Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожлантириш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш ва харажатларини камайтириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2601-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 445-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сонли Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 60-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган намунавий таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сонли Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 60-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида мазкур қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг мазмунини, мамлакатимизда тадбиркорликни янада жадал ривожлантиришдаги уларнинг аҳамиятини очиб берувчи кенг кўламли тушунтириш ишлари амалга оширилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 12 май,
ПҚ-1529-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сонли Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 60-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарорининг 2-бандида:
а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сонли Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 60-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясида, «Кичик корхоналар» устунидаги 30, 32, 71, 72, 74 — 77, 79, 81, 84, 90, 92, 93, 111, 125, 134, 138 — 140, 158, 159, 173, 174, 178, 181, 188, 214 — 216, 282, 283, 286, 303, 326, 337, 349, 352, 354, 366 — 368, 382, 383-сатрлардаги «21 — 50» рақамлари «21 — 100» рақамларига алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 224-модда; 2016 й., 38-сон, 445-модда; 2017 й., 5-сон, 60-модда)