ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2262]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сонли «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2836, 03.11.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) ва «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 9-сон, 480-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 9 август,
47-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 9 август,
2011-25-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 9 август,
23/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 августдаги 47, 2011-25 ва 23/2-сонли қарорига ИЛОВА
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) ва «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 9-сон, 480-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси деб юритилади) харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база, имтиёзлар, ягона ижтимоий тўловни, шунингдек фуқароларнинг суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
2. Ягона ижтимоий тўловни ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкалари, шунингдек ягона ижтимоий тўловнинг Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 29 ноябрдаги 84, 2012-35, 32/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2262-1, 03.01.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 11-модда)
II. Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш
4. Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш тўловчи томонидан ҳисобот ойи учун ҳисобланган иш ҳақи фонди ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда амалга оширилади.
Ягона ижтимоий тўлов юридик шахслар томонидан бола туғилиши муносабати билан, дафнга нафақалар тўланиши (кейинги ўринларда — нафақалар деб юритилади), уй-жой-коммунал хизматлари бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига тўланадиган компенсация пул тўловлари (кейинги ўринларда — компенсациялар деб юритилади), ишловчи пенсионерларга пенсиялар (кейинги ўринларда — пенсиялар деб юритилади), 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш кунларига ҳақ тўлаш, болалар соғломлаштириш лагерлари ва санаторий-профилакторийларнинг тутиб турилишига бирор-бир чегиришларсиз ҳисоблаб ёзилган сумманинг тўлиқ ҳажмида ўтказилади.
5. Ягона ижтимоий тўловни тўлаш учун маблағлар тўловчилар томонидан тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи банкларда очилган 20205 баланс ҳисобварағининг қуйидаги шартли ҳисобварақлар рақамларига (кейинги ўринларда ШҲР деб юритилади) ўтказилади:
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
6. Кун давомида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари учун очилган 20205 баланс ҳисобварақларининг 600, 700 ва 777 ШҲРга келиб тушган маблағлар уларга хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ҳар иш куни якунида қонунчиликда белгиланган миқдорларда автоматик тарзда қуйидаги тартибда ажратма қилинади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
а) Пенсия жамғармасига — 20205 баланс ҳисобварақларининг 601, 701 ва 881 ШҲРга, кейинчалик тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг Ягона ғазначилик рақамига (кейинги ўринларда ЯҒР) тўлиқ миқдорда ўтказилади.
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
б) Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг 20205 баланс ҳисобварақларининг 602, 702 ва 779 ШҲРга ўтказилади.
(6-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
Ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишидаги тегишли 20205 баланс ҳисобварақларининг 602, 702 ва 779 ШҲРга келиб тушган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан тўлов топшириқномаси асосида тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказилади ҳамда қуйидаги тартибда фойдаланилади:
(6-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг тегишли бюджет ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказилган жами маблағларнинг 70 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармалари тасарруфида қолади;
30 фоизи ҳудудий меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаларининг тўлов ҳужжатлари орқали пул ўтказиш йўли билан республика даражасида марказлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги келиб тушган маблағларни қонун ҳужжатларга мувофиқ белгиланган тартибда сарфлайди.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 29 ноябрдаги 84, 2012-35, 32/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-1, 03.01.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 11-модда)
(6-банднинг «в» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
Касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалари тегишли 20205 баланс ҳисобварақларининг 603, 703 ва 780 ШҲРга келиб тушган ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишидаги маблағлардан қуйидаги тартибда фойдаланадилар:
(6-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
келиб тушган маблағлар умумий миқдоридан 30 фоизи касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларининг тўлов топшириқномаларига асосан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 20205 баланс ҳисобварағига, маблағларнинг кейинчалик белгиланган тартибда сарфланиши учун ўтказилади;
(6-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45, 320-В-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-2, 20.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 681-модда)
касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалари келиб тушган маблағлар умумий миқдоридан 70 фоизини касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларининг 20205 баланс ҳисобварақларига ҳудудий касаба уюшмалари томонидан тасдиқланган бюджетларига мувофиқ ўтказилади.
(6-банднинг «в» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45, 320-В-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-2, 20.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 681-модда)
Юридик шахсларнинг ходимларидан даволаниш ва дам олишга йўлланмалар учун қисман ундириладиган қиймат хизмат кўрсатувчи банклар томонидан касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларининг иккиламчи депозит ҳисобварақларига кирим қилинади, келиб тушган маблағлар кейинчалик мазкур кичик бандда белгиланган тартибга мувофиқ тақсимланади.
7. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари хизмат кўрсатувчи банклардан ягона ижтимоий тўлов бўйича 20205 баланс ҳисобварақларининг 600, 700 ва 777 ШҲР кўчирмаларини барча иловалари билан бирга оладилар.
