қаторида Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ҳомий ташкилотлардан ҳамда жисмоний шахслардан тушган ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади.
84. «г) ҳисобот чорагининг охирги иш кунида тежаб қолинган бюджет маблағлари ҳисобидан» қаторида тежаб қолинган ва белгиланган тартибда бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилган бюджет маблағлари кўрсатилади.
85. «3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами» қаторида «Касса харажатлари — жами»да акс эттирилган жами касса харажатларининг суммаси кўрсатилади.
86. «4. Ҳисобот даври охирига пул маблағи қолдиғи» қаторида «1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи» қаторида акс эттирилган сумма ва «2. Ҳисобот даврида тушган тушумлар — жами» қаторида акс эттирилган тушумлар йиғиндисидан «3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами» қатори бўйича акс эттирилган касса харажатларининг айирмаси кўрсатилади.
87. «Харажатлар ёйилмаси»да Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса ва ҳақиқий харажатлар мазкур ҳисобот шаклида келтирилган харажатлар иқтисодий таснифининг харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича акс эттирилади.
88. Ушбу ҳисобот шакли ташкилотлар томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар топширилади, мазкур Қоидаларнинг 146-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
5-§. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот
89. Мазкур ҳисоботни тузишдан олдин тиббиёт муассасалари:
Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиш манбаларига ва сарфланишига доир бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлигини;
шахсий ҳисоб рақамлардан олинган кўчирмаларни ва бошқа тегишли ҳисоб регистрларини текшириб чиқадилар.
90. «1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи» қаторида тегишли ҳисобварақларнинг ҳисобот йилининг биринчи январь санасидаги кўчирмаларига асосан Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари қолдиғи акс эттирилади.
Бунда, тиббиёт муассасаларига тегишли бўлган ғазначилик бўлинмаларидаги транзит ҳисобварақларидаги тегишли пул маблағлари қолдиғини ҳам ҳисобга олиш лозим.
91. «2. Ҳисобот даврида тушган даромадлар — жами» қаторида «а», «б», «в», «г» ва «д» қаторлар бўйича ҳисобот даврига тушган барча даромадлар (тушумлар)нинг йиғиндиси кўрсатилади.
92. «а) тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган умумий бюджет маблағларининг 5 фоизи ҳисобидан» қаторида тиббиёт муассасаси учун бюджетдан ажратиладиган умумий маблағларнинг (харажатлар сметасида кўзда тутилган жами маблағларнинг) 5 фоизигача бўлган қисмининг муассасанинг мазкур жамғармасига ўтказилган суммалари кўрсатилади.
93. «б) ҳомийлар ва донор ташкилотлардан» қаторида ҳомий ва донор ташкилотлардан тушган ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади.
94. «в) пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан» қаторида тиббиёт муассасаларининг пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлари кўрсатилади.
95. «г) ҳисобот чорагининг охирги иш кунида тежаб қолинган бюджет маблағлари» қаторида қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатилган жамғармага ўтказилган тежаб қолинган маблағлар суммаси кўрсатилади.
96. «д) вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мулкларини ижарага беришдан» қаторида тиббиёт муассасалари вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва бошқа мулкларни ижарага беришдан тушган даромадларини кўрсатадилар.
97. «3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами» қаторида 4-устун «Касса харажатлари — жами»да акс эттирилган жами касса харажатларининг суммаси кўрсатилади.
98. «4. Ҳисобот даври охирига пул маблағи қолдиғи» қаторида «1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи» қаторида акс эттирилган сумма ва «2. Ҳисобот даврида тушган тушумлар — жами» қаторида акс эттирилган тушумлар йиғиндисидан «3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами» қатори бўйича акс эттирилган касса харажатларининг айирмаси кўрсатилади.
99. «Харажатлар ёйилмаси»да кўрсатилган Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса ва ҳақиқий харажатлар мазкур ҳисобот шаклида келтирилган харажатлар иқтисодий таснифининг харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича акс эттирилади.
100. Ушбу ҳисобот шакли ташкилотлар томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар топширилади, мазкур Қоидаларнинг 146-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
6-§. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот
101. Ушбу ҳисобот таълим муассасаларидаги ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган.
102. Таълим муассасалари мазкур ҳисоботни тузишдан олдин қуйидагиларни тўғрилигини текшириб чиқадилар:
ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағларнинг шаклланиши ва сарфланишига оид барча дастлабки ҳужжатларнинг тўлиқлигини;
аналитик ҳисоб маълумотларининг тегишли синтетик ҳисоб маълумотларга мувофиқлигини;
тегишли ҳисоб регистрлари маълумотларининг тўлиқ ва тўғри ёзилганлигини.
103. «1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи» қаторида тегишли ҳисобварақлардан кўчирмаларга мувофиқ ҳисобот йилининг биринчи санасига мавжуд тўлов-контракт маблағлари қолдиғи акс эттирилади.
104. «2. Ҳисобот даврида тушган тушумлар — жами» қаторида «а», «б» ва «в» қаторлар бўйича ҳисобот даврига тушган даромадларнинг йиғиндиси кўрсатилади.
105. «3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами» қаторида «Касса харажатлари — жами» устунида акс эттирилган жами касса харажатларининг суммаси кўрсатилади.
106. «4. Ҳисобот даври охирига пул маблағи қолдиғи» қаторида «1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи» қаторида акс эттирилган сумма ва «2. Ҳисобот даврида тушган тушумлар — жами» қаторида акс эттирилган тушумлар йиғиндисидан «3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами» қатори бўйича акс эттирилган касса харажатларининг айирмаси кўрсатилади.
107. «Харажатлар ёйилмаси»да тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса ва ҳақиқий харажатлар мазкур ҳисобот шаклида келтирилган харажатлар иқтисодий таснифининг харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича акс эттирилади.
108. Ушбу ҳисобот шакли ташкилотлар томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар топширилади, мазкур Қоидаларнинг 146-бандида назарда тутилган ташкилотлар бундан мустасно.
7-§. Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати бўйича ҳисобот
109. Мазкур ҳисобот қуйидаги бюджетдан ташқари маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари;
ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси;
мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар;
мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар (мусиқа ва санъат мактаблари);
ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар;
мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан тушумлар;
ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари;
умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўловидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар;
капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар;
турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар;
бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови;
бюджет ташкилотларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари;
грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари;
кредитлар.
110. Ҳисоботни тузишдан олдин ташкилотлар қуйидагиларни текширадилар:
ҳисобот чораги мобайнидаги барча мазкур бюджетдан ташқари маблағларининг шаклланиш манбаларига ва сарфланишига доир бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлигини;
ҳисоб рақамлардан олинган кўчирмаларни ва бошқа тегишли ҳисоб регистрларини.
111. «Йил бошига маблағ қолдиғи» устуни бўйича ташкилотлар ҳисобот шаклида келтирилган барча бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобот йилининг биринчи санасига бўлган мавжуд қолдиқ маблағларни акс эттирадилар.
112. «Ҳисобот даврида тушган даромадлар (тушумлар) — жами» устунида ҳисобот шаклида келтирилган барча бюджетдан ташқари маблағларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда ҳисобот даврида ташкилотнинг ҳисобварақларига келиб тушган тушумлар акс эттирилади.
113. «Харажатлар ёйилмаси» бўлими бўйича мазкур бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳисобот даврида амалга оширилган касса ва харажатларни харажатлар иқтисодий таснифининг харажатлар моддаси, кичик моддаси ва элементлари бўйича ҳар бир бюджетдан ташқари маблағларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда акс эттирадилар.
114. Ушбу ҳисобот шакли ташкилотлар томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар топширилади, мазкур Қоидаларнинг 146-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
8-§. Жорий йилнинг молиявий натижалари тўғрисида ҳисобот
115. Мазкур ҳисобот ташкилотнинг жорий йилнинг якунлари бўйича молиявий фаолиятининг натижаси, яъни, ҳар бир даромад (тушум)ларнинг турларини мазкур даромадлар (тушумлар) ҳисобидан амалга оширилган харажатлар билан солиштириш натижаси бўйича маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.
116. Ҳисобот «Бош журнал китоби» (308-шакл) ва даромадлар (тушумлар) ва харажатлар ҳисоби юритиладиган бошқа ҳисоб регистрлари маълумотлари асосида тўлдирилади.
117. «1. Даромадлар (тушумлар)» бўлими бўйича:
«1.1. Бюджетдан молиялаштириш» қаторида «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 232 — «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;
«1.2. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар» қаторида «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 242 — «Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари» субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;
