|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4117-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган эгаларининг биометрик маълумотлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини амалга киритиш чора-тадбирларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4117-сон Фармонида:
а) 1-банддаги «2010 йил 1 январдан» сўзи «2011 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-бандда:
иккинчи хатбошидаги «биринчи босқич (2010 йил)» сўзлари «биринчи босқич (2011 йил)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «иккинчи босқич (2011 — 2015 йиллар)» сўзлари «иккинчи босқич (2012 — 2015 йиллар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
2. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармон талабларини инобатга олган ҳолда, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ўрнатилган тартибда таклифлар киритсин.
3. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 29 декабрь,
ПФ-4160-сон