|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
|
ИЛОВА
| Т/р | Тадбирлар номи | Бажариш муддатлари | Масъул бажарувчилар |
| I. Институт фаолиятини ва ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш | |||
| 1. |
Наманган муҳандислик-технология институти уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2011 йил июль | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган шаҳар ҳокимлиги, Наманган муҳандислик-технология институти |
| 2. |
Наманган муҳандислик-технология институтининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда қайта тасдиқлаш. |
2011 йил июль | Наманган муҳандислик-технология институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги |
| 3. |
Наманган муҳандислик-технология институтининг тузилмасини тасдиқлаш. |
2011 йил июль | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти |
| 4. |
Наманган муҳандислик-технология институти Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибига кадрларнинг асосий фойдаланувчилари — Наманган вилояти корхоналари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идораларнинг вакилларини киритиш. |
2011 йил август | Наманган вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти |
| 5. |
Наманган муҳандислик-технология институти фаолият кўрсата бошлаганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида фаол тушунтириш, касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш. |
2011-2012 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти, Миллий телерадиокомпания |
| 6. |
2011-2012 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги ўқув йилларида жорий этиладиган фанлар ва таълимнинг янги йўналишлари бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш. |
Ҳар йили 1 сентябргача | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти |
| 7. |
Наманган муҳандислик-технология институти ихтисослиги ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда институтнинг педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш. |
2011 йил сентябрь | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмаси, Наманган муҳандислик-технология институти |
| 8. |
Наманган муҳандислик-технология институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича олий маълумотли мутахассисларга бўлган (йиллик ва истиқболли) эҳтиёжни тармоқлар ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш. |
Ҳар йили 1 январгача | Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК |
| 9. |
Наманган муҳандислик-технология институтининг асосий таълим йўналишлари бўйича магистратура очиш учун зарур ўқув-лаборатория базаси, илмий-педагогик салоҳият ва ўқув-методик комплексни ташкил этиш. |
2012/2013 ўқув йили бошлангунга қадар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-технология институти |
| II. Профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш | |||
| 1. |
Наманган муҳандислик-технология институти кафедраларини танловда танлаш асосида тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдириш. |
Ҳар йили ўқув йили бошлангунгача | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Наманган муҳандислик-технология институти |
| 2. |
Тармоқлар корхоналаридан, Наманган муҳандислик-технология институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ихтисослашаётган илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ташкилотларидан етарлича илмий-педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар ва олимларнинг маълумотлар базасини яратиш. |
2011-2012 йиллар | Наманган муҳандислик-технология институти, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмасига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги |
| 3. |
Кейинчалик Наманган муҳандислик-технология институтида педагогик фаолият олиб бориши учун стажёр тадқиқотчилар-изланувчиларни Тошкент давлат техника университетида, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ва Тошкент шаҳридаги бошқа базавий олий таълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш. |
Жадвалга мувофиқ | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган муҳандислик-технология институти |
| 4. |
Наманган муҳандислик-технология институтида масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун зарур техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш ва Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўқитувчиларининг лекцияларини ташкил этиш. |
2011-2012 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган муҳандислик-технология институти |
| 5. |
Наманган муҳандислик-технология институтининг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ташкил этиш ва хўжалик шартномаларини бажариш. Наманган муҳандислик-технология институтининг ихтисосли йўналишларига мувофиқ тармоқ муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар мавзулари рўйхатини ишлаб чиқиш. |
2011-2012 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Наманган муҳандислик-технология институти |
| 6. |
Наманган муҳандислик-технолнология институти ҳамда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК корхоналарининг биргаликдаги илмий-тадқиқот, илмий-методик ишланмаларини ташкил этиш. |
2012 йилдан бошлаб | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Наманган муҳандислик-технология институти |
| 7. |
Базавий техника олий таълим муассасалари (Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти)нинг етакчи олимлари раҳбарлигида илмий-тадқиқот, илмий-методик ишлар олиб бориш учун ёш ўқитувчиларга шарт-шароитлар яратиш. |
2011 йилдан бошлаб | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган муҳандислик-технология институти |
| III. Моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш | |||
| 1. |
2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурига мувофиқ, институтда кадрлар тайёрлашнинг тасдиқланган йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Наманган муҳандислик-технология институтининг ўқув-лаборатория корпусларини, талабаларнинг яшаш жойларини ва спорт залларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва техника билан жиҳозлаш. |
2012 — 2016 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган вилояти ҳокимлиги |
| 2. |
Наманган муҳандислик-технология институтининг ахборот-ресурс марказини кенгайтириш ва ишларини такомиллаштириш, уни замонавий компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси билан таъминлаш, Интернет тармоғига кенг киришни ташкил этиш. |
2011-2012 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмасига, Наманган муҳандислик-технология институти |
| 3. |
Кадрлар тайёрлашнинг янги йўналишларига мувофиқ Наманган муҳандислик-технология институтини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан электрон вариантда), даврий махсус нашрлар билан таъминлаш. |
2011-2012 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Озиқ-овқат-саноати корхоналари уюшмасига, Наманган муҳандислик-технология институти |