«1.3. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлар бўйича даромадлар» қаторида «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 252 — «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар» субсчётининг маълумотлари акс эттирилади. Шунингдек, ушбу маълумотлар «а) тўлов-контракт маблағлари», «б) депозитга қўйилган маблағлар бўйича даромадлар» ва «в) бошқа тушумлар» қаторлари бўйича алоҳида ҳолда акс эттирилади;
«1.4. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси даромадлари» қаторида «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 262 — «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар» субсчётининг маълумотлари акс эттирилади. Шунингдек, ушбу маълумотлар «Товар (иш, хизмат)лар реализациясидан», «Фойдаланилмаётган давлатнинг мол-мулкларини ижарага беришдан» ва «Ҳомийлик ёрдамларидан» қаторлари бўйича алоҳида ҳолда акс эттирилади;
«1.5. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадлари» қаторида «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 262 — «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар» субсчётининг маълумотлари акс эттирилади. Шунингдек, ушбу маълумотлар «Пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан», «Ҳомий ва донор ташкилотлардан» ва «Фойдаланилмаётган давлатнинг мол-мулкларини ижарага беришдан» қаторлари бўйича алоҳида ҳолда акс эттирилади;
«1.6. Бошқа даромадлар» қаторида «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 272 — «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» ва 273 — «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётларининг маълумотлари акс эттирилади;
«1.7. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар» қаторида жорий йилда таълим муассасаларидаги тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳамда Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси даромадлари бўйича ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар акс эттирилади.
118. «Даромадлар (тушумлар) жами» қаторида барча даромадлар (тушумлар)нинг йиғиндиси акс эттирилади.
119. «2. Харажатлар» бўлими бўйича:
«2.1. Бюджет маблағлари бўйича харажатлар» қаторида «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 231 — «Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;
«2.2. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» қаторида «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 241 — «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;
«2.3. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» қаторида «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 251 — «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;
«2.4. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» қаторида «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 261 — «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;
«2.5. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» қаторида тиббиёт муассасалари томонидан «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 261 — «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;
«2.6. Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» қаторида «Бош журнал китоби» (308-шакл)даги 271 — «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётининг маълумотлари акс эттирилади;
120. «Харажатлар жами» қаторида мазкур Қоидаларнинг 117-бандида кўрсатилган барча даромадлар (тушумлар) ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатларнинг йиғиндиси акс эттирилади.
121. «3. Молиявий натижа» бўлими бўйича:
«Жорий йилга молиявий натижа» қаторида ташкилотнинг жорий йилга молиявий натижаси, яъни, жами даромад (тушум) (080-қатор)дан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар жами (150-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади.
«а) бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа» қаторида «1.1. Бюджетдан молиялаштириш» (010-қатор)дан «2.1. Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар» (090-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;
«б) тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижа» қаторида «1.2. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар» (020-қатор)дан «2.2. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» (100-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;
«в) таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа» қаторида «1.3. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлар бўйича даромадлар» (030-қатор)дан «2.3. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» (110-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;
«г) бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича якуний молиявий натижа» қаторида «1.4. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси даромадлари» (040-қатор)дан «2.4. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» (120-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;
«д) тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича жорий йилга молиявий натижа» қаторида «1.5. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадлари» (050-қатор)дан «2.5. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» (130-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;
«е) бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижа» қаторида «1.6. Бошқа даромадлар» (060-қатор)дан «2.6. Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» (140-қатор)нинг айирмаси акс эттирилади;
ж) бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар» қаторида «1.7. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар» (070-қатор) маълумотлари акс эттирилади.
122. Ушбу ҳисобот шакли ташкилотлар томонидан ҳисобот йили учун топшириладиган баланс билан бирга тақдим қилинади.
9-§. Номолиявий активлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот
123. Номолиявий активлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот ташкилотнинг ҳисобот йили мобайнидаги номолиявий активлари (асосий воситалари, номоддий активлари ва товар-моддий захиралари)нинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.
124. Мазкур ҳисобот шаклини тузишдан олдин ташкилотлар:
ҳисобот йили бошига мавжуд асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий захиралар қолдиғининг тўғрилигини (асосланганлигини);
йил мобайнида ташкилотга кирим бўлган ва ташкилотдан чиқим бўлган барча номолиявий активларни бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби бўйича алоҳида ҳолда ҳисоб регистрларида Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган 326-сон шаклдаги асосий воситалар бўйича айланма қайдномада, 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да, «Бош-журнал китоби»да (308-шакл) ва бошқа тегишли регистрларда) тўғри акс эттирилганлигини;
кирим ва чиқим операцияларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини ва тўлиқлигини текшириб чиқадилар.
125. Ушбу ҳисоботда асосий воситалар ва номоддий активлар тўғрисида маълумотлар «Бош-журнал китоби» (308-шакл) ва бошқа асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби юритиладиган ҳисоб регистрлари маълумотлари асосида тўлдирилади. Ҳисоботда асосий воситалар ва номоддий активларнинг (бюджет ёки бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан олинганлиги кўрсатилган ҳолда) йил бошига мавжуд қолдиғи, ҳисобот йили мобайнида кирим бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг қиймати ва чиқим бўлган (ҳисобдан чиқарилган)ларининг қиймати, шунингдек ҳисобот даври охирига ташкилотлар балансида қолган асосий воситалар ва номолиявий активларнинг қиймати кўрсатилади.
126. Асосий воситаларни ҳар йилги қайта баҳолаш ҳисобига дастлабки қийматининг ўзгариши (ошиши ёки камайиши) ҳисобот шаклининг алоҳида «Қайта баҳолаш натижасида» қаторида акс эттирилади.
127. Товар-моддий захиралар бўйича ҳисобот даври бошига ва охирига қолдиғи, шунингдек ташкилот эҳтиёжлари учун товар-моддий захираларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сарфланган суммаси алоҳида ҳолда кўрсатилади.
Шунингдек, ташкилотга ҳисобот йили мобайнида кирим бўлган товар-моддий захиралар, жумладан бепул олинганлари, сотиб олинганлари, ортиқча материалларнинг кирим қилинганлари ҳамда йил мобайнида чиқим қилинган материал захиралар, жумладан бепул берилганлари, сотилганлари, камомадлар ва бошқа сабаблар туфайли чиқим қилинганларининг қиймати кўрсатилади.
128. Ушбу ҳисобот шакли ташкилотлар томонидан ҳисобот йили учун топшириладиган баланс билан бирга тақдим қилинади.
10-§. Харажатлар сметаси ижроси ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл)
129. Ташкилотлар харажатлар сметаси ижроси ҳақида ойлик ҳисоботни тузишдан олдин:
бюджет маблағлари бўйича ҳисоб рақамлардаги маблағлар ҳаракати бўйича банк кўчирмаларининг тўлиқлигини;
ҳисоб рақамлардан (шахсий ҳисобварақлардан) ўтказилган маблағларнинг (амалга оширилган тўловларнинг) тўғрилиги ва асосланганлигини;
амалга оширилган касса харажатларини тегишли ҳисоб регистрларига (294-шакл ва Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)га (кейинги ўринларда 292-шакл дафтари деб юритилади) тўлиқ ва тўғри ёзилганлигини текшириб чиқади.
130. Ҳисоб регистрларидаги (294-шакл ва 292-шакл дафтарларидаги) ёзувларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг, ушбу дафтарлар (294-шакл дафтари) маълумотлари асосида харажатлар сметаси ижроси ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл) мазкур Қоидаларнинг 131 — 139-бандларида кўрсатилган тартибда тўлдирилади.
131. «Маблағларни йил бошидаги қолдиқлари», «Маблағларни ҳисобот ойи бошидаги қолдиқлари» ва «Маблағларни ҳисобот даврининг охирига қолган қолдиқлари» устунларида ғазна ижросига ўтилмаган ташкилотларнинг бюджет маблағлари бўйича мос равишда ҳисобот йили, ҳисобот ойи бошидаги, шунингдек ҳисобот даври охиридаги мавжуд маблағлар қолдиғи миқдори кўрсатилади;
ғазна ижросига ўтилган ташкилотлар эса, ушбу устунларни тўлдирмайдилар.
