Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ВАЛЮТАВИЙ СВОП ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1839-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрирда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 123-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Хитой Халқ Республикасига қилган ташрифи мобайнида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 179-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 28 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1839, 2008 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 293-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом»га иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 21 май,
16/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 21 майдаги 16/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча
Қуйидаги таҳрирдаги 47-банд билан тўлдирилсин:
«47. Мазкур Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг халқаро битимлари доирасида тузилган Марказий банк ва ваколатли банклар ўртасидаги валютавий своп операцияларига қўлланилмайди.
Ушбу операциялар савдо тизимидан ташқарида бевосита Марказий банк ва ваколатли банклар ўртасида томонларнинг келишувларига асосан амалга оширилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 242-модда)