Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 май,
ПҚ-1531-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги ПҚ-1531-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорининг 2, 3 ва 5-бандлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 6 майдаги ПҚ-69-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 20 сентябрдаги ПҚ-185-сон қарори иловасининг 3-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорининг 5-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)