132. «Ҳисобот ойи учун ажратилган маблағлар» устунида тасдиқланган харажатлар сметасига (кейинчалик белгиланган тартибда киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда) мувофиқ ҳисобот ойида ташкилотга бюджетдан ажратилган (ҳисоб рақамига келиб тушган) маблағлар ҳисобот шаклида келтирилган харажат моддаларига бўлинган ҳолда кўрсатилади. Бунда, нотўғри ёки ортиқча молиялаштирилиши ва бошқа сабаблар туфайли ташкилот томонидан бюджетга қайтарилган маблағлар ҳисобга олиниши лозим.
133. Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтилган ташкилотлар ушбу устунда ҳисобот ойи мобайнида ғазначилик бўлинмалари орқали амалга оширилган тўловларни (касса харажатини) кўрсатадилар.
134. «Йил бошидан ажратилган маблағлар» устунида тасдиқланган харажатлар сметасига (кейинчалик белгиланган тартибда киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда) мувофиқ ҳисобот йили бошидан ўсиб борувчи тартибда ташкилотга бюджетдан ажратилган (ҳисоб рақамига келиб тушган) маблағлар ҳисобот шаклида келтирилган харажат моддаларига бўлинган ҳолда кўрсатилади. Бунда, нотўғри ёки ортиқча молиялаштирилиши ва бошқа сабаблар туфайли ташкилот томонидан бюджетга қайтарилган маблағлар ҳисобга олиниши лозим.
135. Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтилган ташкилотлар ушбу устунда йил бошидан ўсиб борувчи тартибда ғазначилик бўлинмалари орқали амалга оширилган тўловларни (касса харажатини) кўрсатадилар.
136. «Ойлик касса харажатлари» устунида ташкилот томонидан тасдиқланган харажатлар сметасида кўзда тутилган мақсадлар учун ҳисобот ойида бюджет маблағлари бўйича депозит ҳисоб рақамидан (шахсий ҳисобварағидан) ўтказилган (тўланган) маблағлар ҳисобот шаклида келтирилган харажат моддаларига бўлинган ҳолда кўрсатилади. Бунда, нотўғри ёки ортиқча ўтказилиши (тўланиши) ва бошқа сабаблар туфайли бюджет ташкилоти ҳисоб рақамига (ғазначилик бўлинмаларидаги шахсий ҳисобварағига) қайтарилган маблағлар (касса харажатларининг тикланиши) ҳисобга олиниши лозим.
137. «Йил бошидан касса харажатлари» устунида ташкилот томонидан тасдиқланган харажатлар сметасида кўзда тутилган мақсадлар учун ҳисобот йили бошидан ўсиб борувчи тартибда бюджет ҳисоб рақамидан (ғазначилик бўлинмаларидаги шахсий ҳисобварағидан) ўтказилган (тўланган) маблағлар ҳисобот шаклида келтирилган харажат моддаларига бўлинган ҳолда кўрсатилади. Бунда, нотўғри ёки ортиқча ўтказилиши (тўланиши) ва бошқа сабаблар туфайли ташкилот ҳисоб рақамига (ғазначилик бўлинмаларидаги шахсий ҳисобварағига) қайтарилган маблағлар (касса харажатларининг тикланиши) ҳисобга олиниши лозим.
138. Харажатлар сметаси ижроси ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл) харажатлар таснифининг ҳар бир бўлим, кичик бўлим ва боби бўйича алоҳида ҳолда тузилади.
139. Бюджет ҳисоб рақамларидаги (шахсий ҳисобварақларидаги) тежаб қолинган ва белгиланган тартибда ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилган бюджет маблағлари алоҳида (I — IV харажат гуруҳларига қўшилмаган ҳолда) «Тежаб қолинган ва Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилган маблағлар» қаторида касса харажатлари сифатида акс эттирилади ва «Харажатларнинг ҳаммаси»да ҳисобга олинади.
140. Ойлик ҳисобот ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан тақдим қилинади, мазкур Қоидаларнинг 146-бандида назарда тутилган ташкилотлар бундан мустасно.
III бўлим. Молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш ҳамда тақдим этиш тартиби
141. Бўйсуниш бўйича юқори турувчи ташкилотга тақдим этиладиган молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи ташкилотнинг раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланади. Марказлаштирилган бухгалтерияда молиявий ҳисоботлар у ташкил этилган ташкилот раҳбари томонидан ҳамда марказлаштирилган бухгалтериянинг бош ҳисобчиси томонидан имзоланади.
Бунда, ғазна ижросига ўтилган ташкилотларнинг тегишли молиявий ҳисоботлари, жумладан, харажатлар сметаси ижроси ҳақидаги ойлик ҳисобот (1-ОХ шакл), харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл) ҳамда бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисоботлар ғазначилик бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
142. Вазирликлар ва идоралар, ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари)нинг Молия вазирлиги ҳамда ҳудудий молия органларига тақдим этиладиган жамлама молиявий ҳисоботлари тегишли равишда мазкур бошқарув идораларининг ваколатли раҳбари ва ушбу идораларнинг бухгалтерия хизматлари раҳбарлари (ҳисобчилари) томонидан имзоланади. Вазирликлар ва идоралар, ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари) муҳрларисиз ҳамда юқорида кўрсатилган мансабдор шахсларнинг имзоларисиз молиявий ҳисоботлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
143. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида турадиган ташкилотлар молиявий ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли буйруқларига мувофиқ белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.
144. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар бюджетларида турадиган ташкилотлар молиявий ҳисоботларни тегишли вазирлик ва идораларга, ҳокимликлар бошқармаларига (бўлимларига) улар томонидан белгиланган, лекин мазкур Қоидалар билан ўрнатилган муддатлардан кеч бўлмаган муддатларда тақдим этадилар.
145. Ташкилотлар тегишли молия органларига улар томонидан белгиланган, лекин мазкур Қоидалар билан белгиланган муддатлардан кеч бўлмаган муддатларда жамлама молиявий ҳисоботларни тақдим этадилар. Муддатлар тегишли бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг юқори турувчи молия органига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
146. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) мувофиқ, молия йилига қўшимча вақт этиб белгиланган давр мобайнида операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар учун молиявий ҳисоботларни топширишнинг алоҳида муддатлари Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
147. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида турадиган ташкилотлар юқори турувчи идораларга ҳисоботларни бўйсунишига қараб улар томонидан белгиланган муддатларда тақдим этадилар.
148. Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари чораклик жамлама молиявий ҳисоботларни ҳисобот давридан кейин 25 кундан кечиктирмасдан, йиллик молиявий ҳисоботларни эса, ҳисобот йилидан кейин келадиган йилнинг 20 февралидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатилган муддатлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан чораклик ва йиллик жамлама молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг дифференцияланган муддатларини белгилайди.
149. Молиялаштирилиши (харажатларининг тўланиши) йил давомида бир бюджетдан бошқасига ўтказилган ёки бир вазирлик (идора) тасарруфидан бошқасига ўтказилган ташкилотларда ўтказиш санасига молиявий ҳисобот (йиллик ҳисобот шакллари ҳажмида) тузилади ҳамда у илгариги ва ҳозирги юқори турувчи идораларга тақдим этилади. Келгусида ҳисобот фақат янги юқори турувчи идорага тақдим этилади.
150. Ташкилотлар учун молиявий ҳисоботларни тақдим этиш санаси улар томонидан ҳақиқатда тақдим этилган сана ҳисобланади. Ҳисобот тақдим этиш учун белгиланган муддат ишламайдиган кунга тўғри келган тақдирда ҳисобот ишламайдиган кун арафасидаги сўнгги иш кунида тақдим этилади.
151. Вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари) ҳамда бошқа бюджет маблағларини олувчилар томонидан ҳисоботлар белгиланган муддатда топширилмаган тақдирда Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари бюджет маблағларини олувчилар раҳбарларини ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда бюджетдан молиялашни (харажатларини тўлашни) чеклашлари, зарур ҳолларда эса тўхтатиб қўйишлари мумкин.
152. Молиявий ҳисоботларда ўчириш ва устига ёзишлар бўлмаслиги керак. Ҳисоботларда хатолар тузатилган тақдирда тегишли қайдлар қилинади, уларни ҳисоботларга имзо чеккан шахслар тасдиқлайдилар. Молиявий ҳисоботларга киритилган барча тузатишлар ҳақида уларни юқори турувчи ташкилот томонидан текшириш ва тасдиқлашда мазкур молиявий ҳисоботлар тақдим этилган барча жойларга (манзилгоҳларга) мажбурий тартибда хабар қилиниши шарт.
153. Ташкилотлар, ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари) ҳамда бошқа бюджет маблағларини олувчилар (бюджет маблағларини бош тақсимловчилар) ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини қабул қиладилар, кўриб чиқадилар ҳамда тасдиқлайдилар, агарда қонунчиликда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса.
154. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари ўтган йилги молия якунларини чиқаришда вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ўз тасарруфидаги ташкилотларининг йиллик молиявий ҳисоботларини кўриб чиқишда иштирок этишлари мумкин.
155. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
зарур ҳолларда молиявий ҳисоботда келтирилган маълумотлар юзасидан тушунтиришлар талаб қилиш;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари маълумотларини ҳамда уларнинг ҳужжатлар билан асосланганлигини, шунингдек тафтиш далолатномалари ва ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш материалларини жойида кўриб чиқиш.
156. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари молиявий ҳисоботларда номувофиқликлар ва ноаниқликлар мавжуд бўлганда ўз эътироз ва таклифларини тегишли ташкилотларга улар қабул қилинган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан хабар қилади.
IV бўлим. Назорат ва жавобгарлик
157. Мазкур Қоидалар талабларининг бажарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
158. Ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари молиявий ҳисобот маълумотларининг тўлиқлиги, тўғрилиги ҳамда ўз вақтида тақдим қилиниши юзасидан жавобгардирлар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга
1-ИЛОВА

