Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН ЎЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ОЛИБ КЕЛИНАЁТГАН МОЛ-МУЛКНИ СЕРТИФИКАТЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида» 1996 йил 30 ноябрдаги ПФ-1652-сон Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарорини, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш тартибини такомиллаштириш ҳамда қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 февралдаги 57-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 91-модда)
 LexUZ шарҳи
муқаддимага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 16 май,
136-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификатнинг йўқлиги ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчиликда назарда тутилган умумий тартибда амалга ошириладиган олиб келишни чеклашга асос ҳисобланмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
II. Асосий тушунчалар
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи — ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган мол-мулкка сертификат олиш учун мурожаат қилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона — белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, қонунчиликда белгиланган мезонларга жавоб берадиган корхона;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) — маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун олиб келинаётган мол-мулкнинг ишлатилишини тасдиқлайдиган ҳужжат, шу жумладан, электрон шаклда;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 09/18/549/1533-сон)
ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулк (кейинги ўринларда мол-мулк деб аталади) — маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг бевосита технологик жараёнида фойдаланиш учун ариза берувчи томонидан олиб келинадиган моддий бойликлар ва ашёлар жами;
товарга илова қилинадиган ҳужжат (инвойс ва транспорт юк хати) — юкни жўнатувчи ёки етказиб берувчи томонидан юкланган ёки ташиладиган товар билан биргаликда юбориладиган, товарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;
ишлаб чиқариш — моддий ва/ёки бошқа бойликлар — маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни яратиш жараёни;
технологик жараён — маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун изчил бажариладиган операциялар жами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли орган — белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
эксперт — зиммасига ишлаб чиқариш экспертизасини ўтказиш, экспертиза далолатномасини ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш ва сертификат тайёрлаш функциялари юкланган ваколатли органнинг вакили;
ишлаб чиқаришни экспертизадан ўтказиш — ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ариза берувчининг ишлаб чиқиришини эксперт тартибида текшириш.
III. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби
4. Сертификат ваколатли орган томонидан қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда берилади:
мол-мулкдан бевосита ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш;
ариза берувчининг ишлаб чиқариш майдонида (шу жумладан ижарага олинган майдонда) унинг ходимлари томонидан ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнлари амалга оширилиши;
ўзининг (шу жумладан ижарага олинган) асосий ва айланма маблағларидан, шу жумладан жалб этилган молиявий ресурслардан фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ сертификат берилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қуйидагилар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнига тегишли бўлмайди:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
мол-мулкни майдалаш;
мол-мулкни навларга ажратиш;
мол-мулкни қайта ўраш;
қадоқлаш ёки ўраш;
мол-мулкни аралаштириш;
юқорида кўрсатиб ўтилган операцияларнинг иккитасини ёки ундан ортиғини бирга қўшиб олиб бориш.
IV. Сертификат олиш учун ариза бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат олиш учун ариза берувчи ишлаб чиқариш амалга ошириладиган жой бўйича ваколатли органга ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича ЯИДХП, «Ягона дарча» БАТ ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда — электрон тизим) орқали аризани (сўровнома) электрон шаклда тўлдиради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарорига асосан 2023 йил 8 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчининг раҳбари ва ишлаб чиқариш учун масъул шахс томонидан тасдиқланган ўзининг ёки ижарага олинган мавжуд бинолар ва асбоб-ускуналар (маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш қуввати кўрсатилган ҳолда), шунингдек ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган меҳнат ресурслари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчининг раҳбари ва ишлаб чиқариш учун масъул шахс томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига сарф нормаси (хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ҳамда компонентлар ва ҳоказолар импорт қилинган тақдирда), шунингдек 12 ой учун мол-мулкка бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоби;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчининг раҳбари ва ишлаб чиқариш учун масъул шахс томонидан тасдиқланган ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни тавсифи;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
импорт контракт нусхаси ёки унинг асосида мол-мулк етказиб бериладиган бошқа ҳужжат;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 09/18/549/1533-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мол-мулк Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинганлиги тўғрисида давлат божхона хизмати органлари белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжат нусхаси.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 30-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 6-сон, 70-модда)
Ариза берувчи томонидан технологик асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар олиб келинган тақдирда, шунингдек ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун мол-мулк олиб келинган тақдирда ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига сарф нормаси ўрнига олиб келинадиган мол-мулкнинг зарурлиги асосланган, шунингдек олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, шунингдек уларнинг вазифаси, ўрнатиладиган жойи ёки алмаштирилиши тавсифланган хат тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли орган сертификат бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
8. Сертификат олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
9. Тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Сертификат олиш учун берилган ариза тушган кунидан бошлаб 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Ариза берувчидан қўшимча маълумотлар олиш зарур бўлганда аризаларни кўриб чиқиш муддати 5 иш кунигача узайтирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ариза берувчи ариза берилгандан кейин 2 иш куни мобайнида экспертнинг экспертиза ўтказиш учун ишлаб чиқариш амалга ошириладиган жойга киришини таъминлашга мажбурдир.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
V. Сертификат бериш
12. Эксперт тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳужжатларда етарли зарур маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда олиб келинадиган мол-мулкдан ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш учун ишлаб чиқариш жойининг ўзида ариза берувчининг ишлаб чиқаришини экспертизадан ўтказади, ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардан келиб чиқиб олиб келинадиган мол-мулкдан фойдаланишнинг тахминий муддатини аниқлайди.
13. Ишлаб чиқариш экспертизасининг натижалари ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда эксперт томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича экспертиза далолатномаси тузилади.
14. Қуйидаги ҳолларда:
ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирортасида сертификат олиш учун зарур маълумот йўқ бўлганда;
тақдим этилган ҳужжатларда бузилган маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;
ариза берувчининг ишлаб чиқаришини экспертизадан ўтказиш учун экспертнинг ишлаб чиқариш амалга ошириладиган жойга қўйилиши таъминланмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 4 ва 17-бандлари талабларига риоя қилинмаганда;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 09/18/549/1533-сон)
ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда сертификат беришнинг рад этилиши юзасидан, ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза ва ҳужжатларда имло ва техник хатоларга йўл қўйилган ҳолатлар ҳамда айрим ҳужжатларнинг етишмаслиги аниқланганда, ариза берувчига уларни тўғирлаб бериш учун беш иш кунига қадар имконият берилади. Бунда аризани кўриб чиқиш муддати ариза берувчи томонидан хатоларни бартараф этиш ва/ёки етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Бошқа асослар бўйича сертификат беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
15. Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан эксперт хулосасида илгари баён қилинмаган янги мулоҳазалар тақдим этилишига йўл қўйилмайди. Бунда агар олдинги мулоҳазалар ишлаб чиқариш жойига чиқмасдан кўрсатилган бўлса, янги мулоҳазалар тақдим этилишига йўл қўйилади.
Рад этилганда эксперт рад этиш сабабларини бартараф этиш учун ариза берувчига 20 кун муддат берган ҳолда эксперт хулосасини расмийлаштиради. Ушбу ҳолатда ҳужжатлар ариза берувчи томонидан кўрсатилган муддат мобайнида такроран тақдим этилган тақдирда ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Экспертиза далолатномаси асосида ваколатли орган томонидан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда сертификат расмийлаштирилади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилиб, сертификатлар электрон тизимига киритилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
17. Сертификат инвойсга мувофиқ тузилган контракт доирасида республика ҳудудига олиб келинган мол-мулк ҳажмига (сонига) расмийлаштирилади. Сертификат мол-мулк Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтган кундан бошлаб 12 ойдан кечикмай берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Сертификат 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 09/18/549/1533-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Берилган сертификатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати туғилган ҳолларда, унинг ўрнига янги сертификат олиш мақсадида Низом талаблари асосида янги ариза билан мурожаат қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарорига асосан 2023 йил 8 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарорига асосан 2023 йил 8 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон)
VII. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш бўйича харажатлар ва хизматларга ҳақ тўлаш
21. Экспертизани ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш харажатларини ариза берувчи тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Сертификат беришга ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчи томонидан ваколатли органга мурожаат қилинган санада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида (ҚҚСни ҳисобга олмаганда) тўлов тўланади.
ЯИДХП орқали келиб тушган сертификат олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
қолган қисми — ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Ариза берувчи хизматдан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бундай ҳолларда ёки ваколатли орган томонидан талабгорга сертификатни бериш рад этилган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
VIII. Якунловчи қоидалар
23. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкнинг сифати учун ариза берувчи жавоб беради.
24. Экспертиза тўғри ўтказилганлиги ва сертификат берилганлиги учун эксперт ва сертификатни имзолайдиган ваколатли органнинг мансабдор шахси жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 24-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Давлат божхона хизматининг божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун божхона божидан озод этиладиган мол-мулк олиб келган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар реестрини ҳамда берилган имтиёзларнинг ҳисобини юритади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарорига асосан 2023 йил 8 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон)
28. Ваколатли органнинг эксперт хулосаси юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниклаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Сертификат олиш учун ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ электрон шаклда ЯИДХП, «Ягона дарча» БАТ ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали аризани (сўровнома) электрон шаклда тўлдиради, зарур бўлган ҳужжатларни илова қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

ЯИДХП,

«Ягона дарча» БАТ ёки ваколатли органнинг расмий сайти

Ариза ЯИДХП, «Ягона дарча» БАТ ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали ваколатли органга келиб тушади.

реал вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган

1. Эксперт тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳужжатларда етарли зарур маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, олиб келинадиган мол-мулкдан ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш учун ишлаб чиқариш жойининг ўзида ариза берувчининг ишлаб чиқаришини экспертизадан ўтказади.

2. Ишлаб чиқариш экспертизасининг натижалари ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда, эксперт томонидан экспертиза далолатномаси тузилади. Акс ҳолда Низомнинг 14-бандига мувофиқ эксперт хулосаси расмийлаштирилади.

Икки иш кунида

4-босқич

Ваколатли орган

Экспертиза далолатномаси асосида ваколатли орган томонидан сертификат мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилиб расмийлаштирилади.

Бир иш кунида

(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниклаш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат олиш учун

АРИЗА (Сўровнома)

Ариза берувчининг номи Юридик шахс — корхона номи
Манзили
КТУТ
СТИР
ИФУТ коди
Ишлаб чиқариш жойлашган жой
Телефон ва телефакс рақами
Ҳисобрақамлари, банк бўлимларининг номи
МФО рақами
Мол-мулкнинг номи
Ҳажми/сони
Контракт рақами ва санаси
Инвойс рақами ва санаси
Ваколатли орган билан шартнома рақами ва санаси
Берилган сертификатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати тугилган ҳолларда, олдин берилган сертификат рақами ва санаси
Изоҳ: * АРИЗА (Сўровнома) раҳбар электрон рақамли имзоси орқали тўлдирилади ва юборилади.

(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎«OʼZBEKEKSPERTIZA»
AKSIYADORLIK JAMIYATI

‎‎РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО
‎«УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА»

‎‎________________________________________________________


ЭКСПЕРТИЗА ДАЛОЛАТНОМАСИ

20__йил «___» ________, ___-сон

I.‎

Экспертиза сўровчи:__‎‎_________________________________‎

II.‎

Эксперт:_____________________________________________‎

III.‎

‎‎Экспертизанинг асоси:_________________________________
‎2.Буюртманома №____________________________________

IV.‎

‎Экспертизанинг вазифаси:______________________________
‎________________________________________________________

V.‎

‎Экспертиза (текшириш) натижалари_____________________
‎‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________

Экспертиза сўровчининг вакили______________________

‎Эксперт ________________________________


‎М. Ў.
Муҳрсиз ҳақиқий эмас. ‎
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎«OʼZBEKEKSPERTIZA»
AKSIYADORLIK JAMIYATI

‎‎РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО
‎«УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА»

‎‎________________________________________________________


ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ

‎‎20__йил «___» ________, ___-сон

I.‎

Экспертиза сўровчи:__‎‎_________________________________‎

II.‎

Эксперт:_____________________________________________‎

III.‎

‎‎Экспертизанинг асоси:_________________________________
‎2.Буюртманома №____________________________________

IV.‎

‎Экспертизанинг вазифаси:______________________________
‎________________________________________________________

V.‎

‎Экспертиза (текшириш) натижалари_____________________
‎‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________
‎________________________________________________________

‎Эксперт ________________________________

‎Органнинг ваколатли шахси _______________


‎М. Ў.
Муҳрсиз ҳақиқий эмас.‎
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниклаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎ «ЎЗБЕКЭКСПЕРТИЗА»
‎ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
‎РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
‎АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО
‎«УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА»

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка

сон-____

СЕРТИФИКАТ

1. Эксперт _________________________________________________________________________________
2. Ариза берувчи ___________________________________________________________________________
3. Корхонанинг рўйхатдан ўтказилган рақами _____________________________________________________
4. Ишлаб чиқариш жойлашган жой _____________________________________________________________
5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи ______________________________________________________
6. Сертификатланаётган маҳсулотнинг ҳажми/сони ________________________________________________
7. Контракт ________________________________________________________________________________
Ушбу сертификат билан қуйидаги мол-мулкнинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётганлиги тасдиқланади:
_________________________________________________________________________________________
Сертификат берган органнинг ваколатли шахси
__________________

(Ф.И.О.)

(QR код)
Сертификат берилган сана ______________________

(4-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон — 2023 йил 8 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарорига асосан 2023 йил 8 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 24-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 декабрдаги 696-сонли қарорига асосан 2023 йил 8 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 200-модда; 2013 й., 2-сон, 24-модда, 6-сон, 70-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; 2016 й., 9-сон, 91-модда, 25-сон, 308-модда, 34-сон, 405-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 09/18/549/1533-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон; 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)