Бунда хизмат кўрсатувчи банклар ягона ижтимоий тўлов бўйича 20205 баланс ҳисобварақларининг 600, 700 ва 777 ШҲРдан кўчирмаларнинг электрон файлларини касаба уюшмаларининг ҳудудий бирлашмаларига хизмат кўрсатувчи банкларга ҳам юборадилар, касаба уюшмаларининг ҳудудий бирлашмалари ўз навбатида, банклар томонидан тақдим этилган кўчирмалар асосида касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларига тармоқларга доир тўловчилар бўйича ягона ижтимоий тўловнинг бир қисми кўринишида ажратилган маблағларни ажратиб кўрсатган ҳолда тўловчилар билан ҳисоб-китобларини мустақил равишда юритадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
III. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш бўйича суммаларни тўлаш тартиби
8. Юридик шахслар томонидан Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг (кейинги ўринларда — Қонун деб юритилади) 12-моддаси «б» — «ж» бандлари, 14 ва 15-моддаларига мувофиқ тайинланган пенсия тўловларини қоплаш Қонуннинг 66-моддасининг икки ва учинчи қисмларига мувофиқ амалга оширилади.
Бунда юридик шахслар томонидан Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси «в» — «ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсиялар учун харажатларни қоплаш 2016 йилнинг 1 январигача амалга оширилади.
9. Юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси «б» — «ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга бўлган харажатларни қопловчи тўловларни кирим қиладилар.
10. Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
юридик шахслар Пенсия жамғармасининг харажатларини қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини ҳар йили ҳисобот йилининг 15 январига қадар ўтказадилар;
юридик шахслар томонидан ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплаш, Пенсия жамғармасига ўтказилган қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини чегириб қолган ҳолда, ҳисобот йилининг 1 февралига қадар амалга оширилади.
Юридик шахслар ҳисоб-китобни мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисобот йилининг 1 февралидан кечиктирмасдан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига тақдим этади.
Юридик шахслар томонидан Пенсия жамғармасига ўтказилган қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини чегириб қолган ҳолда аниқланган Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини қопланиши лозим бўлган сумма ҳисоб-китобнинг 041 қаторида кўрсатилади.
Қонуннинг 12-моддаси «в» — «ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш мазкур бандда кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
11. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда, Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ пенсиялар тўлови амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига ишсиз мақомига эга шахсларга муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлашга бўлган харажатларнинг қопланишига доир ҳисобланган суммалар бўйича маълумот тақдим этадилар.
Тақдим этилган маълумотнинг кўчирма нусхаси ушбу муддатларда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига тақдим этилади.
12. Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлашга бўлган харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
Маблағлар тўлови ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
13. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда шикастланиш ёки касб касаллиги оқибатида юз берган ногиронлик бўйича пенсияларни тайинлай туриб, пенсияларни тўлаш амалга оширилган ойдан кейинги ҳар бир ойнинг 5-санасига қадар бу каби пенсияларни олувчилар рўйхатини, пенсионерларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, пенсиялар миқдори, уларнинг айби билан меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари юз берган корхоналар, ташкилотларнинг номлари, солиқ тўловчининг идентификация рақамлари (СТИР), юридик манзиллари ва банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига, уларнинг айби билан меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари юз берган ушбу ташкилотлардан тўланган пенсия суммаларини ундириб олиш учун етказадилар.
14. Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш ҳисоб-китоблари туман (шаҳар) давлат солиқ хизмати органига ўсиб борувчи якун бўйича, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда юридик шахслар томонидан ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
Маблағлар тўлови ҳар ойда, кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
15. Юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан, ҳар ойда иш берувчининг айби билан юз берган меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида ногиронлик бўйича Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун харажатларни қопловчи маблағларни тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи банкларда очилган 20205 баланс ҳисобварағининг 887 ШҲРга ўтказадилар.
16. Кун давомида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари учун очилган 20205 баланс ҳисобварақларининг 887 ШҲРга келиб тушган маблағлар уларга хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ҳар иш куни якунида қуйидаги улушларда ажратма қилинади:
85 фоизи 20205 баланс ҳисобварақларининг 692 ШҲРга, кейинчалик тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга тўлиқ миқдорда ўтказилиши билан ажратилади;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 29 ноябрдаги 84, 2012-35, 32/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-1, 03.01.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 11-модда)
15 фоизи туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимлари учун очилган 20205 баланс ҳисобварақларининг 839 ШҲРга Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида ногиронлик бўйича пенсия тўловларига харажатларни тўлаш учун тақдим этилган регресс талаблари (даъволари) бўйича иш берувчилар томонидан қопланадиган маблағлардан Пенсия жамғармаси ходимларини ижтимоий ривожлантириш, моддий рағбатлантириш мақсадида ўтказилади.
17. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари хизмат кўрсатувчи банклардан 20205 баланс ҳисоб рақамининг 887 ШҲР бўйича банк кўчирмасини барча иловалари билан олади.
IV. Юридик шахслар томонидан давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириши
18. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахснинг талабнома бўйича ишлайдиган пенсионерларга пенсия, нафақалар, компенсациялар, 16 ёшгача бўлган ногирон боласи бор ота-оналарга қўшимча дам олиш куни учун тўловларини молиялаштиради.
19. Юридик шахслар кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан юридик шахс солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига юридик шахслар харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни олиш учун ойлик талабномаларни мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича (кейинги ўринларда — талабнома деб юритилади) тақдим этадилар. Тугалланмаган бухгалтерия балансига эга ташкилотлар бўйича талабномалар бош ташкилотлар томонидан улар солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
Бунда талабнома ўрнатилган тартибда раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахс, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс, шунингдек юридик шахснинг ижтимоий суғурта бўйича Комиссия раиси (вакили) томонидан имзоланган бўлиши лозим.
Агар талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган ҳолларда, кейинги иш куни талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни ҳисобланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45, 320-В-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2262-2, 20.12.2013 й.) асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 681-модда)
Юридик шахсларнинг тақдим этилган талабномаларда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича маълум давр учун бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича ҳисоблаб ёзилган суммалардан ортиқ бўлган харажатлар суммаларини кўрсатишлари тақиқланади.
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари талабномаларнинг тўғри тузилганлигини текширишга мажбурдирлар ва талабномалар суммасини уларга илова қилинган реестрлар билан таққослайди, зарур бўлганда юридик шахслардан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланган бирламчи ҳужжатларни талаб қилади.
191. Биринчи маротаба талабнома билан мурожаат қиладиган юридик шахслар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида мазкур Низомнинг 4б-иловасидаги шакл бўйича Юридик шахсларни рўйхатга олиш китобига қайд этилади.
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан юридик шахсларнинг ҳар бири бўйича талабномалар ва бошқа тегишли ҳужжатлар (ҳисобот, солиштирма далолатнома ва бошқалар) учун алоҳида йиғмажилд очилади.
192. Талабнома мазкур Низомнинг 196-бандида белгиланган ҳолатлардан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан қабул қилинади. Қабул қилинган талабнома маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори ходими (кейинги ўринларда масъул ходим деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 4в-иловасидаги шакл бўйича Юридик шахсларнинг талабномаларини рўйхатга олиш китобига (кейинги ўринларда Рўйхатга олиш китоби деб юритилади) қайд этилади ва рўйхатга олиш штамп изи босилади.
193. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабномаларнинг тўғрилигини, ҳисоботлар ва солиштирма далолатномаларнинг асослилигини ўрганиш мақсадида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида Талабномалар, ҳисоботлар ва солиштирма далолатномаларнинг асослилигини текшириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) тузилади.
Комиссия қуйидаги таркибда ташкил этилади:
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи — комиссия раиси;
маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори бош инспектори ҳамда пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи раҳбари — комиссия аъзолари.
194. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи топшириғига асосан Комиссия томонидан қуйидаги талабларга асосий эътибор қаратилган ҳолда, талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқилади:
талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномаларнинг тузилиши ва расмийлаштирилиши белгиланган шаклга мувофиқлиги, шунингдек масъул шахсларнинг имзолари ва юридик шахс муҳрларининг мавжудлигига;
талабнома маълумотларининг Рўйхатга олиш китобига қайд этилган маълумотларга мувофиқлиги;
талабнома ва реестрнинг мувофиқлиги, тўловлар амалга ошириш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатларнинг (зарур ҳолларда) мавжудлиги;
тўлов амалга оширилиши талаб қилинган сумма ва саналарнинг белгиланган меъёрларга мувофиқлиги;
талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар, шунингдек бошқа параметрлар бўйича бошқа ҳужжатлардаги маълумотларнинг Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига тўғри киритилганлиги.
Қабул қилинган талабномалар Комиссия томонидан ҳар ойнинг 12-санасидан кечиктирмай кўриб чиқилиши лозим.
Кўриб чиқиш натижаси бўйича Комиссия ҳар бир талабнома бўйича хулоса қабул қилади ва мазкур Низомнинг 4г-иловасига мувофиқ шакл бўйича Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалари ҳаққонийлигини ўрганиш бўйича комиссия далолатномаси расмийлаштиради (кейинги ўринларда далолатнома деб юритилади).