1-сон шакл‎

БАЛАНС
‎20 ___ йил 1 _______________ ҳолатига

Ташкилот ______________________________________________
‎‎Ҳисобот даври: йиллик, 1 апрель, 1 июль, 1 октябрь
Бюджет тури ___________________________________________
‎‎Ўлчов бирлиги _________________________________________


‎АКТИВ ‎


‎Қатор коди‎

‎Йил бошига‎

‎Йил (чорак) охирига‎

I БЎЛИМ. НОМОЛИЯВИЙ АКТИВЛАР
‎1-§. Асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар ‎

Асосий воситалар: ‎
Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати (010, 011, 012, 013, 015, 018, 019-субсчётлар)‎ 010‎
Эскириш суммаси (020, 021, 022, 023, 025, 029-субсчётлар)‎ 011‎
Қолдиқ (баланс) қиймати (010 қатор — 011 қатор)‎ 012‎
Номоддий активлар (030-субсчёт)‎ 020‎
Асосий воситалар ва бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар — жами (012 + 020 қаторлар)‎ 030‎

2-§. Ноишлаб чиқариш активлари‎

Ерни ободонлаштириш (040-субсчёт)‎ 040‎

3-§. Товар-моддий захиралар‎

Тайёр маҳсулот (050-субсчёт)‎ 050‎
Қурилиш материаллари (060-субсчёт)‎ 060‎
Озиқ-овқат маҳсулотлари (061-субсчёт)‎ 061‎
Дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари (062-субсчёт)‎ 062‎
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари (063-субсчёт)‎ 063‎
Ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари (064-субсчёт)‎ 064‎
Машина ва асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари (065-субсчёт) ‎ 065‎
Бошқа товар-моддий захиралар (069-субсчёт)‎ 066‎
Товар-моддий захиралар — жами (050 + 060 + 061 + 062 + 063 + 064 + 065 + 066 қаторлар) ‎ 070‎

