Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.12.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли «Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом «Ер ости бойликлари тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек ушбу соҳада давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 592-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 13 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 1-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларнинг ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 30 августдаги 338-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 54-модда) илованинг 4-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 64-модда) 7-илованинг 3-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 июндаги ПҚ–649-сон қарори)» 2007 йил 19 июлдаги 147-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 40-модда) илованинг 1-банди.