195. Комиссия томонидан тузилган далолатнома Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғида алоҳида йиғмажилдда сақланади.
196. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар қуйидаги ҳолларда қайтарилади:
талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар белгиланган шаклда тузилмаган ва расмийлаштирилмаганда, шунингдек уларда масъул шахсларнинг имзолари ёки юридик шахснинг муҳри бўлмаганда;
талабномага реестр илова қилинмаганда;
талабнома ва илова қилинган реестр суммалари ўртасида фарқлар мавжуд бўлганда;
талабнома расмийлаштирилгандан сўнг унга ўзгартиришлар ва тузатишлар киритилган бўлса;
юридик шахслар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар ўртасида тафовут мавжуд бўлганда;
юридик шахс бирламчи ҳужжатлар топширилишидан бош тортган тақдирда;
ҳисобот ва солиштирма далолатномалар маълумотлари билан талабномалар маълумотлари ўртасида тафовут мавжуд бўлганда;
197. Комиссия томонидан ижобий хулоса қабул қилинган талабнома Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи секторига ижро ва тўловни молиялаштириш учун юборилади.
198. Ҳар ойда талабномани қабул қилишнинг сўнгги кунига қадар қабул қилинган ва Комиссия томонидан далолатнома билан расмийлаштирилган талабномалар бўйича юридик шахсларнинг жамланма талабномаси тузилади.
199. Жамланма талабномалар Комиссия томонидан расмийлаштирилган ҳисоботлар, солиштирма далолатномалар ва Рўйхатга олиш китобидаги ёзувларни солиштириш орқали кўриб чиқилади. Расмийлаштирилган ҳужжатлар тўғрилиги тасдиқлангандан сўнг Комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
1910. Жамланма талабнома Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими муҳри билан тасдиқланади ва талабномалардаги маълумотларнинг асослилиги тўғрисида Комиссия аъзолари томонидан имзоланган кафолат хатига илова қилиниб, Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасига тақдим этилади.
Жамланма талабнома билан бирга Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасига Рўйхатга олиш китоби ҳам тақдим этилади.
1911. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган жамланма талабномалар Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бошқармасида тузилган Жамланма талабномаларнинг асослилигини текшириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.
Махсус комиссия қуйидаги таркибда ташкил этилади:
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи — Махсус комиссия раиси;
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Махсус комиссия раиси ўринбосари;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими ва маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиқлари — Махсус комиссия аъзолари.
1912. Жамланма талабномалар Махсус комиссия томонидан Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига киритилган маълумотларни расмийлаштирилган ҳисоботлар, далолатномалар ва Рўйхатга олиш китобига киритилган ёзувлар билан солиштирилган ҳолда текшириб чиқилади, зарур ҳолларда эса юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабнома ёки бирламчи ҳужжатлар талаб қилинади.
1913. Жамланма талабнома Рўйхатга олиш китоби билан солиштирилгандан сўнг, Рўйхатга олиш китобининг ҳисобот ойидаги сўнгги ёзуви талабномалар тақдим этган юридик шахсларнинг сони, талабноманинг умумий суммаси, Махсус комиссия аъзоларининг имзолари ҳақидаги ёзувлар киритилган ҳолда ёпилади ва Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасининг муҳр изи билан тасдиқланади. Ёзув ёпилгандан сўнг Рўйхатга олиш китоби ёзувларига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тақиқланади.
1914. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган ва Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилган жамланма талабномалар умумлаштирилади ҳамда Махсус комиссия аъзолари томонидан имзоланиб, Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқарма муҳри билан тасдиқланган ҳолда мазкур Низомнинг 4г-иловасига мувофиқ шакл бўйича Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалари ҳаққонийлигини текшириш бўйича махсус комиссия далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари кесимидаги умумлаштирилган талабномалар ҳар ойнинг 15-санасига қадар талабномалардаги маълумотларнинг асослилиги тўғрисида Махсус комиссия аъзолари томонидан имзоланган кафолат хатига илова қилиниб, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этилади.
1915. Юридик шахсларга молиялаштирилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар масъул ходим томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмасининг белгиси қўйилган тўлов ҳужжатларига асосан Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига киритилади, шунингдек маблағлар қолдиғи, кирим ва чиқимининг ҳисоби юритилади.
(191 — 1915-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45, 320-В-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2262-2, 20.12.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 681-модда)
20. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан юридик шахслар томонидан (бюджет ташкилотларидан ташқари) давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларнинг тўланиши учун келиб тушган маблағларни кирим қилиш учун юридик шахслар, уларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларда 888 ШҲР билан иккиламчи ҳисобварақларни очадилар.
Бунда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан юридик шахсларнинг, жумладан, давлат бюджетидан дотация олувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағларга, Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) белгиланган юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларида пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда, уларни ҳисобдан чиқариш тартиби татбиқ этилмайди.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 29 ноябрдаги 84, 2012-35, 32/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-1, 03.01.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 11-модда)
21. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотларига Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни тўлаш учун маблағлар уларнинг бюджет маблағлари бўйича тегишли депозит ҳисобварақларига ўтказади.
Ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни тўлаш учун маблағларни тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказади.
Бунда, бюджет ташкилотлари тегишли бюджет таснифи кодлари бўйича алоҳида талабнома тузади ва харажатлар амалга ошириладиган ушбу кодларнинг (депозит ва шахсий) ҳисобварақларини белгилаб кўрсатади.
(21-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 29 ноябрдаги 84, 2012-35, 32/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-1, 03.01.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 11-модда)
211. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган умумлаштирилган талабномаларга асосан:
212. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари маблағларни икки банк иш куни давомида Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига молиялаштирилишини амалга ошириши лозим.
213. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари маблағларни тақдим этилган талабномаларга асосан икки банк иш куни давомида тегишли юридик шахсларга молиялаштирилишини амалга ошириши лозим.
214. Юридик шахсларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари фақат Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи (вазифасини бажарувчи шахс) томонидан имзоланиши лозим.
Юридик шахсларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари мазкур Низомнинг 4д-иловасига мувофиқ шакл бўйича Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан тўлов ҳужжатларини рўйхатга олиш китобига қайд этилади.
215. Банк иш куни якуни бўйича масъул ходим томонидан тўлов ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги тегишли бўлинмасининг штамп изи босилган ҳисобварақларнинг кўчирмаси алоҳида йиғмажилдга тикилади. Тўлов ҳужжатининг нусхалари тегишли юридик шахснинг йиғмажилдига тикилади.
(211 — 215-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45, 320-В-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2262-2, 20.12.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 681-модда)
22. Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахслардан буюртманомаларни олишлари билан маблағларни белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварақларига ва бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварақларига ўтказадилар. Бунда бюджет ташкилотлари ғазна ижроси билан қамраб олинган бўлса, бюджет ташкилотига тегишли маблағлар тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 29 ноябрдаги 84, 2012-35, 32/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-1, 03.01.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 11-модда)
Юридик шахслар (бюджет ташкилотлари ҳам) Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳисоблаб ёзилган харажатлар бўйича маблағларни тўлайдилар, банклар эса белгиланган муддатларда берадилар.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни тўлаш учун олинган маблағлар қатъий назоратда бўлиши ва фақатгина буюртманомада назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин. Ҳисоб-китобларда керакли суммаларни атайлаб бузиб кўрсатишга ва улардан мақсадга номувофиқ фойдаланишга йўл қўйган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
23. Юридик шахслар (бюджет ташкилотларидан ташқари) ўз маблағлари мавжуд бўлган ҳолларда, кейинчалик тўланган суммаларни Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш эвазига пенсиялар, компенсациялар ва нафақаларни иш ҳақини тўлаш кунида ўз маблағлари ҳисобидан тўлашни амалга ошириш ҳуқуқига эгалар. Юридик шахслар томонидан тўланган суммаларнинг қопланиши Пенсия жамғармасидан олинган маблағлар 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварағидан харажатлар уларнинг тўлаб берилган асосий ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича алоҳида тоифадаги фуқароларга бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловларини ва бир марталик бола туғилиши муносабати билан бериладиган нафақалар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда Пенсия жамғармаси орқали амалга оширилади.
V. Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг тўланиши, шунингдек Пенсия жамғармаси маблағларининг сарфланиши ҳисоби, ҳисоботлар ва устидан назорат қилиш
24. Юридик шахслар ягона ижтимоий тўлов тўланиши бўйича ҳисоб-китобларни ўзлари солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари билан юритадилар.
25. Юридик шахслар (кредит ташкилотлардан ташқари) иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари суммасини ҳисоблаб ёзиш ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни қоплашни белгиланган тартибда амалга оширадилар ва уни қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирадилар:
а) иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ҳисоблаб ёзилган ягона ижтимоий тўлов суммалари харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварақларида (2000, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400) 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ҳисобварағи кредити бўйича акс эттирилади;
б) фуқароларнинг иш ҳақидан ушланган суғурта бадаллари суммалари 6710 «Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағида 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттирилади;
в) тегишли пенсиялар ва нафақаларнинг талаб қилинган суммалари 6710 «Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзлари» ҳисобварағи дебети бўйича акс эттирилади;
г) тегишли маблағ суммаларининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан келиб тушиши 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзлари» ҳисобварағида пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича акс эттирилади;
д) ходимларга тегишли пенсиялар ва нафақалар бўйича маблағлар суммаси тўлови пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақларида 6710 «Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағининг дебети бўйича акс эттирилади.