4-§. Номолиявий активларга қўйилмалар‎

Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар (070-субсчёт)‎ 080‎
Тугалланмаган қурилиш (071-субсчёт)‎ 081‎
Асосий воситаларга бошқа харажатлар (072-субсчёт)‎ 082‎
Номоддий активларга харажатлар (080-субсчёт)‎ 090‎
Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар (090-субсчёт)‎ 100‎
Товар-моддий захираларга бошқа харажатлар (091-субсчёт)‎ 101‎
Номолиявий активларга қўйилмалар — жами (080 + 081 + 082 + 090 + 100 + 101 қаторлар)‎ 110‎

I БЎЛИМ БЎЙИЧА ЖАМИ (030 + 040 + 070 + 110 қаторлар)‎

120‎

II БЎЛИМ. МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАР‎

Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари (100-субсчёт)‎ 130‎
Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари (101-субсчёт)‎ 131‎
Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар (110-субсчёт)‎ 140‎
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар (111-субсчёт)‎ 141‎
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари (112-субсчёт)‎ 142‎
Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар (113-субсчёт)‎ 143‎
Бюджет ташкилотининг вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлар (114-субсчёт)‎ 144‎
Валюта ҳисобварағи (115-субсчёт)‎ 145‎
Бошқа ҳисобварақлардаги пул маблағлари (119-субсчёт)‎ 146‎
Миллий валютадаги нақд пул маблағлари (120-субсчёт)‎ 150‎
Хорижий валютадаги нақд пул маблағлари (121-субсчёт)‎ 151‎
Аккредитивлар (130-субсчёт)‎ 160‎
Йўлдаги пул маблағлари (131-субсчёт)‎ 161‎
Пул эквивалентлари (132-субсчёт)‎ 162‎
Депозитга қўйилган пул маблағлари (140-субсчёт)‎ 170‎

II БЎЛИМ БЎЙИЧА ЖАМИ (130 + 131 + 140 + 141 + 142 + 143 + 144 + 145 + 146 + 150 + 151 + 160 + 161 + 162 + 170 қаторлар)‎

180‎

III БЎЛИМ. ДЕБИТОРЛАР‎

Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар (150-субсчёт)‎ 190‎
Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар (152-субсчёт)‎ 191‎
Суғурта бўйича тўловлар (154-субсчёт)‎ 192‎
Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар (156-субсчёт) ‎ 193‎
Бошқа дебиторлар билан ҳисоб-китоблар (159-субсчёт)‎ 194‎
Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар (160-субсчёт) ‎ 200‎
Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар (161-субсчёт)‎ 201‎
Шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича ҳисоб-китоблар (162-субсчёт)‎ 202‎
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар (163-субсчёт)‎ 203‎
Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар (169-субсчёт)‎ 204‎
Камомадларга доир ҳисоб-китоблар (170-субсчёт)‎ 210‎
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар (172-субсчёт)‎ 211‎
Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар (175-субсчёт)‎ 212‎
Ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар (179-субсчёт)‎ 213‎
Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар (180-субсчёт)‎ 220‎

III БЎЛИМ БЎЙИЧА ЖАМИ (190 + 191 + 192 + 193 + 194 + 200 + 201 + 202 + 203 + 204 + 210 + 211 + 212 + 213 + 220 қаторлар)‎

230‎
БАЛАНС (120 + 180 + 230 қаторлар)‎ 240‎

ПАССИВ‎

Қатор коди‎

Йил бошига‎

Йил охирига (чорак)‎

III БЎЛИМ. КРЕДИТОРЛАР‎

Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар (150-субсчёт)‎ 250‎
Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар (152-субсчёт)‎ 251‎
Суғурта бўйича тўловлар (154-субсчёт)‎ 252‎
Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича ҳисоб-китоблар (155-субсчёт)‎ 253‎
Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар (156-субсчёт) ‎ 254‎
Бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китоблар (159-субсчёт)‎ 255‎
Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар (160-субсчёт) 260‎
Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар (161-субсчёт)‎ 261‎
Шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича ҳисоб-китоблар (162-субсчёт)‎ 262‎
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар (163-субсчёт)‎ 263‎
Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар (169-субсчёт)‎ 264‎
Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар (171-субсчёт)‎ 270‎
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар (172-субсчёт)‎ 271‎
Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар (173-субсчёт)‎ 272‎
Стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар (174-субсчёт)‎ 273‎
Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар (175-субсчёт)‎ 274‎
Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақ бўйича ҳисоб-китоблар (176-субсчёт)‎ 275‎
Депонентланган тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар (177-субсчёт)‎ 276‎
Ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар (179-субсчёт)‎ 277‎
Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар (180-субсчёт)‎ 280‎

III БЎЛИМ БЎЙИЧА ЖАМИ (250 + 251 + 252 + 253 + 254 + 255 + 260 + 261 + 262 + 263 + 264 + 270 + 271 + 272 + 273 + 274 + 275 + 276 + 277 + 280 қаторлар)

290‎

IV БЎЛИМ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР‎

Бюджет маблағлари бўйича харажатлар (231-субсчёт)‎ 300‎
Бюджетдан молиялаштириш (232-субсчёт)‎ 301‎
Бюджет маблағлари бўйича ҳисобот даврига жорий молиявий натижа (301-300 қаторлар)‎ 302‎
Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган харажатлар (241-субсчёт)‎ 310‎
Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари (242-субсчёт)‎ 311‎
Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобот даврига жорий молиявий натижа (311-310 қаторлар) ‎ 312‎
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган харажатлар (251-субсчёт)‎ 320‎
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар (252-субсчёт)‎ 321‎
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар бўйича ҳисобот даврига жорий молиявий натижа (321-320 қаторлар)‎ 322‎
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган харажатлар (261-субсчёт)‎ 330‎
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар (262-субсчёт)‎ 331‎
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобот даврига жорий молиявий натижа (331-330 қаторлар)‎ 332‎
Бошқа даромадлар бўйича харажатлар (271-субсчёт)‎ 340‎
Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар (272-субсчёт)‎ 341‎
Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар (273-субсчёт) ‎ 342‎
Бошқа даромадлар бўйича ҳисобот даврига жорий молиявий натижа (341+342-340 қаторлар)‎ 343‎
Якуний молиявий натижа (351 + 352 + 353 + 354 + 355 + 356 қаторлар) ‎ 350‎
Бюджет маблағлари бўйича якуний молиявий натижа (280-субсчёт) ‎ 351‎
Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича якуний молиявий натижа (281-субсчёт)‎ 352‎
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича якуний молиявий натижа (282-субсчёт)‎ 353‎
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича якуний молиявий натижа (283-субсчёт)‎ 354‎
Бошқа даромадлар бўйича якуний молиявий натижа (284-субсчёт)‎ 355‎
Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар (285-субсчёт) ‎ 356‎
IV БЎЛИМ БЎЙИЧА ЖАМИ (302 + 312 + 322 + 332 + 343 + 350 қаторлар)‎ 360‎
БАЛАНС (290 + 360 қаторлар)‎ 370‎

