«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда давлат ва назорат органларининг корхоналар молия-хўжалик фаолиятига аралашувини тубдан қисқартириш, текширишларни ташкил қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига асоссиз аралашуви учун жавобгарлигини кучайтириш, шу асосда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кучайтиришни таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 15-сон, 163-модда)
3. Текширишларни бошлаш ва ўтказиш, хўжалик субъектларининг фаолиятини, шунингдек банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ва бошқа худди шундай хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги қарорлар бунинг учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли ҳамда «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли фармонларида белгиланган ваколатларга эга бўлмаган мансабдор шахслар томонидан қабул қилинаётганига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли Фармонининг 3-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Учинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сонли Фармонининг 1-бандида:
а) иккинчи хатбоши қуйидаги янги таҳрирда берилсин:
б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: