Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.06.2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БАДИИЙ ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАСИ СПОРТ МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июндаги 238-сонли «Гимнастика спорт турлари бўйича давлат спорт-таълим муассасаларида шуғулланувчи ўқувчи-спортчилар учун озиқ-овқат меъёрлари, жиҳоз ва инвентарлар нормаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 27 августдаги ПҚ-1608-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини:
яшаш учун анжомлар билан таъминлаш нормативлари 1-иловага мувофиқ;
озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш нормативлари 2-иловага мувофиқ;
спорт анжомлари, спорт экипировкаси ва ихтисослаштирилган кийим билан таъминлаш нормативлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 9 сентябрь,
253-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 253-сон қарорига
1-ИЛОВА
Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини яшаш учун анжомлар билан таъминлаш
нормативлари

Т/р‎

Анжом номи ‎

Ўлчов бирлиги ‎

1 нафар ўқувчи-спортчи ҳисобига эҳтиёж‎

Фойдаланиш муддати*

1.‎ Тўшак‎ дона ‎ 1‎ 5 йил‎
2.‎ Пахтали кўрпа ‎ дона ‎ 1‎ 3 йил ‎
3.‎ Ёстиқ ‎ дона ‎ 1‎ 3 йил ‎
4.‎ Қалин чойшаб ‎ дона ‎ 1‎ 5 йил ‎
5.‎ Жун адёл ‎ дона ‎ 1‎ 3 йил ‎
6.‎ Сочиқ ‎ дона ‎ 2‎ 1 йил ‎
7.‎ Ёстиқ жилди ‎ дона ‎ 2‎ 1 йил ‎
8.‎ Чойшаб ‎ дона ‎ 2‎ 1 йил ‎
9.‎ Кўрпа чойшаби ‎ дона ‎ 2‎ 1 йил ‎
10.‎ Кийим шкафи ‎ дона ‎ 1‎ 5 йил ‎
11.‎ Жавонча ‎ дона ‎ 1‎ 5 йил ‎
12.‎ Стол‎ дона ‎ 1‎ 5 йил ‎
13.‎ Стул‎ дона ‎ 1‎ 5 йил ‎
14.‎ Графин ва стакан‎ комплект ‎ 1‎ 3 йил‎
* Яшаш учун анжомлар уларнинг амалдаги ҳолатини ва тегишли анжомларнинг фойдаланишга яроқлилигини ҳисобга олган ҳолда алмаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 253-сон қарорига
2-ИЛОВА
Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш
нормативлари

Т/р

Маҳсулотлар

Бир кунга грамм

Ккал

1.‎ 1-навли буғдой нон 300‎ 678‎
2.‎ 1-навли буғдой уни 20‎ 65,8‎
3.‎ Картошка уни 2‎ 5,98‎
4.‎ Ёрма, макарон маҳсулотлари 50‎ 166,5‎
5.‎ Қанд-шакар 50‎ 165,5‎
6.‎ Асал 30‎ 101,37‎
7.‎ Қандолатчилик маҳсулотлари 25‎ 101,5‎
8.‎ Сариёғ 50‎ 374‎
9.‎ Ўсимлик ёғи 15‎ 134,8‎
10.‎ Сут 500‎ 290‎
11.‎ Қаймоқ 20‎ 41,2‎
12.‎ Сузма 50‎ 78‎
13.‎ Пишлоқ 15‎ 55,6‎
14.‎ Гўшт, парранда гўшти 130‎ 171,6‎
15.‎ Колбаса маҳсулотлари 25‎ 69,3‎
16.‎ Балиқ 70‎ 21,0‎
17.‎ Тухум (дона) 1‎ 62,8‎
18.‎ Картошка 300‎ 277,45‎
19.‎ Сабзавотлар, шу жумладан томат пастаси 450‎ 126,0‎
20.‎ Мевалар, резаворлар, витаминлаштирилган шарбатлар 300‎ 138,0‎
21.‎ Қуруқ мевалар, шу жумладан наъматак-5 гр. 20‎ 54,6‎
22.‎ Чой 0,5‎ 0,545‎
23.‎ Какао 1‎ 3,7‎
24.‎ Йодланган туз 8‎ 0‎
25.‎ Ачитқилар 1‎ 0,85‎
26.‎ Минерал сув 500‎ 0‎
Жами: 3184,07‎
Изоҳ: озиқ-овқатларнинг тўйимлилиги ва қувватини ҳисобга олган ҳолда уларни ўзаро алмаштиришга йўл қўйилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 9 сентябрдаги 253-сон қарорига
3-ИЛОВА
Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини спорт анжомлари, спорт экипировкаси ва ихтисослаштирилган кийим билан таъминлаш
нормативлари

Т/р ‎

Номи ‎

Ўлчов бирлиги ‎

Сони ‎

Фойдаланишнинг чекланган муддатлари

1.‎ Гимнастика арғамчилари ‎ дона ‎ 1‎ 6 ой‎
2.‎ Гимнастика чамбараклари ‎ дона ‎ 1‎ 3 йил ‎
3.‎ Гимнастика тўплари ‎ дона ‎ 1‎ 2 йил ‎
4.‎ Гимнастика булавкалари ‎ жуфт‎ 1‎ 2 йил ‎
5.‎ Гимнастика ленталари ‎ дона ‎ 1‎ 1 йил ‎
6.‎ Ленталар учун таёқчалар ‎ дона ‎ 1‎ 1 йил ‎
7.‎ Машғулот кийими (майка, шортиклар)‎ дона ‎ 1‎ 1 йил ‎
8.‎ Шамолдан ҳимояловчи спорт костюмлари ‎ дона ‎ 1‎ 2 йил ‎
9.‎ Гимнастика шиппаклари ‎ дона ‎ 1‎ 2 ҳафта ‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 378-модда)