|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.11.2012
|
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ШАҲАРДА, ШАҲАР АТРОФИ, ШАҲАРЛАРАРО ВА ХАЛҚАРО ЙЎНАЛИШЛАРДА УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ ВА ЭЛЕКТР ТРАНСПОРТИДА ҲАМДА СОАТБАЙ ТАШИШЛАРДА ТАШИЛГАН ЙЎЛОВЧИЛАР СОНИНИ ВА ЙЎЛОВЧИЛАР АЙЛАНИШИНИ АНИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1164-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2012 йил 17 октябрдаги 6-сонли «Ўзбекистон Республикасида шаҳарда, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда умумий фойдаланишдаги автомобиль ва электр транспортида ҳамда соатбай ташишларда ташилган йўловчилар сонини ва йўловчилар айланишини аниқлаш тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ ва унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1164-2, 23.10.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 174-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сон «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 27-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2002 йил 24 июлдаги 97и-сон буйруғи (рўйхат рақами 1164, 2002 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 15-16-сон) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида шаҳарда, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда умумий фойдаланишдаги автомобиль ва электр транспортида ҳамда соатбай ташишларда ташилган йўловчилар сонини ва йўловчилар айланишини аниқлаш тўғрисида»ги йўриқномага иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 24 март,
52-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 158-модда; 2012 й., 43-сон, 499-модда)