V БЎЛИМ. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ СЧЁТЛАР‎

Ижарага олинган асосий воситалар (01)‎ 380‎
Масъул сақлашга олинган товар-моддий қимматликлар (02)‎ 381‎
Қатъий ҳисобот бланклари (04)‎ 382‎
Тўловга қобилиятсиз дебиторларнинг қарзларини харажатга чиқазилиши (05)‎ 383‎
Марказлаштирилган таъминот бўйича тўланган моддий қимматликлар (06)‎ 384‎
Ўқувчилар ва талабаларнинг қайтарилмаган моддий қимматликлар бўйича қарзлари (07)‎ 385‎
Кўчма спорт совринлари ва кубоклари (08)‎ 386‎
Тўланмаган йўлланмалар (09)‎ 387‎
Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари (10)‎ 388‎
Ҳарбий техникаларнинг ўқув предметлари (11)‎ 389‎
Эскирганларининг ўрнига берилган транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари (12)‎ 390‎


‎Раҳбар __________________‎


‎Бош ҳисобчи _______________

(имзо)‎

(имзо)

М.Ў.‎

‎‎___ ____________ 20____ йил
Баланс (1-шакл) га
ИЛОВА

20___ йилнинг 1 январь ҳолатига
‎субсчётлар бўйича амалга оширилган якуний ёзувлар тўғрисида
‎МАЪЛУМОТ

Субсчётлар

______ йил 1 январь ҳолатига қолдиқ (якуний ёзувларга қадар)

Субсчётлар бўйича якуний ёзувлар

‎‎230-субсчёт

‎‎240-субсчёт‎

‎‎250-субсчёт‎

‎‎260-субсчёт‎

‎‎270-субсчёт

д-т‎

к-т‎

д-т‎

к-т‎

д-т‎

к-т‎

д-т‎

к-т‎

д-т‎

к-т‎

д-т‎

к-т‎

231‎ х‎
232‎ х‎
241‎ х‎
242‎ х‎
251‎ х‎
252‎ х‎
261‎ х‎
262‎ х‎
271‎ х‎
272‎ х‎
273‎ х‎
Жами‎
Қолдиқ‎

Раҳбар ______________________

Бош ҳисобчи______________‎________
‎‎(имзо)

(имзо)‎‎‎

М.Ў‎ ____ _________________ 20____ йил
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга
2-ИЛОВА

‎‎2-сон шакл

Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида
‎ҲИСОБОТ
‎20____ йил _________________ ҳолатига

Ташкилот __________________________________________
Бўлим _______ кичик бўлим_______ боб _____
‎‎Ҳисобот даври: йиллик, 1 апрель, 1 июль, 1 октябрь ҳолатига
Бюджет тури __________________________________________________
Ўлчов бирлиги: ______________________________

Тоифа‎

Модда ва кичик модда‎

Элемент‎

Харажатлар номи‎

Қатор коди‎

Тасдиқланган (аниқланган) режа‎

Ҳисобот даври учун молиялаштирилган‎

Касса
‎харажати — жами‎

Ҳақиқий
‎харажатлар — жами‎

‎‎А

Б‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

х‎

х‎

х‎

Тежаб қолинган ва Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилган маблағлар.‎

Харажатларнинг ҳаммаси‎
‎‎Раҳбар _______________________ ‎‎Бош ҳисобчи __________________________

‎‎(имзо)

‎‎(имзо)

М.Ў‎ ‎‎____ _________________ 20____ йил
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга
3-ИЛОВА

Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида
‎М А Ъ Л У М О Т
‎20___ йил __________________ ҳолатига

Ташкилот ___________________________________________________________________
Боб ____
Ҳисобот даври: йиллик, 1 апрель, 1 июль, 1 октябрь ҳолатига
Бюджет тури ________________________________________________________________
Ўлчов бирлиги: _____________

Т/р‎‏

Харажат моддаси‎‏

Харажат номи‎‏

Жами қарздорлик‎‏

Шундан

Шундан муддати ўтган қарздорлик — жами

Шу жумладан

Шундан республика ташқарисида

Изоҳ

бюджет ҳисобидан‎

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан‎

бюджет ҳисобидан‎

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан‎

А‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

‎‎ДЕБИТОР ҚАРЗДОРЛИК:

1-гр. бўйича жами‎

Иш ва унга тенглаштирилган тўловлар‎

...‎
2-гр. бўйича жами‎

Иш ҳақига қўшимчалар‎

...‎
3-гр. бўйича жами‎

Капитал қўйилмалар‎

...‎
4-гр. бўйича жами‎

Бошқа харажатлар‎

...‎

Харажатлар гуруҳлари бўйича жами:‎

Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича‎

Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларни ҳисобланиши бўйича‎

Камомадларга доир ҳисоб-китоблар бўйича‎

Талабалар билан тўлов-контракт маблағлари юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича‎

Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар бўйича‎

Юқоридаги акс эттирилганлардан ташқари бошқа ҳисоб-китоблар бўйича дебиторлик қарзлар‎

Ҳаммаси:‎

‎‎КРЕДИТОР ҚАРЗДОРЛИК:

1-гр. бўйича жами‎

Иш ва унга тенглаштирилган тўловлар‎

...‎
2-гр. бўйича жами‎

Иш ҳақига қўшимчалар‎

...‎
3-гр. бўйича жами‎ Капитал қўйилмалар‎
...‎
4-гр. бўйича жами‎ Бошқа харажатлар‎
...‎

Харажатлар гуруҳлари бўйича жами:‎

Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича‎

Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича‎

Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар бўйича (1 ва 4-гуруҳда кўрсатилганларидан ташқари) ‎

Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар бўйича (1, 2 ва 4-гуруҳларда кўрсатилганларидан ташқари) ‎

Талабалар билан тўлов-контракт маблағлари юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича‎

Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар бўйича‎

Юқоридаги акс эттирилганлардан ташқари бошқа ҳисоб-китоблар бўйича кредиторлик қарзлар‎

Ҳаммаси:‎
‎‎Раҳбар _________________________ ‎‎Бош ҳисобчи __________________________

(имзо)‎

(имзо)‎
М.Ў‎ ‎‎____ _________________ 20____ йил
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга
4-ИЛОВА

Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида
‎ҲИСОБОТ
‎20____ йил _____________ ҳолатига

‎‎
‎Ташкилот _________________
Ҳисобот даври: йиллик, 1 апрель, 1 июль, 1 октябрь
‎‎Бюджет тури ______________
Ўлчов бирлиги ____________

‎‎Кўрсаткичлар

Сумма‎

‎‎1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи
‎‎2. Ҳисобот даврида тушган даромадлар — жами
‎‎шу жумладан:
‎‎а) маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан
‎‎б) вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мулкларини ижарага беришдан
‎‎в) юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдами ҳисобидан
‎‎г) ҳисобот чорагининг охирги иш кунида тежаб қолинган бюджет маблағлари
‎‎3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами
‎‎4. Ҳисобот даври охирига пул маблағи қолдиғи

‎‎
‎Харажатлар ёйилмаси

Харажатлар номи‎

тоифа‎

модда ва кичик модда ‎

элемент‎

Касса харажатлари — жами‎

Харажат (261-субсчёт бўйича)‎

А‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Харажатларнинг ҳаммаси‎
‎‎Раҳбар ______________________ ‎‎Бош ҳисобчи _____________________
(имзо)‎

(имзо)‎

М.Ў.‎ ‎‎____ ______________ 20____ йил
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга
5-ИЛОВА

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида
‎ҲИСОБОТ
‎20____ йил _____________ ҳолатига