26. Кредит ташкилотлари (банклар ва микрокредит ташкилотлари) иш ҳақи тарзидаги даромадлардан ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари суммасини ҳисоблаб ёзиш ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни қоплаш белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига асосан ушбу мақсад учун кўзда тутилган тегишли ҳисобварақларда ҳисобини юритади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45, 320-В-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-2, 20.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 681-модда)
27. Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобида ягона ижтимоий тўлов ҳисоблаб ёзилиши ва ўтказилиши, шунингдек Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан нафақалар, пенсиялар, компенсациялар, ходимлар иш ҳақи тарзидаги даромадларидан ушлаб қолинадиган мажбурий суғурта бадаллар тўловларининг акс эттирилиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
28. Юридик шахслар ҳар чоракда молиявий бухгалтерия ҳисоботини тақдим этиш муддатларида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига маблағларнинг Пенсия жамғармаси ҳисобидан сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботларни ўсиб борувчи якун асосида, мазкур Низомнинг 5-иловасидаги шакл бўйича тақдим этишлари ва бир вақтнинг ўзида мазкур Низомнинг 6-иловасидаги шакл бўйича солиштирма далолатномасини тузган ҳолда ҳисоб-китобларни солиштиришни амалга оширишлари лозим.
281. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳисобот ва солиштирма далолатномалар ҳисобот даврида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилган талабномалар ва молиялаштирилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига киритилган ахборотлар билан солиштирилади.
Солиштириш ўтказилгандан сўнг, ҳисоботлар ва солиштирма далолатномалар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими масъул ходими томонидан имзоланган ва штамп босилган ҳолда қабул қилинади.
282. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар Комиссия томонидан кўриб чиқилгандан сўнг ҳар бир юридик шахснинг алоҳида йиғмажилдига тикилади.
(281-282-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45, 320-В-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2262-2, 20.12.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 681-модда)
29. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари белгиланган тартибда ўзларининг юқори турувчи органларига чораклик ҳисоботлар тақдим этадилар.
Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлинмалари белгиланган тартибда Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига ойлик йиғма ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларни тақдим этадилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
291. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ўтган ойда юридик шахсларни молиялаштириш амалга оширилганлиги ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига маблағлар қолдиғи тўғрисида ҳисобот тузилади. Белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳисобот Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар тақдим этилади.
292. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган ойлик ҳисоботлар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари кесимида умумлаштирилади. Жамланма ҳисобот Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этилади.
(291-292-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45, 320-В-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2262-2, 20.12.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 681-модда)
30. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига:
келиб тушган мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар, шунингдек мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг турлари бўйича қарздорлик тўғрисида тезкор ҳисобот — ҳар ойда кейинги ҳисобот ойнинг 10-санасига қадар;
мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича ҳисобот — юридик шахсларнинг чораклик ва йиллик ҳисоботлари топширилгандан сўнг 15 кун ичида тақдим этади.
31. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ва тижорат банкларининг филиаллари ҳар ой Пенсия жамғармасига келиб тушган маблағ турлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-санасига қадар солиштиришни амалга оширадилар.
Солиштириш натижалари ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига тўловлари бўйича ҳақиқий тушум миқдори тўғрисидаги солиштирма далолатномада уч нусхада расмийлаштирилади.
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида, хизмат кўрсатувчи тижорат банк филиалида ва Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимида солиштирма далолатномаси бир нусхадан қолдирилади.
Солиштирма далолатномаси нусхалари ўз навбатида Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармаларига, ҳудудлардаги давлат солиқ бошқармаларига ва Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаларига келгуси кундан кеч қолмаган ҳолда етказиб берилади.
32. Ҳудудий давлат солиқ бошқармалари, Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари ва Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармалари ҳар ой Пенсия жамғармасига келиб тушган маблағ турлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар солиштиришни амалга оширадилар.
Солиштириш натижалари ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига тўловлари бўйича ҳақиқий тушум миқдори тўғрисидаги солиштирма далолатномада уч нусхада расмийлаштирилади.
Ҳудудий давлат солиқ бошқармасида, Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармасида ва Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасида солиштирма далолатномасининг бир нусхаси қолдирилади.
Солиштирма далолатномаси нусхалари ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, Давлат солиқ қўмитасига ҳамда Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига келгуси кундан кечиктирилмасдан етказиб берилади.
33. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати ягона ижтимоий тўлов ва Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар ўсиб борувчи якун билан солиштирма далолатномалар тузадилар.
Солиштирма далолатномалар бир нусхадан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида қолдирилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов, суғурта бадаллари ва бошқа тўловлар бўйича маълумотларни Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этади.
34. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари филиаллари тушумларни ўз вақтида Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармаларида очилган Пенсия жамғармасининг транзит ҳисобварақларига ўтказилиши бўйича жавоб берадилар.
35. Тижорат банклари томонидан тушумларни ўз вақтида Пенсия жамғармаси транзит ҳисобварақларига ўтказилиши бўйича назорат Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Тижорат банклари томонидан тушумларни ўз вақтида тегишли транзит ҳисобварақларига ўтказилмаган ҳолатлар аниқланганда қонунчиликда белгиланган тартибда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан чоралар кўрилади.
36. Ягона ижтимоий тўловдан бир қисми кўринишидаги Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ажратмалар бўйича солиштирма далолатномалар тузиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланади.
37. Ягона ижтимоий тўловдан бир қисми кўринишидаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ажратмалар бўйича солиштирма далолатномалар тузиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланади.
38. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тушган маблағлар ва давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари тўғрисида йиғма ҳисобот тақдим этадилар.
39. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва давлат ижтимоий суғуртасига суғурта бадаллари харажатларига тааллуқли қўшимча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
40. Юридик шахслар томонидан Пенсия жамғармасига амалга оширилган ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллар ҳамда Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш бўйича суммалар ҳисоб-китобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловлар ва суғурта бадаллари бўйича харажатларни ҳисоблаш тартиби ва тўлов муддатларини бузганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллайдилар.
41. Пенсия, нафақа ва компенсациялар тўлови харажатлари, шунингдек юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларини ўз вақтида молиялаштирилиши устидан мониторинг Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.
VI. Якуний қоида
42. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2011 йил 9 август
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2011 йил 9 август
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
СТИР
0
2
-варақ
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси «б» — «ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсиялар тўлови харажатларини қоплаш бўйича ҲИСОБ-КИТОБ*
Кўрсаткичлар
Сатр коди
Ўлчов бирлиги
Йиллик сумма
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «б» — «ж» бандлари бўйича тайинланган пенсияларни олдинги йил учун тўлашга ҳисобланган харажатларни қоплаш суммаси
010
сўм
Ўтказилиши лозим бўлган минимал сумма (ҳисоб-китобнинг 023-сатри х 0,03 х 0,6)
* Ҳисобот йилида бир маротаба, 20___ йилнинг 1 февралига қадар тақдим этилади.
** Ижобий фарқ мавжуд бўлганда тўлдирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар тўлови харажатларини қоплаш бўйича ҲИСОБ-КИТОБ
Кўрсаткичлар
Сатр коди
Ўсиб борувчи якун билан
Пенсияларни тўлови бўйича харажатларнинг қопланиши бўйича ҳисоблаб ёзилган сумма
010
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган қопланиш суммаси
020
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган
030
Лозим:
040
Қўшимча тўланиши
041
Камайтирилиши
042
Ўтган ҳисоботга асосан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган қопланиш суммаси
050
Раҳбар
__________________
(имзо)
Бош бухгалтер
__________________
(имзо)
М.Ў.
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
СТИР
0
2
-варақ
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда майибланганлик ёки касб касалликлари бўйича тайинланган пенсиялар тўлови харажатларини қоплаш учун тўланган маблағ бўйича ҲИСОБ-КИТОБ
Кўрсаткичлар
Сатр коди
Ўсиб борувчи якун билан
Меҳнатда майибланганлик ёки касб касалликлари бўйича тайинланган ногиронлик пенсияларини тўлашга ҳисобланган харажатларни қоплаш суммаси
010
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган
020
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган қопланиш суммаси
030
Раҳбар
_____________________
(имзо)
Бош бухгалтер
_____________________
(имзо)
М.Ў.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ташкилот штампи
____________________________бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига
______________________________бўйича
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимининг штампи ёки белгиси
16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш кунлари ҳақининг тўланиши
5.
Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига (бундан бюджет ташкилотлари мустасно) компенсация пул тўловларининг тўланиши
Шу жумладан, қуйидагиларни олувчиларга:
а) энг кам иш ҳақи миқдорининг 45%ини
б) энг кам иш ҳақи миқдорининг 25%ини
ЖАМИ:
Ташкилотнинг раҳбари
________________
(имзо)
Бош бухгалтер
________________ М.Ў.
(имзо)
Ижтимоий суғурталаш бўйича комиссия раиси (ваколатли вакили)
________________
(имзо)
* Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар муддатда Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4а-иловасидаги шакл бўйича реестр мажбурий илова қилинган ҳолда тақдим этилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-ИЛОВА
Ташкилот штампи
_________________________ бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига
__________________________________________дан
(ташкилотнинг тўлиқ номи)
СТИР ___________________
20__ йил ___________да бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан маблағ олиш учун ташкилотнинг ходимлари РЕЕСТРИ
Т/р
Ф.И.Ш.
Жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами*
** ҳужжат номи (пенсия топшириқномаси (шакл-25), касаллик варақаси, ФҲДЁ маълумотномаси, 16-ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда бир қўшимча дам олиш куни учун ташкилотнинг буйруғи, ойлик компенсация олувчиларга имтиёз берувчи гувоҳнома).
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4б-ИЛОВА
Юридик шахсларни рўйхатга олиш
китоби
1-варақ
№
Юридик шахснинг СТИР рақами
Юридик шахснинг тўлиқ номи
Манзили
Хизмат кўрсатувчи банк МФОси
Банк номи
Банкдаги ҳисоб рақами
Шахсий ғазна ҳисобварақаси
1
2
3
4
5
6
7
8
2-варақ
ХХТУТ
КТУТ
Телефон рақами
Юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.
Юридик шахс бош ҳисобчиси Ф.И.О
Рўйхатга олинган сана
Изоҳ
9
10
11
12
13
14
15
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4в-ИЛОВА
Юридик шахсларнинг талабномаларини рўйхатга олиш
китоби
№
Қабул қилинган сана
Юридик шахснинг СТИРи
Юридик шахснинг тўлиқ номи
Юридик шахснинг рўйхат рақами
Талабнома миқдори (суммаси)
Изоҳ
1
2
3
4
5
6
7
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4г-ИЛОВА
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг _____________ туман (шаҳар) бўлими (ҳудудий бошқармаси) талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалари ҳаққонийлигини текшириш бўйича комиссия (Махсус комиссия)
ДАЛОЛАТНОМАСИ
«____»_______________ 20___ йил
Қуйида имзо чекувчилар томонидан ташкилотлар тақдим этган талабнома (ҳисобот, солиштирма далолатнома)ларнинг ҳаққонийлиги ўрганиб чиқилди ва текширувлар натижасига кўра қуйидагича хулоса қилинди:
Т/р
Талабнома қабул қилинган сана
Юридик шахснинг СТИРи
Талабнома тақдим этган юридик шахс номи
Юридик шахснинг рўйхат рақами
Талабнома миқдори (суммаси)
Хулоса (Молиялаштириш учун ижрога берилсин, қайта расмийлаштирилиш ва аниқлик киритиш учун юридик шахсга қайтарилсин ва бошқалар)
(4г-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4д-ИЛОВА
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг _____________ туман (шаҳар) бўлими томонидан тўлов ҳужжатларини рўйхатга олиш КИТОБИ
№
Сана (кун/ой/йил)
Тўлов ҳужжати рақами
Молиялаштирилган маблағ (суммаси)
Юридик шахс СТИРи
Молиялаштирилган юридик шахс номи
Юридик шахснинг рўйхат рақами
Тўлов мақсади
Изоҳ
1
2
3
4
5
6
7
8
9
(4б — 4д-иловалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45, 320-В-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2262-2, 20.12.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 681-модда)
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ташкилот штампи
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимининг штампи ёки белгиси
______________________ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига
_________________________________ бўйича
Олинди _______________
(ташкилотнинг тўлиқ номи)
БХУТ бўйича КТУТ бўйича ХХТУТ бўйича МҲОБТ бўйича ДБИБТ бўйича МШЧ бўйича СТИР _________
20___ йилнинг ____________ ойида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан маблағларнинг сарфланиши тўғрисида ҲИСОБОТ
Т/р
Моддалар номи
Олувчилар сони (бирлиги)
Ҳисобот чораги учун (минг сўм)
Ортиб борувчи якун бўйича (минг сўм)
1.
Ишловчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони (бирлиги)
1.1.
шу жумладан, аёллар
2.
Ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар, жами
Шу жумладан:
2.1.
а) 100% миқдорида олувчилар
2.2.
б) 50% миқдорида олувчилар
3.
Бола туғилганда бериладиган нафақалар
4.
Дафн маросими нафақалари
5.
16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда бир қўшимча дам олиш куни учун тўлов
6.
Уй-жой ва коммунал хизматлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловлари тўлови (бюджет ташкилотларидан ташқари)
Шу жумладан:
а) энг кам иш ҳақининг 45% миқдорида олувчилар
б) энг кам иш ҳақининг 25% миқдорида олувчилар
7.
Жами харажатлар
8.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан маблағлар олинган:
қўшимча тўловга
камайтиришга
Ташкилот раҳбари
_______________________
(имзо)
М.Ў.
Бош ҳисобчи
_______________________
(имзо)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16, 320-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 2262-3, 26.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 280-модда)
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА