Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ ВА СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ишлаб чиқарувчи ташкилотларга қулай шарт-шароитлар яратиш, сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сон қарори билан тасдиқланган 2011 — 2015 йиллар даврида Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар кўламини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мезонларини ва баҳолаш тизимини белгилаш ва амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг:
2011 йил 1 майдан бошлаб ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан сотилган сертификатлаштирилган маҳсулот ҳажмидан мувофиқлик белгиларидан фойдаланганлик учун сертификатлаштириш органларига доимий лицензия ажратмаларини тўлаш тўғрисидаги талабларни, уларнинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган миқдордаги бир марталик тўловни жорий этган ҳолда, бекор қилиш тўғрисидаги;
экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ихтиёрий равишда сертификатлаштириш тўғрисидаги;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг айрим турларини сертификатлаштиришнинг маълум қилиш тартибини 2011 йил 1 майдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги;
хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш йўли билан четдан келтирилаётган технологик ускуналар ва уларнинг қисмларини сертификатлаштириш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сонли қарорига асосан 2024 йил 25 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2024 й., 09/24/502/0644-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) ташкил этилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ташкилотларга стандартлар, сертификатлаштириш, ёрлиқлаш, қадоқлаш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талаблар юзасидан бепул консультация хизматлари кўрсатиш;
ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда стандартлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни жорий этиш ва улар даражасига эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижий бозорларга киритиш бўйича зарур маълумотларни олиш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ахборот-консультация ёрдами кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
стандартлар, сертификатлаштириш, маҳсулотларни ёрлиқлаш, қадоқлаш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларнинг доимий равишда янгилаб бориладиган маълумотномасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кейинчалик уни Интернет тармоғидаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги сайтига жойлаштириш.
(3-банднинг олтиинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
5. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюросининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
6. «Ўзстандарт» агентлиги икки ой муддатда:
«Ўзстандарт» агентлигининг маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси фаолиятини ташкил этсин, уни белгиланган тартибда жойлаштиришни, тегишли соҳа бўйича малакали мутахассислар ва бошқа ходимлар, инвентарлар ва зарур техник асбоб-ускуналар билан таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларига мувофиқ бўлган сифат менежменти тизимларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларда жорий этиш бўйича намунавий ҳужжатларни тасдиқласин ҳамда ишлаб чиқарувчи ташкилотларга уларнинг бепул тақдим этилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 28 апрель,
122-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сонли қарорига асосан 2024 йил 25 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2024 й., 09/24/502/0644-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига
7-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси тузилмаси

Бюро бошлиғи

«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги филиаллари вакиллари*

Халқаро ва давлатлараро талаблар бўйича консультатив хизматлар кўрсатиш бўлими

*Тошкент вилоятида — Олмалиқ, Бекобод ва Чирчик шаҳри ҳудудий филиаллари; Фарғона вилоятида — Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри ҳудудий филиаллари.
(7-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига
8-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси тўғрисида
(8-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» ДМ таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларида биттадан вакилга эга.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бюро ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Бюро ўз фаолиятини Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бошқа таркибий бўлинмалари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
II. Бюронинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари
4. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:
экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга стандартлар, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича бепул маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни хорижий бозорларга киритиш бўйича зарур ахборотлар олиш учун ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
стандартлар, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича доимий янгилаб туриладиган маълумотномани ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кейинчалик уни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Интернет тармоғидаги сайтига жойлаштириш.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
5. Бюро ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан тушган масалаларни ўрганади ва уларга зарур ахборотлар тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулот экспорти масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисидаги материалларни умумлаштиради, тайёрлайди ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотларни хорижий бозорларга киритишга доир мавжуд муаммоларни таҳлил қилади ва уларни ҳал этиш юзасидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига таклифлар киритади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
маҳсулотларни хорижий бозорларга киритиш бўйича дастурлар ва тадбирлар тайёрлашда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни таҳлил қилади ва ўрганади;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий янгилаб боради;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
6. Бюро қуйидаги ҳуқуқларга эга:
маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан маҳсулотларни хорижий бозорларга киритишга доир зарур ахборотларни сўраб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш ва аккредитациялаш соҳасида хорижий компаниялар ва фирмалар билан ўз ваколатлари доирасида бевосита ҳамкорлик қилиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
зарурат бўлганда, мазкур Низомда назарда тутилган функцияларни бажариш учун тегишли мутахассисларни жалб қилиш.
III. Бюро фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Бюрога бўлим бошлиғи мақомига тенглаштирилган, «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Бюро бошлиғи:
Бюронинг жорий фаолиятини ташкил этади ва амалга оширади;
ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Бюронинг ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиалларидаги вакиллари белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиаллари бошлиқларининг тақдимномасига асосан «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиалларидаги вакиллари Бюро бошлиғига ва тегишли ҳудудий филиал бошлиқларига бўйсунади.
Бюро ходимларининг функционал вазифалари Бюро бошлиғи томонидан келишилади ва «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси директори томонидан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Бюро бошлиғи ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиаллари бошлиқлари мазкур Низом билан юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарорига 2-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-31-сон Қонуни) 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарорига илова 1-бандининг «б» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 66-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 178-модда; 2012 й., 38-сон, 436-модда; 2013 й., 2-сон, 24-модда; 2014 й., 45-сон, 548-модда; 2015 й., 42-сон, 534-модда; 2016 й., 24-сон, 290-модда; 2017 й., 23-сон, 473-модда, 28-сон, 652-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 18.02.2020 й., 09/20/89/0179-сон; 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон; 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон; 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 24.08.2024 й., 09/24/502/0644-сон)