‎‎
‎Ташкилот _________________
Ҳисобот даври: йиллик, 1 апрель, 1 июль, 1 октябрь
‎‎Бюджет тури ______________
Ўлчов бирлиги ____________

‎‎Кўрсаткичлар

Сумма‎

‎‎1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи
‎‎2. Ҳисобот даврида тушган даромадлар — жами
‎‎шу жумладан:
а) тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағларининг 5 фоизи ҳисобидан
б) ҳомий ва донор ташкилотлардан‎‎
в) пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан
г) ҳисобот чорагининг охирги иш кунида тежаб қолинган бюджет маблағлари
д) вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мулкларини ижарага беришдан
‎‎3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами
‎‎4. Ҳисобот даври охирига пул маблағи қолдиғи

‎‎
‎Харажатлар ёйилмаси

Харажатлар номи‎

тоифа‎

модда ва кичик модда ‎

элемент‎

Касса харажатлари — жами‎

Харажат (261-субсчёт бўйича)‎

А‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Харажатларнинг ҳаммаси‎
‎‎Раҳбар ______________________ ‎‎Бош ҳисобчи _____________________
(имзо)‎

(имзо)‎

М.Ў.‎ ‎‎____ ______________ 20____ йил
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга
6-ИЛОВА

Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисида
‎ҲИСОБОТ
‎ 20____ йил _____________ ҳолатига

‎‎
‎Ташкилот _________________
Ҳисобот даври: йиллик, 1 апрель, 1 июль, 1 октябрь
‎‎Бюджет тури ______________
Ўлчов бирлиги ____________

‎‎Кўрсаткичлар

Сумма‎

‎‎1. Йил бошига пул маблағи қолдиғи
‎‎2. Ҳисобот даврида тушган даромадлар — жами
‎‎шу жумладан:
а) 01.03.20___ йилга ўтувчи контракт суммаси (20___ — 20___ ўқув йили учун)
б) жорий йил учун тушган контракт суммаси (20___ — 20___ ўқув йили учун
в) бошқа тушумлар
‎‎3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами
‎‎4. Ҳисобот даври охирига пул маблағи қолдиғи

‎‎
‎Харажатлар ёйилмаси

Харажатлар номи‎

тоифа‎

модда ва кичик модда ‎

элемент‎

Касса харажатлари — жами‎

Харажат (251-субсчёт бўйича)‎

А‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Харажатларнинг ҳаммаси‎
‎‎Раҳбар ______________________ ‎‎Бош ҳисобчи _____________________
(имзо)‎

(имзо)‎

М.Ў.‎ ‎‎____ ______________ 20____ йил
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга
7-ИЛОВА

‎‎Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати бўйича
‎ҲИСОБОТ
‎20___ йил __________________ ҳолатига

‎‎
‎Ташкилот ______________________________
‎‎Ҳисобот даври: йиллик, 1 апрель, 1 июль, 1 октябрь
‎‎Бюджет тури ___________________________
Ўлчов бирлиги _________________________

Тушумларнинг номи‎

Йил бошига маблағ қолдиғи‎

Ҳисобот даврида тушган даромадлар (тушумлар) — жами‎

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари (4-002-0-0)‎
Ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси (4-004-0-0).‎
Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар (4-005-0-0)‎
Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар (мусиқа ва санъат мактаблари) (4-006-0-0)‎
Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар (4-007-0-0)‎
Мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан тушумлар (4-008-0-0) ‎
Ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари (4-010-0-0)‎
Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўловидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар (4-011-0-0)‎
Капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар (4-012-0-0)‎
Турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар (4-013-0-0) ‎
Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови (4-015-0-0)‎
Бюджет ташкилотларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари (4-999-0-0)‎
Грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари — жами ‎
Кредитлар (6-000-0-0)‎

орқа томони


‎ХАРАЖАТЛАР ЁЙИЛМАСИ


‎А. КАССА ХАРАЖАТЛАРИ

Харажатлар номлашини‎

Тоифа

Модда ва кичик модда

Элемент‎‏

Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифи бўйича кодлар кесимида

4-002-0-0‎

4-004-0-0‎

4-005-0-0‎

4-006-0-0‎

4-007-0-0‎

4-008-0-0‎

4-010-0-0‎

4-011-0-0‎

4-012-0-0‎

4-013-0-0‎

4-015-0-0‎

4-999-0-0‎

5-000-0-0‎

6-000-0-0‎

А‎

Б‎

В‎

Г‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами‎

х‎

х‎

х‎

Ҳисобот даври охирига пул маблағи қолдиғи‎

х‎

х‎

х‎

Б. ҲАҚИҚИЙ ХАРАЖАТЛАР

Харажатлар номлашини‎‏

Тоифа

Модда ва кичик модда

Элемент

Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифи бўйича кодлар кесимида‎‎

4-005-0-0‎

4-006-0-0‎

4-007-0-0‎

4-008-0-0‎

4-010-0-0‎

4-013-0-0‎

4-015-0-0‎

4-999-0-0‎

А‎

Б‎

В‎

Г‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

Ҳақиқий харажатлар — жами‎

х‎

х‎

х‎

‎‎Раҳбар ________________________ ‎‎Бош ҳисобчи_______________________

‎‎(имзо)‎

(имзо)‎
М.Ў‎ ‎____ ______________ 20____ йил
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга
8-ИЛОВА

Жорий йилнинг молиявий натижалари тўғрисида
‎ҲИСОБОТ*
‎20___ йил _____________ ҳолатига‎


‎Ташкилот _________________
‎‎Ҳисобот даври: йиллик
‎‎Бюджет тури ______________
‎‎Ўлчов бирлиги ____________

Кўрсаткичлар‎

Қатор коди‎

Сумма‎

1.1. Бюджетдан молиялаштириш ‎

010‎

1.2. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ‎

020‎

1.3. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлар бўйича даромадлар (031 + 032 + 033) ‎

030‎
шундан:‎

а) тўлов-контракт маблағлари‎

031‎

б) депозитга қўйилган маблағлар бўйича даромадлар‎

032‎
в) бошқа тушумлар‎ 033‎

1.4. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси даромадлари (041 + 042 + 043)‎

040‎
шундан:‎

а) товар (иш, хизмат) реализациясидан‎

041‎

б) фойдаланилмаётган давлатнинг мол-мулкларини ижарага беришдан‎

042‎
в) ҳомийлик ёрдамларидан‎ 043‎

1.5. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадлари (051 + 052 + 053)‎

050‎

а) пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан‎

051‎

б) хомий ва донор ташкилотлардан‎

052‎

в) фойдаланилмаётган давлатнинг мол-мулкларини ижарага беришдан‎

053‎

1.6. Бошқа даромадлар (061 + 062)‎

060‎
шундан:‎

а) инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар ‎

061‎

б) бошқа бюджетдан ташқари даромадлар ‎

062‎

1.7. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар (071 + 072)‎

070‎
шундан:‎

а) таълим муассасаларидаги тўлов-контракт маблағлари бўйича‎

071‎

б) бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси даромадлари бўйича‎

072‎

Даромадлар (тушумлар) жами (010 + 020 + 030 + 040 + 050 + 060 + 070)‎

080‎

‎‎2. Харажатлар

2.1. Бюджет маблағлари бўйича харажатлар ‎

090‎

2.2. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган харажатлар ‎

100‎

2.3. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган харажатлар ‎

110‎

2.4. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган харажатлар‎

120‎

2.5. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган харажатлар‎

130‎

2.6. Бошқа даромадлар бўйича харажатлар ‎

140‎

Харажатлар жами (090+100+110+120+130+140)‎

150‎

‎‎3. Молиявий натижа

Жорий йилга молиявий натижа (161 + 162 + 163 + 164 + 165 + 166 + 167) ‎

160‎
шундан:‎

а) бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа (010-090) ‎

161‎

б) тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижа (020-100)‎

162‎

в) таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа (030-110)‎

163‎

г) бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа (040-120)‎

164‎

д) тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича жорий йилга молиявий натижа (050-130)‎

165‎

е) бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижа (060-140)‎

166‎

ж) бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар (070)‎

167‎


‎‎‎Раҳбар _____________‎‎ ‎

(имзо)‎‎

Бош ҳисобчи _________‎

(имзо)‎‎

‎М.Ў‎‎‎‎‎‎‎‎‎

‎‎ ‎‎‎‎ ‎____ ___________ 20____ йил

* Агарда бюджет ташкилотлари томонидан ҳисобот даврида товар (иш, хизмат)лар реализациясидан (пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан) даромад олинган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисоботга белгиланган тартибда тузилган Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл) илова қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга
9-ИЛОВА

Номолиявий активлар ҳаракати тўғрисида
‎ҲИСОБОТ‎

Ташкилот ______________________

‎‎5-сон шакл

‎‎Боб _______
Ҳисобот даври: йиллик

‎‎20___ й. 1 январь ҳолатига

Бюджет тури ____________________
‎‎Ўлчов бирлиги: ______________

Кўрсаткич номи

Қатор коди

‎‎Йил бошига қолдиқ

‎‎Йил охирига қолдиқ

‎‎Йил мобайнида ташкилот эҳтиёжлари учун сарфланди

жами

‎‎шу жумладан

‎‏жами

‎‎шу жумладан

жами

‎‎шу жумладан‎

бюджет маблағлари ҳисобидан‎

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан‎

бюджет маблағлари ҳисобидан

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан‎

бюджет маблағлари ҳисобидан‎

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

Асосий воситалар — жами (011 + 012 + 013 + 014 + 015 + 016 + 017)‎

010‎ х‎ х‎‎ х‎‎
Шундан: турар жой иморатлар (010)‎ 011‎ х‎‎ х‎‎ х‎‎
Нотурар жой иморатлар (011)‎ 012‎ х‎‎ х‎‎ х‎‎
Иншоотлар (012)‎ 013‎ х‎‎ х‎‎ х‎‎
Машина ва жиҳозлар (013)‎ 014‎ х‎‎ х‎‎ х‎‎
Транспорт воситалари (015)‎ 015‎ х‎‎ х‎‎ х‎‎
Кутубхона фонди (018)‎ 016‎ х‎‎ х‎‎ х‎‎
Бошқа асосий воситалар (019)‎ 017‎ х‎‎ х‎‎ х‎‎

Номоддий активлар (030)‎

020‎ х‎‎ х‎‎ х‎‎

Товар-моддий захиралар — жами (031 + 032 + 033 + 034 + 035 + 036 + 037 + 038)‎

030‎
Тайёр маҳсулот (050)‎ 031‎
Қурилиш материаллари (060)‎ 032‎
Озиқ-овқат маҳсулотлари (061)‎ 033‎

Дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари (062)‎

034‎

Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари (063)‎

035‎
Шу жумладан: қоғоз‎

Ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари (064)‎

036‎

Машина ва асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари (065)‎

037‎
Бошқа товар-моддий захиралар (069)‎ 038‎
Жами (010 + 020 + 030)‎ 040‎

Кўрсаткичлар номи‎‏

Қатор коди‎‏

Асосий воситалар жами‎‏

Шундан‎‎

Номоддий активлар жами

Шундан‎‎

Товар-моддий захиралар жами‎‏

Шундан‎‎

бюджет маблағлари ҳисобига‎

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига‎

бюджет маблағлари ҳисобига‎

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига‎

бюджет маблағлари ҳисобига‎

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

Кирим — жами (051 + 052 + 053 + 054 + 055 + 056 + 057 + 058)‎ 050‎
шу жумладан:‎
сотиб олинди‎ 051‎
қурилди (яратилди, тайёрланди)‎ 052‎
беғараз олинди‎ 053‎
товар-моддий захиралар таркибидан ўтказилди‎ 054‎
узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказилди‎ 055‎
ортиқча материаллар киримга олинди‎ 056‎
қайта баҳолаш натижасида‎ 057‎
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар‎ 058‎
Чиқим — жами (061 + 062 + 063 + 064 + 065 + 066 + 067 + 068)‎ 060‎
шундан:‎
беғараз берилган‎ 061‎
сотилган‎ 062‎
табиий йўқотишлар натижасида ҳисобдан чиқарилган‎ 063‎
камомад ва ўғирликлар натижасида ҳисобдан чиқарилган:‎ 064‎
шундан, ташкилот ҳисобига‎
айбдор шахслар ҳисобига‎
тугатилган‎ 065‎
ташкилот эҳтиёжлари учун ҳисобдан чиқарилган‎ 066‎
қайта баҳолаш натижасида‎ 067‎
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар‎ 068‎
Маълумот учун: асосий воситаларнинг эскириши 02-счёт — жами

шундан

020-субсчёт‎

021-субсчёт‎

022-субсчёт‎

023-субсчёт‎

025-субсчёт‎

029-субсчёт‎

Йил бошига‎
Йил охирига‎

‎‎‎Раҳбар _________‎‎______

‎‎‎‎Бош ҳисобчи ______________‎‎
‎_

(имзо)

‎‎(имзо)

М.Ў‎ ‎‎____ ________________ 20____ йил
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга
10-ИЛОВА

Харажатлар сметаси ижроси ҳақида
‎ОЙЛИК ҲИСОБОТ
‎ 20___ йил ________________ ойи учун

1-ОХ шакл

Ташкилот _______________________________
‎‎Бўлим _______ кичик бўлим ________ боб______
‎‎Бюджет тури _______________________________
‎‎Ўлчов бирлиги _____________________________

Тоифа‎

Модда ва кичик модда‎

Элемент‎

Харажатлар номи‎

Қаторлар коди‎

Маблағларни йил бошидаги қолдиқлари‎

Маблағларни ҳисобот ойи бошидаги қолдиқлари‎

Ҳисобот ойи учун ажратилган маблағлар‎

Йил бошидан ажратилган маблағлар‎

Ойлик касса харажатлари‎

Йил бошидан касса харажатлари‎

Маблағларни ҳисобот даврининг охирига қолган қолдиқлари‎

‎‎А

Б‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

Тежаб қолинган ва Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилган маблағлар.‎

х‎

х‎

х‎

Харажатларнинг ҳаммаси‎
‎‎
‎Раҳбар ___________________
‎‎
‎Бош ҳисобчи ______________________

(имзо)

‎‎(имзо)

М.Ў‎ ‎‎____ _____________ 20____ йил
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 408-модда)